07.08.2017 йилдаги ПҚ-3175-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналарни (кейинги ўринларда — ЭИЗ) маҳаллий минерал-хом ашё ресурсларни чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматга эга рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий корхоналар ташкил этиш, республика ҳудудларининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланиш, шу аснода янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадини ошириш учун хорижий, аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг муҳим омили сифатида ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭИЗ фаолиятини тартибга соладиган мустаҳкам қонунчилик ва меъёрий база яратилди, уларни ривожлантириш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашадиган кенг кўламли солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар тизими шакллантирилди. Айни пайтда республикамизнинг 10 минтақасида 14 ЭИЗ ташкил этилди ва фаолият юритмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ЭИЗ фаолиятида тўпланган тажриба уларни жадал ривожлантириш ва самарали фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилаётган қатор муаммолар ва ҳал этилмаган масалалар мавжудлигидан далолат беради. Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ЭИЗни ривожлантириш борасида уларни ташкил этиш ва фаолият кўрсатишининг аниқ мақсадларини, хусусан, иқтисодий, ижтимоий, илмий-техник ва бошқа мақсадларни белгилайдиган, шунингдек, ЭИЗни ихтисослаштириш бўйича аниқ принцип ва ёндашувлар мавжуд эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, хорижий компания ва фирмаларнинг республика ЭИЗ ҳудудларида ўз бизнесини юритиш учун Ўзбекистонда яратилган қулай шароитларни кенг ёритиш ва бўлажак инвесторларни, биринчи навбатда, хорижда ушбу шароитлар билан таништириш ишлари суст амалга оширилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, истиқболли лойиҳа таклифларини шакллантириш, чуқур таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш мақсадга мувофиқлиги, асослилиги ва рентабеллиги асосида ЭИЗ ҳудудида амалга ошириш учун танлаб олиш, шунингдек, лойиҳаларни амалга оширишнинг барча циклларида сифатли ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, жумладан, лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, объектларни ишга тушириш ва якуний мақсадларга эришишни таъминлайдиган ягона яхлит тизим яратилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, инвестиция лойиҳалари портфелининг сифати паст, ЭИЗ ҳудудида етакчи хорижий компаниялар иштирокида, аввало, маҳаллий минерал-хом ашё ресурслари ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш, шунингдек, жаҳонга машҳур брендлар остида экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича юқори технологияли маҳаллийлаштирилган замонавий корхоналар ташкил этиш ишлари суст амалга оширилмоқда, ЭИЗ ҳудудида ташкил қилинган хўжалик субъектлари ўртасида саноат ва кооперация алоқалари етарли даражада эмас, зарур логистика тизими мавжуд эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчидан, ЭИЗ иштирокчиларини рўйхатга олиш, уларга ер участкалари ажратиш, инвестиция лойиҳаларини маъқуллаш, корхоналарни ташқи муҳандислик инфратузилмасига улаш, тадбиркорларга ишлаб чиқараётган маҳсулотини ички ва ташқи бозорларда сотишга кўмаклашиш жараёнлари муддати асоссиз чўзилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчидан, ЭИЗ салоҳиятидан етарлича фойдаланилмаётгани оқибатида ЭИЗ иштирокчилари томонидан рақобатдош, экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ҳамон паст, уларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши, ички бозорни истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан таъминлаш, республикада экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва валюта тушумлари миқдорини кўпайтиришдаги улуши паст даражада қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини кўпайтиришда эркин иқтисодий зоналар ҳиссасини ошириш, лойиҳа бўйича бошқариш тамойиллари асосида ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ваколатли вазирлик, идора ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг масъулиятини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар эркин иқтисодий зоналар фаолиятини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭИЗ ҳудудида, биринчи навбатда, кластер ёндашувлардан кенг фойдаланган ҳолда ЭИЗ иштирокчилари ўртасида яқин кооперация алоқаларини йўлга қўйиш, маҳаллий хом ашё ва материаллар асосида рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича юқори технологияли замонавий корхоналар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭИЗ ҳудудида жойлашган саноат корхоналари ва инфратузилма объектларида янги малакали иш ўринлари ташкил этишни таъминлаш, шу асосда республика минтақалари аҳолисининг бандлик даражасини ва даромадларини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ва дунёда танилган брендлар остида юқори қўшилган қийматли рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ҳудудида ЭИЗлар ташкил қилинган минтақалар ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи хорижий компания ва корпорациялар иштирокида юқори технологияли замонавий инновацион ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий инвестициялар, авваламбор, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича энг қулай шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш, шунингдек, сифатли логистика хизматлари кўрсатиш бўйича замонавий инфратузилмани шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭИЗ йўналишлари бўйича кадрларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб ва уларнинг ЭИЗ ҳудудида жойлашган саноат корхоналари ва инфратузилма объектларида ишлаб чиқариш амалиёти ўташини назарда тутган ҳолда, олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлашни йўлга қўйиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3409-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПФ-5305-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2017 й., 07/17/3356/0179-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан ҳамкорликда бир ой муддатда ҳар бир эркин иқтисодий зонанинг ривожланиш даражаси ва фаолият самарадорлиги, маҳсулотларни маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босадиган лойиҳалар амалга оширилишини рейтинг асосида баҳолаш мезонлари ҳамда кўрсаткичларини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг 15 августигача истиқболли ҳамкорлик бўйича хорижий мамлакатларни аниқлаган ҳолда, Махсус комиссияга ҳар бир ЭИЗ бўйича мазкур қарорнинг қоида ва талабларини амалга оширишга доир тармоқ жадвали ва «йўл хариталари»ни тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркин иқтисодий зоналар дирекциялари раҳбарлари бир пайтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг маслаҳатчилари ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими, уларнинг биринчи ўринбосарлари ярим йил ва йил якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига эркин иқтисодий зоналар ҳамда кичик саноат зоналарини ривожлантириш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга доир амалга оширилаётган ишлар ҳақида шахсан ҳисобот беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПФ-5305-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 06/18/5305/0592-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ЭИЗ иштирокчиси бўлган хўжалик субъектларига ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш бўйича кредит-молия ёрдамини кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларининг тижорат банкларини эркин иқтисодий зоналарга бириктириш тўғрисидаги таклифи 2-иловага мувофиқ қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли тижорат банклари инвестиция лойиҳаларини амалга оширадиган ЭИЗ иштирокчиси бўлган хўжалик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватласин, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини, самарадорлиги ва ўзини қоплашини пухта экспертизадан ўтказишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, уларга бизнес-режалар ишлаб чиқишда амалий кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ш.А. Вафоев) ушбу қарорнинг 2-иловасида қайд этилган ваколатли тижорат банкларига ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун умумий ҳажми 100 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линиялари очилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк (М.Б. Нурмуратов) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Н.К. Холмуродов) ва ваколатли тижорат банклари билан ҳамкорликда ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий банклар, халқаро молия институтлари ва донор-мамлакатларнинг кредит линияларини жалб қилиш ишларини фаоллаштириш тавсия этилсин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат божхона қўмитаси (М.В. Тохирий):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда барча ЭИЗ ҳудудларида божхона постлари ва омборхоналарининг очилиши ва фаолият юритишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмларни эркин божхона зонаси режимидан божхона тўловларини тўламасдан, муқаддам расмийлаштирилган божхона кўриги асосида, экспорт божхона юк декларацияси, сертификатлар ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида рухсат берувчи бошқа ҳужжатларини тақдим этмасдан, эркин муомалага чиқариш режимига қайта расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Г.К. Саидова) ва унинг ҳудудий бошқармалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р.А. Ғуломов), Давергеодезкадастр қўмитаси (А.Х. Абдуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, ЭИЗ дирекциялари билан ҳамкорликда икки ой муддатда эркин иқтисодий зоналар чегарасини қайта кўриб чиқсин ва Махсус комиссияга муҳандислик тармоқларига уланган, транспорт коммуникациялари ва ижтимоий инфратузилма объектларига эга фаолият кўрсатмаётган ишлаб чиқариш майдонлари таркибига киритишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, уларни оптималлаштириш бўйича таклифларни тақдим этсин, бу, ўз навбатида, янги корхоналар ташкил этиш ва уларнинг кам маблағ сарфлаган ҳолда самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (А.И. Ахмедходжаев), ҳудудида ЭИЗ ташкил этилган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудлар хусусиятлари, мавжуд табиий, минерал-хом ашё, қишлоқ хўжалиги ва меҳнат салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда, эркин иқтисодий зоналар ихтисослашувини белгиласин, уларни истиқболли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилнинг 1 октябригача Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (А.И. Ахмедходжаев), бошқа манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари, ваколатли тижорат банклари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, хусусий тадбиркорлар билан ҳамкорликда аниқ лойиҳа таклифларини ишлаб чиқсин, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш учун 2018 йилги инвестиция лойиҳалари портфелини шакллантирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурлари доирасида ҳар йили буюртмачилар, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари, молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаган ҳолда, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида, аввало ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича саноат корхоналарини ҳамда инфратузилма объектларини қуриш ва ишга туширишнинг манзилли рўйхатини шакллантирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эркин иқтисодий зоналар ҳудудида ташкил қилинган ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятининг самарадорлигини, уларнинг мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтиришда иштирокини мунтазам равишда омилли асосда таҳлил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Н.К. Холмуродов):
