04.08.2017 йилдаги 589-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятида жойлашган ишламай турган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш, шунингдек давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илгари хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш орқали тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш, давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек Сирдарё вилоятида хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда Сирдарё вилоятидаги бўш турган, фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ҳамда ер участкалари хатловдан ўтказилганлиги ва унинг натижаси бўйича улардан келгусида самарали фойдаланишга доир таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сирдарё вилоятида ишламай турган, фойдаланилмаётган давлат мулки бўлган объектлардан ҳамда ер участкаларидан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлари дастури тасдиқлансин, унда қуйидагилар назарда тутилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самарали фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан «нол» харид қийматида сотишга тавсия этилаётган ва самарали фойдаланиладиган давлат мулки объектлари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар негизида янги кичик саноат зоналари ташкил этиладиган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ икки ой муддатда кичик саноат зоналари ҳудудларида муҳандислик-ишлаб чиқариш инфратузилмаларини тиклаш ва қуриш чора-тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ раҳбарлари зиммасига кичик саноат зоналари ҳудудларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини электроэнергия ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сон қарорига мувофиқ Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳридаги аввал хусусийлаштирилган корхоналар, қурилиши тугалланмаган ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида фаолият юритадиган лойиҳа ташаббускорлари «Янгиер» кичик саноат зонаси резидентлари деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сирдарё вилояти туман (шаҳар)лари ҳокимларига «Давлат мулкини ижарага бериш маркази» ДУК билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун республика давлат бошқаруви органи тасарруфида бўлган туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини (майдонларини), тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли мурожаатидан сўнг икки ой муддатда балансда сақловчилар томонидан уларни ижарага бериш таъминланмаган тақдирда, истисно тариқасида, бир йилгача бўлган муддатга ижарага бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилсин, бунда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда балансда сақловчиларга ажратмалар тегишли туман (шаҳар) бюджетига йўналтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 мартдаги 100-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 4 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
589-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 812-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон)