Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили лавозимини жорий этиш тўғрисида
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталари билан ҳамкорлигининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш, қонун ижодкорлиги жараёнида ва ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширишда Вазирлар Маҳкамаси иштирокининг самарадорлигини ошириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини бажаришда Ҳукумат масъулиятини кучайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили (кейинги ўринларда Ваколатли вакил деб аталади) лавозими жорий этилсин.
2. Қуйидагилар Ваколатли вакилнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
биринчи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқиладиган қонунлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш, уларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида кўриб чиқиш, келишиш ва ахборот бериш жараёнларида иштирок этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
иккинчи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида қонунлар лойиҳалари, бошқа масалаларни муҳокама этиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида қонун лойиҳаларини (қонунларни) кўриб чиқишда иштирок этадиган Ҳукумат вакиллари таркибини шакллантиришда иштирок этиш;
учинчи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан қонун ижодкорлиги фаолиятида, авваламбор, мамлакат парламентида қонунларни кўриб чиқиш, муҳокама этиш ва қабул қилиш жараёнларида яқин ҳамкорлигини ташкил этиш;
тўртинчи — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқиладиган қонун лойиҳалари, қонунлар, давлат дастурлари ва бошқа масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг келишилган нуқтаи назарини ифода этиш;
бешинчи — қонун ижодкорлиги жараёни, қонунчилик ташаббусларининг қабул қилиниши, парламент назорати натижалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқилиши ҳақида Вазирлар Маҳкамасига тизимли асосда ахборот бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
олтинчи — янги қабул қилинган қонунларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, режалари ҳамда қарорлари тайёрланишини ташкил этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан амалдаги қонунлар бажарилишини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
еттинчи — қонунлар, давлат дастурларининг бажарилиши ва бошқа йўналишлар бўйича парламент назоратини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иштирокини таъминлаш.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ваколатли вакил:
Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади:
ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ваколатли вакилга:
қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш дастурларининг ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши ҳамда амалга оширилиши;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари, комиссиялари (ишчи гуруҳлари), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги депутатлар бирлашмалари мажлисларида қонунлар лойиҳалари ва қонунларни кўриб чиқишда уларни ҳар томонлама асослаш, иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги экспертизадан тўлиқ ўтказилишини таъминлаш бўйича шахсий масъулият юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили аппаратининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Янги жорий этилган Ваколатли вакил лавозими учун Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг 19-разряди белгилансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ишлар бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси биносида Ваколатли вакил учун хона ажратилишини, шунингдек уни зарур ускуналар, компьютер техникаси, мебель, алоқа воситалари, жумладан, ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ваколатли вакил ва унинг аппаратини Ҳукумат биносида жойлаштириш, унинг ишларини самарали ташкил этиш учун ташкилий ва моддий-техник, шу жумладан транспорт таъминоти масалаларини ҳал этсин;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг штат жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида бир ой муддатда таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 28 сентябрь,
ПҚ-3294-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 сентябрдаги ПҚ-3294-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили
АППАРАТИНИНГ ТУЗИЛМАСИ
|
1 | |
|
|
1 |
|
|
1 |
|
|
1 |
|
|
4 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 сентябрдаги ПҚ-3294-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакилининг (кейинги ўринларда Ваколатли вакил деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва масъулиятини, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ваколатли вакил ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
3. Ваколатли вакил ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Аппарати бошқарувчиси (кейинги ўринларда Аппарат бошқарувчиси деб аталади) томонидан мувофиқлаштирилади.