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда бўлажак хорижий инвесторлар, авваламбор, тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини, шунингдек, халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, хорижий банклар, компания ва фондларнинг молия ресурслари ҳамда техник кўмаклашиш маблағларини (грантлари) ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳаларга жалб этишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвесторлардан тушадиган истиқболли таклифлар асосида лойиҳалар бўйича ЭИЗ доирасида амалга ошириш учун таклифлар тайёрласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлажак инвесторларни ЭИЗда бизнес юритиш учун яратилган қулай шароитлар билан таништириш мақсадида хорижий давлатларда тадбирлар (бизнес-форумлар, давра суҳбатлари, тақдимотлар, махсус видеороликлар тайёрлаш, ОАВда ёритиш ва бошқалар) тайёрласин ва ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб этиладиган хорижий инвестициялардан самарали фойдаланиш, ЭИЗ иштирокчиларининг олинган қарз маблағларини ўз вақтида қайтаришини тизимли мониторинг қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун унинг марказий аппарати тузилмасида 4 кишидан иборат Эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш масалалари бўйича бўлим ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги (А.Х. Тухтаев, К.Н. Тулаганов) лойиҳа институтлари билан биргаликда:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭИЗ ҳудудида саноат корхоналари, транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини қуриш бўйича техник вазифалар, инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган стандартлар, қурилиш норма ва қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда, ЭИЗ ҳудудида жойлашган объектлар бўйича амалга оширилаётган лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатини доимий асосда назоратни амалга оширсин.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат солиқ қўмитаси (Б.Р. Парпиев) ва Давлат божхона қўмитаси (М.В. Тохирий):
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭИЗ иштирокчилари учун қонунчиликда белгиланган солиқ ва божхона имтиёз ҳамда преференцияларига сўзсиз риоя этилишини, уларнинг хўжалик фаолиятига аралашувга йўл қўймасликни;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон — 2020 йил 1 августдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭИЗ иштирокчилари инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида технологик ускуналар, материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни олиб киришда тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзларидан мақсадли фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭИЗ ҳудудида амалга ошириш учун истиқболли лойиҳаларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва келишиш, олинган ижобий хулосалар асосида хўжалик субъектларига ЭИЗ иштирокчиси мақомини беришни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭИЗ ҳудудида маъқулланган инвестиция лойиҳалари бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқсин ва амалга оширилишини таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Х. Солиев), Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (А.А. Абдувалиев), «Ўзбекэнерго» АЖ (У.М. Мустафоев) ва «Ўзтрансгаз» АЖ (А.С. Мустафоев) раҳбарлари зиммасига ЭИЗ иштирокчилари бўлган хўжалик субъектларини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмасига ўз вақтида улаш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (А.С. Шукуров), «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК (В.Н. Тян), Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (В.В. Исмоилов) билан ҳамкорликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ЭИЗнинг республика автомобиль ва темир йўл тармоқлари билан интеграциялаштирилган транспорт-логистика инфратузилмасини ташкил этишга доир таклифларни киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ташқи савдо вазирлиги (Э.М. Ғаниев) Иқтисодиёт вазирлиги (Г.К. Саидова), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (А.И. Ахмедходжаев), Давлат божхона қўмитаси (М.В. Тохирий), «Ўзфармсаноат» АК (М.М. Дўсмуротов) ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорликда бир ой муддатда Махсус комиссияга 2018-2019 йилларда ЭИЗ ҳудудида амалга ошириш учун тавсия этиладиган ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга оид янги лойиҳалар бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Махсус комиссия Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Г.К. Саидова), Молия вазирлиги (Б.А. Хўжаев), Ташқи савдо вазирлиги (Э.М. Ғаниев), Адлия вазирлиги (М.М. Икромов), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (А.И. Ахмедходжаев) ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлигини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳасини белгиланган тартибда тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В.А. Голишев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 7 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3175-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги ПҚ-3175-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркин иқтисодий зоналарга бириктирилган масъул тижорат банклари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тижорат банкларининг номи

