Ҳужжат рақами
ПҚ-3190-сон
Орган
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Имзоланган сана
09.08.2017
Кучга кириш санаси
14.08.2017
Қўшимча ахборот
Улашиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Г.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институтининг моддий-техник базасини 3-иловага* мувофиқ, рўйхат бўйича харид қилинадиган илмий-техник асбоб-ускуналар билан мустаҳкамлаш тўғрисидаги;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг сейсмологик ва прогностика станцияларини янада модернизациялаш ҳамда 5-иловага* мувофиқ, рўйхат бўйича замонавий илмий асбоб-ускуналар ва ҳисоблаш техникаси воситалари билан тўлиқ таъминлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 07/20/4794/1121-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 07/20/4794/1121-сон)

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул бажарувчилар

Сейсмология соҳасидаги илмий-тадқиқотларни янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари

1.

Ер қобиғи шаклининг жиддий ўзгаришини стационар ва дала шароити усуллари билан мониторинг қилиш тизимини яратиш, сейсмик хавф-хатарнинг қалтис зоналарини аниқлаш. Табиатни ва сейсмоген жараёнларнинг механизмларини тадқиқ этиш соҳаси ва фундаментал базасини ривожлантириш.

Муваққат ижодий жамоани тузиш. Мақсад ва вазифаларни асослаб бериш. Илмий-тадқиқот ишларининг режаларини ишлаб чиқиш. «Турли даражалардаги тектоник тузилмалар шаклининг жиддий ўзгариши намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятларини татбиқ этиш ҳамда геологик-геофизик, гидрогеологик ва геодинамик усуллар комплекси билан уларни баҳолаш методологиясини ишлаб чиқиш» лойиҳасини амалга ошириш.

2018 — 2020 йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Сейсмология институти, Инновацион ривожланиш вазирлиги

2.

Сейсмик томография ва ер қобиғини профиллаштириш усуллари билан сейсмоген зоналарнинг юпқа тузилмасини ўрганиш технологиясини ишлаб чиқиш

Муваққат ижодий жамоани тузиш. Мақсад ва вазифаларни асослаб бериш. Илмий-тадқиқот ишларининг режаларини ишлаб чиқиш. Лойиҳани амалга ошириш.

2018 — 2020 йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Сейсмология институти, Инновацион ривожланиш вазирлиги

3.

Кучли зилзилалар тўғрисида барвақт хабардор қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юз берган зилзилалар ҳақида шошилинч хабар тарқатиш методикасини ишлаб чиқиш.

Муваққат ижодий жамоани тузиш. Мақсад ва вазифаларни асослаб бериш. Илмий-тадқиқот ишларининг режаларини ишлаб чиқиш. Лойиҳани амалга ошириш.

2018 — 2020 йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Сейсмология институти, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ФВВ

4.

8-9 балли сейсмик зоналарда жойлашган йирик сув омборларининг сейсмик хавф-хатарини мониторинг қилиш маҳаллий тармоқлари лойиҳасини ишлаб чиқиш ва яратиш.

Қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҚМҚ-2.01.03.96 «Сейсмик районларда қурилиш» (ҚМҚ-2.01.03.96)га мувофиқ маҳаллий сейсмологик мониторинг тизимини жорий этиш зарур бўлган сув омборлари рўйхатини белгилаш. Илмий-тадқиқотларнинг мақсад, вазифа ва жадвалларини аниқлаш, 8-9 балли сейсмик зоналарда жойлашган йирик гидротехника иншоотлари зоналарининг сейсмиклигини мониторинг қилиш маҳаллий тизимларини яратишнинг техник топшириқларини ишлаб чиқиш. «Йирик сув омборлари зоналарининг шакли жиддий ўзгариши геодинамикаси моделларини ҳамда уларнинг сейсмик хавф-хатарини мониторинг қилиш методологиясини ишлаб чиқиш» илмий лойиҳасини амалга ошириш. Сейсмологик мониторингнинг маҳаллий тармоқларини яратиш.

2018 — 2020 йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Сейсмология институти, Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Сув хўжалиги вазирлиги, «Давсувхўжаликназорат» ДИ

5.

Бинолар ва иншоотларнинг сейсмик заифлигини инструментал баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш.

