Ҳужжат кучини йўқотган 15.05.2019 23.06.2017 йилдаги 419-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 15.05.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 404-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 23 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
419-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 419-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) мақомини, асосий вазифаларини, фаолияти йўналишларини, функцияларини ва ҳуқуқларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат рақобат қўмитаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, давлат мулкини бошқариш, қимматли қоғозлар бозори, хусусийлаштириш, монополияга қарши сиёсат, рақобатни ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, биржа, баҳолаш, риэлторлик ва реклама фаолияти соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат рақобат қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат рақобат қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради ва ўз фаолиятини давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат рақобат қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларининг вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари таъминоти, уларни моддий-техник таъминлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ очиладиган банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат рақобат қўмитасининг вазифалари ва фаолиятининг устувор йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Хусусийлаштирилган корхоналарнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш ва самарадорлигини оширишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу асосда аҳоли даромадларининг барқарор ўсишини таъминлайдиган янги иш ўринларини яратиш, ушбу мақсадларда ваколатли давлат органлари, молия ҳамда бошқа бозор тузилмаларининг Савдо-саноат палатаси ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият ва бошқарув органлари билан мустаҳкам ҳамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш Давлат рақобат қўмитасининг энг муҳим вазифаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидагилар Давлат рақобат қўмитаси фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқлар, ҳудудлар ва турли хусусийлаштириш шакллари бўйича муттасил янгиланиб турувчи маълумотлар базасини ҳамда хусусийлаштирилган объектлар реестрини, шунингдек давлат активлари реестрини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштирилган корхоналар фаолиятининг молиявий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини солиқ, иқтисодиёт ва статистика органлари билан биргаликда доимий асосда таҳлил қилиб бориш, шу асосда фаолият кўрсатмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектлар ҳамда ер участкаларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари хусусийлаштирилган корхоналар самарадорлигининг пастлиги ҳамда ишламаётганлиги сабаблари ва омилларини, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватлари, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектларни аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги иш жойларини яратиш, ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш ва модернизациялаш ҳамда рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олишда, коммуникацияларга уланишда ва тижорат банкларидан кредитлар ажратилишида уларга кўмаклашиш мақсадида аниқ хусусийлаштирилган корхоналарни ривожлантиришнинг «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси билан биргаликда хусусийлаштирилган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорларга бизнес юритиш ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш асослари, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа фанларни касб-ҳунар коллежлари базасида ўтказиладиган курсларда ўқитишни ташкил қилиш, бунда тажриба алмашиш учун республикамизда ишлаётган, катта муваффақиятларга эришган тадбиркорлар ва хорижий мутахассисларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва янги инвесторларни жалб этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат активларини бошқариш, давлат улушига эга бўлган хўжалик жамиятлари фаолиятини мониторинг қилиш ва таҳлил этиш, уларда корпоратив бошқарувнинг замонавий халқаро стандартлари ва методларини жорий этиш, шунингдек давлат активларини хусусий мулкдорларга, шу жумладан, «ноль» харид қиймати бўйича сотишнинг очиқ-ойдинлиги ва шаффофлигини таъминлаш, инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополияга қарши сиёсатни амалга ошириш, рақобатни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, баҳолаш, риэлторлик ва биржа фаолиятини лицензиялаш, реклама бозорини тартибга солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрларни тизимли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш, раҳбар ва мутахассислар, шу жумладан, идоравий тузилмалар раҳбарлари ҳамда мутахассисларининг иш шакллари ва услубларини такомиллаштириш, зиммасига юкланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун уларнинг масъулиятини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Давлат рақобат қўмитасининг асосий функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат рақобат қўмитаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқлар, ҳудудлар ва турли хусусийлаштириш шакллари бўйича муттасил янгиланиб турувчи маълумотлар базасини ҳамда хусусийлаштирилган объектлар реестрини, шунингдек давлат активлари реестрини шакллантиришни, уларни ихтисослаштирилган