4. Ваколатли вакил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) Олий Мажлис палаталари билан ўзаро ҳамкорлиги масаласида ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари (кейинги ўринларда Олий Мажлис палаталари деб аталади), уларнинг кенгашлари, қўмиталари, комиссиялари (ишчи гуруҳлари), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги депутатлар бирлашмалари (кейинги ўринларда депутатлар бирлашмалари деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг (кейинги ўринларда Ижро этувчи аппарат деб аталади) таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
2-боб. Ваколатли вакилнинг асосий вазифалари ва функциялари
5. Қуйидагилар Ваколатли вакилнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ижро этувчи аппаратнинг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиладиган қонунлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш, уларни Ижро этувчи аппаратда кўриб чиқиш, келишиш ва ахборот бериш жараёнларида иштирок этиш;
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида қонунлар лойиҳалари, бошқа масалаларни муҳокама қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида қонун лойиҳаларини (қонунларни) кўриб чиқишда иштирок этадиган Ҳукумат вакиллари таркибини шакллантиришда иштирок этиш;
Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталари билан қонун ижодкорлиги фаолиятида, айниқса, мамлакат парламентида қонунларни кўриб чиқиш, муҳокама этиш ва қабул қилиш жараёнларида яқин ҳамкорлигини ташкил этиш;
Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиладиган қонун лойиҳалари, қонунлар, давлат дастурлари ва бошқа масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг келишилган нуқтаи назарини ифода этиш;
қонун ижодкорлиги жараёни, қонунчилик ташаббусларининг қабул қилиниши, парламент назорати натижалари ва ўз фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларнинг Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқилиши ҳақида Вазирлар Маҳкамасини тизимли асосда хабардор қилиш;
янги қабул қилинган қонунларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, режалари ҳамда қарорлари тайёрланишини ташкил этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар томонидан амалдаги қонунлар ижросини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш;
қонунлар, давлат дастурлари ва бошқа йўналишлар ижроси бўйича парламент назоратини амалга оширишда Вазирлар Маҳкамасининг иштирокини таъминлаш.
6. Ваколатли вакил зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) Ижро этувчи аппаратнинг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиладиган қонунлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш, уларни Ижро этувчи аппаратда кўриб чиқиш, келишиш ва ахборот бериш жараёнларида иштирок этиш соҳасида:
Ижро этувчи аппаратнинг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси, ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурлар тайёрланиши ва амалга оширилишини таъминлайди;
қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш бўйича дастурлар ижросини мониторинг қилиб боради, шунингдек уларни ўз вақтида ва сифатли бажариш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ишини мувофиқлаштиришда иштирок этади;
Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган қонунлар лойиҳаларини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш, шунингдек уларга илова қилинадиган материалларни пухта ва сифатли тайёрлаш мақсадида Ижро этувчи аппарат таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, қонунлар лойиҳаларини тайёрлашда услубий ёрдам кўрсатади;
Ижро этувчи аппаратда қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ҳамда бошқа турдаги экспертизадан ўтказишда иштирок этади;
Ижро этувчи аппаратнинг таркибий бўлинмалари томонидан тайёрланган қонунлар лойиҳаларини ахборот бериш учун кўриб чиқади ва расмийлаштиради, зарур ҳолларда улар юзасидан ўз таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини билдиради;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва Аппарат бошқарувчисининг топшириғига мувофиқ қонунлар лойиҳаларини тайёрлайди.
б) Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида қонунлар лойиҳалари, бошқа масалаларни муҳокама этиш ва Ҳукумат вакиллари таркибини шакллантиришда иштирок этиш соҳасида:
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати кўриб чиқиши учун Ижро этувчи аппарат таркибий бўлинмалари билан биргаликда қонунлар лойиҳалари ва бошқа масалалар тайёрланишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этиладиган қонунлар лойиҳалари, бошқа масалаларнинг Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида муҳокама қилишда иштирок этади;
зарур ҳолларда, муҳокама этиладиган қонунлар лойиҳалари, бошқа масалалар юзасидан ўз таклифлари ва эътирозларини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати кўриб чиқиши учун тақдим этади;
Вазирлар Маҳкамаси вакилларининг рўйхатни келишади, Олий Мажлис палаталарида қонунлар лойиҳаларини (қонунларни) кўриб чиқишда иштирок этадиган номзодларни Вазирлар Маҳкамаси вакиллари таркибига киритиш учун тавсия қилади.