Ҳозирги вақтда қурилаётган биноларнинг сейсмик чидамлилигини экспресс-баҳолаш ва уларнинг зилзила вақтидаги ҳолатини сейсмометрик тадқиқотлар билан прогноз қилиш методикасини яратиш. Методикани тажриба лойиҳасида синаб кўриш.

2017-2018 йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Сейсмология институти, «ТошуйжойЛИТИ» АЖ,
ФВВ

6.

Сейсмик хавф-хатарни баҳолаш ва районлаштириш соҳасида замонавий илм-фан ютуқларини ҳисобга олган ҳолда «Сейсмик районларда қурилиш» ҚМҚ-2.01.03.96га ўзгартиришлар киритиш таклифларини ишлаб чиқиш.

Ишчи гуруҳини тузиш. ҚМҚ -2.01.03.96га киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойиҳасини келишиб олиш. Янгиланган ҚМҚ лойиҳасини тасдиқлаш учун «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Илмий-техник кенгашига киритиш.

2018 йил декабрь

Сейсмология институти, Механика ва сейсмик чидамли қурилиш институти, «Давархитектқурилиш» қўмитаси,
ФВВ

7.

Ўзбекистоннинг сейсмик жиҳатдан хатарли зоналарида жойлашган ҳудудларини батафсил сейсмик районлаштириш ва фаол тектоник узилишлар харитасини яратиш.

Муваққат ижодий жамоани тузиш. Объект бўйича фонд материалларини ўрганиш. Юқори сейсмик хатарли зоналарнинг кадастр хизматини молиялаштириш базасини кенгайтириш. Минтақалар ҳудудида геологик-геофизик тадқиқотлар ўтказиш. 1:200000-250000 миқёсдаги батафсил сейсмик районлаштирилган харитани ва Ўзбекистон ҳудудидаги ҳамда трансчегара зоналари фаол тектоник узилишлар харитасини тузиш.

2017 — 2022 йиллар

Сейсмология институти маблағлари

Сейсмология институти, вилоят ҳокимликлари, «Давархитектқурилиш» қўмитаси,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги

8.

Аҳоли пунктлар, шу жумладан истиқболдаги саноат ва фуқаролар қурилиши зонасини сейсмик микрорайонлаштириш ҳудудларини кенгайтириш.

Сейсмология институтида сейсмик микрорайонлаштириш бўлинмасини ташкил этиш. «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишган ҳолда республика ҳудудларини устувор районлаштириш режаларини ишлаб чиқиш. Объект бўйича фонд материалларини ўрганиш. Дала шароитида инструментал ўлчовларни ўтказиш, республика шаҳарларини сейсмик микрорайонлаштириш хариталарини тузиш.

2017 — 2022 йиллар

Сейсмология институти маблағлари

Сейсмология институти, вилоят ҳокимликлари, «Давархитектқурилиш» қўмитаси,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги

9.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрог-ностик мониторинг марказининг барча сейсмологик станциялари учун муқим IP-манзиллар ажратилган ҳолда сейсмик хавф-хатар мониторинги тармоғининг барча станциялари билан маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш маркази ўртасида барқарор алоқани таъминлаш.

Техник топшириқни ишлаб чиқиш. Шартнома тузиш. Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш.

2017 йил сентябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўз маблағлари

ФВВ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

10.

Сейсмологик тадқиқотларнинг экспериментал базасини ривожлантириш мақсадида инструментал сейсмология лабораториясини ташкил этиш.

Лаборатория вазифаларини, истиқболдаги тадқиқотларнинг йўналишларини, штат жадвалини белгилаш.

2018 йил январь

Фан ва технологиялар агентлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Фанлар академияси,
Фан ва технологиялар агентлиги

11.

Лойиҳа ташкилотлари фойдалана оладиган синтезлаштирилган ва реал акселерограмма маълумотлар базасини яратиш.

Қидириш тизими билан маълумотлар базасини ишлаб чиқиш, дастурий таъминотни яратиш ва Сейсмология институтининг Ахборот-таҳлилий хизматида маълумотлар базаси юритишини қўллаб-қувватлаш.

2018 йил

Сейсмология институти, «Давархитектқурилиш» қўмитаси

12.

1.1 ҚМҚ 2.01.03-96 «Сейсмик районларда қурилиш» жадвалига тузатишлар киритиш учун сейсмик хусусиятларига кўра ерларни тоифалаш мақсадида тупроқ шароитлар белгиларини аниқлаш бўйича геофизик тадқиқотлар ўтказиш.

