1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 5 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2926]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 221-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сонли «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 221-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сонли «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчининг шахсий кабинети (бундан буён матнда шахсий кабинет деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилган, солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларни электрон тарзда амалга оширишни таъминлайдиган ахборот ресурси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчилар — амалдаги қонунчиликка мувофиқ зиммасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти юклатилган жисмоний шахслар, юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий кабинетни активлаштириш — солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларни электрон тарзда амалга оширишга ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий кабинетни амал қилишини тўхтатиб туриш — солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган ўзаро муносабатларни электрон тарзда амалга оширишдан воз кечиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон рақамли имзо — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон ҳужжат — электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона идентификация қилиш тизими — жисмоний ва юридик шахсларни ҳақиқий идентификация қилишни, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорликда мансабдор шахсларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидан рухсат олиб фойдалана олишларини таъминловчи давлат ахборот тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шахсий кабинетни қўллаш қуйидаги мақсадларга қаратилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлари амалга оширилишида замонавий ахборот-технологияларидан кенг фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчиларга тўғридан-тўғри мулоқотсиз хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчиларга давлат хизматларидан фойдаланишида қулайликлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларда ҳужжатлар айланиш механизмини соддалаштириш ва тезкорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маъмуриятчилиги сифати ва самарадорлигини янада яхшилашни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Солиқ тўловчида шахсий кабинет мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ тўловчи ва давлат солиқ хизмати органи ўртасидаги ўзаро муносабатлар солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетини шакллантириш ва ундан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шахсий кабинет жисмоний шахс, якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс солиқ тўловчи сифатида давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилган кундан бошлаб уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида автоматик режимида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Солиқ тўловчи фақат битта шахсий кабинетга эга бўлиши мумкин. Солиқ тўловчини ҳисобга олиш жойидан қатъи назар, унинг давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатлари битта шахсий кабинет орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шахсий кабинетни активлаштириш ёки амал қилишини тўхтатиб туриш солиқ тўловчи томонидан ихтиёрий равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шахсий кабинетни активлаштириш ёки амал қилишини тўхтатиб туриш учун солиқ тўловчи томонидан тегишлича ушбу Низомнинг 1, 2 ва 3-иловаларида келтирилган шакл бўйича бевосита ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти орқали Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларни шахсий кабинет орқали амалга ошириш (амалга оширишдан воз кечиш) тўғрисидаги ариза билан мурожаат этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шахсий кабинетга кириш солиқ тўловчининг электрон рақамли имзоси қўлланилган ҳолда ягона идентификация қилиш тизими орқали амалга оширилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчи жисмоний шахснинг шахсий кабинетига кириш учун — жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси калити;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчи якка тартибдаги тадбиркорнинг шахсий кабинетига кириш учун — давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси калити;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчи юридик шахснинг шахсий кабинетига кириш учун — юридик шахс вакилининг электрон рақамли имзоси калити талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агар жисмоний шахс давлат солиқ хизмати органларида юридик шахснинг раҳбари сифатида ҳисобда турган бўлса, ушбу жисмоний шахс ўз электрон рақамли имзоси калити билан юридик шахснинг шахсий кабинетига кириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Солиқ тўловчи шахсий кабинет орқали давлат солиқ хизмати органларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларни шахсий кабинет орқали амалга ошириш (амалга оширишдан воз кечиш) тўғрисидаги аризани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) давлат солиқ хизмати органига шахсий кабинет орқали юборилиши Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган ҳужжатларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бошқа ҳужжатларни (маълумотларни), шу жумладан давлат солиқ хизмати органларига мурожаатларни юбориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўловчилар томонидан шахсий кабинет орқали давлат солиқ хизмати органларига юбориладиган электрон ҳужжатларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Шахсий кабинет орқали юборилган электрон ҳужжатнинг жўнатиш вақти электрон ҳужжат давлат солиқ хизмати органлари томонидан қабул қилиб олинган