в) қонун ижодкорлиги фаолиятида Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталари билан яқин ҳамкорлигини йўлга қўйиш соҳасида:
Олий Мажлис палаталарида қонунлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш масалалари бўйича ўтказиладиган Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), депутатлар бирлашмалари мажлисларида, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишлар, ҳукумат ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларда, Аппарат бошқарувчиси ўтказадиган мажлисларда иштирок этади;
қонунлар лойиҳаларини (қонунларни) кўриб чиқиш, муҳокама қилиш ва қабул қилиш, ушбу соҳада тизимли муаммолар ҳамда камчиликларга йўл қўймаслик масалаларида Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталари билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
Олий Мажлис палаталарига қабул қилинадиган қарорлар сифатини яхшилаш, ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва яхлитлигини, шунингдек уларнинг тўғридан-тўғри таъсирини таъминлашга доир тегишли чоралар кўришда амалий ёрдам кўрсатади;
қонунлар лойиҳаларида улардаги нормаларни амалга оширишнинг аниқ механизмлари мавжуд бўлишини таҳлил қилади;
қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларнинг Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқилишини мониторинг қилиб боради ва уларнинг тизимлаштирилган маълумотлар базасини юритади, унинг мунтазам янгилаб турилишини таъминлайди;
г) Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқиладиган қонун лойиҳалари, қонунлар, давлат дастурлари ва бошқа масалалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг келишилган нуқтаи назарини ифода этиш соҳасида:
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), депутатлар бирлашмалари қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқишда Вазирлар Маҳкамаси нуқтаи назарини ҳимоя қилишда иштирок этади;
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), депутатлар бирлашмаларида қонунлар лойиҳалари ва қонунлар, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқишнинг барча босқичларида Вазирлар Маҳкамасининг белгиланган тартибда келишилган манфаатларини ифода этади;
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари, комиссиялари (ишчи гуруҳлари), депутатлар бирлашмаларининг қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва бошқа масалалар бўйича ишларида Ижро этувчи аппарат, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг тегишли раҳбарлари ва мутахассисларининг иштирок этишини таъминлайди;
Олий Мажлис палаталари мажлисларида қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва бошқа масалаларни кўриб чиқишда Вазирлар Маҳкамаси вакилларининг иштирок этиш имконияти бўлмаган тақдирда, Ижро этувчи аппаратнинг тегишли раҳбарлари билан келишган ҳолда уларни алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилади;
Олий Мажлис палаталари ишларида иштирок этадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонунлар лойиҳалари ва бошқа масалалар бўйича нуқтаи назари Вазирлар Маҳкамаси нуқтаи назарига мос келмаслик ҳолатларини аниқлайди ва уларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўради;
Ижро этувчи аппаратнинг масъул ахборот-таҳлил департаментлари, Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси, бошқа ташкилотлар билан биргаликда қонунлар лойиҳалари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа ҳужжатларни Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқишда кейинчалик ахборот бериш учун уларга киритиладиган концептуал ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини таъминлайди.
д) қонун ижодкорлиги жараёни, қонунчилик ташаббусларининг қабул қилиниши, парламент назорати натижалари ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларнинг Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқилиши ҳақида Вазирлар Маҳкамасига тизимли асосда ахборот бериш соҳасида:
Олий Мажлис палаталарида қонун ижодкорлиги жараёни, қонунчилик ташаббусларининг қабул қилиниши, парламент назорати натижалари ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларнинг кўриб чиқилиши бориши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, унинг ўринбосарлари, Аппарат бошқарувчисини тизимли асосда хабардор қилиб боради;
Олий Мажлис палаталари ялпи мажлисларининг кун тартиблари, шу жумладан уларга киритиладиган қонунлар лойиҳалари ва қонунлар ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарлари ва Аппарат бошқарувчисига ахборот тақдим қилади, Ижро этувчи аппарат таркибий бўлинмалари вакилларининг ушбу ялпи мажлисларда иштирок этишини таъминлайди;
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари, комиссиялари (ишчи гуруҳлари), депутатлар бирлашмалари кўриб чиқадиган қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар бўйича таҳлилий ҳамда бошқа материаллар тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири иштирокида ўтказиладиган кенгашлар, Ҳукумат мажлисларига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқиш ҳамда қарорларни расмийлаштиришда, шунингдек унинг фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг протокол ва бошқа қарорлари ижроси назорат қилинишини таъминлашда иштирок этади.