Муваққат ижодий жамоани тузиш. Мақсад ва вазифаларни асослаб бериш. Илмий-тадқиқот ишларининг режаларини ишлаб чиқиш. Лойиҳани амалга ошириш.

2018 — 2020 йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Сейсмология институти, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси

13.

Сейсмология институтининг Геофизика обсерваторияси қудуқлари негизида гидрогеологик ва гидрогеокимёвий кузатувлар таянч комплексини яратиш.

Техник топшириқ ва бажарила-диган ишлар жадвалини ишлаб чиқиш. Республика ҳудудларида сув ости қудуқлари гуруҳини тозалаш бўйича битимни ишлаб чиқиш ва давлат Давлат геология қўмитаси билан уни имзолаш. Таянч комплексни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш.

2017 йил декабрь

Сейсмология институтининг бюджетдан ташқари маблағлари

Сейсмология институти, Давлат геология қўмитаси

14.

Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг сейсмопрогностик станциялари тармоғида зилзилаларнинг гидрогеологик даракчилари диагностикаси самарадорлигини ошириш.

Ер ости сувларининг қудуқлар бўйича носозлик актларини, бажариладиган ишларнинг техник топшириғи ва жадвалини ишлаб чиқиш. Ўзбекистон ҳудудларида ер ости сув қудуқлари гуруҳини тозалаш бўйича Давлат геология қўмитаси билан битимни ишлаб чиқиш ва имзолаш.

2017 йил

ФВВ,
Давлат геология қўмитаси

Бинолар ва иншоотлар қурилиши сейсмик чидамлилиги самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

15.

Шакли ўзгарадиган қаттиқ жисм механикаси, тоғ жисмлари тупроқлари, зилзилага чидамли қурилиш механикаси соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда ҚМҚ -2.01.03.96ни актуаллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш

Муваққат ижодий жамоани тузиш. Мақсад ва вазифаларни асослаб бериш. Илмий-тадқиқот ишларининг режаларини ишлаб чиқиш. Лойиҳани амалга ошириш.

2018 — 2020 йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, «ТошуйжойЛИТИ» АЖ, Инновацион ривожланиш вазирлиги

16.

Архитектура ёдгорликларини сейсмик таъсирлардан ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Тадқиқот гуруҳини тузиш. Чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Лойиҳани амалга ошириш.

2018 — 2020 йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти,
Маданият вазирлиги

17.

Юқори сейсмик фаоллик шароитида амалдаги ва барпо этилаётган тупроқ тўғонларининг барқарор ишини таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

Муваққат ижодий жамоани тузиш. Чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Лойиҳани амалга ошириш.

2018 — 2020 йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Фанлар академияси,
Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Давсувхўжаликназорат» ДИ, ФВВ

18.

Республика ҳудудида бино ва иншоотларнинг фаол сейсмик ҳимоясини қўллаш соҳасида техник иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

Тадқиқот гуруҳини тузиш. Чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Лойиҳани амалга ошириш.

2018 йил

Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти,

«ТошуйжойЛИТИ» АЖ,
ФВВ

Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар

19.

Давлат бошқаруви органларини вилоятлар кесимида содир бўлган зилзилалар интенсивлиги тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.

Сейсмология институти, ФВВ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, МТРК ва ЎзА. мутахассислари-дан иборат ички гуруҳини тузиш. Шошилинч хабарларни етказиб бериш тартиби тўғрисида Идоралараро йўриқномани ишлаб чиқиш. Мавжуд ҳолатни ва давлат органларининг содир бўлган зилзилалар интенсивлиги ва уларнинг ўчоғи тўғрисидаги ахборотга бўлган талаб-эҳтиёжларини ўрганиш. Вилоятларда зилзилалар интенсивлигини тезкор аниқлаш бўйича дастурий таъминотни ишлаб чиқиш. Хабардор қилишнинг инфратузилмаси ва техник воситаларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2018 йил

ФВВга ва Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказига, Сейсмология институтига ажратиладиган маблағлар доирасида

ФВВ,
Сейсмология институти, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

20.

Кучли зилзилалар пайтида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва тугатиш бўйича Давлат тизими хатти-ҳаракатларининг самарали сценарийларини ишлаб чиқиш.

