04.08.2017 йилдаги 590-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида жойлашган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида жойлашган бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, уларнинг негизида янги ишлаб чиқаришлар ва хизматлар кўрсатиш соҳаси объектлари ташкил қилиш, шу асосда янги иш ўринлари яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳрида ўтказилган хатлов якунлари бўйича 44 та бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари аниқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тошкент шаҳрида жойлашган, тадбиркорлик субъектларига сотиш тавсия этиладиган ҳамда самарали фойдаланиш чоралари кўриладиган бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари рўйхати иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вазирликлар ва идоралар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда мазкур қарор иловасига киритилган давлат мулки объектларини баҳолаш ва савдоларга қўйиш жадвалларини тасдиқласин ва ўз вақтида сотилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар — объектларни балансида сақловчилар, Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси мазкур қарорнинг иловасига киритилган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича, шу жумладан, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида тадбиркорлик субъектларига сотиш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳри ҳокимлиги мазкур қарор иловасида кўрсатилган бўш турган ва тадбиркорлик субъектларига сотишга тавсия этилаётган фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, мазкур қарорнинг иловасига киритилган давлат мулки объектларининг янги мулкдорларга берилгунга қадар сақланиши учун уларнинг балансда сақловчилари масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов ҳамда Тошкент шаҳри ҳокими Р.Ж. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 4 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
590-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 32-сон, 813-модда)