Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2023 09.08.2017 йилдаги 606-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.05.2023
Ҳужжат 13.03.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 171-сонли «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 июндаги ПҚ-3029-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеоролия хизмат маркази тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий ва таркибий тузилмалари тўғрисидаги низом (устав)ларни тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Джураев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 9 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
606-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) мақомини, асосий вазифаларини, функцияларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлик табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш, фуқаро муҳофазаси, гидрометеорология, сейсмик кузатувлар, кемаларни, шу жумладан кичик ҳажмли кемаларни бехатар ишлатилишини, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ишларини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва унга ҳисобот беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказий аппарат, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Фавқулодда вазиятлар бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади), Гидрометереология хизмати маркази, Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази, шунингдек идоравий бўйсунувдаги бошқа ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ягона тизимини ташкил этади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга,шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлик ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирликнинг белгиланган тартибда, ўз ваколати доирасида қабул қилган ва норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда фуқаролар учун бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирликнинг ҳарбий хизматчилари ҳарбий хизматда бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ҳарбий хизматчилари ва ходимлари (Гидрометеорология хизмати маркази ходимларидан ташқари) хизматни ўташ, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва маиший хизмат кўрсатилиши,барча таъминот турлари билан таъминланиши, уларнинг ҳуқуқлари ва имтиёзлари масалаларида, шу жумладан уларнинг оила аъзолари ҳам, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг тегишли тоифадаги ҳарбий хизматчилари ва ходимларига тенглаштирилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлик тизимининг ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг моддий-техник таъминоти ва меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар, Вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг ўз даромадлари, бюджетдан ташқари даромадлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлик юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи ёзилган муҳрга ва бланкаларга, рамзга, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ғазначилик ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлик Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Кичик халқа йўли кўчаси, 4-уй, 100084 манзилида (почта манзилида) жойлашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Вазирликнинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тинчлик ва ҳарбий даврда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш, гидрометеорологик ва сейсмологик кузатувлар, кемалардан, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан бехатар фойдаланиш, сув иншоотларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавфи ва омилларини олдиндан аниқлаш, улар вужудга келишини барвақт профилактика қилиш ва олдини олишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига хавф-хатар туғилганда комплекс ёрдам кўрсатиш, халқ билан мулоқотни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан бу борада ўзаро яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, мавжуд хавф-хатарлар тўғрисида аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш ва хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини (кейинги матнларда — ФВДТ) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқаро муҳофазасини ривожлантириш ва бошқарувини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши ва ривожланиши хавфини комплекс мониторинг ва прогноз қилишни таъминлаш, мазкур соҳада гидрометеорологик ва сейсмик кузатувлар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини, ушбу мақсадлар учун молиявий, озиқ-овқат, тиббиёт ва моддий-техника ресурсларнинг давлат захира фондларини ташкил этишга доир ишларини мувофиқлаштириш ва уларнинг самарали ҳамкорлигини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, мамлакат аҳолиси ва ҳудудларини муҳофаза қилиш, кемалардан, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш хавфсизлигини самарали назорат қилиш, сув ҳавзаларида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар юзага келганда иқтисодиёт объектлари фаолиятининг барқарорлигини оширишга қаратилган тадбирларни тайёрлаш, ўтказиш ва мувофиқлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ҳамда мақсадли илмий-техника дастурлар ишлаб чиқишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
(12-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда, аҳолини, мансабдор шахсларни ҳамда ФВДТ тузилмаларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тизимли тайёрлаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, гидрометеорологик ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 981-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2018 й., 09/18/981/2263-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, турар-жой фонди, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилма объектларида қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ишларини бажариш.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 декабрдаги 1002-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2018 й., 09/18/1002/2295-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тинчлик ва ҳарбий даврда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш, гидрометеорологик ва сейсмологик кузатувлар, кемалардан, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан бехатар фойдаланиш, сув иншоотларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
(13-банднинг «а» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, гидрометеорология, сейсмопрогностик мониторинг ва сейсмологик кузатувлар, кемалардан, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этади ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;
(13-банднинг «а» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тинчлик ва ҳарбий даврда фуқаро муҳофазаси, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавфи, сейсмик хавф бўйича республика ҳудудларини районлаштириш, табиий офатлар, шунингдек техноген авария ва ҳалокатлар манбасининг ривожланиш хавфини аниқлаш ва чуқур таҳлил қилинишини кўзда тутган фавқулодда вазиятларни прогнозлаш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат гидрометеорологик кузатувлар тизимини, иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини гидрометеорологик таъминлашни ривожлантириш ва такомиллаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг «а» кичик банди тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сейсмологик мониторинг тармоғини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув объектларида одамлар хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича давлат сирини, хизмат ахборотларини муҳофаза қилишга, махсус алоқани ривожлантиришга доир тадбирларни ўтказишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) фавқулодда вазиятлар юзага келиш хавфи ва омилларини олдиндан аниқлаш, улар вужудга келишини барвақт профилактика қилиш ва олдини олишни таъминлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар хавфи ва таҳдидлари омилларини олдиндан аниқлашнинг мақсадли ҳамда илмий-техник дастурлари бўйича тадбирларни режалаштирилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи, уларнинг мулкига бўлган хавфларни барвақт профилактика қилиш ва олдини олиш, ҳаёт фаолиятини таъминловчи объектлар мустаҳкамлигини ошириш, содир бўлиши мумкин бўлган хавфларнинг юзага келиши сабабларини барвақт аниқлаш, уларни бартараф этишнинг аниқ чораларини кўриш, ушбу соҳада аҳолининг хабардор қилиниши даражаси оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авариялар, ҳалокатлар ва табиий офатлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилади ва уларнинг оқибатларини енгиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) аҳолига фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига хавф-хатар туғилганда комплекс ёрдам кўрсатиш, халқ билан мулоқотни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан бу борада ўзаро яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, мавжуд хавф-хатарлар тўғрисида аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш ва хабардор қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар хавфи ва таҳдиди бартараф этилишини, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилганда уларга ўз вақтида ва комплекс ёрдам берилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ билан, биринчи навбатда, вояга етмаганлар ва ёшлар билан мулоқотни кенгайтиради ва кучайтиради, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ваколати доирасидаги масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг қабул қилиниши ва мурожаатлари кўриб чиқилишини таъминлайди ҳамда улар бўйича қонунда белгиланган тартибда тегишли чораларни қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг барча ҳудудларида тизимли равишда профилактик тадбирларни амалга оширади, шунингдек аҳоли билан кенг кўламли мулоқот олиб боради ҳамда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалаларида юзага келган муаммоларни ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан самарали ҳамкорликни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки содир бўлганда аҳолини автоматик тарзда хабардор қилиш тизими яратилишини ва бошқарилишини мувофиқлаштириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларида фавқулодда вазиятлар оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган авариялар хавфи тўғрисида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФВДТ ва фуқаро муҳофазасини хабар бериш тизими, алоқа, автоматлашган бошқарув тизими ва ахборотлар билан таъминлашнинг доимий тайёр ҳолатда бўлиши ташкил этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар хавфи ёки юз берганлиги тўғрисида аҳолини хабардор қилиш ҳамда локал ва объект даражасида хабар бериш тизими ишларини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ташкилотлар, муассасалар ва аҳолини юз берган ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар ва иқлим ўзгариши, атроф муҳитнинг зарарланганлик даражаси, содир бўлиши мумкин бўлган хавфли ва офатли гидрометеорологик жараёнлар тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан тезкор хабардор қилиш мақсадида мавжуд барча оммавий ахборот воситалари ва телерадио эшиттириш каналларидан белгиланган тартибда фойдаланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, сув объектларида аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича билимини оширишни ташкил этиш ва бошқа давлат органлари, жамоат ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган ишларга услубий раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишни ташкиллаштириш ва амалга оширишнинг барча босқичларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат бирлашмаларини ҳамда тегишли билим ва тажрибага эга бўлган алоҳида фуқароларни, шу жумладан, хорижий фуқароларни, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тадбирларини ўтказишга белгиланган тартибда жалб қилиш ишларини ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг фуқаро муҳофазасини ривожлантириш ва бошқарувини таъминлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини бошқаради ва давлат назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини ишлаб чиқишни ва амалга оширишни ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарув хизматларини, қутқарув тузилмаларини ташкил этиш, тайёрлаш ва доимий шай ҳолда бўлишини, фавқулодда вазиятларни тезкорлик билан бартараф этиш ва тугатиш ишларини мувофиқлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятларни бартараф этишга мўлжалланган куч ва воситаларни жойлаштириш ва жиҳозланишини белгилайди;
