Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Қарори
«Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 4 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2223-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 14 январдаги 02/16-10/41-сонли «Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2223-4, 23.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 419-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2011 йил 16 мартдаги 3-сон «Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2223, 2011 йил 2 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 18-сон, 185-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Р. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 10 июль,
01/16-26/15-сон
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
2017 йил 10 июлдаги 01/16-26/15-сон қарорига
ИЛОВА
2017 йил 10 июлдаги 01/16-26/15-сон қарорига
ИЛОВА
«Банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарор муқаддимасидаги «(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда), «Банкротлик тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 63-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 46-47-сон, 521-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга» деган сўзлар «ва «Банкротлик тўғрисида»ги қонунларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низом муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ва «Банкротлик тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) ва унинг ҳудудий органларига хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материалларни (кейинги ўринларда материаллар деб юритилади) тақдим этиш тартибини белгилайди.».
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва Молия вазирлиги билан келишилган.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2017 йил 10 июль
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. БЕГАЛОВ
2017 йил 10 июль
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
2017 йил 10 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 31-сон, 790-модда)