е) янги қабул қилинган қонунларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, режалари ҳамда қарорлари тайёрланишини ташкил этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан амалдаги қонунлар бажарилишини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш соҳасида:
янги қабул қилинган қонунларнинг амалга оширилишини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, режалари ва қарорларини тайёрлайди, шунингдек Ижро этувчи аппаратнинг таркибий бўлинмалари томонидан тайёрланган ҳужжатларни келишади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотларнинг қабул қилинган қонунларнинг ижро этилиши ҳолатини тизимли асосда ўрганади;
Ижро этувчи аппаратнинг таркибий бўлинмалари билан биргаликда янги қабул қилинган қонунлар қоидаларини амалга оширишнинг аниқ механизмларини белгилайдиган қонуности ҳужжатларнинг ўз вақтида қабул қилиниши бўйича чоралар кўради;
қонунларни назорат қилиш ва бажариш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришга оид таклифлар тайёрлайди;
янги қабул қилинган қонунларни амалга ошириш бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
ж) қонунлар, давлат дастурларининг бажарилиши ва бошқа йўналишлар бўйича парламент назоратини амалга оширишда Вазирлар Маҳкамасининг иштирокини таъминлаш соҳасида:
Олий Мажлис палаталари томонидан қонунлар, давлат дастурлари ижро этилиши ҳолатини ва бошқа йўналишларни ўрганиш бўйича парламент назоратини амалга оширишда иштирок этади;
навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси, давлат мақсадли жамғармалар бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсати асосий йўналишларининг Олий Мажлис палаталарига кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсати асосий йўналишларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминлайди;
Иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг Олий Мажлис палаталарига кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йилда назарда тутилган асосий устувор йўналишлар тўғрисида ҳар йиллик маърузасини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар бўйича ахборотининг Олий Мажлис палаталарига белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминлайди;
зарур ҳолларда, Олий Мажлис палаталарининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг айрим долзарб масалалари бўйича ҳисоботини эшитишини ташкил этиш чораларини кўради;
ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар бўйича ахборотининг эшитилишини ташкил этиш бўйича чораларни кўради;
парламент сўровига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ёки Сенати аъзосининг Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига йўлланган сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади;
Олий Мажлис палаталари қўмиталарининг қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари ижросини, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолатини ўрганишда зарур шароитлар яратиш чораларини кўради, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотларнинг ушбу йўналишдаги ишларини мувофиқлаштиради;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларининг қонунларга риоя этиши, Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари ва қўмиталари қарорларини бажариши тўғрисида ахборотини эшитишда иштирок этади;
Ваколатли вакил қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3-боб. Ваколатли вакилнинг ҳуқуқлари ва масъулияти
7. Ваколатли вакил зиммасига юклатилган асосий вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлардан маълумотлар, таҳлилий ва бошқа материалларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг йиғилишлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириғига биноан бошқа давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг унинг фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида иштирок этиш;
Ижро этувчи аппарат, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг унинг фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича тегишли раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб этиш, шунингдек муваққат ишчи гуруҳларини ташкил этиш;
Ваколатли вакил қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ваколатли вакилнинг зарур маълумотлар, таҳлилий ва бошқа материалларни тақдим этиш, шунингдек унинг фаолияти соҳасига кирадиган бошқа масалалар бўйича талаблари ва топшириқлари у белгиланган муддатларда албатта бажарилиши шарт.
8. Ваколатли вакил:
зиммасига юклатилган вазифаларнинг лозим даражада ва самарали бажарилиши;
қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш дастурларининг ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари, комиссиялари (ишчи гуруҳлари), шунингдек депутатлар бирлашмалари мажлисларида қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқишда уларни ҳар томонлама асослаш, иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги экспертизадан тўлиқ ўтказилишини таъминлаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар томонидан қонунлар, Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари ва қўмиталари қарорлари, шунингдек унинг фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича бошқа ҳужжатларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли ижро этилишини назорат қилишни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомини мустаҳкамлаш учун шахсан жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Ваколатли вакил фаолиятни ташкил этиш
9. Ваколатли вакилнинг фаолиятини ташкил этиш унинг аппарати томонидан таъминланади. Ваколатли вакил аппаратининг тузилмаси:
Ваколатли вакил;
Қонун ижодкорлиги фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис;
Парламент назоратини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ҳамкорлик масалалари бўйича етакчи мутахассис;
инспекторни ўз ичига олади.