(13-банднинг «г» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 907-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 09/17/907/0245-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғридан тўғри ва оператив бўйсинувдаги қутқарув тузилмалар томонидан қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни режалаштириш ва амалга оширишни, вазирлик тизимига кирувчи, шунингдек уларни амалга оширишга жалб этиладиган бошқа қутқарув тузилмаларнинг ўқитилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катта кўламли фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, ушбу мақсадлар учун зарур бўлган куч ва воситаларни яратиш ва шайлигини таъминлаш ишларига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан фуқаро муҳофазаси, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва тузилмалари томонидан фуқаро муҳофазаси тадбирлари амалга оширилишига бевосита раҳбарлик қилади, уларнинг сафарбарлик тайёргарлигини режалаштиради ва ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазасини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, фуқаро муҳофазаси тизимини шай ҳолга келтириш ва хабарлашни ташкиллаштириш бўйича директив ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси куч ва воситаларининг жанговар ва сафарбарлик шайлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси ҳарбий қисмлари ва тузилмаларини бошқаришни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси соҳасидаги вазифаларни бажаришда Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари, давлат бошқаруви органлари, қонун ҳужжатлари асосида ташкил этилган ҳарбий қўшинлар ва тузилмаларнинг ҳамкорлигини мувофиқлаштириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазасини ривожлантириш учун зарур бўлган қурол-яроғ, техника, ҳимоя ва бошқа моддий-техник воситалар бўйича давлат буюртмаси лойиҳасини тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг радиацион, кимёвий ва биологик (бактериологик) муҳофазаси ташкил этилиши, панагоҳлар ва фуқаро муҳофазасининг бошқа объектлар яратилиши ва доимий тайёргарлигини таъминлаш юзасидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси шахсий ҳимоя воситаларини текшириш ва синаш, радиацион разведка ўтказишга мўлжалланган асбобларни қиёслаш ва калибровка қилишни ўрнатилган тартибда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида ФВДТ ва фуқаро муҳофазасининг сафарбарлик бўйича моддий-техник ва инсон ресурслари кучларини жорий ва истиқболли режалаштириш тадбирларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган Ўзбекистон Республикаси ва чет давлатлар аҳолисига белгиланган тартибда мурувват ёрдами шакллантирилиши ва етказиб берилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар ҳудудидаги ишларга жалб қилинган Вазирлик, бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ходимларининг хавфсизлигини таъминлаш, талофат ҳудудига Вазирлик томонидан олиб келинган юкларни, шу жумладан мурувват ёрдами сақланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши ва ривожланиши хавфини комплекс мониторинг ва прогноз қилишни таъминлаш, мазкур соҳада гидрометеорологик ва сейсмик кузатувлар олиб бориш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зилзила, кўчки, сел, сув босиши, сув тошқини, қор кўчкиси ва бошқа табиий офатлар, шунингдек техноген хусусиятли авария ва ҳалокатларни назорат қилиш ва прогнозлаш тизимининг ривожланишини мувофиқлаштириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳитнинг ҳолати, хавф манбаи юқори бўлган объектлар ва чегарадош ҳудудлардаги вазиятни кузатиш ва назорат қилиш юзасидан раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳит (атмосфера, тупроқ ва очиқ сув ҳавзалардаги сувлар)нинг ифлосланганлигини, дарёлар атрофида сув тошқини хавфини мониторинг қилишни, гидрологик режимга амалга қилинишини ҳамда гидрометеорологик маълумотларни тайёрлаш, атроф муҳитнинг экстремал юқори даражада ифлосганлиги ҳақида огоҳлантиришни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик хавфли жараёнларни кузатиш ва прогнозлаш, сел ва қор кўчкисига қарши чоралар кўрилиши лозим бўлган ҳудуд ва жойларни аниқлашни таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларни прогнозлаш учун автоматлашган хабарлаш тизимини яратишни, республиканинг барча ҳудудини қамраб оладиган фавқулодда вазиятларни бошқариш бўйича географик маълумотлар тизими, шунингдек табиий ва техноген хавфли жойларнинг давлат кадастри олиб борилишини таъминлайди;
(13-банднинг «д» кичик банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, алмашиш ва берилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорликда фавқулодда вазиятлар юзага келиши натижасида, шу жумладан атроф муҳитга етказилган моддий зарарни ҳисоблаш усулини ишлаб чиқишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини, ушбу мақсадлар учун молиявий, озиқ-овқат, тиббиёт ва моддий-техника ресурсларнинг давлат захира фондларини ташкил этишга доир ишларини мувофиқлаштириш ва уларнинг самарали ҳамкорлигини ташкил этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика раҳбариятининг топшириғига асосан вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, ташкилотлар томонидан сел, қор, ер кўчкиси ҳудудлари, сув босиш эҳтимоли мавжуд ҳудудлардан аҳолини кўчириш, улар учун янги яшаш ҳудудларида зарур бўлган ижтимоий-маиший шароитларни яратиш, шунингдек турар-жойлар қурилишини, ушбу ҳудудлардан кўчирилган фуқаролар учун ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмалар барпо этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар юз бериши мумкин бўлган хавфли ҳудудлар (участка, жойлар)дан аҳолини эвакуация қилиш, шунингдек уларга янги яшаш жойларида зарур бўлган ижтимоий-маиший шароитлар яратилишини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахслар томонидан аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқароларни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун талаблари бажарилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, ташкилотлар томонидан ҳалокатлардан жабр кўрган ёки фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда қатнашган фуқароларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва тиббий муҳофаза қилиниши ва ушбу соҳада тадбирлар амалга оширилиши назорати бўйича ташкилий-услубий раҳбарликни амалга оширади ва фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари)нинг тезкор навбатчилар гуруҳи билан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, объектлар ва бошқа ташкилотлар навбатчи диспетчерлик хизматларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради ва бошқарувини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли вазирликлар ва идоралар билан йирик ва ўта муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати ва хавфсиз ишлаши билан боғлиқ ҳодисалар бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини зарур бўлган биринчи навбатдаги моддий бойликлар билан таъминлаш ва фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилинган махсус тузилмаларни жиҳозлаш учун идоравий, моддий бойликлар захирасини яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, мамлакат аҳолиси ва ҳудудларини муҳофаза қилиш, кемалардан, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан фойдаланиш хавфсизлигини самарали назорат қилиш, сув ҳавзаларида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар юзага келганда иқтисодиёт объектлари фаолиятининг барқарорлигини оширишга қаратилган тадбирларни тайёрлаш, ўтказиш ва мувофиқлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ҳамда мақсадли илмий-техника дастурлар ишлаб чиқишни ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасида:
