Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИНИНГ «КАМОЛОТ» ИЖТИМОИЙ ҲАРАКАТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА КЎМАКЛАШИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистонда ёшлар ҳаракатини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати Маслаҳат кенгашининг:
Ҳаракатга зарур ёрдам кўрсатиш ва унинг самарали ишлаши учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳаракатнинг дастурий мақсадлари ва уставда кўрсатилган вазифалари доирасида амалга ошириладиган ҳаракатнинг фаолиятини маблағ билан таъминлаш учун Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор тузилмалар билан келишилган Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом киритилсин.
2. Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши ва Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисида тегишли шартномалар тузиш асосида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш вазифалари ёшлар ижтимоий ҳаракатига ва унинг жойлардаги бўлимларига ихтиёрий юклатилиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисида тузиладиган шартномалар асосида ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизи ёки ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммасининг 5 фоизи кичик бизнес корхоналари (савдо корхоналаридан ташқари) томонидан Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармасига ўтказилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизини ёки ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммасининг 5 фоизи Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ маъқуллансин.
(2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 августдаги 198-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 253-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки:
Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати дастурий вазифаларини амалга ошириш учун ҳомийлик бадаллари тарзида унга ўтказиладиган маблағлар даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган базадан чиқариб ташланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномалар асосида кичик бизнес корхоналари (савдо корхоналаридан ташқари) томонидан ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизини ёки ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммасининг 5 фоизи ҳаракатни ривожлантириш жамғармасига ўтказиш бюджетга мажбурий тўловларга тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 августдаги 198-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 253-модда)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ёшларининг «Камолот» жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 1996 йил 31 майдаги 207-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 30 май,
240-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизини ёки ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммасининг 5 фоизини Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармасига ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 августдаги 198-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 253-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом кичик бизнес корхоналари (савдо корхоналаридан ташқари) томонидан ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизини ёки ҳисобланган ягона солиқ тўлови суммасининг 5 фоизини ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномаларга мувофиқ Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади)га ўтказиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ягона солиқ ёки ягона солиқ тўлови тўловчи ҳисобланадиган ва Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармаси маҳаллий бўлимлари билан ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисида шартномалар тузган кичик бизнес корхоналари ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизини ёки ягона солиқ тўлови ҳисобланган миқдорининг 5 фоизини Жамғармага ўтказадилар.
Кичик бизнес корхоналари (савдо корхоналаридан ташқари) томонидан ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизини ёки ягона солиқ тўлови ҳисобланган миқдорининг 5 фоизини ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномалар асосида Жамғармага ўтказиш давлат бюджетига мажбурий тўловларга тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Кичик бизнес корхоналари Жамғармага маблағларни ягона солиқни ва ягона солиқ тўловини тўлаш учун белгиланган тартибда ва муддатларда ўтказадилар. Жамғармага ўтказилиши керак бўлган маблағлар солиқ органларига тақдим этиладиган ягона солиқ ёки ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоб-китобларда алоҳида сатрда акс эттирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисида шартномалар тузган кичик бизнес корхоналари иккита тўлов топшириқномасини расмийлаштирадилар:
а) ягона солиқ тўловчилар белгиланган тартибда:
Жамғармага — ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизи миқдорида;
бюджетга — ягона солиқ ҳисобланган суммасининг 93 фоизи миқдорида ўтказадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) ягона солиқ тўлови тўловчилар белгиланган тартибда:
Жамғармага — ягона солиқ тўлови ҳисобланган миқдорининг 5 фоизи миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
бюджетга ва Давлат мақсадли жамғармаларига — ягона солиқ тўлови ҳисобланган миқдорининг 95 фоизи миқдорида ўтказадилар»;
(1—4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 августдаги 198-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 253-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Кичик бизнес корхоналари топшириқномаларига биноан маблағларнинг ҳам бюджетга, ҳам Жамғармага ўз вақтида ўтказилиши учун тижорат банклари муассасалари раҳбарлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Мазкур Низом билан белгиланган ягона солиқ ёки ягона солиқ тўловидан Жамғармага ажратмалар бухгалтерия ҳисобида қуйидаги қайднома билан акс эттирилади:
«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлар бўйича)» 6410-ҳисоб рақами дебети»
«Суғурта ва Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарздорликни ҳисобга олиш ҳисоб рақами кредити (6500) «Камолот» ёшлар ҳаракати жамғармасига тўловлар» ҳисоб рақами ажратиб кўрсатилган ҳолда.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 августдаги 198-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 253-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Маблағларни Жамғармага ўтказишда қуйидаги бухгалтерия қайдномаси тузилади:
«Суғурта ва Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарздорликни ҳисобга олиш ҳисоб рақами дебети (6500) «Камолот» ёшлар ҳаракати жамғармасига тўловлар» ҳисоб рақами ажратиб кўрсатилган ҳолда.
«Пул маблағларини ҳисобга олиш» ҳисоб рақами кредити».
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 августдаги 198-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 253-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Кичик бизнес корхоналари ягона солиқ ёки ягона солиқ тўлови миқдоридан маблағлар ўтказишни амалга оширганда ўзлари ҳисобда турган жойдаги солиқ органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
«Камолот» ҳаракати ижро этувчи органи билан ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартнома нусхаси;
ҳисобот даврида ҳисобланган ва тўланган ягона солиқ ёки ягона солиқ тўловининг миқдори ҳисоб-китоби.
(8-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 августдаги 198-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 253-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Кичик бизнес корхоналаридан маблағларнинг бюджетга ва Жамғармага тўғри ва ўз вақтида тушиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида солиқ органлари ҳамда «Камолот» ҳаракатининг тегишли бўлимлари бюджетга ва Жамғармага ўтказилиши керак бўлган ва амалда ўтказилган маблағларни бир йилда икки марта — 1 январдаги ва 1 июлдаги ҳолати бўйича солиштирадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ягона солиқнинг ёки ягона солиқ тўловининг ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномалар асосида Жамғармага тегишли бўлган қисмини ўтказиш муддатлари кичик бизнес субъектлари томонидан бузилган тақдирда улардан қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат бюджетига ўтказиладиган пеня ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 августдаги 198-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 253-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 10-сон, 62-модда; 2004 й., 52-сон, 523-модда; 2005 й., 32-33-сон, 253-модда; 2007 й., 4-6-сон, 42-модда; 2009 й., 25-сон, 288-модда; 2012 й., 52-сон, 587-модда)