Ҳужжат кучини йўқотган 10.09.2019 02.09.2017 йилдаги 688-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.09.2019
Ҳужжат 11.09.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёнғинлар профилактикаси кунларини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 754-сонли «Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2992-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 майдаги ПҚ-2992-сон қарорига мувофиқ ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Ёнғинлар профилактикаси куни этиб белгиланганлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар ташкил этилиб, уларнинг вазифалари белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматига ёнғинлар профилактикаси кунларини ташкил этиш ва ўтказиш вазифаси юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузурида ташкил этилган ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар фаолияти назорат қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинлар пайдо бўлишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тасвирий ойина» ижодий бирлашмаси билан биргаликда жамоат жойлари ва жамоат транспортида ёнғинга қарши мавзуга бағишланган кўргазмали ташвиқот материаллари (қўлланмалар, эсдаликлар, флаерлар, плакатларни) жойлаштирилишини (тарқатилишини);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчиликни профилактика кунлари доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этишга кенг жалб этишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги бўйича комиссиялар билан биргаликда ёнғинлар профилактикаси кунларини ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасида ҳар йили ўтказиладиган танловларни ҳар чоракда таҳлил этиш, танловлар якунларига кўра ғолибларни эсдалик совғалари билан мукофотлаш ташкил этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масаласи юзасидан йиғилишлар ўтказсин ва уларда идоравий мансуб объектлар, турар жой фонди ва ҳудудларнинг ёнғинга қарши ҳолатини танқидий таҳлил қилсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ, энергетика ва сув хўжалиги, иситиш мосламаларининг ҳолати ва яроқлилигига алоҳида эътибор қаратсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий мансуб объектларни ёнғинга қарши ҳолатга мослаштириш учун ҳар йили мақсадли маблағлар ажратсинлар, шунингдек, улардан қатъий белгиланган мақсадларда фойдаланилиши назорат қилинишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги нормалари бузилишининг ҳар бир ҳолати юзасидан ёнғин келиб чиқишига йўл қўйган мансабдор шахслар ва ходимларни батафсил текширсинлар ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларини ёнғин техникаси ва ускуналари билан таъминлаш чораларини кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғинга қарши тарғибот ҳамда ишчилар, хизматчилар, таълим муассасалари ўқувчилари ва аҳолини ёнғин хавфсизлиги чораларини қўллаш бўйича ўқитиш ишларини кучайтирсинлар, ёнғинларнинг олдини олиш тадбирларига жамоатчиликни кенг жалб этсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг тасарруфидаги ёнғиндан ҳимоя қилиш тизимлари ва воситалари, ёнғинга қарши сув таъминоти манбаларини (гидрантлар, резервуарлар, ҳовузлар, ички ёнғин кранлари) яроқли ҳолатга келтириш чораларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, ўта муҳим объектлар хавфсизлигини таъминлаш ташкил этилишини назорат қилиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар раҳбарлари ўта муҳим объектлар ва уларнинг юқори ташкилотлари раҳбарлари билан биргаликда ўта муҳим ҳамда тоифаланган объектларни текшириш ва уларда ёнғин-профилактика текширувларини ўтказиш давомида давлат ёнғин назорати органлари томонидан ёнғин хавфсизлиги соҳасида аниқланган камчиликларни бартараф этишга доир кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига мувофиқ таълим муассасаларида мажбурий фан сифатида жорий этиш учун ёнғин хавфсизлиги чораларини қўллаш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш ва ўргатиш бўйича махсус дастурларни икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ҳамда тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни ёнғин хавфсизлиги чораларини қўллашга ўқитиш, уларга касб танлашга кўмаклашиш, ёнғинга қарши тарғибот ишларини мунтазам ўтказиш, шунингдек ёнғинларнинг олдини олиш, ўқувчиларга ёнғинлар пайтида тўғри ҳаракат қилиш бўйича амалий кўникмаларни сингдириш ва мустаҳкамлаш мақсадида умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиладиган ёш ўт ўчирувчилар дружиналари билан тизимли асосда ишлашни ташкил этиш бўйича жамоат йўриқчиларини тайёрлаш борасида самарали ишларни мунтазам ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадокомпанияси, давлат оммавий ахборот воситалари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғинлар профилактикаси кунларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритсинлар, ёнғин хавфсизлиги бўйича мавзуга оид махсус мавзули видеороликлар ишлаб чиқилишини ва уларнинг мунтазам намойиш этилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва давлат ёнғин назорати органлари билан биргаликда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масаласи узоқ вақтдан буён ҳал этилмаётган объектлар ва аҳоли пунктларига рейдлар ташкил этсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хайр-эҳсон қилувчиларнинг маблағларини жалб этган ҳолда ёнғин хавфсизлиги мавзусида плакатлар, буклетлар ва бошқа турдаги кўргазмали ташвиқот материаллари чоп этилишини ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида» 2011 йил 18 ноябрдаги 309-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 2 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
688-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 954-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)