ташкилотлар ва соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда техник жиҳатдан ва бошқача тартибда қўллаб-қувватлашни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ, статистика, кадастр ва бошқа давлат органлари маълумотлари базаси билан ўзаро электрон ҳамкорликни йўлга қўяди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сон қарори асосида ташкил этилган Қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини хатловдан ўтказиш ҳамда аниқлаш бўйича Идоралараро комиссияларнинг жойларда хусусийлаштирилган объектлар ва корхоналар хатловини ўтказиш бўйича ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ, иқтисодиёт ва статистика органлари билан биргаликда хусусийлаштирилган корхоналарнинг молиявий-иқтисодий фаолияти ва ишлаб чиқариш кўрсаткичлари бўйича таҳлилни доимий равишда олиб боради ва шу асосда ишламаётган, кам қувватли ва иқтисодий ночор корхоналарни, бўш турган ва фойдаланилмаётган объектлар ва ер участкаларини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватлари, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектлари мавжуд илгари хусусийлаштирилган корхоналарнинг ишламаётгани ва кам самарали эканлигининг омиллари ва сабабларини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларини, тижорат банклари ҳамда мулкдорларни жалб қилган ҳолда ишламаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналар, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ер участкалари бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишни ташкиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоралараро комиссиялар билан биргаликда «йўл хариталари»ни амалга оширишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда пайдо бўладиган муаммоларни уларнинг ваколатлари доирасида ҳал қилиш юзасидан илтимосномалар ва бажарилиши мажбурий бўлган талаблар юбориш йўли билан хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштирилган корхоналар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига рухсат берувчи ҳужжатларни олишда, коммуникацияларга уланишда ва тижорат банклари кредитлари ажратилишида кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда, касб-ҳунар коллежлари базасида хусусийлаштирилган корхоналар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларини ишбилармонлик асослари ва бизнес-режа ишлаб чиқиш, тадбиркорлик фаолияти соҳасида қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув ва бошқа мавзулар бўйича ўқувини республикада муваффақиятли фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари ва чет эл мутахассисларини жалб қилган ҳолда ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоралараро комиссияларга уларга юкланган вазифаларни амалга оширишда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш фондининг даромад ва харажатлари ҳисобини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш фонди маблағларини амалда хусусийлаштирилган корхоналарда инвестиция лойиҳаларини шу жумладан тижорат банклари кредит линияларини ажратиш воситасида бажаришга, шунингдек тадбиркорлик субъектларини ўқитишни ташкил этишга йўналтиришни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик фаолияти асосларига ўқитиш республика ўқув маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг хусусийлаштирилган корхоналар раҳбарлари ҳамда ишлаб чиқариш ва техник ходимлари учун бизнес-режа ишлаб чиқиш, тадбиркорлик соҳасидаги қонунчилик, менежмент, молиявий бошқарув юзасидан доимий ўқув курслари фаолияти самарали ташкил этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ишини янгидан бошлаётган тадбиркорлик субъектларига бизнес-режа тайёрлаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ амалий масалаларни ҳал этиш ва керакли ахборотларни олишда экспертлик, ҳуқуқий ва маслаҳат кўмаги кўрсатиш учун бизнес-инкубаторлар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари хусусийлаштирилган бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ишлаб чиқариш майдонлари негизида тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги жараёнларни таҳлил қилади ва уларни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) банкротлик, иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини назорат қилиш соҳасида давлат томонидан тартибга солишни амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкротлик ишлари бўйича давлат сиёсатини амалга оширади, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш ва янги инвесторларни жалб этиш дастурларини ишлаб чиқади ва уларни амалга оширишда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг молиявий ҳолатини, шу жумладан, тўловга қодир бўлмаган, зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш мақсадида маълумотлар базасини юритиш йўли билан мониторинг ва таҳлил қилади, шунингдек манфаатдор давлат органлари билан биргаликда уларни молиявий соғломлаштириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таклифлари асосида банкротлик тартиботларини қўллаш ташаббуси билан чиқиш, устав фондида давлат улуши бўлган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва ихчамлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарда банкротлик тартиботларининг боришини назорат қилади, шунингдек судгача санация, суд санацияси ва ташқи бошқарув режаларини келишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларига берилган (реализация қилинган) банкрот корхоналар бўйича ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилиши мониторингини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ночор