Ҳужжат кучини йўқотган 28.04.2022 22.08.2017 йилдаги Ф-5030-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.04.2022
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармойиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш Котибиятини тузиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур фармойиш Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-121-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5120-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3150-сон қарорига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Агентлик бошқарув ходимлари умумий штатлар сони доирасида 5 нафар штат бирлигидан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш Котибиятини (кейинги ўринларда — Котибият) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Котибият Агентликнинг мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ўз фаолиятида фақат Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш Котибияти тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агентлик бир ҳафта муддатда Агентликнинг тузилмасига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Агентлик директори Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 22 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ф-5030-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 августдаги Ф-5030-сон фармойишига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш Котибияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш Котибиятининг (Кейинги ўринларда — Котибият) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлигини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Котибият Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ўз фаолиятида фақат Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашига (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи кенгаш) ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарор ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Котибият ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Агентлик, Вазирлар Маҳкамаси, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда – давлат органлари ва бошқа ташкилотлар) билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Котибиятнинг асосий вазифаси Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини ўз вақтида ва самарали жорий этишга йўналтирилган ишини ташкилий-техникавий ва ахборот жиҳатидан таъминлаш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Котибият зиммасига юклатилган вазифаларга кўра қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг мажлисларини ташкил этиш, уларнинг баёни ва стенографияси таъминоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг бошқа бўлинмалари билан ҳамкорликда Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг мажлисларини ўтказиш учун зарур бўлган таҳлилий, маълумотнома ва бошқа материалларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисларининг кун тартиби лойиҳасини тайёрлаш, уни Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари ҳамда таклиф этилган бошқа давлат органлари ва ташкилотларига юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорлари лойиҳаларини таҳририй-техник жиҳатдан тайёрлашни, Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тасдиқланганидан кейин уларни белгиланган тартибда рўйхатга олиш ва расмийлаштиришни, шунингдек, қабул қилинган қарорларни тегишли манзилларга юбориш расмийлаштирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорларининг маълумот-кодификация картотекасини ташкил этиш ва юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгашга келиб тушадиган ёзишмалар ҳисоби, тизимлаштирилиши ва таҳлилини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорларининг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан сифатли ва ўз вақтида бажарилишини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш топшириқларининг ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш масалалари бўйича Агентликнинг таркибий бўлинмалари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котибият бошқа функцияларни Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорларига мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Котибият қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котибият зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материал ва маълумотларни давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан Агентлик таркибий бўлинмаларидан белгиланган тартибда сўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорларига мувофиқ давлат органлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида мажлислар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисларини тайёрлаш учун зарурат бўлганда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котибиятнинг зарур материал ва маълумотларни тақдим этиш бўйича талабномалари, шунингдек, тегишли ҳужжатларни қайта ишлаш, агар Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорларида бошқа ижро муддатлари белгиланмаган бўлса, у томонидан белгиланган муддатларда ижро этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Котибият ўз зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларнинг сифатли ҳамда тўлиқ бажарилиши учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-БОБ. КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Котибиятга Агентлик директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимига тайинланадиган ва озод этиладиган Котибият мудири раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Котибиятда мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра Агентлик ходимларига тенглаштирилган етакчи инспектор ва инспекторлар фаолият юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Котибият мудири мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра Агентлик бошқармаси бошлиғига тенглаштирилади ва раҳбарликни якка бошчилик асосида амалга оширади, Котибият зиммасига юклатилган вазифа ва функциялар, шунингдек, Мувофиқлаштирувчи кенгаш топшириқлари бажарилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Котибият мудири қуйидаги мажбуриятларни бажаради: Котибият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Котибият зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавобгар ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котибият ходимлари фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котибият фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Агентликка киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорларининг бажарилиши устидан тизимли назоратни таъминлайди ва ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлисларини ўтказиш учун материалларнинг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котибиятга келиб тушган ҳужжатларни давлат органлари ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади ва жўнатиладиган ёзишмаларни имзолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котибият ходимлари ўртасида мажбуриятларни тақсимлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котибият мудири бошқа мажбуриятларни Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарорларига мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котибият мудири бўлмаганда унинг мажбуриятларини Котибиятнинг етакчи инспектори бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Котибият мудири қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котибият ходимларидан уларнинг лавозим мажбуриятлари билан белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ҳажмда ва юқори сифатли даражада бажарилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг бошқа таркибий бўлинмалари раҳбарларидан Котибият зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган материал ва маълумотларни сўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директорига Котибият ходимларини рағбатлантириш ва уларга интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Котибият ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколати доирасида хизмат ҳужжатларини имзолаш, виза қўйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ АГЕНТЛИК ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРИ, ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА БОШҚА ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Котибиятнинг Агентлик таркибий бўлинмалари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги мазкур Низом билан унинг зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларга кўра белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Котибият Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини ахборот, техник жиҳатдан ва ҳужжатлар билан таъминлаш масалаларида Агентлик таркибий бўлинмалари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.