28.09.2017 йилдаги ПҚ-3294-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили лавозимини жорий этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталари билан ҳамкорлигининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш, қонун ижодкорлиги жараёнида ва ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширишда Вазирлар Маҳкамаси иштирокининг самарадорлигини ошириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини бажаришда Ҳукумат масъулиятини кучайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили (кейинги ўринларда Ваколатли вакил деб аталади) лавозими жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ваколатли вакилнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг (кейинги ўринларда Бош вазир котибияти деб аталади) таркибий бўлинмалари, Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқиладиган қонунлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш, уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш, келишиш ва ахборот бериш жараёнларида иштирок этиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида қонунлар лойиҳалари, бошқа масалаларни муҳокама этиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида қонун лойиҳаларини (қонунларни) кўриб чиқишда иштирок этадиган Ҳукумат вакиллари таркибини шакллантиришда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан қонун ижодкорлиги фаолиятида, авваламбор, мамлакат парламентида қонунларни кўриб чиқиш, муҳокама этиш ва қабул қилиш жараёнларида яқин ҳамкорлигини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқиладиган қонун лойиҳалари, қонунлар, давлат дастурлари ва бошқа масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг келишилган нуқтаи назарини ифода этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи — қонун ижодкорлиги жараёни, қонунчилик ташаббусларининг қабул қилиниши, парламент назорати натижалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқилиши ҳақида Бош вазирга ҳамда Бош вазир котибияти раҳбарига тизимли асосда ахборот бериш;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи — янги қабул қилинган қонунларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, режалари ҳамда қарорлари тайёрланишини ташкил этиш, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалдаги қонунлар бажарилишини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи — қонунлар, давлат дастурларининг бажарилиши ва бошқа йўналишлар бўйича парламент назоратини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иштирокини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, Ваколатли вакил:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Бош вазир котибияти раҳбари томонидан мувофиқлаштирилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ваколатли вакилга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари, комиссиялари (ишчи гуруҳлари), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги депутатлар бирлашмалари мажлисларида қонунлар лойиҳалари ва қонунларни кўриб чиқишда уларни ҳар томонлама асослаш, иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги экспертизадан тўлиқ ўтказилишини таъминлаш бўйича шахсий масъулият юклансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Янги жорий этилган Ваколатли вакил лавозими учун Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг 19-разряди белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ишлар бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси биносида Ваколатли вакил учун хона ажратилишини, шунингдек уни зарур ускуналар, компьютер техникаси, мебель, алоқа воситалари, жумладан, ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли вакил ва унинг аппаратини Ҳукумат биносида жойлаштириш, унинг ишларини самарали ташкил этиш учун ташкилий ва моддий-техник, шу жумладан транспорт таъминоти масалаларини ҳал этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг штат жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида бир ой муддатда таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 28 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3294-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 сентябрдаги ПҚ-3294-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакилининг (кейинги ўринларда — Ваколатли вакил) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ваколатли вакил ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ваколатли вакил ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбари томонидан мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ваколатли вакил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) Олий Мажлис палаталари билан ўзаро ҳамкорлиги масаласида ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари (кейинги ўринларда — Олий Мажлис палаталари), уларнинг кенгашлари, қўмиталари, комиссиялари (ишчи гуруҳлари), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги депутатлар бирлашмалари (кейинги ўринларда — депутатлар бирлашмалари), Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг (кейинги ўринларда — Бош вазир котибияти) таркибий бўлинмалари, Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ваколатли вакилнинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Ваколатли вакилнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир котибиятининг таркибий бўлинмалари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиладиган қонунлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш, уларни Бош вазир котибиятида кўриб чиқиш, келишиш ва ахборот бериш жараёнларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида қонунлар лойиҳалари, бошқа масалаларни муҳокама қилиш ва Олий Мажлиси палаталарида қонун лойиҳаларини (қонунларни) кўриб чиқишда иштирок этадиган Ҳукумат вакиллари таркибини шакллантиришда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталари билан қонун ижодкорлиги фаолиятида, айниқса, мамлакат парламентида қонунларни кўриб чиқиш, муҳокама этиш ва қабул