корхоналарда банкротлик ёки судгача санация тартиботларини амалга оширишда кредиторларнинг манфаатлари ва акциядорлар (қатнашчилар)нинг мулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида давлат улуши бўлган ва (ёки) пул мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси олдида қарздор бўлган корхоналарнинг судгача санациясини ўтказиш, узайтириш ёки муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисида, шунингдек судгача санация қилиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибий ўзгартирилиши керак бўлган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиботлари қўлланган корхоналарнинг қурилиши тугалланмаган объектларини ҳамда асосий фондларини консервация қилиш ва сотиш масалаларини кўриб чиқади ва бу тўғридаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд бошқарувчиларини тайёрлаш тизимини ташкил этади, уларни аттестациядан ўтказади ҳамда суд бошқарувчиларининг ягона реестрини юритади, суд бошқарувчилари аттестатини бериш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарда банкротлик тартиботининг боришини назорат қилади, шунингдек судгача санация чоғида давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мониторингини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат томонидан қўллаб-қувватланган корхоналарнинг судгача санациясини узайтириш ва муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарар кўриб ишлаётган, тўловга қодир бўлмаган ва иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш, ихчамлаштириш, молиявий соғломлаштириш ва судгача санацияни амалга ошириш даврида қонун ҳужжатларида назарда тутилган шаклларда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш, молиявий соғломлаштириш дастурларининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бошқарувчиларнинг, шунингдек давлат томонидан қўллаб-қувватланган ёхуд мулкида давлат улуши бўлган санация қилинаётган корхоналар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва корпоратив бошқарув соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришга, шунингдек қимматли қоғозлар биржа савдоси тамойилларига риоя қилишни таъминлаш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий воситаларнинг янги турларини, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун зарур ресурсларни жалб этиш имконини берадиган қимматли қоғозлар ҳосилаларини жорий этишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқарувининг манфаатдор органлари билан биргаликда қимматли қоғозлар бозорини, шунингдек ушбу бозорни ривожлантириш учун зарур муҳит ва инфратузилмани шакллантириш ва уларнинг амал қилиши жараёнларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматли қоғозлар бозорида фуқароларнинг ва хорижий инвесторларнинг, шу жумладан, инвестицион ва профессионал фаолиятни рағбатлантириш, қимматли қоғозлар бозорида жамоавий инвестициялаш шартларини такомиллаштириш йўли билан фаоллигини ошириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш билан боғлиқ жараёнларни таҳлил қилади ва корпоратив муносабатларни тартибга солувчи нормаларни такомиллаштиришга доир таклифларни шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик жамиятларида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, шу жумладан, уларнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш бўйича халқаро тамойиллар ва қоидалар асосида тавсиялар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро этувчи органлар ва устав фондида давлат улуши бўлган, республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлари кузатув кенгашлари раҳбарларининг корпоратив бошқарувнинг сифатли тизимини жорий этиш бўйича ҳисоботларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида вақти-вақти билан эшитишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат активларини самарали бошқариш бўйича «Давлат активларини бошқариш маркази» ДУКнинг ҳамда корпоратив бошқариш ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш бўйича Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда улар фаолияти мониторингини олиб боради, шунингдек уларнинг самарали ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамиятларида бошқарув ва назорат органлари фаолиятининг амалий масалаларини акс эттирувчи корпоратив бошқарув бўйича қўлланмалар нашр этади, шунингдек инвесторлар ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларини таълим жиҳатидан қўллаб-қувватлашнинг шакллантирилишига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ташкилотлар билан корпоратив бошқарув ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш соҳасидаги халқаро муносабатларни ривожлантиришга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) хусусийлаштириш объектларини сотишдан олдин тайёрлаш ва реализация қилиш, инвесторлар томонидан мажбуриятлар бажарилиши мониторингини олиб бориш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан тасдиқланадиган хусусийлаштириш бўйича давлат дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштириш объектларини сотишдан олдин тайёрлашни амалга оширади ва хусусийлаштиришнинг, шу жумладан, иқтисодиётнинг етакчи тармоқлари корхоналарининг, аниқ инвестиция мажбуриятлари эвазига «ноль» харид қиймати бўйича реализация қилинган объектларни хусусийлаштиришнинг шартномавий шартларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштириш объектлари, шартлари ва шакллари юзасидан қабул қилинадиган қарорларнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлайди, хусусийлаштириладиган