16.09.2017 йилдаги ПҚ-3282-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-Фаза» лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона водийсидаги суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришни таъминлаш, сув ва ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, Жаҳон банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 30 июнда Жаҳон банки Директорлар кенгаши «Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-фаза» лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) амалга ошириш учун Халқаро тараққиёт ассоциацияси (кейинги ўринларда — ХТА)нинг имтиёзли ресурсларидан Ўзбекистон Республикасига 144,9 миллион АҚШ доллари миқдорида беш йиллик имтиёзли даврни қўшиб ҳисоблаганда 25 йил муддатда қайтариш шарти билан кредит берилишини маъқуллади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг умумий қиймати 228,2 миллион АҚШ долларини ташкил этади, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга қўшадиган ҳиссаси — 83,3 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлиб, шулардан 36,9 миллион АҚШ доллари — тақдим этиладиган солиқ ва божхона имтиёзлари ҳолидадир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани қўшимча молиялаштириш учун 16,4 миллион АҚШ доллари миқдорида Европа Иттифоқининг гранти жалб этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш даври 9 йил (2017 — 2026 йиллар) этиб белгиланган;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 майдаги ПҚ-196-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги лойиҳани амалга ошириш, кредитлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, лойиҳанинг барча мақсадли кўрсаткичларига эришишни таъминлаш учун жавоб берадиган ижро этувчи ҳисобланади ҳамда унинг зиммасига лойиҳани амалга оширишни бошқариш ва мувофиқлаштириш вазифалари юкланади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа доирасида кредитлардан мақсадли фойдаланилиши устидан самарали мониторингни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига лойиҳа учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақ очишга рухсат этилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 майдаги ПҚ-196-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бошқа лойиҳалар бўйича мажбуриятларини сўндиришга лойиҳа учун очилган ҳисобварақлардан маблағларни ҳисобдан чиқаришга йўл қўйилмайди;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХТА кредитини сўндириш, шунингдек ХТА кредити бўйича воситачилик ҳақи ва бошқа чиқимларни тўлаш билан боғлик сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-фаза» лойиҳасининг тузатишлар киритилган техник-иқтисодий асосланиши асосий техник-иқтисодий параметрлари билан 1-иловага мувофиқ;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 майдаги ПҚ-196-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-фаза» лойиҳаси доирасида ХTА кредитини сўндириш, кредит бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Марказ ходимлари фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратилиши ва ташкиллаштирилишини таъминласин, лойиҳани амалга ошириш даврида Андижон шаҳри, Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ва Фарғона шаҳрида тегишли хоналар бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмуродов, Андижон вилояти ҳокими Ш.К. Абдурахмонов, Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров ва Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ғ. Ғаниев зиммасига лойиҳа тадбирларини амалга ошириш учун тегишли шарт-шароитларни таъминлаш, шунингдек, Жаҳон банкининг тартиб-таомилларига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ ҳисобот ҳамда зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этишни ўз вақтида ташкиллаштириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси билан ХТА ўртасида молиялаштириш тўғрисидаги Битимни Ўзбекистон Республикаси номидан имзолашга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ХТА ўртасида молиялаштириш тўғрисидаги Битим юзасидан белгиланган тартибда ҳуқуқий хулоса берсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантиришда 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга ошириш доирасидаги ҳиссасини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитларини назарда тутсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 майдаги ПҚ-196-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги «Қишлоқ хўжалигини модернизациялашни кўллаб-қувватлаш» В компоненти қисмини молиялаштириш учун грантларни жалб этиш масаласини ишлаб чиқсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 майдаги ПҚ-196-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Лойиҳани амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХТА кредити, грантлар ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобига харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари), қўшилган қиймат солиғи, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадлари юридик шахсларнинг фойда солиғидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадлари жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган имтиёзларни бериш натижасида бўшайдиган маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга қўшадиган ҳиссаси бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасини ҳамда лойиҳани амалга ошириш доирасида адо этилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан тегишли даражадаги давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 майдаги ПҚ-196-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаларига биноан ушбу лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимларни ундирмаган ҳолда белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаларига биноан ушбу лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, улар вақтинча яшайдиган жойда вақтинчалик рўйхатга олиш ва унинг муддатини узайтиришни давлат божи ундирмасдан таъминласин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Сув хўжалиги вазирлигининг буюртманомаларига биноан ушбу лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида мавжуд бўлмаганларни) Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар, шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 майдаги ПҚ-196-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131. Халқаро консультант компанияси билан имзоланган шартномага қўшимча келишувларни имзолаш орқали «Миллий ирригация тизимларини яхшилаш ва энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга ҳамда лойиҳанинг узайтирилган муддати давомида хизмат кўрсатишга рухсат берилсин.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 майдаги ПҚ-196-сонли қарорига асосан киритилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов зиммасига юклансин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 16 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3282-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ-3282-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-фаза» лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши асосий техник-иқтисодий параметрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кўрсаткичларнинг номланиши

