Ҳужжат кучини йўқотган 09.04.2018 05.09.2017 йилдаги 697-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 09.04.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Талабалар илмий-маърифий марказини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги 276-сонли «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги биносини қурилишини, шунингдек, Инновацион ишланмаларни тадбиқ этишнинг илмий-амалий маркази ва инновацион боғини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талаба ёшларда мустақиллик ғояларига содиқлик, миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимизга ҳурмат, юксак инсонийлик ва бағрикенглик фазилатларини шакллантириш, уларда ёт ғоя ва мафкураларга нисбатан иммунитет ва танқидий фикрлашни, китобхонлик маданиятини шакллантириш, шунингдек, иқтидорли талаба ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, уларнинг мустақил Ватанимизнинг илмий-техник тараққиётига муносиб ҳисса қўшиши учун тегишли имкониятлар яратиш, республикамиз илм-фани ютуқларини оммалаштириш орқали мамлакатимиз илмий мактаблари халқаро миқёсда эътироф этилишига кўмаклашиш, ёшларнинг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Талабалар илмий-маърифий марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказ давлат муассасаси шаклида ташкил этилади ва мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазначилик ҳисобварақаларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаба ёшларда умуминсоний ва миллий қадриятларга ҳурмат, ёт ғоя ва мафкураларга нисбатан иммунитет ва танқидий фикрлашни шакллантириш, буюк аждодларимизнинг илмий-маърифий меросини ўрганиш, китобхонлик маданиятини ривожлантириш, ёшлар тарбиясига оид долзарб мавзуларда методик қўлланмалар ишлаб чиқиш бўйича тизимли фаолиятни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг илмий-маърифий соҳадаги қизиқиш ва интилишларини ривожлантиришга йўналтирилган маънавий-маърифий тадбирлар, илмий-амалий анжуманлар, маданий-маърифий кўргазмалар ва тақдимотлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан ва технологияларнинг замонавий ютуқлари билан талаба ёшларни, ёш олим ва профессор-ўқитувчиларни тизимли таништириш учун халқаро ва маҳаллий илмий-техник ахборот базалари, хорижий ва миллий даврий илмий нашрлардан фойдаланиш имкониятларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг илмий-тадқиқот фаолият олиб бориши учун илмий мунозара-клублар, илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш гуруҳларини шакллантириш, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш учун тегишли шароитларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фундаментал фанларнинг замонавий тенденциялари, иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг илмий-техник муаммолари бўйича ёшларни илмий-тадқиқот ишларига жалб этишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек улар томонидан ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотларга муаллифлик гувоҳномаларини расмийлаштириш, оммалаштириш ва тижоратлаштириш жараёнларида кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ва хорижий етук мутахассислар иштирокида масофавий он-лайн илмий мулоқотлар, маҳорат дарслари, семинар-тренинглар ва малака ошириш курсларини ўтказиш, шунингдек долзарб мавзуларда илмий-амалий конференция ва семинарлар, илмий-маърифий йўналишдаги танловлар ташкил этиш ва ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Талабалар илмий-маърифий марказининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда Марказ ходимларининг лавозим ва штат бирликларини ҳамда уларнинг чекланган умумий сонини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига Марказнинг тасдиқланган ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида унинг тузилмасига ўзгартириш киритиш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда уч ой муддатда Марказ вазифаларидан келиб чиқиб унинг фаолиятини ривожлантириш комплекс дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Буюк Британия, Жанубий Корея ва Россия Федерациясидаги ўхшаш марказлар фаолияти чуқур ўрганиб чиқилсин ҳамда уларнинг илғор тажрибаси Марказ фаолиятини ривожлантириш дастурида инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Марказни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, халқаро молиявий институтлар, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари, шунингдек ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Марказ қурилиши учун Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Талабалар шаҳарчаси ҳудудидаги Университет кўчаси бўйидан 3,0 га ер майдони ажратиб бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Марказ учун бино қурилиши бўйича қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — буюртмачи этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Arhidea pro» МЧЖ — бош лойиҳа ташкилоти этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош пудратчи белгиланган тартибда танлов асосида белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилаб қўйилсинки, Марказ биносини компьютер ва мультимедиа ҳамда бошқа зарур техника воситалари, инвентарь ва мебеллар билан жиҳозлаш белгиланган нормативларга мувофиқ, қурилиш ишларининг тегишли босқичлари тугалланишига кўра, уларни сотиб олиш харажатларини лойиҳа-смета ҳужжатларига киритиш йўли билан бош пудратчи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси 2018 йил 1 сентябргача қурилиш ва жиҳозлаш ишлари тугалланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси мазкур объект қурилиши доирасида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган белгиланган тартиб асосида олиб кириладиган қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва жиҳозларни сотиб олиш бўйича шартномаларни ўн кун муддатда экспертизадан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказишни ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзқурилишматериаллари» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ буюртмачи томонидан тақдим этилган тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида лойиҳа ташкилотининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан объектни қуриш ва ҳудудини ободонлаштириш учун талаб этиладиган металл прокати ва цемент маҳсулотларини тўғридан-тўғри шартномалар бўйича имтиёзли нархларда ажратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг бино ва иншоотларини қуриш ва жиҳозлаш ишлари якунланиши билан Марказни сақлаб туриш билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлар параметрида «Ижтимоий соҳа» тармоғи бўйича ажратиладиган маблағлар доирасида ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга 2 та, шу жумладан 1 та хизмат ва 1 та махсус енгил автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатларда фаолият олиб бораётган ўхшаш муассасалар билан халқаро ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантиришда Марказга кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг мурожаатига мувофиқ Марказни ташкил этиш, унинг фаолиятини ривожлантириш ҳамда истиқболда ўтказиладиган тадбирларда (конференциялар, симпозиумлар, форумлар ва шу кабилар) иштирок этадиган хорижий мутахассисларга визалар консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказ буюртманомаларига биноан Марказни ташкил этиш, фаолиятини ривожлантириш ҳамда ушбу муассаса томонидан истиқболда ўтказиладиган тадбирлар доирасида иштирок этадиган тегишли хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида вақтинчалик яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини давлат божларини ундирмасдан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Марказ кутубхонани шакллантириш учун босма ва китоб маҳсулотларининг (ижтимоий-сиёсий, илмий-маърифий, ўқув-методик ва даврий) бепул назорат нусхаларини (1 нусхада) оладиган ташкилотлар рўйхатига киритилсин хамда муаллифлик ҳуқуқи доирасида уларнинг электрон нусхалари тақдим этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Марказ фаолиятини илмий-методик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, халқаро алоқаларни ривожлантириш, ёшларнинг илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш бўйича барча олий таълим муассасалари илмий ишлар бўйича проректорлари Кенгаши ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолиятининг ташкилий ва илмий-методик таъминотини амалга ошириш, ёшларни илмий изланишлар олиб бориш методологияси, фундаментал фанларнинг замонавий тенденциялари билан тизимли таништириб бориш, уларни иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг илмий-техник муаммолари бўйича илмий-тадқиқот ишларига жалб этилишида кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-амалий конференция, семинарларни ташкил этиш, шунингдек илмий-маърифий тадбирларда фан, маданият ва санъат соҳаларида хорижий давлатларнинг етакчи олим ва мутахассисларни жалб этишда амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг илмий ва ижодий мунозара-клублар, илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш гуруҳлари фаолиятига илмий раҳбарлик қилиш ва маслаҳат бериш, шунингдек уларнинг инновацион, илмий-тадқиқот, ижодий ишлари натижаларини оммалаштириш ва амалиётга жорий этилишида кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг мавжуд салоҳиятларини намоён этишлари учун турли илмий, ижодий ва маърифий йўналишда танловлар ташкил этиш, халқаро ва республика миқёсида ўтказилган танлов, олимпиада, кўргазмаларда юқори натижаларга эришган иқтидорли талабалар ва ёш олимлар фаолиятини оммалаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 5 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
697-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 697-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Талабалар илмий-маърифий марказининг ташкилий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси*

* Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони олий таълим муассасалари нормативлари асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг иш тартиби 2 сменада олиб борилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 961-модда)