(13-банднинг «ж» кичик банди биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, инсонлар хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари, бошқа ташкилотларнинг фаолияти барқарорлигини оширишга қаратилган мақсадли ва илмий-техник дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларда аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилишда юзага келаётган муаммолар, гидрометерология ва сейсмопрогностик мониторинг бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказишни ва молиявий жиҳатдан таъминланишини, мавжуд қутқарув воситаларини такомиллаштириш ва юқори даражадаги янгиларини яратиш, уларни амалга ошириш учун махсус-техник воситаларни яратиш, фавқулодда вазиятларда иқтисодиёт объектлари фаолияти барқарорлигини оширишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш талабларига риоя қилиниши бўйича шаҳарсозлик ҳужжатлари ва объектларни қуриш лойиҳаларининг давлат экспертизасидан ўтказилишида қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсонлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида республиканинг барча сув ҳавзаларида кичик ҳажмли кемалар ва уларнинг тўхташ жойларидан тўғри фойдаланилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади;
(13-банднинг «ж» кичик банди бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
потенциал хавфли объектлар ва улар чегарасидаги ҳудудларда фавқулодда вазиятлар юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларни, уларнинг кўлами ва оқибатларини прогнозлашнинг назоратини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларда аҳолини ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек турар жойи бинолари ва иқтисодиёт объектларининг барқарорлигини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга оширишни назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик фаолияти соҳасига оид мақсадли давлат дастурларини амалга оширишда белгиланган тартибда давлат буюртмачиси функциясини бажаради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кемаларни, шу жумладан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказади, кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан, кемаларни қуриш, фойдаланиш, қайта жиҳозлаш ва таъмирлашда кўрикдан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кемалардан, шу жумладан кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, шунингдек, кемаларни қуриш, қайта жиҳозлаш ва таъмирлашни назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кемалар, шу жумладан кичик ҳажмли кемаларга кема гувоҳномалари ва билетларини, таснифлаш гувоҳномаларини, сузишга яроқлилик гувоҳномаларини ҳамда кемачиликни тартибга солувчи қоидаларда назарда тутилган бошқа ҳужжатларни беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кемаларни хавфсиз бошқаришнинг янги усулларини татбиқ қилиш бўйича кемаларнинг сузиш хавфсизлигини оширишни таъминловчи тадбирларни амалга оширади.
(13-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 декабрдаги 1002-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2018 й., 09/18/1002/2295-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда, аҳолини, мансабдор шахсларни ҳамда ФВДТ тузилмаларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тизимли тайёрлаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФВДТ ва фуқаро муҳофазаси кучлари республика ва маҳаллий органлар мансабдор шахсларини, мутахассисларни тайёрлаш тизимини ташкил қилади, ривожлантиради, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда фуқаро муҳофазаси бўйича комплекс тадбирлар бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш марказларининг фуқаролар, вазирлик, идоралар, ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мансабдор шахсларини, шунингдек умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган ёшларни фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва уларнинг олдини олишга тайёрлаш бўйича ўқув-услубий фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини, бошқарув органлари ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари, ФВДТ бўлинмалари мансабдор шахсларини тайёрлаш, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ўргатиш дастурларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштиради,тасдиқлайди ёки келишади, қутқарувчиларни ва қутқарув тузилмаларини аттестациядан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларининг фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ўргатиш, қутқарувчиларни махсус тайёрлаш каби масалалар бўйича ўқув дастурларини кўриб чиқади ва келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, авариялар ва ҳалокатлар, табиий офатларнинг оқибатларини бартараф этиш ва уларда ҳаракат қилиш, ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга аҳоли барча тоифасини сафарбар этиш бўйича аҳоли ўртасида билимларнинг кенг тарқатилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллайди ва улардан кенг фойдаланилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, гидрометеорологик ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат стандартлари, жаҳон амалиёти, фан ва таълим соҳасида йўналишлар ва инновацион технологиялар талабларини инобатга олиб «Аҳолини фавқулодда вазиятлар хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича олий маълумотли юқори малакали магистр даражасида тайёрлашни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилари ва фуқаро таркибини, ҳудудий ва таркибий тузилмалари қутқарув хизматлари қутқарувчиларини, шунингдек ФВДТ тизимига кирувчи бошқа вазирлик ва идораларнинг мутахассислари ва мансабдор шахсларини аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларига жалб этиладиган қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни белгиланган тартибда аттестациядан ўтказишни ташкил этади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси, гидрометеорологик, табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга қаратилган фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни, конструкторлик ишларини ташкил этади ва амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни таъминлайди.