қилиш жараёнларида яқин ҳамкорлигини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиладиган қонун лойиҳалари, қонунлар, давлат дастурлари ва бошқа масалалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг келишилган нуқтаи назарини ифода этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ижодкорлиги жараёни, қонунчилик ташаббусларининг қабул қилиниши, парламент назорати натижалари ва ўз фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларнинг Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқилиши ҳақида Бош вазирга ҳамда Бош вазир котибияти раҳбарига тизимли асосда ахборот бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги қабул қилинган қонунларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, режалари ҳамда қарорлари тайёрланишини ташкил этиш, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалдаги қонунлар ижросини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунлар, давлат дастурларининг бажарилиши ва бошқа йўналишлар бўйича парламент назоратини амалга оширишда Вазирлар Маҳкамасининг иштирокини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ваколатли вакил зиммасига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Бош вазир котибиятининг таркибий бўлинмалари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиладиган қонунлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш, уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш, келишиш ва ахборот бериш жараёнларида иштирок этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир котибиятининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритишни мониторинг қилиб боради, шунингдек уларнинг ўз вақтида ва сифатли киритилишини таъминлаш бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ишини мувофиқлаштиришда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган қонунлар лойиҳаларини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш, шунингдек уларга илова қилинадиган материалларни пухта ва сифатли тайёрлаш мақсадида Бош вазир котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаменти билан ҳамкорлик қилади, қонунлар лойиҳаларини тайёрлашда услубий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментида қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ҳамда бошқа турдаги экспертизадан ўтказишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаменти томонидан ахборот бериш учун тайёрланган қонунлар лойиҳаларини кўриб чиқади ва расмийлаштиради, зарур ҳолларда улар юзасидан ўз таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини билдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликни такомиллаштириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва Бош вазир котибияти раҳбарининг топшириқларига мувофиқ қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ йиғилишларида Олий Мажлис палаталари вакилларининг келишилган ҳолда иштирокини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида қонунлар лойиҳалари, бошқа масалаларни муҳокама қилиш ва Олий Мажлис палаталарида қонун лойиҳаларини (қонунларни) кўриб чиқишда иштирок этадиган Ҳукумат вакиллари таркибини шакллантиришда иштирок этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати кўриб чиқиши учун Бош вазир котибиятининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда қонунлар лойиҳалари ва Олий Мажлис палаталари билан ўзаро ҳамкорликка алоқадор бошқа масалалар тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этиладиган қонунлар лойиҳалари, бошқа масалаларнинг Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида муҳокама қилинишида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда, муҳокама этиладиган қонунлар лойиҳалари, бошқа масалалар юзасидан ўз таклифлари ва эътирозларини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати кўриб чиқиши учун тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси вакилларининг рўйхатини келишади, Олий Мажлис палаталарида қонунлар лойиҳаларини (қонунларни) кўриб чиқишда иштирок этадиган номзодларни Вазирлар Маҳкамаси вакиллари таркибига киритиш учун тавсия қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қонун ижодкорлиги фаолиятида Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталари билан яқин ҳамкорлигини йўлга қўйиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталарида қонунлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш масалалари бўйича ўтказиладиган Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), депутатлар бирлашмалари мажлисларида, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишлар, Ҳукумат ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларда, Бош вазир котибияти раҳбари ўтказадиган мажлисларда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунлар лойиҳаларини (қонунларни) кўриб чиқиш, муҳокама қилиш ва қабул қилиш, ушбу соҳада тизимли муаммолар ҳамда камчиликларга йўл қўймаслик масалаларида Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталари билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталарига қабул қилинадиган қарорлар сифатини яхшилаш, ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва яхлитлигини, шунингдек уларнинг тўғридан-тўғри таъсирини таъминлашга доир тегишли чоралар кўришда амалий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунлар лойиҳаларида улардаги нормаларни амалга оширишнинг аниқ механизмлари мавжуд бўлишини таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларнинг Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқилишини мониторинг қилиб боради ва уларнинг тизимлаштирилган маълумотлар базасини юритади, унинг мунтазам янгилаб турилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиладиган қонун лойиҳалари, қонунлар, давлат дастурлари ва бошқа масалалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг келишилган нуқтаи назарини ифода этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), депутатлар бирлашмалари қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқишда Вазирлар Маҳкамаси нуқтаи назарини ҳимоя қилишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), депутатлар бирлашмаларида қонунлар лойиҳалари ва қонунлар, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқишнинг барча босқичларида Вазирлар Маҳкамасининг белгиланган тартибда келишилган манфаатларини ифода этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари, комиссиялари (ишчи гуруҳлари), депутатлар бирлашмаларининг қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва бошқа масалалар бўйича ишларида Бош вазир котибиятининг таркибий бўлинмалари, Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг тегишли раҳбарлари ва мутахассисларининг иштирок этишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари мажлисларида қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва бошқа масалаларни кўриб чиқишда Вазирлар Маҳкамаси вакилларининг иштирок этиш имконияти бўлмаган тақдирда, Бош вазир котибияти таркибий бўлинмаларининг тегишли раҳбарлари билан келишган ҳолда уларни алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари ишларида иштирок этадиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонунлар лойиҳалари ва бошқа масалалар бўйича нуқтаи назари Вазирлар Маҳкамаси нуқтаи назарига мос келмаслик ҳолатларини аниқлайди ва уларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир котибиятининг таркибий бўлинмалари, Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда қонунлар лойиҳалари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа ҳужжатларни Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқишда кейинчалик ахборот бериш учун уларга киритиладиган концептуал ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қонун ижодкорлиги жараёни, қонунчилик ташаббусларининг қабул қилиниши, парламент назорати натижалари ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларнинг Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқилиши ҳақида Бош вазирга ва Бош вазир котибияти раҳбарига тизимли асосда ахборот бериш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталарида қонун ижодкорлиги жараёни, қонунчилик ташаббусларининг қабул қилиниши, парламент назорати натижалари ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларнинг кўриб чиқилиши бориши ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, унинг ўринбосарлари, Бош вазир котибияти раҳбарини тизимли асосда хабардор қилиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари ялпи мажлисларининг кун тартиблари, шу жумладан уларга киритиладиган қонунлар лойиҳалари ва қонунлар ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарлари, Бош вазир котибияти раҳбарига ахборот тақдим қилади, Бош вазир котибиятининг таркибий бўлинмалари ва Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари вакилларининг ушбу ялпи мажлисларда иштирок этишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари, комиссиялари (ишчи гуруҳлари), депутатлар бирлашмалари кўриб чиқадиган қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар бўйича таҳлилий ҳамда бошқа материаллар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири иштирокида ўтказиладиган кенгашлар, Ҳукумат мажлисларига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқиш ҳамда қарорларни расмийлаштиришда, шунингдек унинг фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан Вазирлар Маҳкамаси мажлислари ва унинг Раёсати мажлисларининг баёнлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижроси назорат қилинишини таъминлашда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) янги қабул қилинган қонунларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, режалари ҳамда қарорлари тайёрланишини ташкил этиш, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалдаги қонунлар бажарилишини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги қабул қилинган қонунларнинг амалга оширилишини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, режалари ва қарорлари тайёрланишини таъминлайди, шунингдек Бош вазир котибиятининг таркибий бўлинмалари ва Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари томонидан тайёрланган ҳужжатларни келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қабул қилинган қонунларнинг ижро этилиши ҳолатини тизимли асосда ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир котибиятининг таркибий бўлинмалари ва Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари билан биргаликда янги қабул қилинган қонунлар қоидаларини амалга оширишнинг аниқ механизмларини белгилайдиган қонуности ҳужжатларининг ўз вақтида қабул қилиниши бўйича чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунларни назорат қилиш ва бажариш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришга оид таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги қабул қилинган қонунларни амалга ошириш бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) қонунлар, давлат дастурларининг бажарилиши ва бошқа йўналишлар бўйича парламент назоратини амалга оширишда Вазирлар Маҳкамасининг иштирокини таъминлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари томонидан қонунлар, давлат дастурлари ижро этилиши ҳолатини ва бошқа йўналишларни ўрганиш бўйича парламент назоратини амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсати асосий йўналишларининг Олий Мажлис палаталарига кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсати асосий йўналишларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йилда назарда тутилган асосий устувор йўналишлар тўғрисида ҳар йиллик маърузасини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар бўйича ахборотининг Олий Мажлис палаталарига белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда, Олий Мажлис палаталарининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг айрим долзарб масалалари бўйича ҳисоботини эшитишини ташкил этиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар бўйича