«Давархитектқурилиш» қўмитаси, ФВВ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сейсмология институти ҳамда Фанлар академиясининг механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, «ТошуйжойЛИТИ» АЖ мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. Кучли зилзилаларнинг оқибатларини моделлаштириш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш. Кучли зилзилаларга қарши тезкор чора кўришнинг самарали сценарийларини ишлаб чиқиш. Сценарийлари ишлаб чиқилган зилзилалар асосида тегишли хизматларнинг ҳаракатларини синовдан ўтказиш.

2018 — 2020 йиллар

ФВВга ажратиладиган маблағлар

Сейсмология институти, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти,
ФВВ,
«ТошуйжойЛИТИ» АЖ

21.

Республиканинг урбанизациялашган ҳудудлари учун зилзила оқибатларини баҳолаш моделлари ва дастурий комплексларини ишлаб чиқиш, тажриба лойиҳаси мисолида уларнинг методикасини синаб кўриш.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ФВВ, Фанлар академиясининг механика ва сейсмик мустаҳкамлиги институти, «ТошуйжойЛИТИ» АЖ мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш. Кучли зилзилаларнинг оқибатларини моделлаштириш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш. «Сейсмик хавф-хатарни баҳолаш учун сейсмик жараён динамикаси ва сейсмикликнинг юпқа тузилмасини тадқиқ қилиш» ва «Интеграциялашган ГИСлар асосида зилзилалар оқибатларининг математик моделини ишлаб чиқиш» илмий лойиҳаларини амалга ошириш.

2017 — 2020 йиллар

ФВВ томонидан ажратиладиган маблағлар

Сейсмология институти, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти, Сув хўжалиги вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси,
«Ўзбекнефтгаз» МХК,
«Ўзкимёсаноат» АК, «Ўзбекэнерго» АЖ,
ФВВ

22.

Кучли зилзилаларни баҳолаш ва хавф-хатарларини бошқариш методикасини ишлаб чиқиш.

Зилзила хавф-хатарларини бошқариш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш. «Кучли зилзила сценарийси мисолида табиий офатларнинг юқори хавф-хатари шароитида геологик муҳитнинг техноген ўзгаришларини прогноз қилиш методикасини ишлаб чиқиш» илмий лойиҳасини амалга ошириш. Республикада хавф-хатар омилларини эътиборга олган ҳолда хавф-хатарларни пасайтириш бўйича тавсиянома (қўлланма) ишлаб чиқиш.

2018 — 2020 йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Фанлар академияси,
ФВВ, «Давархитектқурилиш» қўмитаси

23.

Табиий ва техноген омиллар туфайли ҳосил бўладиган комплекс хавф-хатарлар бўйича республика аҳолиси ва ҳудудларининг сейсмик хавфсизлиги даражасини ошириш технологиясини яратиш бўйича мақсадли давлат дастурини ишлаб чиқиш.

Ишчи гуруҳини тузиш. Мақсадли давлат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Давлат дастурини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиб олиш. Давлат дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2018 — 2022 йиллар

Инновацион ривожланиш вазирлиги грантлари (танлов натижалари бўйича)

Фанлар академияси, ФВВ, «ТошуйжойЛИТИ» АЖ, «Ергеодезкадастр»

давлат қўмитаси,
Давлат геология қўмитаси

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т.А. Худайбергенов

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи, Кенгаш раиси

О.М. Умаров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси, Кенгаш раисининг ўринбосари

А.Х. Қўлдошев

Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари

Т.Х. Аббосхонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

С.З. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти

Б.И. Зокиров

Қурилиш вазири

И.Ю. Абдураҳмонов

Инновацион ривожланиш вазири

М.Х. Салиев

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

Ш.Р. Хамроев

Сув хўжалиги вазири

Б.Ф. Исламов

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси

Х.С. Турахужаев

Ер ресурслари, геодезия, картография давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

Қ. Қўчқоров

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази директори

Х.К. Сагдиев

Фанлар академиясининг М.Т.Ўразбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти директори

В.А. Рафиков

Фанлар академиясининг Ғ.О.Мавлонов номидаги Сейсмология институти директори

Ш.А. Ҳакимов

«ТошуйжойЛИТИ» АЖ зилзилабардош қурилиш бўлими мудири

Лавозими бўйича

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасининг Сейсмология, иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири, Кенгаш котиби

(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2020 й., 07/20/4794/1121-сон)