Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олмалиқ КМК» АЖнинг бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3280-сон қарори)
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олмалиқ КМК» АЖнинг бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3280-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 22 сентябрь,
749-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 749-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг эркин иқтисодий зоналарида импорт ўрнини қоплайдиган ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 февралдаги 110-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 9-сон, 133-модда) 1-иловада:
а) жадвал сарлавҳасидан кейин «Жами» ва «Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси» сатрлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
|
« |
Жами (171 лойиҳа): |
|
|
1 061,3 |
424,3 |
316,0 |
321,0 |
|
12 356 |
|
||
|
Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси |
|
|
312,9 |
176,3 |
52,6 |
84,0 |
|
2 072 |
|
»; |
б) 10-позициядан кейин «Олмалиқ КМК» АЖ сатри қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
|
« |
«Олмалиқ КМК» АЖ |
|
|
25,2 |
8,0 |
3,0 |
14,2 |
|
160 |
»; |
в) 11, 12 ва 15-позициялар чиқариб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон, 1058-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)