корхоналар — эмитентлар ва улар томонидан чиқариладиган қимматли қоғозлар тўғрисидаги ахборотни тарқатади, шунингдек маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш мақсадида реклама-ахборот ишларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркин иқтисодий ҳудудларнинг маъмурий кенгаши қарорлари бўйича сотиладиган давлат мулки объектларидан ташқари, хусусийлаштириш объектларининг сотувчиси функциясини амалга оширади, уларнинг бошланғич сотув нархини, инвестициялар ҳажмини, савдоларнинг тури ва шартларини белгилайди, шу жумладан, давлатга тегишли қимматли қоғозларни мустақил равишда ёки шартнома асосида жалб этиладиган маҳаллий ва хорижий инвестиция воситачилари орқали ички ва халқаро бозорларда, биржа савдолари ва биржадан ташқари савдоларда сотади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштириш объектларининг олди-сотдиси бўйича Давлат рақобат қўмитаси томонидан тузиладиган битимларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши, шу жумладан, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши мониторингини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав капиталига берилган объектлардан ташқари, янги мулкдорга хусусийлаштирилган объектга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер (сертификат) беради, шунингдек харидорнинг хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачисига унинг томонидан сотиб олинган акцияларни ўтказишга (разблокировка қилишга) депо топшириғини тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштириш билан боғлиқ жараёнларни таҳлил қилади ҳамда хусусий мулкдорлар томонидан хусусийлаштириш объектлари сотилишининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайдиган хусусийлаштиришнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш, шу жумладан, мулкий муносабатларни тартибга солувчи нормаларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) давлат мулки объектларини тасарруф этиш, шу жумладан, уларни хатловдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва самарали бошқариш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхоналари ва муассасаларининг, шунингдек давлат корхоналари ва муассасаларини хусусийлаштириш жараёнида ташкил этиладиган хўжалик жамиятларининг Ўзбекистон Республикаси номидан муассиси бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси номидан давлат акциялар пакети (улуши) бўйича хўжалик жамиятларининг акциядори (иштирокчиси) ҳуқуқларини амалга оширади, шунингдек ушбу ҳуқуқларни ишончли бошқарувчиларга беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат активларини бошқариш маркази» ДУК бошқарувига хўжалик жамиятлари акциялари пакетлари (улушлар)ни беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат активларини хусусий мулкдорларга «ноль» харид қиймати бўйича бериш юзасидан хатловларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат кўчмас мулкини, давлат корхоналари ва муассасаларини, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларини, шу жумладан, чет элдаги ва давлат номидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари иш кўрадиган хўжалик жамиятларининг, давлат кўчмас мулкини хатловдан ўтказади ва ҳисобга олади (хатловдан ўтказиш ва ҳисобга олиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тегишли ваколатли давлат органлари томонидан юритиладиган мол-мулк бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат акциялар пакетларини (улушларни) ва бошқа мол-мулкни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этиладиган ва фаолият кўрсатаётган хўжалик жамиятларининг устав фондларига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулки бўлган мол-мулкнинг ижарага берувчиси бўлади, ушбу ваколатларни амалга ошириш ҳуқуқи бошқа давлат органлари ва ташкилотларига берилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат корхоналарига давлат мулкини бериш бўйича давлат корхоналари ташкил этилишининг келишилишини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ давлат мулкини бошқариш масалалари бўйича давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятлари рўйхати бўйича таклифларни Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши юзасидан мониторинг олиб бориш комиссиясига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик жамиятларида давлат улушларини бошқариш бўйича давлат ишончли вакиллари ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиларини, шунингдек акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқидан фойдаланувчи («олтин акция») давлат вакилларини тайинлаш ва озод этиш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги ПҚ-2327-сон қарори билан тузилган Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссияга кўриб чиқиш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатнинг ишончли вакиллари ва ишончли бошқарувчилари билан хўжалик жамиятларидаги давлат улушларини ишончли бошқариш шартномалари тузилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатнинг ишончли вакиллари, давлат активларини ишончли бошқарувчилар фаолияти мониторинги олиб борилишини таъминлайди, акциядорларнинг (иштирокчиларнинг) умумий йиғилишларида ва кузатувчи кенгашлар мажлисларида овоз бериш тартиби бўйича уларга кўрсатмалар беради, шунингдек уларни тақдирлаш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилади, жамиятнинг бизнес-режаси параметрлари мунтазам равишда бажарилмаган тақдирда эса — жамиятнинг ижро этувчи органи таркибини ўзгартириш ташаббуси