Ҳужжат кучини йўқотган 28.10.2019 28.07.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2907
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 28.07.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2907
Кучга кириш санаси
31.07.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 28.10.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларнинг реализация қилиниши ҳуқуқи учун йиғимни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 28 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2907]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 28 октябрдаги 490-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2907-1, 28.10.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларнинг реализация қилиниши ҳуқуқи учун йиғимни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Б. ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 14 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104-сон

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 14 июлдаги 104-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларнинг реализация қилиниши ҳуқуқи учун йиғимни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ, алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларнинг реализация қилиниши ҳуқуқи учун йиғимларни (бундан буён матнда йиғим деб юритилади) тақсимлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Йиғимлар Ягона ғазна ҳисобварағига келиб тушади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тўловчилар йиғимларни тўлаш учун тўлов ҳужжатининг тўлов мақсадида йиғим тури ва мақсади ҳамда ўзи жойлашган ҳудуд учун очилган шахсий ғазна ҳисобварағини кўрсатган ҳолда Ягона ғазна ҳисобварағига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ягона ғазна ҳисобварағига келиб тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот тизимида («ЎРМВ» АТ) қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда маблағларнинг 90 фоизи Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига, 10 фоизи «ягона дарча» марказлари фаолиятини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида маблағларининг 80 фоизи Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига, 10 фоизи «ягона дарча» марказлари фаолиятини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағига ва 10 фоизи Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва истеъмол товарларини ишлаб чиқариш департаментининг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Йиғимларнинг тўлиқ ҳажмда келиб тушиши, тўғри тақсимланиши ва тасарруф этувчилар томонидан мақсадли ишлатилиши бўйича назорат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 760-модда)