11.07.2017 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг Суд амалиёти
Кучга кириш санаси
11.07.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд амалиёти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли суд қарорлари бекор қилинди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг 2017 йил 10 мартдаги ажримига кўра, суд мажлиси баённомаси тасдиқланиб, Жиноят кодексининг 111-моддаси 1-қисми билан С.га нисбатан юритилган жиноят иши томонлар ярашганлиги муносабати билан тугатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 2017 йил 3 майдаги ажрими билан ажрим ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ажримига кўра, С. Тошкент Марказий темир йўл вокзалининг фуқароларни кутиб олиш учун мўлжалланган 7-сонли постида хизмат бурчини бажараётган вақтда, «Термиз — Тошкент» йўналиши бўйича қатновчи поездда келаётган ота-онасини кутиб олиш учун келган фуқаро Ф.ни ҳақорат қилганини важ қилиб, унинг қўлидан ушлаб, ичкарига олиб кирмоқчи бўлади. Аммо Ф. С.нинг қўлидан чиқиб кетиб, ерга йиқилади. Бунинг оқибатида у суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра, «ўртача оғир» тан жароҳати олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд Пленумининг 2002 йил 25 октябрдаги «Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида» ги 27-сонли қарори 7-бандида, қонунда ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд мажлисида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), уларнинг қонуний вакиллари, ҳимоячилари ва прокурор иштирок этиши назарда тутилганлиги, бироқ бу суднинг иш юзасидан қонуний, асосли ва адолатли қарор қабул қилиши учун зарур бўлган ҳолларда юқорида кўрсатилганлардан ташқари ўзга шахсларни ҳам ишга жалб этиш ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ваколатлардан фойдаланиш ҳуқуқини чекламаслиги, суд ажрим чиқаришда Жиноят процессуал кодексининг 586-моддасида назарда тутилган талабларга қатъий риоя этиши шартлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд Пленумининг 1997 йил 22 августдаги «Судлар томонидан жиноят ишларини биринчи босқич судида муҳокама этиш жараёнида процессуал қонунчиликка риоя қилиниши тўғрисида»ги 12-сонли қарори 4-бандида, судларнинг эътибори ҳар бир ишни кўришда далилларни бевосита суд мажлисида текширишга, яъни судланувчиларни, жабрланувчиларни, гувоҳларни сўроқ қилиш, эксперт хулосасини тинглаш, ашёвий далилларни кўздан кечириш, баённомаларни ва бошқа ҳужжатларни эълон қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-бандида, ашёвий далилларни, ҳужжатларни текшириш, жойни ва бинони кўздан кечириш иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун аҳамиятли эканлигини инобатга олиб, ашёвий далиллар ва ҳужжатлар суд мажлисида иш бўйича бошқа далиллар қаторида чуқур текширилиши (шунингдек, кўздан кечирилиши, эълон қилиниши) лозимлиги ҳақида тушунтиришлар берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши бўйича қайд этилган Пленум қарорлари тушунтиришларига риоя қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи инстанция суди гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган С.га оид жиноят ишини кўриб чиқишда жиноят юз берганлиги ва у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаш чораларини кўрмаган, шунингдек, гумон қилинувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг ушбу ҳолат юзасидан тергов даврида берган кўрсатмаларига тегишли баҳо бермаган ва Жиноят процессуал кодексининг 585-586-моддаларига зид равишда жиноят ишини дастлабки тергов юритиш учун прокурорга юбориш тўғрисидаги масалани муҳокама қилмасдан ишни ярашилганлиги муносабати билан Жиноят кодексининг 661-моддасига асосан тугатиш ҳақида барвақт хулосага келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айтиш керакки, Жиноят процессуал кодексининг 2-моддасига кўра, айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги учун айбдорларни фош этиш ҳамда қонуннинг тўғри татбиқ этилишини таъминлаш жиноят-процессуал қонун ҳужжатларининг вазифаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ушбу кодекснинг 3-моддасига мувофиқ, жиноят ишларини юритиш, жиноят содир этилган жойдан қатъи назар, башарти Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан тузилган шартнома ва битимларида ўзгача қоидалар белгиланмаган бўлса, иш юзасидан суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси юритилаётган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 1 апрелдан кучга кирган «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун билан Жиноят процессуал кодексининг 586-моддаси тўртинчи қисми 1-банди янги таҳрирда баён этилди, унга кўра, суд ажримининг қарор қисмида жиноят ишини тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан ёки ушбу кодекснинг 83 ва 84-моддаларида белгиланган бошқа асослар бўйича тугатиш ёхуд уни умумий қоидалар бўйича дастлабки терговни амалга ошириш учун прокурорга юбориш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишнинг ҳақиқий ҳолатига ҳамда жиноят-процессуал қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга кўра, С.