билан чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) монополияга қарши тартибга солиш, рақобат муҳитини ривожлантириш ва табиий монополиялар субъектлари фаолиятини назорат қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш, рақобатни ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади, уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, бошқа давлат органларига ва хўжалик бошқаруви органларига юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобатга қарши хатти-ҳаракатларни ва тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)нинг, шунингдек Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар ёки шахслар гуруҳи томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматларга нархларнинг асоссиз ўсишини аниқлайди ва уларнинг олдини олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ва молия бозорларида рақобат муҳитининг ҳолатини ўрганади ва хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳларининг устунлик мавқеини аниқлайди, шахслар гуруҳлари қатнашчиларининг таркибини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ёки молия бозорида устунлик мавқеини эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ва табиий монополиялар субъектлари давлат реестрларини шакллантиради ва юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этиш, уларни қўшиш ёки бирлаштиришда, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондида (устав капиталида) акцияларни (улушларни) сотиб олишда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий монополиялар субъектларининг товарлари (ишлари, хизматлари)га нархлар ва тарифларни таҳлил қилади ҳамда табиий монополиялар субъектлари томонидан тақдим этиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг асоссиз ошириб юборилишидан ва сифати пасайишидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)га ва товарлар (ишлар, хизматлар)га устама нархларга риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий монополиялар субъектлари ва устунлик мавқеини эгаллаган хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини нархларни шакллантиришда декларация қилиш (тасдиқлаш) учун тақдим этилган ҳисоб-китобларнинг асосланганлигини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат органлари реестрини юритади ва эълон қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида хўжалик юритувчи субъектларни инсофсиз рақобатчилардан ва давлат органларининг ноқонуний қарорларидан, улар мансабдор шахсларининг рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузувчи хатти-ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) ҳимоя қилишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида давлат органлари ва устунлик мавқеини эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг товар ёки молия бозорларига киришини таъминлаш бўйича қонун ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар ижро этилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларнинг монопол турларини биржа савдоларига қўйиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотларнинг юқори ликвидли ва монопол турларининг биржа савдоларига қўйилишини белгиланган тартибда назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов (тендер) ва биржа савдолари ўтказишда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий монополиялар субъектлари томонидан товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш тартибига риоя этилишини назорат қилади ва мажбурий хизмат кўрсатилиши керак бўлган истеъмолчилар рўйхатини аниқлаш юзасидан таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устунлик мавқеини эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектлар ва табиий монополияларнинг товарларига (ишларига, хизматларига) харажатларни камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг индивидуаллаштирилган воситаларига ва товарни индивидуаллаштириш воситаларига мутлақ ҳуқуқни сотиб олиш билан боғлиқ инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъектлар ёки молиявий хизматлар кўрсатиш бўйича шахслар гуруҳи томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматлар нархлари мониторингини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол товарларига нархлар ва хизматларга тарифлар мониторингини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат тузилмалари билан биргаликда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини, шунингдек аҳолининг истеъмол маданиятини ошириш бўйича маърифий ишлар олиб борилишини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реклама соҳасида инсофсиз рақобатга йўл қўймаслик ва нотўғри рекламага барҳам бериш мақсадида реклама бозорини тартибга солиш чора-тадбирларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари билан биргаликда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ва реклама соҳасида инсофсиз рақобатнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) биржа, баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа, баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини лицензиялайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчилар ва риэлторларга малака талабларини белгилайди, уларга малака сертификатлари беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржалар, баҳолаш, риэлторлик ташкилотлари ва риэлторларнинг лицензиялари ҳамда баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака сертификатлари реестрини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда биржа аъзолари ва риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мониторинг олиб боради ва ушбу қоидаларга риоя этилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) фаолиятнинг бошқа соҳаларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ва методологик базани ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф этиш юзасидан ўз ваколатлари доирасида зарур хатти-ҳаракатларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси ваколатига кирадиган масалаларнинг ҳал этилиши бўйича сансалорлик, бюрократизм, муддатлар чўзилиши ҳолатларини аниқлайди ва уларнинг бартараф этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади, Давлат рақобат қўмитаси, шу жумладан идоравий мансуб тузилмалар раҳбарлари ва мутахассисларининг иш усуллари ва методларини такомиллаштиради, уларнинг ўзларига юкланган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши юзасидан масъулиятини оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳамкорликни ва Давлат рақобат қўмитасига юкланган бошқа функцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат рақобат қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий органлар ва ўзининг идоравий мансуб тузилмалари орқали амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Давлат рақобат қўмитасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат рақобат қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича судларга даъво аризалари ва аризалар бериш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қўлланилиши ва бузилиши билан боғлиқ ишларни судда кўриб чиқиш жараёнида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларидан, хўжалик юритувчи субъектлардан, шу жумладан, тижорат банкларидан ва бошқа ташкилотлардан Давлат рақобат қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган маълумотлар ва материалларни сўраш ва бепул олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси ваколатига кирадиган масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бузилиши билан боғлиқ жиноятлар белгилари бўйича жиноий иш қўзғаш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун тегишли органларга материалларни юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг давлат органлари ва бошқа ташкилотлари билан шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорлик асосларига ўқитиш республика ўқув марказида тадбиркорлик субъектлари ўқувини ташкил этиш учун олий таълим муассасалари, касб-ҳунар-коллежлари ўқитувчиларини, вазирликлар ва идоралар, муваффақиятли иш олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари мутахассисларини, республикада ишлаётган хорижий мутахассисларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини жамлаш, уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимлаш, шу жумладан хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашувчи тижорат банкларининг кредит линияларига маблағлар ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стратегик давлат мулки объектларининг ягона рўйхати, давлат мулки объектларини аниқлаш мезонлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг хусусийлаштириш бўйича қарорлари юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатга тегишли акциялар (улушлар)ни ва мол-мулкни сотиш, шунингдек уларни шу жумладан ташқи бозорларда хўжалик жамиятларининг акцияларига (улушига) ва мол-мулкига алмаштириш бўйича операцияларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари ва/ёки бошқа мажбуриятлар бажарилишини, шу жумладан инвестиция киритиш объектига бориб ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муайян даврга ўзаро мажбуриятлар ва хусусийлаштирилган объект фаолияти шакллари тўғрисида битим тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойига борган ҳолда хатловдан ўтказиш ва давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий бўйсунишдан, идоравий бўйсуниш мавжуд бўлмаганда, ҳудудий бўйсунишдан келиб чиққан ҳолда кузатувчи кенгашларга ёки хўжалик жамиятларининг йиғилишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплексларига, давлат бошқаруви органларига, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларига асосланган тақдимномалар киритиш йўли билан устав фондида давлат улуши бўлган давлат корхоналари, хўжалик жамиятлари раҳбарларини алмаштириш масалалари ташаббуси билан чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат унитар корхоналарида, устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларида ташаббус кўрсатиладиган аудиторлик текширишлари ўтказиш учун аудиторлик компанияларини танлов асосида аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамиятлари, бошқа хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг акцияларини (улушлари, пайларини) сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалий тадқиқотларни бажариш, экспертиза ўтказиш, норматив-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш, устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарда модернизациялаш самарадорлигини ошириш ва маркетингни ривожлантириш учун илмий-тадқиқот, аудиторлик, адвокатлик, консалтинг ташкилотларини ва бошқа ташкилотларни, мустақил экспертларни шартнома асосида жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқарув, менежмент, молия ва қимматли қоғозлар соҳасида иш тажрибасига эга бўлган мутахассисларни устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг кузатувчи кенгашлари таркибига киритиш учун жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, банкротлик ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текшириш