Ваколатли вакил ва Ваколатли вакилнинг аппарати мутахассислари учун Ижро этувчи аппаратда амалда бўлган лавозим маошлари ва бошқа тўловлар миқдори ҳисобга олинган ҳолда, кўп йиллик хизматлари учун қўшимча ҳақ ва устамалар, ҳарбий ва аввалги иш жойида берилган махсус унвонлар (тоифа даражалари, малака даражалари, дипломатик даража ва бошқалар) сақланиб қолади. Ваколатли вакил аппаратидаги иш вақти навбатдаги ҳарбий ва махсус унвон бериш учун иш стажига киритилади ҳамда улар бўйича, шунингдек кўп йиллик хизматлар учун устамалар қўшиб ёзилади ҳамда тўланади.
Ваколатли вакил аппаратининг тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
10. Ваколатли вакил Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ваколатли вакил аппаратининг мутахассислари ва инспектори белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
11. Ваколатли вакил аппаратининг иши Вазирлар Маҳкамаси ва Ваколатли вакил иш режаларига мувофиқ ташкил этилади.
12. Ваколатли вакил:
Ваколатли вакил аппаратига бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишини ташкил этади;
Ваколатли вакил аппарати ходимлари ўртасидаги мажбуриятларини, ярим йиллик иш режасини ишлаб чиқади ҳамда Аппарат бошқарувчиси билан келишган ҳолда тасдиқлайди, шунингдек мутахассисларнинг индивидуал иш режаларини тасдиқлайди;
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари (ишчи гуруҳлари) ва комиссиялари, шунингдек депутатлар бирлашмалари мажлисларида иштирок этади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, ҳукумат ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар, Аппарат бошқарувчиси ўтказадиган мажлисларда иштирок этади;
Олий Мажлис палаталарида қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар кўриб чиқилишининг тизимли мониторинги ташкил этилишини ва уларни кўриб чиқиш ҳолати ҳамда самарадорлиги тўғрисида маълумотлар банкини шакллантиришни таъминлайди;
давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга унинг фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш учун юборади;
тасдиқланган тузилма ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилган номзодлар, мутахассисларнинг касб даражаси ва малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда жазолаш чоралари бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Аппарат бошқарувчиси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиш учун киритади;
кадрлар захирасини шакллантириш ва янгилашни, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан мунтазам ишлашни таъминлайди;
Ижро этувчи аппаратда амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди, шунингдек чиқувчи ҳужжатларни имзолайди.
13. Ваколатли вакил зиммасига юкланган вазифалар ва функциялардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза бўйича ўринбосари ва Ижро этувчи аппаратнинг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси билан қонунлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ҳамда бошқа ҳуқуқий масалалар бўйича, шунингдек қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш дастурларини тайёрлаш ва амалга ошириш, шу жумладан уларнинг ижросини мониторинг қилиб бориш, қонунлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларга киритиладиган концептуал ўзгартиришларни Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), шунингдек депутатлар бирлашмалари томонидан кўриб чиқилишида яқин ҳамкорликни амалга оширади.
14. Ваколатли вакил вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг ваколатларини Қонун ижодкорлиги фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис белгиланган тартибда амалга оширади.
