15.08.2017 йилдаги Ф-5024-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармойиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси (кейинги ўринларда Ҳаракатлар стратегияси деб юритилади) мамлакатнинг давлат ва жамият ривожланиши истиқболини стратегик режалаштириш тизимига сифат жиҳатдан янги ёндашувларни бошлаб берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг (кейинги ўринларда Давлат дастури деб юритилади) тасдиқланиши стратегик ривожланишнинг устувор йўналишларини амалий рўёбга чиқаришнинг бошланғич механизми бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки сарҳисоблар давлат органлари, нодавлат ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтларининг Давлат дастурини самарали амалга оширишга қаратилган кучлари, шу жумладан, хорижий мутахассислар ва халқаро экспертларни фаол жалб қилган ҳолда чинакам жипслашганлигини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги кунда Ҳаракатлар стратегиясининг ижроси юзасидан давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантиришга қаратилган 15 та қонун ва 700 дан ортиқ бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш соҳасида замонавий талаблар ҳамда устувор йўналишларни инобатга олган ҳолда 16 та вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг тузилмаси, вазифа ва функциялари қайта кўриб чиқилди, 20 та давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар қайта ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд-ҳуқуқ тизими тубдан қайта кўриб чиқилди. Суд ҳокимиятининг ягона олий органи — Ўзбекистон Республикаси Олий суди, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган маъмурий судлар ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари тизими ислоҳ қилиниб, уларнинг асосий фаолияти фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга — «Халқ манфаатларига хизмат қилиш»га йўналтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш соҳасида солиқ тизими ислоҳ қилинди, ҳалол солиқ тўловчилар — хўжалик юритувчи субъектларга солиқ таътиллари берилиши назарда тутилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида 13 339 та лойиҳа амалга оширилди, 2,1 трлн. сўм кредит ўзлаштирилди, 10 та эркин иқтисодий зона, 5 та кичик саноат зонаси ташкил этилди, «Peugeot» ва «Citroёn» бренди билан енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича завод барпо этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий соҳада фақатгина жорий йилнинг биринчи ярмида 2,7 минг км. автомобиль йўллари қурилди ва таъмирланди, 84 300 та иш ўрни яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2020 йилларда шаҳарларда энергия жиҳатдан самарадор арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури амалга оширилмоқда, унинг доирасида 50 286 та хонадондан иборат 1 136 та кўп қаватли уйларни, бундан ташқари, намунавий лойиҳа асосида қишлоқ жойларида 75 минг турар жойларни қуриш мўлжалланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллатлараро тотувликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европа Иттифоқи ва 21 та хорижий мамлакат билан савдо-иқтисодий, инвестиция, технология ва молиявий-техник соҳаларда 22 та «йўл харита»лари тасдиқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишнинг бориши ҳақида аҳоли, фуқаролик жамияти институтлари ва халқаро жамоатчиликни кенг хабардор қилиш ишлари амалга оширилди. Жойларда 6 мингга яқин учрашувлар, оммавий ахборот воситаларида телекўрсатув ва чиқишлар ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, навбатдаги ислоҳотларни сифатли ва олдиндан режалаштириш учун 2017 йил якунлари бўйича эришилган натижаларни чуқур ўрганиш ва пухта таҳлил қилиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш натижалари ҳақида аҳоли ва жамоатчиликни кенг хабардор қилиш, шунингдек, 2017 йилда мамлакатни ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилиш ва 2018 йилда навбатдаги ислоҳотларни режалаштириш бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия томонидан барча даражадаги давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ижодий ва илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари, кекса авлод, аёллар ва ёшларнинг фаол иштирокида амалга оширилаётган Ҳаракатлар стратегиясининг дастлабки якунлари ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар «Тараққиёт стратегияси» маркази билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилнинг август-сентябрь ойлари давомида статистик ва бошқа маълумотларни йиғиш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва барча даражадаги давлат органлари фаолиятининг натижаларини ўрганиш, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, илмий доира вакиллари ва хорижий мутахассисларни кенг жалб этган ҳолда учрашувлар, «давра суҳбатлари», сўровлар, эксперт ва жамоатчилик муҳокамалари ўтказиш орқали Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш якунлари тизимли таҳлил қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 1 декабрга қадар муддатда мамлакатни ривожлантириш якунларини ҳисобга олган ҳолда «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси» ахборот-таҳлилий шарҳи нашр этилиши ва тарқатилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракатлар стратегиясини 2018 йилда амалга ошириш бўйича ишлаб чиқиладиган Давлат дастури лойиҳасига киритиш учун тақдим этиладиган долзарб таклифларнинг тайёрланиши, йиғилиши ва умумлаштирилишини, уларнинг 2017 йил 10 ноябрга қадар муддатда Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Миллий комиссияга кўриб чиқиш учун киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Ҳаракатлар стратегиясини 2018 йилда амалга ошириш бўйича ишлаб чиқиладиган Давлат дастури лойиҳасига киритиладиган таклифлар фақат кенг жамоатчилик билан дастлабки муҳокама қилингандан кейин кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамаси Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар билан биргаликда ушбу фармойишнинг иккинчи бандида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қуйидагиларни назарда тутувчи чораларни кўрсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ва халқаро жамоатчилик ўртасида «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси» ахборот-таҳлилий шарҳини тарқатиш, шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Миллий комиссияни хабардор қилиш учун уларнинг фикрларини кейинчалик йиғиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаракатлар стратегиясини 2018 йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастури лойиҳасига киритиладиган таклифларни тайёрлаш жараёнида, зарурат бўлганда халқаро, чет эл ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари вакилларини жалб қилган ҳолда, Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссияларга илғор хорижий мамлакатларнинг тегишли тажрибасини ўрганишни ташкил этишда кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссияларнинг асослантирилган таклифлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан мазкур фармойиш ижроси билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш учун маблағлар ажратсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар аъзолари мазкур фармойишда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавобгардир.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича комиссиялар раҳбарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 15 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ф-5024-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 847-модда)