ва қонун бузилишларини аниқлаш, улар бўйича иш қўзғаш ва (ёки) кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун хўжалик юритувчи субъектларни, давлат органларини, уларнинг мансабдор шахсларини ва бошқа жисмоний шахсларини тегишли жавобгарликка тортиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларга, давлат органларига, уларнинг мансабдор шахсларига, суд бошқарувчиларига рақобат, табиий монополиялар, банкротлик, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф этиш ва (ёки) уларнинг оқибатларини бартараф этиш, дастлабки ҳолатини тиклаш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш, шунингдек берилган кўрсатмалар бажарилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган ваколатлар доирасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш, мансабдор шахсларга жарималар солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши ишлари бўйича қарорлар қабул қилиш, шу жумладан рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши натижасида асоссиз равишда олинган даромадни (фойдани) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектлардан олиб қўйиш ва (ёки) истеъмолчиларга қайтариш, шунингдек жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайъат қарори асосида хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси бўйича, агар маблағларни олиб қўйиш тўғрисидаги қарорни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ижро этиш хўжалик юритувчи субъектнинг банкротлигига олиб келиши мумкин бўлса, ундирилиши керак бўлган суммани бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда таҳлил қилиш (ўрганиш, текшириш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат органларига лицензиялашни жорий этиш ёки бекор қилиш, божхона тарифларини ўзгартириш, квоталарни жорий этиш ёки бекор қилиш, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича имтиёзлар бериш ёхуд имтиёзларни бекор қилиш, имтиёзли кредитлар бериш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турларини қўллаш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарар кўриб ишлаётган ва иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш, ихчамлаштириш ва молиявий соғломлаштириш дастурларини шакллантиришда қатнашиш, шунингдек уларнинг амалга оширилиши мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида давлат улуши бўлган, иқтисодий таваккалчилик гуруҳида турган корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятини нормаллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий инфратузилма объектларини, шунингдек таркибий ўзгартириш ва санация амалга оширилаётган корхоналарнинг умумий фойдаланиладиган ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва уларнинг функционал мансублиги бўйича тегишли хўжалик бирлашмалари балансига бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ суд бошқарувчилари фаолиятини назорат қилиш, суд бошқарувчисининг фаолиятида қонун ҳужжатлари мунтазам равишда ёки бир марта қўпол равишда бузилиши аниқланган тақдирда, уни мажбуриятларни ижро этиш бошқарувчисидан озод этиш ҳақида хўжалик судига ариза билан мурожаат қилиш, суд бошқарувчиларига берилган аттестатларнинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ва тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фондида давлат улуши бўлган ва хўжалик суди томонидан банкрот деб эътироф этилган хўжалик жамияти бўйича тугатиш ишларини амалга оширишда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хулосалар олиш учун бошқа органларнинг мутахассисларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун комиссиялар, кенгашлар ва бошқа маслаҳат органлари ташкил этиш, шунингдек уларнинг низомлари ва тартибини тасдиқлаш, зарурият бўлганда, уларга бошқа вазирликлар, идораларнинг ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва экспертларини жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда биржа аъзолари ва риэлторлик ташкилотларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига риоя этишини текшириш, қонун бузилишлари аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат рақобат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлайди, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилади ва уларнинг қўлланиши бўйича кўрсатмалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси, зарурат бўлганда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари билан биргаликда қарор ва бошқа ҳужжатлар чиқариш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат рақобат қўмитаси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат рақобат қўмитаси ваколати юзасидан рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши натижасида асоссиз равишда олинган даромадни (фойдани) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектлардан олиб қўйиш ва (ёки) истеъмолчиларга қайтариш, истисно тариқасида, Давлат рақобат қўмитасининг марказий аппаратида ва ҳудудий органларида қонун ҳужжатларига асосан тузилган махсус комиссияларнинг қарорлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Давлат рақобат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат рақобат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси фаолиятига раҳбарлик қилади ва Давлат рақобат қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий органлари тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади, шунингдек Давлат рақобат қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий органлари штат жадвалини ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ва