11.07.2017 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг Суд амалиёти
Кучга кириш санаси
11.07.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд амалиёти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят-процессуал кодекси талабларига амал қилинмаганлиги сабабли апелляция инстанцияси ажрими бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун шу инстанция судига юборилди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2015 йил 3 июндаги ҳукмига кўра, Б. Жиноят кодексининг 267-моддаси 3-қисми «в» банди билан 10 йил, 137-моддаси 2-қисми «б, в» бандлари билан 5 йил, 138-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари билан 3 йил, 110-моддаси 2-қисми «в» банди билан 2 йил, 165-моддаси 3-қисми «а» банди билан 10 йил, 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан 8 йил, Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Д. Жиноят кодексининг 267-моддаси 3 қисми «в» банди билан 10 йил, 137-моддаси 2-қисми «б, в» бандлари билан 5 йил, 138-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари билан 3 йил, 110-моддаси 2-қисми «в» банди билан 2 йил, 165-моддаси 3-қисми «а» банди билан 10 йил, 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан 8 йил, Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида 10 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Д., Б. ва Р.дан жабрланувчи А. фойдасига солидар тартибда 157.182.615 сўм ундириш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2015 йил 16 июлдаги ажрими билан ҳукмнинг Д. ва Б.га оид қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ҳукмига кўра, Б. 2012 йил баҳор фаслида А. билан танишиб қолади. А.нинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши боис пул маблағи ва мол-мулкка эга эканлигини билгани ҳолда, Д., Р. ва терговда шахсини аниқлаш имкони бўлмаган С. исмли шахслар билан олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, жиноий қилмишга қўл уришади. Яъни 2015 йил 24 февраль куни тахминан соат 16 ларда ресторан олдида С. А. билан учрашади ва унинг бошқарувидаги «Каптива» русумли автомашинада уни алдаб, чалғитиб турган пайтда Д. билан Ҳ. етиб келади. Шундан сўнг улар А.ни автомашинадан зўрлаб тушириб, уларнинг О. исмли танишидан 200.000 АҚШ доллари қарзи борлигини айтиб, уриб-дўппослаб, пичоқ тираб қўрқитишади, кўриш қобилиятини чеклаш мақсадида юзини бош кийим билан ёпиб қўйишади. Кейин эса, улар А.нинг оёқ-қўлини боғлаб, автомашинанинг орқа ўриндиғига ўтқазишади-да, олиб қочиб кетишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Б. жиноий шериклари Д., Р. ва С. билан жиноий ҳаракатларини давом эттириб, А.ни ўзига тегишли хонадонга олиб боришади ва уни уриб-дўппослаб, жисмоний қийноққа солишади. Айни шу пайтда жиноий гуруҳнинг яна бир аъзоси Д. етиб келади. Шундан сўнг Б. билан Д. А.нинг оёқ-қўлларини арқон билан қайта боғлаб, жисмоний азоб беришади ва 200.000 АҚШ доллари бермаса, оила аъзоларини ўлдириб кетиш ва видеотасвирга тушириб, ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган тақдирда, интернет орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитишади. Кейин эса, улар А.нинг ўзларига нисбатан даъвоси йўқлиги, тан жароҳатини ўзи олганлиги ҳақида гапиртириб, видеотасвирга олишади. Бу ҳам етмаганидек, жиноий шериклар ожиз аҳволдаги А.дан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида тилхат ҳам ёздириб олишади. Қисқаси, жиноий гуруҳ аъзолари А.ни мулкини берадиган ожиз аҳволга солиб қўйиб, 2015 йил 25 февраль соат 23 ларга қадар тутқунликда сақлаб келишади. Кейин эса, жиноий гуруҳ А.ни ўз уйи олдига олиб келиб, талаб қилинган пул маблағининг 800.000 сўмини товламачилик билан қўлга киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари Б., Д., Р. ва С. жиноий ҳаракатларини давом эттириб, А.га тегишли «Каптива» русумли автомашинанинг юкхонасидаги қиймати 122.400.920 сўмга тенг бўлган 49.750 АҚШ доллари ва 30.000.000 сўм ҳамда автомашина салонидан 140.000 сўмни яширин равишда ўғирлаб кетишган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд Пленумининг 2014 йил 23 майдаги «Суд ҳукми тўғрисида»ги қарори 4 бандида, иш бўйича ҳукм иш материалларида маълум бўлиб қолган барча камчиликлар тўлдирилгандан кейингина чиқарилиши, иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқилиши, судланувчини жиноятни содир қилганлигини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган ҳар бир далил, ЖПКнинг 95-моддасига мувофиқ ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши, судланувчининг айбдорлиги (айбсизлиги) тўғрисидаги суднинг хулосаларига зид бўлган далиллар ҳукмда нафақат кўрсатилиши, балки суд томонидан нима учун улар ишончсиз деб топилганлиги ва рад этилганлиги сабаблари асослантирилган бўлиши, ҳукмда судланувчининг жиноий ҳаракатларини ҳам фош қиладиган, ҳам оқлайдиган далилларга асосланганда, суд уларнинг мазмунини ёритиши ва тегишли баҳо бериши, агар иш бўйича жиноят содир қилганликда бир неча нафар судланувчи айбланаётган ёки судланувчи бир нечта жиноятларни содир қилганликда айбланаётган бўлса, суд ҳукмда ҳар бир судланувчига нисбатан ҳамда ҳар бир айблов бўйича далиллар келтириши ва таҳлил қилиб чиқиши ҳамда хулоса қилиши, 24-бандида эса, жиноятни жиноят қонунининг у ёки бу моддаси, унинг қисми ёки банди билан тавсифлаш бўйича суднинг асослантирилган хулосаси айблов ҳукмининг тавсиф қисмининг муҳим белгиси ҳисобланиши, бунда судланувчининг ҳаракатлари нима учун айнан шу модда, қисм, банд билан тавсифланаётганлиги аниқ кўрсатилиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш бўйича Пленум қарори тушунтиришларига риоя қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқмасдан Б., Д. ва Р. ни жабрланувчи А.