15. Қонун ижодкорлиги фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис:
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Ваколатли вакил топшириқларини бажаради, материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши учун шахсан жавоб беради, Ваколатли вакилнинг бошқа топшириқлари ижросининг назоратини таъминлайди;
Ижро этувчи аппаратнинг Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси, ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига киритиш дастурларини тайёрлайди ҳамда амалга оширади, шунингдек уларнинг ижросини мониторинг қилиб боради;
қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ҳамда бошқа турдаги экспертизадан ўтказишда иштирок этади, қонунлар лойиҳаларида улардаги нормаларни амалга ошириш бўйича аниқ механизмлар мавжудлигини, ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва яхлитлигини таҳлил қилади, шунингдек қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқишнинг барча босқичларида иштирок этади;
қонунлар лойиҳаларини сифатли тайёрлашда Ижро этувчи аппарат таркибий бўлинмалари ишининг ҳолати ва самарадорлигини ўрганади;
Олий Мажлис палаталари ялпи мажлисларининг кун тартиблари, шу жумладан уларга киритилган қонунлар лойиҳалари ва қонунлар ҳақида ахборот тайёрлайди, Ижро этувчи аппарат таркибий бўлинмалари вакилларининг ушбу ялпи мажлисларда иштирок этадиган вакиллари рўйхатини шакллантиради;
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), депутатлар бирлашмалари мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, ҳукумат ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Аппарат бошқарувчиси ўтказадиган мажлисларда белгиланган тартибда иштирок этади;
Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиладиган қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамасига фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базасини юритади, уларни мунтазам янгилаб туришни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига Олий Мажлис палаталарида қонунчилик жараёни ва қонунчилик ташаббусларининг қабул қилиниши ҳамда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар тўғрисида ахборот тайёрлайди:
Аппарат бошқарувчисига Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), шунингдек депутатлар бирлашмаларида кўриб чиқиладиган қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар бўйича ҳисобот тайёрлайди;
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), шунингдек депутатлар бирлашмалари томонидан қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва бошқа масалаларни кўриб чиқишда Вазирлар Маҳкамаси вакилларининг иштирок этишини таъминлайди;
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), шунингдек депутатлар бирлашмалари қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқишда Вазирлар Маҳкамасининг нуқтаи назарини ҳимоя қилишда иштирок этади;
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), шунингдек депутатлар бирлашмаларида қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқишнинг барча босқичларида Вазирлар Маҳкамасининг белгиланган тартибда келишилган манфаатларини ифода этишда иштирок этади;
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), шунингдек депутатлар бирлашмалари қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқишда Вазирлар Маҳкамасининг нуқтаи назарини ҳимоя қилишда иштирок этадиган Вазирлар Маҳкамаси вакилларининг рўйхатини келишишни таъминлайди;
Олий Мажлис палаталари мажлисларида қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва бошқа масалаларни кўриб чиқишда Вазирлар Маҳкамаси вакилларининг иштирок этиш имконияти бўлмаганда, Ижро этувчи аппаратнинг тегишли раҳбарлари билан келишган ҳолда уларни алмаштириш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), шунингдек депутатлар бирлашмаларининг қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва бошқа масалалар бўйича ишларида Ижро этувчи аппарат, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг тегишли раҳбарлари ва мутахассисларининг иштирокини таъминлайди;
Олий Мажлис палаталари ишларида иштирок этадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонунлар лойиҳалари ва бошқа масалалар бўйича нуқтаи назари Вазирлар Маҳкамаси нуқтаи назарига мос келмаслик ҳолатларини аниқлайди ва уларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўради;
Ижро этувчи аппаратнинг масъул ахборот-таҳлил департаментлари, Ҳуқуқий экспертиза, халқаро шартномалар ва ташқи алоқаларни ривожлантириш бошқармаси, бошқа ташкилотлар билан биргаликда қонунлар лойиҳалари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа ҳужжатларни Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари) шунингдек депутатлар бирлашмалари томонидан кўриб чиқишда кейинчалик ахборот бериш учун уларга киритиладиган концептуал ўзгартиришларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Олий Мажлис палаталарида Вазирлар Маҳкамаси нуқтаи назарини ифода этиш ва ўз фаолияти соҳасига кирадиган бошқа йўналишларда Ижро этувчи аппарат, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотларнинг тегишли раҳбарлари ва мутахассисларининг ишини мувофиқлаштиради;
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), шунингдек депутатлар бирлашмалари томонидан кўриб чиқиладиган қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар юзасидан таҳлилий ҳамда бошқа материаллар тайёрлайди;
унинг фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишлар, ҳукумат ва идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, Аппарат бошқарувчиси ўтказадиган мажлисларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар вакиллари билан йиғилишлар ўтказади;
қонун ижодкорлиги жараёнида қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
юридик ва жисмоний шахсларнинг унинг фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича мурожаатларини кўриб чиқади, уларда кўтарилган масалаларни ҳал этишга доир таклифлар тайёрлайди, уларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш ҳамда чоралар кўриш учун юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади;
Қонун ижодкорлиги фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Қонун ижодкорлиги фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис вақтинчалик бўлмаганда ҳолатларда унинг ваколатларини Парламент назоратини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ҳамкорлик масалалари бўйича етакчи мутахассис белгиланган тартибда амалга оширади.