унинг ҳудудий органлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий органларнинг улар томонидан қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган қарорларини (кўрсатмаларини) бекор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини биринчи ўринбосар бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат рақобат қўмитасида раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек Давлат рақобат қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи унинг таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Давлат рақобат қўмитаси раисининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси марказий аппарати бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, шунингдек Давлат рақобат қўмитаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрлар танлаш, уларни жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши таъминланиши учун Давлат рақобат қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат Давлат рақобат қўмитасининг ваколатига тегишли бўлган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат мажлисларига Давлат рақобат қўмитасининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ўзга ташкилотларнинг раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса Ҳайъат ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқиладиган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат қарорлари Давлат рақобат қўмитаси раисининг буйруқлари билан амалга оширилади. Раис ва Ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келганда, раис юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикрини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат фаолиятининг тартиби унинг Ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламенти билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси марказий аппарати бўлинмалари раҳбарлари Давлат рақобат қўмитаси ҳайъати қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси раиси, Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан келишган ҳолда Давлат рақобат қўмитаси ҳайъати қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қуйидагилар Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида — Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар ва Тошкент шаҳрида — хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармалари бевосита Давлат рақобат қўмитасига ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига ҳисобот берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари ўз фаолиятини Давлат рақобат қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларининг мансабдор шахслари бирон-бир тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ва хизмат мавқеидан шахсий мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Давлат рақобат қўмитаси ходимларини моддий рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат рақобат қўмитаси ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантирувчи тўловлардан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси марказий аппарати ва унинг ҳудудий органлари ходимларига давлат органларида ва (ёки) Давлат рақобат қўмитаси тизимида кўп йиллик узлуксиз хизмат қилганлиги учун бир йўла ҳар йиллик мукофот қуйидаги миқдорларда (лавозим маошига нисбатан рағбатлантириш коэффициентлари ҳисобга олинган коэффициентларда) қуйидаги миқдорларда тўланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 йилдан 5 йилгача — 0,6;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 йилдан 10 йилгача — 0,8;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 йилдан 15 йилгача — 1,0;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15 йилдан ортиқ — 1,5.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўп йил узлуксиз хизмат қилганлик учун тўланадиган мукофот олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Давлат рақобат қўмитаси раиси томонидан касаба уюшмаси органи ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда тасдиқланадиган низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек Давлат рақобат қўмитасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бюджетдан ташқари маблағлари иш ҳақи ва бошқа мукофотларни тўлаш манбалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Давлат рақобат қўмитасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 419-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 94-модда) 1-банди, шунингдек қарорга илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 20 августдаги 230-сон қарори) 2013 йил 23 октябрдаги 287-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 76-модда) илованинг 3-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2015 йил 21 майдаги 134-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 39-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат- тафтиш бошқармалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2015 йил 30 июндаги 173-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6-сон, 52-модда) 2-илованинг 11-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 3 июлдаги 180-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 55-модда) илованинг 3-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 3 июндаги ЎРҚ-387-сонли ҳамда «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида» 2015 йил 25 августдаги ЎРҚ-392-сонли қонунлари) 2015 йил 23 сентябрдаги 274-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 84-модда) илованинг 13-банди.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 588-модда)