(13-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 декабрдаги 1002-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2018 й., 09/18/1002/2295-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, фуқаро муҳофазаси, шу жумладан авариялар ва талафотлар оқибатларини бартараф этиш масалалари бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек ушбу соҳаларда чет эл тажрибасини ўрганиш ва татбиқ этиш соҳасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, гидрометеорология, сейсмопрогностик мониторинг, шунингдек авариялар ва ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш, зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича ҳамда Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалалар бўйича халқаро муносабатларни амалга оширади, шунингдек ушбу йўналишда халқаро тажрибани ўрганади, умумлаштиради ва оммалаштиришни ўрнатилган тартибда амалга оширади;
(13-банднинг «к» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ваколатига тааллуқли масалалар бўйича халқаро шартномалар ва келишувларни ишлаб чиқишда, тузишда ва бажаришда, шунингдек фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятларда ўзаро маълумот алмашиш ва ёрдам бериш, қўшни давлатлар билан давлатлараро ва чегарада жойлашган сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш масалаларини ҳал этишда белгиланган тартибда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра БМТ тизимининг ихтисослашган халқаро ташкилотларининг ва бошқа ихтисослашган халқаро ташкилотларнинг марказий органларида ва минтақавий бўлинмаларида ишлаш учун, ушбу ташкилотлар билан келишилган шартларда, белгиланган тартибда вакиллар юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) Вазирлик фаолиятини ташкил этиш соҳасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг бошқарув органлари, қутқарув ва бошқа тузилмаларининг молиявий, моддий ва техник таъминотини ташкил этади, фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш тадбирларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан белгиланган тартибда молиялаштириш, кейинчалик ажратилган моддий ва молиявий ресурсларнинг ишлатилишини назорат қилишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ҳарбий хизматчилари ва ходимлари(қутқарувчилари)нинг мажбурий суғурта қилинишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади, уларнинг, шунингдек оила аъзоларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси, соғлиғи муҳофаза қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус сигналлар ва алоқа воситалари таниқли белгилар билан белгиланган тартибда таъминланган махсус транспорт воситаларга эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарёлар ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал қазиб олиш ишларини олиб бориш учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, улар бўйича давлат экологик экспертизаси хулосасини олишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари олиб борилаётган участкалардаги ҳолатни ўрганиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ишлари натижасида олинган қум-шағал материаллари ҳажмининг ҳисобини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарёлар ўзанларида тўпланиб қолган ва тозаланиши лозим бўлган участкалар рўйхати тайёрланишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини амалга оширади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 981-сонли қарорига асосан «м» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2018 й., 09/18/981/2263-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, турар-жой фонди, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилма объектларида қурилиш, реконструкция, капитал таъмирлаш ишларини бажариш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи функциясини амалга оширади ва Вазирликнинг капитал қурилиш ва таъмирлаш объектларида, шунингдек, ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, турар-жой фонди, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари бўйича лойиҳа қарорларининг самарадорлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган, турар-жой фонди, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича пудратчи ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш-монтаж ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларининг сифатли бажарилишига қаратилган комплекс ташкилий ва техник тадбирларни амалга оширади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 декабрдаги 1002-сонли қарорига асосан «н» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2018 й., 09/18/1002/2295-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Вазирликнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлик ўз зиммасидаги вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, авариялар, ҳалокатлар, террористик ҳаракатлар оқибатларини бартараф этиш ишларини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш учун зарур бўлган, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши шарт бўлган қарорлар қабул қилиш ҳамда уларнинг ижросини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахслардан зарур маълумотлар ва ҳужжатларни сўраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, давлат ҳокимияти органлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлигини, Вазирлик фаолиятига оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда текшириш, шунингдек қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик фаолиятининг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш учун идоралараро мувофиқлаштирув ва маслаҳатлашув органлари, ишчи гуруҳ, комиссия (илмий, илмий-техник, услубий ва шу кабиларни) тузиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишлар, жарима ва бошқа тушумлар ҳисобидан Вазирликнинг бюджетдан ташқари фондини белгиланган тартибда ташкил этиш, унинг маблағларини бошқариш;
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 декабрдаги 1002-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2018 й., 09/18/1002/2295-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ихтиёридаги давлат мулкини белгиланган тартибда бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик хизмат мажбуриятларини бажаришда, фаолиятни ташкил этиш учун бюджет манбасидан тўғридан-тўғри олинадиган маблағлар, шунингдек давлат моддий ресурсларини янгилаш учун сотишдан келиб тушадиган маблағлар, жарималар, хайрия маблағлари, мурувват ёрдам, грант ва қонунчиликда тақиқланмаган манбалар маблағларини тасарруф этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авария-қутқарув техникаларини яратиш, авариялар ва ҳалокатлардан жабрланган аҳоли ва ҳудудларни реабилитация қилиш ишларини олиб боришда ишларни бажарувчилар (фирмалар), чет эллик иш бажарувчилар билан, шунингдек, Вазирлик зиммасига юклатилган бошқа вазифаларни бажариш учун белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
(14-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 981-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2018 й., 09/18/981/2263-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус техник воситаларни тайёрлаш ва ушбу воситаларни тайёрлашга буюртмалар бериш, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда эҳтиёж учун зарур бўлган радиовоситалар, махсус жиҳоз ва техника, бошқа техник воситаларни олиш, уларни сақлаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ҳарбий хизматчилари, ходимлари ва мутахассисларини, уларнинг оила аъзоларини, шунингдек пенсионерларининг қонунчилик талаблари асосида даволаш-профилактик, санатория-курорт ва бошқа чора-тадбирлар орқали ижтимоий ҳимоясини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик эҳтиёжлари учун капитал қурилишлар, шу жумладан, уй-жой қурилиши, бино ва иншоотларни таъмирлаш ва қайта таъмирлаш ишларини олиб бориш шунингдек, ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилма объектларида;