га нисбатан чиқарилган ажримлар бекор қилиниб, иш Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-қисмига асосан тугатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят кодексининг 111 -моддаси 1-қисмида эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир шикаст етказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун мазмунига кўра, эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятлар етказилган оқибатга қараб, айрим ҳолларда эса, бу оқибатларни вужудга келтирган усул ва воситасига қараб тавсифланади. Бундай турдаги жиноятлар учун жавобгарлик масаласи ижтимоий хавфли оқибат етказилиши билан юзага келади. Қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)нинг мавжуд бўлмаслиги, ўз навбатида, жавобгарликни юзага келтирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд Пленумининг 2007 йил 27 июндаги «Баданга қасддан шикаст етказишга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли қарори 2-бандида, баданга шикаст етказишга оид ишлар бўйича қилмишни тўғри квалификация қилиш учун айб шакли, баданга шикаст етказиш мотиви, мақсади ва усули, айбдорнинг қилмиши билан келиб чиққан оқибат ўртасида сабабий боғланиш мавжудлиги, шунингдек, ишнинг тўғри ҳал этилиши ва айбдорга адолатли жазо белгиланиши учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар батафсил аниқланиши, 22-бандида эса, агар айбдор қўллаган зўрлик жабрланувчини дўппослаш, унинг баданига енгил ёки ўртача оғир шикаст етказишга сабаб бўлса, жабрланувчи баданига оғир шикаст (ёки жабрланувчининг ўлими) айбдорнинг айби билан қамраб олинмаган ҳолатлар бўйича (масалан, зарбадан сўнг йиқилиш натижасида) келиб чиққан бўлса, айбдор оқибатига кўзи етмаган, бироқ кўзи етиши шарт ва мумкин бўлган ёхуд кўзи етса-да, етарли асосларсиз унинг олдини олишни мўлжаллаб қилган ҳаракатлари натижасида келиб чиққан оқибатлар Жиноят кодексининг 111 ёки 102-моддалари билан квалификация қилиниши ҳақида тушунтиришлар берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанцияси суди жиноят ва жиноят-процессуал қонун нормалари ҳамда Пленум қарори тушунтиришларига амал қилмасдан, биринчи инстанция суди томонидан ишнинг ҳақиқий ҳолатлари қанчалик тўғри аниқлангани, моддий ва процессуал қонун нормалари қанчалик тўғри қўлланилганини текширмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини юритган Тошкент транспорт прокуратураси томонидан ушбу ҳолат бўйича Ф.га нисбатан 2017 йил 15 февралда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан маъмурий иш қўзғатилган ва иш судда кўриб чиқилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-моддасига асосан тугатилиб, Ф. маъмурий жавобгарликдан озод этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов органи иш бўйича тўпланган объектив далиллар йиғиндисига ҳуқуқий баҳо бермасдан, С.ни Жиноят кодексининг 111-моддаси 1-қисми билан ишда гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиб, ишни ярашилганлиги муносабати билан судга юбориш тўғрисида қарор чиқарган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят иши материалларига кўра, С. Тошкент тармоқ ИИБ ППХ милиционери вазифасида ишлаб келиб, 2016 йил 2 ноябрда Тошкент Марказий темир йўл вокзалида бурчини бажараётган пайтда фуқаро Ф. уни ҳақоратлаб, қонуний талабларини бажармаган. Шунда С. ҳуқуқбузарлик содир этгани учун Ф.га нисбатан тегишли тартибда чора кўриш учун навбатчилик қисмига олиб бормоқчи бўлганида, Ф. милиция ходимларига нисбатан қаршилик кўрсатиб, уларга бўйсунмасдан С.нинг қўлидан чиқиб кетишга ҳаракат қилган вақтида онаси билан бирга ерга йиқилиб тушиши оқибатида тан жароҳати олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
С. ўзига берилган ваколатлар доирасида хизмат вазифаларини бажарган бўлиб, у томонидан жабрланувчи Ф.га нисбатан уриш, туртиш ёки итариб юбориш каби ҳаракатлар содир этилмаган, аксинча, Ф. ИИБ ходимларига қаршилик кўрсатиб, фаол ҳаракат билан орқага тисарилган вақтида С.нинг қўлидан чиқиб кетиб, ерга йиқилиши оқибатида тан жароҳати олган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолда С.га оид жиноят иши бўйича чиқарилган суд қарорларини қонуний ва асосли деб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандида, қилмишда жиноят таркиби бўлмаса, гумон қилинувчи айбсиз деб топилиши ва реабилитация этилиши лозимлиги кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят процессуал кодексининг 401 -моддасига мувофиқ, ушбу кодекснинг 83-моддасида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлса, суд жиноят ишини тугатади. Шу кодекснинг 493-моддасида, жиноят ишини назорат тартибида кўриб, суд ушбу кодекснинг 83-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, шунингдек, биринчи инстанция судида кўриб чиқилган далиллар судланувчини айбдор деб топиш учун етарли бўлмаса ва қўшимча далиллар тўплаш имконияти қолмаган бўлса, жиноят ишини тугатиши кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд Пленумининг 2008 йил 15 майдаги «Судлар томонидан жиноят ишларини назорат тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги 12-сонли қарори 28-бандида берилган тушунтиришларга кўра, назорат инстанцияси суди ҳукмни, ажримни, қарорни бекор қилганда, Жиноят процессуал кодексининг 83, 84-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ишни тўлиқ ҳажмда ёки мустақил квалификация қилинган айблов қисми бўйича тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат инстанцияси суди С.нинг қилмишида жиноят таркиби мавжуд эмаслиги сабабли иш бўйича чиқарилган суд қарорларини бекор қилиб, жиноят ишини Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат иш № 5-633-17