15.08.2017 йилдаги ПҚ-3211-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Олмалиқ КМК» АЖни янада ривожлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Олмалиқ КМК» АЖнинг ишлаб чиқариш қувватларини барқарор ривожлантиришни жадаллаштириш, комбинатнинг хомашё базасини кенгайтириш, конларни қазиш ва минерал-хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлашга илғор технологияларни жалб этиш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш жойлари яратиш ва шу асосда Олмалиқ шаҳрини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 мартдаги ««Дальнее» кони негизида «Олмалиқ КМК» АЖнинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2807-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазиринг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва «Олмалиқ КМК» АЖ бошқаруви раиси А.Қ. Фармонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 15 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3211-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 августдаги ПҚ-3211-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 мартдаги «Дальнее» кони негизида «Олмалиқ КМК» АЖнинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2807-сон қарорига киритилаётган ўзгартишлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қарорнинг номида, 1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги, 3-банднинг биринчи хатбошидаги, 6-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги, 12-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги, 13-банднинг «а» кичик бандидаги, 16-банднинг биринчи хатбошидаги, 18-банддаги «Дальнее» сўзи «Ёшлик I» сўзи билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. «Олмалиқ КМК» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2027 йилга ҳисоблаб чиқилган умумий капитал қўйилмалар қиймати 1696,2 млн АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган, 23,0 млн тонна рудани қазиб олишни таъминлаш орқали лойиҳани жадал амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Қуйидагилар «Ёшлик I конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Олмалиқ КМК» АЖнинг ўз маблағлари, шу жумладан 115,0 млн АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган махсус инвестиция ҳисобварақлари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тоғ-транспорт ва технологик ускуналар, машиналар, механизмлар, автотранспорт, техника, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материалларни харид қилиш, қурилиш-монтаж, тоғ-капитал ва лойиҳа ишларини амалга ошириш учун ихтисослашган хорижий компанияларни, шу жумладан «тайёр ҳолда топшириш» шарти асосида жалб қилиш бўйича хорижий ва маҳаллий етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларни молиялаштириш учун 15 йил муддатга, шу жумладан 6 йиллик имтиёзли давр билан қайта молиялаштирувчи «Ипотека банк» АТИБнинг йиллик 0,25 фоиз миқдоридаги маржасини қўшиб ҳисоблаганда йиллик 2,25 фоизлик фоиз ставкада, имтиёзли даврда фоизларни капитализация қилган ҳолда тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 1292,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредити;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитни олиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан ошмайдиган ставка бўйича 15 йил муддатга, шу жумладан 6 йиллик имтиёзли давр билан, имтиёзли даврда фоизларни капитализация қилган ҳолда миллий валютада тақдим этиладиган «Ипотека банк» АТИБ ва «Асака банк» АТБнинг тегишлича 195,0 млн. АҚШ доллари ва 93,7 млн. АҚШ доллари эквивалентига тенг миқдордаги кредитлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, лойиҳани амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Олмалиқ КМК» АЖ жалб этиладиган кредитлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш учун жавобгар бўлган қарз олувчи ва ижро этувчи орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб этиладиган кредитларни сўндириш ва уларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар «Олмалиқ КМК» АЖнинг ўз маблағлари, шу жумладан махсус инвестиция ҳисобварақлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига «Олмалиқ КМК» АЖнинг лойиҳани молиялаштириш учун жалб этиладиган, қайта молиялаштириладиган ва ўз маблағларидан ажратиладиган кредитлар бўйича «Ипотека банк» АТИБ ва «Асака банк» АТБ олдидаги мажбуриятлари юзасидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатларини бериш ваколати берилсин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 5-бандда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «амалга оширишнинг I босқичи доирасида лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби тасдиқлангунга қадар» сўзлари «амалга ошириш доирасида лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби тасдиқлангунга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «I босқичда лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китобини ва II босқичда» сўзлари «лойиҳанинг» сўзи билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 6-банднинг иккинчи хатбошиси ва учинчи хатбошидаги «амалга ошириш II босқичининг» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 16-бандда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Олмалиқ КМК» АЖ, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий компаниялар ва уларнинг субпудрат ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича, шу жумладан «вақтинча олиб кириш» режимида олиб кириладиган тоғ-транспорт ва технологик ускуналар, махсус транспорт воситалари, материаллар, машина ва механизмлар, ёқилғи-мойлаш материаллари, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, дастурий таъминот воситалари, техник ва лойиҳа ҳужжатлари — 2030 йил 1 июлга қадар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Олмалиқ КМК» АЖ ва унинг субпудрат ташкилотлари кўрсатиладиган хизматлар ва олиб кириладиган товарлар, материаллар, ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жиҳозлар, приборлар, транспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар, инструментлар, ёқилғи-мойлаш материалларини Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида лицензиялаш ва сертификатлашда йиғимлар, давлат божлари ва тўловларни тўлашдан озод қилинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, лойиҳани амалга ошириш доирасида «Олмалиқ КМК» АЖ томонидан бепул олинган товарлар фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қарорнинг 1 ва 2-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.