нинг жуда кўп миқдордаги пулини яширин равишда ўғирлик йўли билан талон-торож қилганликда айбдор деб топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд Б., Д., Р.ни А.га тегишли «Каптива» русумли автомашинанинг юкхонасидан қиймати 122.400.920 сўмга тенг бўлган 49.750 АҚШ долларини ва 30.000.000 сўмни, шунингдек, автомашина салонидан 140.000 сўмни яширин равишда ўғирлаб кетганликда айбдор деб топишда жабрланувчи А.нинг 2015 йил 24 февраль куни таниши А. унга савдодан тушган 49.750 АҚШ доллари ва товар учун берган 30.000.000 сўмни авто машинанинг юкхонасига жойлаштириб, устига мато ташлаб қўйгани, кейин эса, у Б. билан «Санъаткор» тўйхонаси олдида учрашишга келгани, улар уни бир кун ушлаб туриб, уриб қийнашгани, эртаси куни қўйиб юборишгани, шундан сўнг автомашинадаги пуллари йўқолганлигини билгани ҳақидаги ҳамда гувоҳ Т.нинг судда, 2015 йил 24 февраль куни А.га 49.750 АҚШ доллари ва 30.000.000 сўм пул берганлиги ҳақидаги кўрсатмаларини асос қилиб олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланувчилар Б., Д. ва Р. дастлабки тергов ва судда А.га тегишли «Каптива» русумли автомашинадан ҳеч қандай пул олишмагани, А. уларга туҳмат қилаётганлиги ҳақида кўрсатма беришган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳукмида ушбу эпизод бўйича жабрланувчи А. ва гувоҳ Т.нинг кўрсатмаларининг ишончли эканлигини баҳолаш мақсадида А. билан Б. ёки Д.лар ўртасида пул маблағи бўйича қарздорлик муносабати бор ёки йўқ эканлигини, шунингдек, жуда кўп миқдордаги чет эл валютасининг келиб чиқиш манбаини, хусусан, қандай турдаги савдо тушуми эканлигини текширмасдан, судланувчилар Б., Д. ва Р.нинг кўрсатмаларини ишончга сазовор эмас, деб баҳолаш ҳамда бу важларни рад қилиш ҳақида барвақт хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишига гувоҳ Т. томонидан 2016 йил 2 март кунидаги кўрсатмаси қўшилган бўлиб, унда А.га 49.750 АҚШ доллари ва 30.000.000 сўм пул бермагани, А. ундан
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21.0 АҚШ доллари қарз бўлиб, шундай кўрсатма берган тақдирда, қарзини қайтаришини айтгани учун ёлғон кўрсатма берганлигини баён қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари иш бўйича жабрланувчи А. суд ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари билан Жиноят кодексининг 60, 61-моддалари тартибида 3 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судланган Д.нинг отаси Р. эса, ушбу иш бўйича жабрланувчи деб эътироф этилиб, ўз кўрсатмасида А. 17.000.000 сўм қарзини 2011 йилдан буён бермай келаётганлиги сабабли ўғли Д. ва жияни Б.лар А. билан жанжаллашиб қолишганини баён қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари суднинг ҳукми билан А. жабрланувчи Р.га ўғли ва жиянини қамоқдан чиқариб беришга ваъда қилиб, уни алдаб, 4.200 АҚШ доллари ҳамда 2.000.000 сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликда айбдор деб топилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов органи ва суд томонидан А.нинг кўрсатмалари нечоғлик ишончга сазовор эканлиги текшириб кўрилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, суд Б. ва бошқаларни жабрланувчига нисбатан жисмоний зўрлик ишлатган ҳолда товламачилик жиноятини содир этганликда айбдор деб топган бўлсада, бир вақтнинг ўзида уларнинг ҳаракатларини соғлиққа қарши жиноят содир этиш билан ҳам квалификация қилган, аммо бундай хулосага келиш сабабларини ўз ҳукмида асослантирмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари Р. С. исмли шахс ўзининг таниши экани, новвойчилик билан шуғулланиши ҳақида кўрсатма берган бўлсада, тергов органи томонидан С.нинг шахсини аниқлаш юзасидан бирон-бир чора кўрилмаган, ўз навбатида, биринчи инстанция суди ушбу ҳолатни эътибордан четда қолдирган, жиноят ишининг шу шахсга нисбатан ажратилган қисми бўйича олиб борилаётган тергов ҳаракатлари натижаси юзасидан маълумот талаб қилиб олмаган, тергов органига нисбатан тегишли муносабат билдирмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида, апелляция инстанцияси суди ҳам йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрмаган, судланувчилар томонидан берилган шикоятлардаги важларга баҳо бермаган ҳамда суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини тўлиқ ҳажмда (тафтиш тартибида) текширмасдан суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида барвақт хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат инстанцияси суди иш бўйича чиқарилган апелляция инстанциясининг ажримини бекор қилиб, ишни янгидан шу инстанцияси судида кўриш учун юборди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат иши 5-119-17-сон