ахборотининг эшитилишини ташкил этиш бўйича чораларни кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент сўровига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ёки Сенати аъзосининг Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига йўлланган сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари қўмиталарининг қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари ижросини, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолатини ўрганишда зарур шароитлар яратиш чораларини кўради, шунингдек республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ушбу йўналишдаги ишларини мувофиқлаштиради, юборилган сўровлар ва уларга берилган жавоблар таҳлили ва мониторингини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг қонунларга риоя этиши, Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари ва қўмиталари қарорларини бажариши тўғрисида ахборотини эшитишда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли вакил қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ваколатли вакилнинг ҳуқуқлари ва масъулияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ваколатли вакил зиммасига юклатилган асосий вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан маълумотлар, таҳлилий ва бошқа материалларни белгиланган тартибда олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг йиғилишлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига биноан бошқа давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг унинг фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳалари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг нуқтаи назарини ҳимоя қилиш учун вакиллар гуруҳи аъзоларини парламент палаталари йиғилишларида республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларидан иштирок этишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вакиллар гуруҳи аъзолари ўз вазифаларини лозим даражада бажармаган тақдирда, Бош вазир котибияти таркибий бўлинмалари раҳбарлари билан келишган ҳолда уларни алмаштириш ҳамда уларга нисбатан тегишли чора кўриш юзасидан Бош вазирга тақдимнома киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир котибиятининг таркибий бўлинмалари, Бош вазир ўринбосарлари котибиятлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг унинг фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича тегишли раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб этиш, шунингдек муваққат ишчи гуруҳларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли вакил қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли вакилнинг зарур маълумотлар, таҳлилий ва бошқа материалларни тақдим этиш, шунингдек унинг фаолияти соҳасига кирадиган бошқа масалалар бўйича талаблари ва топшириқлари белгиланган муддатларда албатта бажарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ваколатли вакил:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зиммасига юклатилган вазифаларнинг лозим даражада ва самарали бажарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари, комиссиялари (ишчи гуруҳлари), шунингдек депутатлар бирлашмалари мажлисларида қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқишда уларни ҳар томонлама асослаш, иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа турдаги экспертизадан тўлиқ ўтказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қонунлар, Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари ва қўмиталари қарорлари, шунингдек унинг фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича бошқа ҳужжатларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли ижро этилишини назорат қилишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро интизомини мустаҳкамлаш учун шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ваколатли вакил фаолиятни ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ваколатли вакилнинг фаолиятини ташкил этиш унинг котибияти томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли вакил котибиятининг тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ваколатли вакил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли вакил котибиятининг бош мутахассиси, референти ва инспектори белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ваколатли вакил котибиятининг иши Вазирлар Маҳкамаси ва Ваколатли вакил иш режаларига мувофиқ ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ваколатли вакил:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли вакил котибиятига бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли вакил котибияти ходимлари ўртасида мажбуриятлар тақсимотини, ҳар ярим йиллик иш режаларини ишлаб чиқади ҳамда Бош вазир котибияти раҳбари билан келишган ҳолда тасдиқлайди, шунингдек котибият ходимларининг шахсий иш режаларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари (ишчи гуруҳлари) ва комиссиялари, шунингдек депутатлар бирлашмалари мажлисларида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Бош вазир котибияти раҳбари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталарида қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар кўриб чиқилишининг тизимли мониторингини ташкил этади ва уларни кўриб чиқиш ҳолати ҳамда самарадорлиги тўғрисида электрон маълумотлар банкини шакллантиради ва янгилаб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига унинг фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш учун юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган тузилма ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилган номзодлар, мутахассисларнинг касб даражаси ва малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда жазолаш чоралари бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Бош вазир котибияти раҳбари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар захирасини шакллантириш ва янгилашни таъминлайди, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан мунтазам ишлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир котибиятида амалда бўлган йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди, шунингдек чиқувчи ҳужжатларни имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ваколатли вакил зиммасига юкланган вазифалар ва функциялардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаменти билан қонунлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ҳамда бошқа ҳуқуқий масалалар бўйича, шунингдек қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш, қонунлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларга киритиладиган концептуал ўзгартиришларни Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), шунингдек депутатлар бирлашмалари томонидан кўриб чиқилишида яқин ҳамкорликни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ваколатли вакил вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг ваколатларини бош мутахассис белгиланган тартибда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бош мутахассис:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Ваколатли вакил топшириқларини бажаради, материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши учун шахсан жавоб беради, Ваколатли вакилнинг бошқа топшириқлари ижросининг назоратини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир котибиятининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига киритиш дастурларини тайёрлайди ҳамда амалга оширади, шунингдек уларнинг ижросини мониторинг қилиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ҳамда бошқа турдаги экспертизадан ўтказишда иштирок этади, қонунлар лойиҳаларида улардаги нормаларни амалга ошириш бўйича аниқ механизмлар мавжудлигини, ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва яхлитлигини таҳлил қилади, шунингдек қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқишнинг барча босқичларида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунлар лойиҳаларини сифатли тайёрлашда Бош вазир котибиятининг таркибий бўлинмаларига ва Бош вазир ўринбосарларининг котибиятларига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари ялпи мажлисларининг кун тартиблари, шу жумладан уларга киритилган қонунлар лойиҳалари ва қонунлар ҳақида ахборот тайёрлайди, Бош вазир котибиятининг таркибий бўлинмалари ва Бош вазир ўринбосарлари котибиятларининг ушбу ялпи мажлисларда иштирок этадиган вакиллари рўйхатини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), депутатлар бирлашмалари мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Бош вазир котибияти раҳбари ва унинг ўринбосари ўтказадиган мажлисларда белгиланган тартибда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиладиган қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар бўйича тизимлаштирилган электрон маълумотлар базасини юритади, уларни мунтазам янгилаб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига Олий Мажлис палаталарида қонунчилик жараёни ва қонунчилик ташаббусларининг қабул қилиниши ҳамда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар тўғрисида ахборот бериш учун таҳлилий материаллар тайёрлайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир котибияти раҳбарига Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), шунингдек депутатлар бирлашмаларида кўриб чиқиладиган қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар бўйича ҳисобот тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), шунингдек депутатлар бирлашмалари томонидан қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва бошқа масалаларни кўриб чиқишда Вазирлар Маҳкамаси вакилларининг иштирок этишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), шунингдек депутатлар бирлашмалари қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқишда Вазирлар Маҳкамасининг нуқтаи назарини ҳимоя қилишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), шунингдек депутатлар бирлашмаларида қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқишнинг барча босқичларида Вазирлар Маҳкамасининг белгиланган тартибда келишилган манфаатларини ифода этишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), шунингдек депутатлар бирлашмалари қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқишда Вазирлар Маҳкамасининг нуқтаи назарини ҳимоя қилишда иштирок этадиган Вазирлар Маҳкамаси вакилларининг рўйхатини келишишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари мажлисларида қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва бошқа масалаларни кўриб чиқишда Вазирлар Маҳкамаси вакилларининг иштирок этиш имконияти бўлмаганда, Бош вазир котибиятининг тегишли раҳбарлари билан келишган ҳолда уларни алмаштириш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), шунингдек депутатлар бирлашмаларининг қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва бошқа масалалар бўйича ишларида Бош вазир котибиятининг таркибий бўлинмалари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг тегишли раҳбарлари ва мутахассисларининг иштирокини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари ишларида иштирок этадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонунлар лойиҳалари ва бошқа масалалар бўйича нуқтаи назари Вазирлар Маҳкамаси нуқтаи назарига мос келмаслик ҳолатларини аниқлайди ва уларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир котибиятининг таркибий бўлинмалари, Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда қонунлар лойиҳалари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа ҳужжатларни Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари) шунингдек депутатлар бирлашмалари томонидан кўриб чиқишда кейинчалик ахборот бериш учун уларга киритиладиган концептуал ўзгартиришларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталарида Вазирлар Маҳкамаси нуқтаи назарини ифода этиш ва ўз фаолияти соҳасига кирадиган бошқа йўналишларда Бош вазир котибиятининг таркибий бўлинмалари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотларнинг тегишли раҳбарлари ва мутахассисларининг