Ўлчов бирлиги

Жами*

Шу жумладан:

ХТА кредити

Ўзбекистон Республикаси

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати

минг АҚШ доллари эквивалентида

228 214,78

144 900,00

83 314,78

2.

Капитал қўйилмалар суммаси, жами

минг АҚШ доллари эквивалентида

191 249,33

144 900,00

46 349,33

шу жумладан:

2.1.

машина ва ускуналар

минг АҚШ доллари

26 005,18

26 005,18

2.2.

қурилиш-монтаж ишлари, жами

минг АҚШ доллари эквивалентида

123 400,63

97 095,13

26 305,50

шу жумладан:

ЭМВда

минг АҚШ доллари

97 095,13

97 095,13

миллий валютада

минг АҚШ доллари эквивалентида

26 305,50

26 305,50

2.3.

лойиҳани бошқариш

минг АҚШ доллари

3 491,62

3 491,62

2.4.

Консультантлар хизматлари (тендер ҳужжатларини тайёрлаш ва ишлаб чиқиш ҳамда техник назорат, мониторинг ва баҳолаш, якка тартибдаги консультантлар, техник аудит, атроф муҳитни бошқариш режасини яратиш)

минг АҚШ доллари

7 230,51

7 230,51

2.5.

кўзда тутилмаган жисмоний ва нарх харажатлари

минг АҚШ доллари

8 385,31

8 385,31

2.6.

бошқа харажатлар, жами

минг АҚШ доллари эквивалентида

4 492,25

2 692,25

1 800,00

шу жумладан:

ЭМВда

минг АҚШ доллари эквивалентида

2 692.25

2 692,25

миллий валютада

минг АҚШ ?оллари эквивалентида

1 800,00

1 800,00

2.7.

Инвестиция давридаги молиявий сарф-харажатлар

минг АҚШ доллари эквивалентида

18 243,83

18 243,83

3.

Солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш

минг АҚШ доллари эквивалентида

36 965,45

36 965,45

4.

Лойиҳа билан қамраб олинган майдон

га

81 957

5.

Лойиҳанинг қопланиш муддати ҳисоб-китоблари

йил

11

6.

Инвестиция даврининг муддати

ой

84

7.

Ташкил этилаётган асосий фондларнинг қиймати

минг АҚШ доллари

173 006

8.

Кредитни сўндириш муддати

йил

25

шу жумладан имтиёзли давр

йил

5

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Якуний нарх кўрсаткичлари ўтказилган тендер (танлов) савдолари натижаларига кўра белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ-3282-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-фаза» лойиҳаси доирасида ХTА кредитини сўндириш, кредит бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Кредит суммаси

