Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 28 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2329-4]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 мартдаги ПҚ-2834-сон «Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йил 1 февралдаги 2-ю, 7-сон қарори (рўйхат рақами 2329, 2012 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в. б. Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 19 июль,
155-мҳ-сон
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 19 июль,
105-сон
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 19 июлдаги 155-мҳ, 105-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11. Тўлов суммаси Давлат бюджети, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган нормативлар бўйича тақсимланади.».
2. Қуйидаги мазмундаги 121-банд билан тўлдирилсин:
«121. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармасига тўловдан келиб тушган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги 350-сон «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида белгиланган йўналишлар бўйича қатъий фойдаланади.».
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2017 йил 19 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 762-модда)