ишини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), шунингдек депутатлар бирлашмалари томонидан кўриб чиқиладиган қонунлар лойиҳалари, қонунлар ва Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар юзасидан таҳлилий ҳамда бошқа материаллар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишлар, Ҳукумат ва идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, Бош вазир котибияти раҳбари ва унинг ўринбосари ўтказадиган мажлисларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари вакиллари билан йиғилишлар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ижодкорлиги жараёнида қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг унинг фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича мурожаатларини кўриб чиқади, уларда кўтарилган масалаларни ҳал этишга доир таклифлар тайёрлайди, уларни тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш ҳамда чоралар кўриш учун юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош мутахассис вақтинчалик бўлмаганда унинг ваколатларини Ваколатли вакил котибиятининг референти белгиланган тартибда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Референт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Ваколатли вакилнинг топшириқларини бажаради, материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши учун шахсан жавоб беради, Ваколатли вакилнинг бошқа топшириқлари ижросининг назоратини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунлар, давлат дастурларининг бажарилиши ҳолати ва бошқа йўналишларни ўрганиш бўйича Олий Мажлис палаталари томонидан парламент назорати амалга оширилишида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет бўйича мурожаат лойиҳаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги ҳисоботларнинг Олий Мажлис палаталарига кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминлашда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталарига Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йилда назарда тутилган асосий устувор йўналишлар тўғрисида ҳар йиллик маърузасини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар бўйича ахборотини белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминлашда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда, Олий Мажлис палаталари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг айрим долзарб масалалари бўйича ҳисоботи эшитилишини ташкил этишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар бўйича ахборотининг эшитилишини ташкил этишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парламент сўровига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ёки Сенати аъзосининг Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига йўлланган сўровига ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлашда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари ва комиссияларининг (ишчи гуруҳлари) қонунларга риоя этиш, Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари ва қўмиталари қарорларини бажариш ҳолатларини ўрганиши учун зарур шароитлар яратиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг қонунларга риоя этиши, Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари ва қўмиталари қарорларини бажариши тўғрисида ахборотини эшитишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталарига қабул қилинадиган қонунлар сифатини яхшилаш, ҳуқуқий тартибга солишнинг тизимлилиги ва яхлитлигини, шунингдек уларнинг тўғридан-тўғри таъсирини таъминлашга доир тегишли чоралар кўришда амалий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир котибиятининг таркибий бўлинмалари ва Бош вазир ўринбосарларининг котибиятлари билан биргаликда янги қабул қилинган қонунлар қоидаларини амалга оширишнинг аниқ механизмларини белгилайдиган қонуности ҳужжатларнинг ўз вақтида қабул қилиниши бўйича чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарлари ва Бош вазир котибияти раҳбарига парламент назорати натижаларини кўриб чиқишнинг бориши тўғрисида, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар бўйича ахборот тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлис палаталари, уларнинг кенгашлари, қўмиталари ва комиссиялари (ишчи гуруҳлари), депутатлар бирлашмалари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Бош вазир котибияти раҳбари ўтказадиган мажлисларда белгиланган тартибда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинган қонунларнинг бажарилиши ҳолатини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги қабул қилинган қонунлар амалга оширилишини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, режалари ва қарорларини тайёрлашда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги қабул қилинган қонунларни амалга ошириш бўйича тизимлаштирилган электрон маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунларнинг ижросини таъминлаш соҳасида қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг унинг фаолияти соҳасига кирадиган масалалар бўйича мурожаатларини кўриб чиқади, уларда кўтарилган масалаларни ҳал этишга доир таклифлар тайёрлайди, уларни тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш ҳамда чоралар кўриш учун юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш юритилишини таъминлайди ва ҳужжатлар қабул қилинишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар йиғмажилдларини тайёрлаш ва архивда сақлаш учун ўз вақтида топширишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Референт бўлмаганда унинг ваколатларини бош мутахассис белгиланган тартибда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Инспектор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш юритилишини таъминлайди ва ҳужжатлар қабул қилинишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар йиғмажилдларини тайёрлаш ва архивда сақлаш учун ўз вақтида топширишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспектор қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2017 й., 07/17/3294/0030-сон)