11.08.2017 йилдаги 620-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳалла институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни таъминлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги ПФ-4944-сон Фармони билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг 14-бандига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари учун дам олиш маскани ташкил этиш ҳамда давлат мулки объектларидан янада самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «ШАРҚ» нашриёти матбаа акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқарувининг, «ШАРҚ» нашриёти матбаа акциядорлик компанияси фойдаланишида бўлган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, «Байтқўрғон» ҚФЙ ҳудудида жойлашган «Навбаҳор» санаторийси дам олиш масканини тегишли ҳудуди билан биргаликда Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқарувига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «ШАРҚ» нашриёти матбаа акциядорлик компанияси мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган мулкий мажмуани тегишли ҳудуди билан биргаликда белгиланган тартибда топширсин, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви қабул қилиб олсин ва қабул қилинган объектдан самарали фойдаланиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқарувига берилган мулкий мажмуани таъмирлаш ишлари Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фондига умумхалқ хайрия ҳашаридан тушган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини самарали бошқаришни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 17 майдаги 291-сон қарорига 1-илованинг 81-позицияси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 11 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
620-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 854-модда)