(14-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 декабрдаги 1002-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2018 й., 09/18/1002/2295-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда тасдиқланган махсус радиоалоқа, сигнал бериш воситалари, байроқчалар, таниш белгилари билан жиҳозланган махсус рангдаги техник воситалар, учиш воситалари, ҳаво ва сув кемаларига эгалик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган тартибда ўз фаолиятига мустақил экспертлар ва мутахассисларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик фаолиятига доир масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузишга тайёргарлик кўриш ва ижросини таъминлаш ҳақида белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл мамлакатларининг тегишли тузилмалари, халқаро ташкилотлар ва нодавлат ташкилотлари билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда бошқа вилоятлардаги фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларига доимий шай турадиган ҳудудий куч ва воситаларни жалб қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирлик ўз ваколатлари доирасида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик зарур ҳолларда бошқа давлат бошқаруви органлари билан ҳамкорликда белгиланган тартибда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Вазирликни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири (кейинги ўринларда вазир деб аталади) бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарлари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Вазир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади ва Вазирликка юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ва унинг таркибида бўлган ташкилотлар ва тузилмалар фаолиятига раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Республикасининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятлари органларида, шунингдек халқаро ҳамкорлик доирасида ўтказиладиган тадбирларда Вазирлик манфаатларини ифодалайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазир ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Вазирликнинг алоҳида иш йўналишлари ва участкалари, шунингдек бўйсунувидаги ташкилотларга раҳбарлик қилишининг белгиланган бўйича ваколати, шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Вазирлик марказий аппарати штати ва таркибини тасдиқлайди, шунингдек уларнинг тасдиқланган даври ва бюджет ажратмалари доирасида харажатлар миқдорини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруқлар, кўрсатмалар ва директивалар чиқаради, Вазирлик тизими ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликнинг олий офицерлари таркиб томонидан эгалланиши мумкин бўлган мансаблар рўйхати бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ваколати доирасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини белгиланган тартибда имзолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида марказий аппарат, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари, туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимларининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказий аппарат тузилмаларининг низомларини, Вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг низом (устав) ларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчиларнинг лавозими, шунингдек ушбу лавозимга мувофиқ келадиган ҳарбий унвонларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмалар шахсий таркибининг техника ва асбоб-анжомлар билан таъминланиш меъёрларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджети ҳисобидан ажратилган ва белгиланган хизмат ресурсини ўтаб бўлган моддий-техник воситаларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилиши бўйича ҳужжатларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари топшириқлари, шунингдек объектларни, қутқарув тузилмалари учун янги турдаги техника ва техник воситаларни лойиҳалаштириш топшириқларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчиларга, полковникка қадар ҳисобга олган ҳолда, ҳарбий унвонни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги офицерлар таркиби учун белгиланган тартибда ва муддатда беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ҳарбий хизматчиларини лавозимларга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари билан келишган ҳолда ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларини лавозимга тайинлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ваколатига оид масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахслар қабулини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Вазирлик тизимида ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ масалаларни ҳал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида Вазирлик тизими ҳарбий хизматчилари ва ходимлари, шунингдек улар оила аъзоларининг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазасини таъминлаш масалаларини ҳал этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оддий аскар ва офицерлар таркибидан бўлган ҳарбий хизматчиларни давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларга хизмат сафарига юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида хизматлари учун Вазирлик тизими ходимларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш ва уларга фахрий унвонлар бериш, шунингдек идоравий мукофотларни таъсис этиш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ҳарбий хизматчилари ва ходимларини белгиланган тартибда хизмат сафарларига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий тақдирлаш белгиларини ишлаб чиқади, ушбу белгилар ва уларнинг тасвири ҳақидаги низомларни тасдиқлайди, улар билан Вазирлик шахсий таркибини, шунингдек фуқаро муҳофазаси, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишлари амалга оширилишига кўмаклашган фуқароларни тақдирлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазирлигини молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг бош тасарруфчиси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий офицерлар таркибининг, улар учун белгиланган лавозимларга тайинланиши ва озод этилиши тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий офицерлар таркибига ҳарбий унвонлар берилиши тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ҳарбий хизматчилари ва қутқарувчиларининг кийим-бош намуналарини тасдиқлаш тўғрисида таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўз фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда фавқулодда вазиятлар бошқармалари ташкил этилади. Тоифаланган туманлар ва шаҳарларда — фавқулодда вазиятлар бўлимлари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Вазирликни ҳарбий хизматчилар билан жамлаш белгиланган тартибда, буюртманомалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликнинг офицерлар ва сержантлар таркибига кирувчи ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш Ўзбекистон Республикасининг олий ҳарбий ва махсус таълим муассасаларида ва бошқа давлатларнинг таълим муассасаларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Вазирликда вазир (ҳайъат раиси), лавозими бўйича вазир ўринбосарлари, Вазирликнинг ҳамда унга қарашли ташкилотларнинг, шунингдек бошқа вазирликлар ва идораларнинг раҳбар ходимларидан иборат таркибдаги ҳайъат тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъатнинг шахсий таркиби ва сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлашда Вазирлик раҳбарияти ва бошқа мансабдор шахсларнинг ижро интизоми ва шахсий жавобгарлигини оширишни мустаҳкамлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат қарорлари Вазир буйруқлари билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Вазирлик ваколати доирасидаги муҳим муаммоларни кўриб чиқиш, тавсиялар ишлаб чиқиш учун илмий-техник кенгаш ташкил этилади, унинг таркибига тегишли давлат ижро ҳокимияти органлари, илмий ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларининг вакиллари кириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-техник кенгаши таркиби ва унинг тўғрисидаги Низом Вазир томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-техник