Ҳужжат кучини йўқотган 11.09.2017 18.11.2011 йилдаги 309-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 11.09.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲАР ЙИЛИ ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 688-сонли «Ёнғинлар профилактикаси кунларини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги чораларини кучайтириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида куз-қиш иситиш мавсуми олдидан ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳар йили ноябрь ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ёнғин хавфсизлиги ойлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, шунингдек уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш даврида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш комиссияларининг тузилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги ойлигини самарали ўтказиш тадбирлари ишлаб чиқилишини, уларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга дахлдор бўлган барча тегишли идораларнинг вазифалари тақсимланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат транспортида ва аҳоли кўп тўпланадиган жойларда ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилаётгани ҳақида реклама ёзувларни, плакатлар жойлаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ўн кунда ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилиши муҳокама қилинишини ва унда тегишли раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилишини ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга жамоатчиликнинг кенг жалб этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш даврида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъатлар, бошқарувлар, кенгашлар мажлисларида идоравий мансуб объектлар ва уй-жой фондининг техник ҳолати, ёнғин хавфсизлиги масалаларини кўриб чиқсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ, энергетика, сув хўжалиги ва иситиш мосламаларининг ҳолати ва созлигига алоҳида эътибор қаратсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотларнинг объектлари ва уй-жой фондини ёнғинга хавфсиз ҳолатга келтириш учун ажратилган маблағлардан қатъий равишда мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги меъёрлари бузилишининг ҳар бир ҳолати бўйича пухта текширувлар ўтказсинлар, ёнғин рўй беришига йўл қўйган раҳбарларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ таъсир чораларини кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларини ёнғин ўчириш техникаси, асбоб-ускуналар ва анжомлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчилар, хизматчилар, таълим муассасалари ўқувчилари ва аҳоли ўртасида ёнғинга қарши тарғибот ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш ишларини кучайтирсинлар, жамоатчиликни ёнғинларнинг олдини олиш тадбирларига кенг жалб этсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига қарашли ёнғинга қарши ҳимоя тизими ва воситаларини, ёнғинга қарши сув таъминоти манбаларини (гидрантлар, резервуарлар, сув ҳавзалари, ички ёнғин ўчириш жўмракларини) соз ҳолатга келтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, оммавий ахборот воситалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин хавфсизлиги ойлигининг ўтказилишини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борсинлар, ёнғин хавфсизлиги бўйича махсус мавзули видеороликлар тайёрласинлар, уларнинг тадбир давомида мунтазам равишда намойиш этиб борилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва ёнғин назорати органлари билан биргаликда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари узоқ вақтдан буён ҳал этилмай келинаётган объектлар ва аҳоли пунктлари бўйича рейдлар уюштирсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийларнинг маблағларини жалб этган ҳолда ёнғин хавфсизлиги ойлигининг мақсадлари, вазифалари ва ўтказилишини тарғиб қилувчи плакатлар, буклетлар ва кўргазмали тарғиботнинг бошқа турлари чоп этилишини ташкил қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига ёнғин хавфсизлиги ойлиги ўтказилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ҳар йили ойлик тугагандан сўнг қилинган ишлар тўғрисида 10 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 18 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
309-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 47-сон, 490-модда)