вақт деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Солиқ тўловчилар электрон ҳужжатларни активлаштирилган шахсий кабинет орқали юборганда ушбу ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органларига қоғоз шаклида юбориш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Шахсий кабинетга янги ҳужжат келиб тушганда солиқ тўловчининг аризасида кўрсатилган мобиль телефони рақамига автомат тарзда СМС хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Солиқ тўловчи ўз шахсий кабинетида сақланадиган электрон ҳужжатларни кўриши, компьютерига юклаб олиши ва чоп этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Солиқ тўловчи томонидан шахсий кабинет орқали юборилган электрон ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат солиқ хизмати органлари шахсий кабинет орқали солиқ тўловчиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) солиқ тўловчига шахсий кабинет орқали юборилиши Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида назарда тутилган ҳужжатларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) солиқ тўловчига бериладиган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) бошқа ҳужжатларни (маълумотларни), шу жумладан солиқ тўловчиларни давлат солиқ хизмати органларига қилган мурожаатларига жавоб хатларини юбориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан шахсий кабинет орқали солиқ тўловчиларга юбориладиган электрон ҳужжатларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат солиқ хизмати органлари электрон ҳужжатларни активлаштирилган шахсий кабинет орқали юборганда ушбу ҳужжатларни солиқ тўловчиларга қоғоз шаклида юбориш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан шахсий кабинет орқали солиқ тўловчига электрон ҳужжатлар юборилган кундан кейинги иш куни ушбу ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан қабул қилиб олинган кун деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан шахсий кабинет орқали солиқ тўловчига электрон ҳужжатлар юборилган куни солиқ тўловчи томонидан шахсий кабинетнинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида ариза берилган тақдирда ёки солиқ тўловчининг электрон рақамли имзо калити сертификатининг амал қилиш муддати тугаган ёки бекор қилинган бўлса, мазкур ҳужжатлар солиқ тўловчига уч иш куни ичида қоғоз кўринишида жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Шахсий кабинет орқали қабул қилиб олинган ва юборилган электрон ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в. б. Ш. ШЕРМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 15 август

Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 15 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ______________________________________ дан
(жисмоний шахснинг Ф.И.Ш.)
(СТИР)
Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларни солиқ тўловчининг шахсий кабинет орқали амалга ошириш (амалга оширишдан воз кечиш) тўғрисидаги АРИЗА
Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга ошириш учун _____________________________________________________________________________________га
жисмоний шахснинг Ф.И.Ш.
тегишли шахсий кабинетни активлаштиришингизни / амал қилишини тўхтатиб туришингизни сўрайман. Юборилган электрон ҳужжатлар тўғрисида СМС хабарномани қуйидаги мобиль телефон рақамига юборишингизни сўрайман*:
* Телефон рақам кўрсатилмаган тақдирда хабарлар электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жараёнида кўрсатилган телефон рақамига юборилади. Кўрсатилган телефон рақами электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жараёнида кўрсатилган телефон рақамидан фарқ қилса, электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жойидаги телефон рақами автоматик тарзда кўрсатилган телефон рақамига ўзгартирилади. Телефон рақам ўзгартирилганда ва бу ҳақида давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилинганда, хабарномалар мазкур телефон рақамига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ______________________________________ дан
(якка тартибдаги тадбиркор Ф.И.Ш.)
(СТИР)
Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларни солиқ тўловчининг шахсий кабинет орқали амалга ошириш (амалга оширишдан воз кечиш) тўғрисидаги АРИЗА
Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга ошириш учун _____________________________________________________________________________________га
якка тартибдаги тадбиркор Ф.И.Ш.
тегишли шахсий кабинетни активлаштиришингизни / амал қилишини тўхтатиб туришингизни сўрайман. Юборилган электрон ҳужжатлар тўғрисида СМС хабарномани қуйидаги мобиль телефон рақамига юборишингизни сўрайман*:
* Телефон рақам кўрсатилмаган тақдирда хабарлар электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жараёнида кўрсатилган телефон рақамига юборилади. Кўрсатилган телефон рақами электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жараёнида кўрсатилган телефон рақамидан фарқ қилса, электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш жойидаги телефон рақами автоматик тарзда кўрсатилган телефон рақамига ўзгартирилади. Телефон рақам ўзгартирилганда ва бу ҳақида давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилинганда, хабарномалар мазкур телефон рақамига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ___________________________________ раҳбари
(юридик шахс номи)
______________________________________ дан
(юридик шахс раҳбари Ф.И.Ш.)
(СТИР)
Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларни солиқ тўловчининг шахсий кабинет орқали амалга ошириш (амалга оширишдан воз кечиш) тўғрисидаги АРИЗА
Давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларни солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга ошириш учун _____________________________________________________________________________________га
юридик шахс номи