кенгаш ўз фаолиятини фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат ҳамда ҳудудий комиссиялар билан яқин ҳамкорликда ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Вазирликнинг шахсий таркиби ҳарбий ва махсус кийим-бош формасига, рамзга ва фарқловчи нишонларга эга бўлади, уларнинг намуна-эталонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик техникалари ва транспорт воситалари унинг рамзи тасвири туширилган махсус рангга бўялади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Вазирлик шахсий таркибини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Вазирликнинг ҳарбий хизматчилари ва хизматчилари бепул формали кийим-бош билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ашёвий таъминоти меъёрлари, улардан фойдаланиш муддати Вазир томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг(кейинги ўринларда Ўзгидромет деб аталади) мақомини, асосий вазифаларини, функцияларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзгидромет Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология соҳасидаги масалаларни ҳал қилувчи махсус ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзгидромет ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) бўйсунади ва ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказий аппарат, ҳудудий гидрометеорология бошқармалари, «Гидрометприбор» илмий-ишлаб чиқариш корхонаси, «Метеоинфосистем» ахборот-техник бошқармаси, Гидрометеорология илмий-текшириш институти, Тошкент гидрометеорология касб-ҳунар коллежи, шунингдек идоравий бўйсунувдаги бошқа ташкилотлар»Ўзгидромет»нинг ягона тизимини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзгидромет ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири (кейинги ўринларда Вазир деб аталади) буйруқларига ва мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзгидромет ўз фаолиятини Вазирлик раҳбарлигида, шунингдек бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзгидромет ва унинг идоравий ташкилотлари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзгидромет Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Бодомзор йўли 1-тор кўча, 72-уй, 100052 манзилида (почта манзилида) жойлашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ўзгидрометнинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар Ўзгидрометнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик кузатувлар давлат тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, гидрометеорологик тармоқни модернизациялаш ва техник жиҳатдан янгилаш, аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва республика Қуролли Кучларини ўз вақтида ва сифатли гидрометеорологик таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларини, шунингдек фуқароларни мавжуд ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар, иқлим ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар, хавфли ва табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши тўғрисидаги тезкор маълумотлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйлов ўсимликларининг ҳолати, табиий гидрометеорологик ҳодисаларнинг юзага келиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва юза сувлар ифлосланиши, стратосферадаги озон умумий таркибининг тизимли кузатувларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳит ифлосланиши соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш ва уни босқичма-босқич такомиллаштириш, гидрометеорология соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик кузатувлар тизимининг илғор технологияларини такомиллаштириш ва жорий этиш, шунингдек тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида хорижий гидрометеорологик хизматлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзгидромет ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) гидрометеорологик кузатувлар давлат тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, гидрометеорологик тармоқни модернизациялаш ва техник жиҳатдан янгилаш, аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва республика Қуролли Кучларини ўз вақтида ва сифатли гидрометеорологик таъминлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича Вазирликка таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида гидрометеорологик кузатувлар, гидрометеорология маълумотларини, шунингдек атроф табиий муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш, уларни таҳлил қилиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш ва модернизация қилишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгидромет ўз ваколати доирасидаги масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларини, шунингдек фуқароларни мавжуд ва кутилаётган гидрометеорологик шароитлар, иқлим ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар, хавфли ва табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши тўғрисидаги тезкор маълумотлар билан таъминлаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги, авиация, мудофаа ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари учун махсус тезкор гидрометереологик хизмат кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига мунтазам равишда, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали кутилаётган ва рўй бераётган об-ҳаво шароитлари, табиий гидрометеорологик ҳодисалар, атроф табиий муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотларни етказиб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат гидрометеорологик маълумотлар фонди ва табиий муҳит ифлосланиши тўғрисидаги маълумотлар давлат фондини шакллантиради ва юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда ер усти сувлари бўйича Давлат сув кадастрини, шунингдек хавфли гидрометеорологик ҳодисалар бўйича юқори табиий хавфли зоналар давлат кадастрини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқлимий маълумотлар миллий базасини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган тартибда метеорологик, гидрологик ва агрометеорологик асбоб-ускуна ва қурилмаларни текширади ҳамда аттестациядан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйлов ўсимликларининг ҳолати, табиий гидрометеорологик ҳодисаларнинг юзага келиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва юза сувлар ифлосланиши, стратосферадаги озон умумий таркибининг тизимли кузатувларини амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезкор гидрометеорологик, иқлимий ва уларга боғлиқ атроф муҳитга тегишли хизматлар кўрсатиш мақсадида кузатув маълумотларини йиғиш, уларга ишлов бериш ва сифатини назорат қилиш тизимини яратади ва уни ишчи ҳолатда сақлаб туради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик прогнозлаш моделлари ва тизимини яратади ва улардан фойдаланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик маълумотларни тўплайди, таҳлил қилади ва уларни умумлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқлим ўзгариши мониторингини таъминлайди ва унинг тахминий прогнозларини тақдим этади, шунингдек иқлим ўзгаришига мослашиш чоралари бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера, ер усти сувлари (табиий сув оқимлари), тупроқ ва фон мониторинги (маълумотларни тўплаш, уларга ишлов бериш ва таҳлил қилиш, ахборот тайёрлаш)ни амалга оширади, атмосферанинг ифлосланиш даражасини прогноз қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорологик кузатувлар тармоғи, шунингдек атроф табиий муҳит ифлосланишини кузатиш тармоғини юқори техник даражада сақлаб туради ва ундан фойдаланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) гидрометеорология, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳит ифлосланиши соҳасида фундаментал ва амалий илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ва халқаро миқёсда гидрометеорология, иқлим ўзгариши, атроф табиий муҳит ифлосланиши соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий технологияларга асосланиб гидрометеорология фанини ривожлантириш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларни малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш ва уни босқичма-босқич такомиллаштириш, гидрометеорология соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология ва унга боғлиқ соҳалар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чораларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гидрометеорология соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) гидрометеорологик кузатувлар тизимининг илғор технологияларини такомиллаштириш ва жорий этиш, шунингдек тажриба алмашиш ва кадрлар тайёрлаш соҳасида хорижий гидрометеорологик хизматлар билан ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурлар ва халқаро фаолиятда иштирок этиш орқали миллий манфаатларга кўмаклашувчи тегишли халқаро мажбуриятларни, шу жумладан, Бутунжаҳон Метеорология Ташкилоти Конвенцияси, БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Конвенцияси, БМТнинг чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш Конвенцияси, ЮНЕСКО Халқаро гидрологик дастурлари доирасидаги мажбуриятларни бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда халқаро иқлимий молиялаштириш жамғармалари, Иқлим ўзгариши бўйича Ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи (МГЭИК) фаолиятида иштирок этади, Ўзбекистон Республикасининг Яшил иқлимий жамғарма билан ишлаш учун миллий ваколатли органи функцияларини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутунжаҳон Метеорология Ташкилотининг Жаҳон об-ҳаво хизмати тизимида Минтақавий метеорологик марказ функцияларини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро Фуқаро авиацияси ташкилотида (ИКАО) Ўзбекистон Республикасининг ваколатли метеорологик органи вазифаларини бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзгидромет ўзига юкланган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва тасарруфидаги ташкилотлар орқали ҳал этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ўзгидрометнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзгидромет ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлардан Ўзгидрометга юклатилган вазифаларни комплекс амалга ошириш учун зарур бўлган гидрометеорологик материалларни, шунингдек гидрометеорологик маълумотлардан фойдаланишнинг иқтисодий самарасини баҳолаш учун ноқулай гидрометеорологик омиллар ва ҳодисалар натижасида етказиладиган зиён тўғрисидаги маълумотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси манфаатларини Бутунжаҳон Метеорология ташкилоти ва гидрометеорология бўйича Давлатлараро Кенгашда белгиланган тартибда ифодалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа, шу жумладан халқаро ташкилотлар мутахассисларини экспертлар сифатида жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро аэронавигация манфаатлари учун метеорологик хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгидромет Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзгидромет ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ўзгидромет фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзгидрометга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бош директор раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош директорнинг бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгидромет бош директорининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгидромет бош директори мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига, бош директорнинг биринчи ўринбосари эса — вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бош директор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгидромет фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгидромет ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва Ўзгидрометга юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгидрометда ижро интизоми ҳолати юзасидан бевосита раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ўринбосари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Ўзгидромет фаолиятининг алоҳида қисмларига раҳбарлик қилишдаги ваколатлари, мажбуриятлари ва шахсий жавобгарлик даражасини ҳамда ишлаб чиқариш бўлинмалари ва идоравий ташкилотлари ишини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгидрометнинг тузилмавий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар (уставлар)ни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда марказий аппарат ходимлари, тузилмавий ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари, шунингдек Вазир билан келишган ҳолда ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ва идоравий ташкилотлар раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида Ўзгидромет тизими ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган ҳайъат йиғилишларида, мажлисларда белгиланган тартибда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгидрометнинг ташкилий тузилмасига ва марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига молиялаштириладиган Ўзгидромет марказий аппарати, ҳудудий гидрометеорология бошқармалари, идоравий ташкилотлар харажатлари сметасини Вазир билан келишган ҳолда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳудудий гидрометеорология бошқармалари ўз фаолиятини Вазир билан келишилган ҳолда бош директор томонидан тасдиқланган низомлар асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзгидромет тизимидаги ходимларни моддий-техник таъминлаш, шунингдек меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ҳар йили ажратиладиган пул ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгидромет ходимлари учун давлат бошқарув органлари ходимларига қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг амалдаги шартлари татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзгидромет ходимлари белгиланган тартибда бепул махсус кийим-бош билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзгидрометнинг бориш қийин бўлган станциялари ходимлари белгиланган тартибда бепул озиқ-овқат билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзгидрометни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 августдаги 606-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1996 йил 11 апрелдаги 143-сон қарорининг 1 — 8, 15, 16, 18 — 29-бандлари, шунингдек қарорга 1 — 6 иловалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида» 2001 йил 2 мартдаги 107-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси, ҚҚТ, 2001 й., 5-сон, 22-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2002 йил 1 майдаги 150-сон қарорига илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2002 й., 5-сон, 23-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизматини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 14 апрелдаги 183-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2004 й., 4-сон, 37-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг»Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш Давлат инспекцияси фаолияти тўғрисида» 2004 йил 20 апрелдаги 186-сон қарори(Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2004 й., 4-сон, 38-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси ҳузуридаги давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисидаги, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги, давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарорига 4-иловасининг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2005 й., 2-сон, 12-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарори иловасининг 37 ва 38-бандлари (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27 модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 69-банди (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 29 майдаги 321-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2001 й., 22-сон, 428-модда).
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 818-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.11.2017 й., 09/17/907/0245-сон, 04.12.2018 й., 09/18/981/2263-сон, 11.12.2018 й., 09/18/1002/2295-сон, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон; 12.04.2021 й., 09/21/200/0318-сон)