16. Парламент назоратини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ҳамкорлик масалалари бўйича етакчи мутахассис:
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Ваколатли вакил, Қонун ижодкорлиги фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис топшириқларини бажаради, материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши учун шахсан жавоб беради, Ваколатли вакилнинг бошқа топшириқлари ижросининг назоратини таъминлайди;
қонунлар, давлат дастурларини бажариш ҳолати ва бошқа йўналишларни ўрганиш бўйича Олий Мажлис палаталари томонидан парламент назорати амалга оширилишида иштирок этади;
бюджет бўйича мурожаат лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалар бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, Иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларнинг Олий Мажлис палаталарига кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминлашда иштирок этади;
Олий Мажлис палаталарига Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йилда назарда тутилган асосий устувор йўналишлар тўғрисида ҳар йиллик маърузасини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар бўйича ахборотини белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминлашда иштирок этади;
зарур ҳолларда, Олий Мажлис палаталари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг айрим долзарб масалалари бўйича ҳисоботини эшитилишини ташкил этишда иштирок этади;
Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар бўйича ахборотининг эшитилишини ташкил этишда иштирок этади;
парламент сўровига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ёки Сенати аъзосининг Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига йўлланган сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашда иштирок этади;
Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари ва комиссияларининг (ишчи гуруҳлари) қонунларга риоя этиш, Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари ва қўмиталари қарорларини бажариш ҳолатларини ўрганиши учун зарур шароитлар яратиш чораларини кўради;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарларининг қонунларга риоя этиши, Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари ва қўмиталари қарорларини бажариши тўғрисида ахборотини эшитишда иштирок этади;
Олий Мажлис палаталарига қабул қилинадиган қонунлар сифатини яхшилаш, ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва яхлитлигини, шунингдек уларнинг тўғридан-тўғри таъсирини таъминлашга доир тегишли чоралар кўришда амалий ёрдам кўрсатади;
Ижро этувчи аппаратнинг таркибий бўлинмалари билан биргаликда янги қабул қилинган қонунлар қоидаларини амалга оширишнинг аниқ механизмларини белгилайдиган қонуности ҳужжатларнинг ўз вақтида қабул қилиниши бўйича чоралар кўради;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарлари ва Аппарат бошқарувчисига парламент назорати натижаларини кўриб чиқишнинг бориши тўғрисида, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар бўйича ахборот тайёрлайди;
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), депутатлар бирлашмалари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, ҳукумат ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Аппарат бошқарувчиси ўтказадиган мажлисларда белгиланган тартибда иштирок этади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Аппарат бошқарувчисининг топшириғига биноан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, маълумотнома, таҳлилий материаллар ва бошқа ҳужжатларнинг тегишли лойиҳаларини тайёрлайди;
унинг фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, ҳукумат ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Аппарат бошқарувчиси ўтказадиган мажлисларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар вакиллари билан йиғилишлар ўтказади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотларнинг қабул қилинган қонунларни бажариш ҳолатини ўрганади;
янги қабул қилинган қонунлар амалга оширилишини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, режалари ва қарорларини тайёрлашда иштирок этади;
янги қабул қилинган қонунларни амалга ошириш бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
қонунларни назорат қилиш ва ижросини таъминлаш соҳасида қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлайди;
юридик ва жисмоний шахсларнинг унинг фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича мурожаатларини кўриб чиқади, уларда кўтарилган масалаларни ҳал этишга доир таклифлар тайёрлайди, уларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш ҳамда чоралар кўриш учун юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади;
Парламент назоратини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ҳамкорлик масалалари бўйича етакчи мутахассис қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Парламент назоратини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ҳамкорлик масалалари бўйича етакчи мутахассис вақтинчалик бўлмаганда ҳолатларда, унинг ваколатларини Қонун ижодкорлиги фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис белгиланган тартибда амалга оширади.
17. Инспектор:
иш юритилишини таъминлайди ва ҳужжатлар қабул қилинишини назорат қилади;
ишларни тайёрлаш ва архивда сақлаш учун ўз вақтида топширишни таъминлайди.
Инспектор қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
5-боб. Якуний қоида
18. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2017 й., 07/17/3294/0030-сон)