28.07.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2906
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг буйруғи, 28.07.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2906
Кучга кириш санаси
31.07.2017
Ҳужжат 28.07.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташувчи автотранспорт воситаларида лицензия карточкалари мавжуд бўлишини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 28 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2906]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сон «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташувчи автотранспорт воситаларида лицензия карточкалари мавжуд бўлишини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ ўринбосари Ш. ШОВАҲОБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 12 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-сон

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2017 йил 12 июлдаги 61-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташувчи автотранспорт воситаларида лицензия карточкалари мавжуд бўлишини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 238-сон «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташувчи автотранспорт воситаларида лицензия карточкалари мавжуд бўлишини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Автомобиль транспортида йўловчилар ва юклар ташувчи автотранспорт воситаларида лицензия карточкалари мавжуд бўлишини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига риоя этилишини назорат қилиш (бундан буён матнда назорат деб юритилади) йўловчилар тўпланадиган ва юклар ортиладиган ҳамда тушириладиган йирик пунктларда (темир йўл вокзаллари ва станцияларида, дарё портларида, бозорларда, метрополитеннинг охирги станцияларида, автовокзалларда (автостанцияларда), автобус йўналишларининг оралиқ ва охирги тўхташ бекатларида ва ҳ. к.) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг стационар постларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Назорат Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ҳудудий бошқармаларининг инспекторлари (бундан буён матнда инспекторлар деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Низом талаблари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий офатларни (зилзила, тошқинлар, ёнғинлар, эпидемиялар ва ҳ. к.) ва уларнинг оқибатларини тугатишда ёки қутқарув операцияларида фойдаланилаётган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув-машқ жараёнида фойдаланилаётган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлигига қарашли тузилмалар томонидан кузатиб борилаётган;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конструктив такомилига етказиш, таъмирлаш ёки уларга техник хизмат кўрсатиш доирасида йўл синовларидан ўтказилаётган фойдаланишга топширилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органлари томонидан божхона назорати остида кузатиб борилаётган автотранспорт воситаларини назорат қилишга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия карточкаси — йўловчилар ва юк ташиш учун фойдаланиладиган муайян автотранспорт воситасига белгиланган тартибда лицензияловчи орган томонидан бериладиган автотранспорт воситалари билан йўловчилар ва юклар ташишни амалга ошириш (ҳуқуқи) учун рухсатнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл варақаси — автотранспорт воситасининг ишини аниқлаш ва ҳисобга олиш учун белгиланган намунадаги юридик ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Назоратни амалга ошириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Назоратни амалга оширишда инспектор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситасининг олдига келиши, фамилиясини, лавозимини айтиб ҳайдовчига ўзини таништириши, ҳайдовчининг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчиларга уларнинг ҳуқуқларини тушунтириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига қатъий риоя қилиши, ўз хизмат вазифасини аниқ бажариши, ҳайдовчига нисбатан маданиятли муомалада бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Инспектор автотранспорт воситасининг лицензия карточкасини кўздан кечиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Назоратни амалга оширишда лицензия карточкаси мавжуд бўлмаган тақдирда, инспектор томонидан тегишли далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро автомобилларда ташувларни амалга ошириш шартларига риоя этилишини назорат қилишда инспектор томонидан қуйидагилар текширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчилар, багаж ва юкларни мунтазам ва номунтазам ташиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаракат жадвалига риоя қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номунтазам халқаро автомобилда йўловчилар ва багаж ташишларда йўловчилар рўйхати мавжудлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларида йўловчилар, багаж ёки юкларни ташиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинчалик келтирилган хорижий давлатлар автотранспорт воситаларида ташишларни (каботаж ташишларни) амалга оширишда халқаро шартномалар шартларига риоя этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига белгиланган ўтиш пунктлари орқали кириб келганлигини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хорижий давлатга тегишли бўлган автотранспорт воситаси назоратдан ўтказилганда ушбу автотранспорт воситасига берилган рухсатнома бланкасининг орқа томонига тегишли ёзув орқали назорат ўтказилганлиги қайд этилади ҳамда инспектор томонидан имзоланиб, махсус штамп билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назоратдан ўтказилган хорижий давлатларга тегишли бўлган автотранспорт воситалари тўғрисидаги ахборот, шу жумладан аниқланган камчиликлар билдирги кўринишида инспектор томонидан Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг ҳудудий бошқармасига, транспорт маълумотлар базаси ва ташишлар хавфсизлиги суръати мониторинги ахборот-таҳлил тизимига киритиш учун топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Автомобилда халқаро ташишларни амалга оширишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режими Халқаро автомобилда ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари экипажлари ишига дахлдор Европа Битимига (Женева, 1970 йил 1 июль) мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобилда халқаро ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилиш Рақамли назорат қурилмаларидан фойдаланиш тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2346, 2012 йил 26 март) мувофиқ рақамли назорат қурилмаси хотирасида сақланиб қоладиган параметрлар орқали назорат қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ички ташувларни амалга оширишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режими Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилиш йўл варақаси орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Назоратни амалга ошириш давомида инспекторнинг хатти-ҳаракатларидан (қарорларидан) норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири А. АЗИЗОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 28 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 5 июль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 4 июль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси М. ТОХИРИЙ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 23 июнь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 759-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 17.03.2025 й., 10/25/3612/0248-сон)