144 900,0 минг АҚШ доллари

Сўндириш муддати

25 йил

Имтиёзли давр

5 йил

Хизмат кўрсатиш учун воситачилик ҳақи

1,47 фоиз

Мажбуриятлар бўйича воситачилик ҳақи

0,50 фоиз

Фоиз ставкаси

1,38 фоиз

минг АҚШ доллари

Тўлов санаси

Асосий қарз бўйича тўлов суммаси

Воситачилик бўйича тўлов суммаси

Кредит бўйича фоизларни тўлаш суммаси

Тўланиши керак бўлган умумий сумма

2018 йил 15 май

362,25

362,35

2018 йил 15 ноябрь

353,95

47,33

401,28

2019 йил 15 май

345,64

94,66

440,30

2019 йил 15 ноябрь

276,40

489,33

765,73

2020 йил 15 май

276,40

884,00

1 160,40

2020 йил 15 ноябрь

165,29

1 122,65

1 287,94

2021 йил 15 май

123,43

1 361.30

1 484,73

2021 йил 15 ноябрь

98,76

1 501,91

1 600,67

2022 йил 15 май

74,09

1 642,53

1 716,62

2022 йил 15 ноябрь

2 390,85

49.86

1 918,71

4 359,42

2023 йил 15 май

2 390,85

25,63

1 947,55

4 364,03

2023 йил 15 ноябрь

2 390,85

14,60

1 976.39

4 381.84

2024 йил 15 май

2 390,85

3,56

1 962.62

4 357,03

2024 йил 15 ноябрь

2 390,85

1 928,55

4 319.40

2025 йил 15 май

2 390,85

1 894,48

4 285,33

2025 йил 15 ноябрь

2 390,85

1 860,41

4 251,26

2026 йил 15 май

2 390,85

1 826.34

4217,19

2026 йил 15 ноябрь

2 390,85

1 792,27

4 183,12

2027 йил 15 май

2 390,85

1 758,20

4 149,05

2027 йил 15 ноябрь

2 390,85

1 724,13

4 114,98

2028 йил 15 май

2 390,85

1 690,06

4 080,91

2028 йил 15 ноябрь

2 390,85

1 655,99

4 046,84

2029 йил 15 май

2 390,85

1 621,92

4 012,77

2029 йил 15 ноябрь

2 390,85

1 587,85

3 978.70

2030 йил 15 май

2 390,85

1 553.78

3 944,63

2030 йил 15 ноябрь

2 390.85

1 519,71

3 910,56

2031 йил 15 май

2 390,85

1 485.64

3 876,49

2031 йил 15 ноябрь

2 390,85

1 451,57

3 842.42

2032 йил 15 май

2 390,85

1 417,50

3 808,35

2032 йил 15 ноябрь

4 854,15

1 383,43

6 237,58

2033 йил 15 май

4 854,15

1 314.26

6 168,41

2033 йил 15 ноябрь

4 854.15

1 245.09

6 099,24

2034 йил 15 май

4 854,15

1 175,92

6 030,07

2034 йил 15 ноябрь

4 854,15

1 106,75

5 960,90

2035 йил 15 май

4 854.15

1 037,57

5 891,72

2035 йил 15 ноябрь

4 854,15

968,40

5 822,55

2036 йил 15 май

4 854,15

899,23

5 753,38

2036 йил 15 ноябрь

4 854,15

830,06

5 684,21

2037 йил 15 май

4 854,15

760,89

5 615.04

2037 йил 15 ноябрь

4 854,15

691,72

5 545,87

2038 йил 15 май

4 854,15

622,54

5 476,69

2038 йил 15 ноябрь

4 854,15

553,37

5 407,52

2039 йил 15 май

4 854,15

484,20

5 338,35

2039 йил 15 ноябрь

4 854.15

415.03

5 269,18

2040 йил 15 май

4 854,15

345,86

5 200,01

2040 йил 15 ноябрь

4 854,15

276,69

5 130.84

2041 йил 15 май

4 854,15

207,51

5 061,66

2041 йил 15 ноябрь

4 854.15

138,34

4 992,49

2042 йил 15 май

4 854,15

69,17

4 923,32

Жами:

144 900,00

2 169,86

56 243,41

203 313,27

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Тўлов суммалари кредит маблағларининг амалдаги ўзлаштирилишига қараб аниқланиб борилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2017 й., 07/17/3282/0008-сон, 08.06.2018 й., 06/18/5457/1324-сон, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон; 29.06.2020 й., 06/20/5370/0975-сон, 22.07.2020 й., 06/20/6031/1088-сон, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)