Эркин иқтисодий зоналарнинг номи

1.

Миллий банк

«Навоий» ЭИЗ, Навоий вилояти

2.

АТ «Ўзсаноатқурилишбанки»

«Ангрен» ЭИЗ, Тошкент вилояти

3.

АТИБ «Ипотека банк»

«Жиззах» ЭИЗ, Жиззах вилояти ва Сирдарё вилояти

4.

Миллий банк

«Ургут» ЭИЗ, Самарқанд вилояти

5.

АТ «Ўзсаноатқурилишбанки»

«Ғиждувон», ЭИЗ Бухоро вилояти

6.

Халқ банки

«Қўқон» ЭИЗ, Фарғона вилояти

7.

АТ «Асака банк»

«Хазорасп» ЭИЗ, Хоразм вилояти

8.

АТ «Агро банк»

«Косонсой фарм» ЭИЗ, Наманган вилояти

9.

АТ «Алоқа банк»

«Бўстонлиқ фарм», ЭИЗ Тошкент вилояти

10.

«Паркент фарм» ЭИЗ, Тошкент вилояти

11.

АТ «Қишлоқ қурилиш банк»

«Сирдарё фарм» ЭИЗ, Сирдарё вилояти

12.

АТ «Микрокредитбанк»

«Зомин фарм», ЭИЗ Жиззах вилояти

13.

АТ «Турон банк»

«Бойсун фарм» ЭИЗ, Сурхондарё вилояти

14.

АТ «Асака банк»

«Нукус фарм» ЭИЗ, Қорақалпоғистон Республикаси

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг мазкур қарорга мувофиқ «Туронбанк» АТБда очилган кредит линиясининг 2021 йил 1 август ҳолатига қолдиқ маблағлари Жамғарманинг банк устав капиталидаги улушини оширишга йўналтирилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 августдаги ПҚ-5207-сонли қарорига асосан изоҳ билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2021 й., 07/21/5207/0750-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 798-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2017 й., 07/17/3356/0179-сон, 19.01.2018 й., 06/18/5305/0592-сон, 31.07.2018 й., 06/18/5483/1594-сон; 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2021 й., 07/21/5207/0750-сон, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)