Ҳужжат кучини йўқотган 07.12.2019 22.08.2017 йилдаги 660-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 07.12.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 1 июлдаги 274-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 декабрдаги 973-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарорига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Махсус авария-тиклаш бошқармасининг юқори жанговор шайлигини сақлаш вазифаларини сифатли бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 1 июлдаги 274-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Х. Шерматов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 22 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
660-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 августдаги 660-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 1 июлдаги 274-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 5-банднинг иккинчи хатбошидаги «контракт бўйича олинган зобитлар, прапоршчиклар ва ҳарбий хизматчилар» сўзлари «контракт бўйича ҳарбий хизматчилар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Фавқулодда вазиятлар вақтида махсус вазифаларни бажариш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш учун жалб этилган Бошқарма кучлари ва воситаларига Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бевосита раҳбарлик қилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6. Бошқарманинг контракт бўйича ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг контракт бўйича ҳарбий хизматчилари учун қабул қилинган кийим-кечак, эмблема ва фарқланиш белгиларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарманинг муддатли ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг муддатли ҳарбий хизматчилари учун белгиланган нормаларга мувофиқ кийим-кечак билан таъминланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) тинч даврда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси алоқа объектлари ва телекоммуникация тармоқларида авария-тиклаш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сафарбарлик захирасининг моддий воситаларини ва фавқулодда вазиятларда авария-тиклаш ишларини бажариш учун уларнинг захирасини тўплаш ҳамда ва сифатли сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармасини сафарбарликка жалб этиш режасини ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқармани белгиланган вазифаларни бажаришга доимий жанговар тайёргарлик даражасида сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобиль алоқа воситаларини ва Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси бошлиғининг мобиль бошқарув пунктини белгиланган мақсадда қўллашга доимий тайёр ҳолда сақлаш ва уларнинг техник таъминотини модернизация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тузилмаси объектларини ҳарбийлаштирилган ҳолда қўриқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма ҳарбий хизматчилари ва хизматчиларини ўқув маркази базасида ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш ва кейинчалик муддатли ҳарбий хизматчиларни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимлари орқали махсус тузилмаларга бириктириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарма шахсий таркибини Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва халқига, ҳарбий қасамёд ва ҳарбий бурчга садоқат, Ватан тарихи ва анъаналарини чуқур ҳурмат қилиш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари қоидаларини сўзсиз бажариш, командирларга (бошлиқларга) онгли равишда бўйсуниш руҳида тарбиялашга қаратилган тизимли ишларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда жанговар тайёргарлик, алоҳида муҳим ва тоифаларга ажратилган алоқа объектларини қўриқлаш, идоралараро ўқув-машғулотларда тезкор алоқани таъминлаш ва бошқа махсус вазифаларни бажариш масалаларида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати билан ҳамкорлик қилиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«19. Бошқарманинг объектларни қўриқловчи идоравий қўриқлаш бўлинмаларининг таъминоти билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимининг нодавлат мулк объектларини қўриқлаш Бошқарма билан тузилган шартномаларга мувофиқ ушбу объектлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«25. Контракт бўйича ҳарбий хизматчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уй-жой билан таъминланади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 34-сон, 896-модда)