29.09.2017 йилдаги ПҚ-3302-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-сонли қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги корхоналар барпо этиш ва ишлаб турганларини модернизациялаш жараёнига минтақа корхоналарини кенг кўламда жалб этиш учун қўшимча равишда қулай шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, уни жадал ривожлантириш ва диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-сонли қарорига иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва «Ўзэлтехсаноат» АК бошқаруви раиси Ф.Х. Боқиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 29 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3302-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3302-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, уни жадал ривожлантириш ва диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-сонли қарорига киритилаётган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, уни жадал ривожлантириш ва диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-сонли қарорининг 4-банди куйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича Идоралараро кенгашга, зарурат бўлганда, 4, 5 ва 6-иловалардан янги инвестиция лойиҳаларини чиқариб ташлаш ва уларга қўшиб қўйиш бўйича тузатишлар киритиш, шунингдек, Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларининг асосий параметрларини аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2017 й., 07/17/3302/0041-сон)