Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида автомобиль ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 27 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2904]
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида автомобиль ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Раис М. ТОХИРИЙ
Тошкент ш.,
2017 йил 18 июль
01-02/12-24-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 18 июлдаги 01-02/12-24-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида авто ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш
ҚОИДАЛАРИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ божхона ҳудудига божхона назорати остида кираётган, ундан чиқаётган ҳамда транзит тартибида ўтаётган авто ва темир йўл транспортининг (бундан буён матнда транспорт воситаси деб юритилади) товарлар ортилган юк бўлимларига божхона органлари томонидан махсус божхона пломбалари қўйиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
махсус божхона пломбаси — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти томонидан тасдиқланган шакл, ўлчам ва кўринишдаги, белгиланган серия ва тартиб рақамли, товар ва транспорт воситаларини идентификациялашда бир марта фойдаланиладиган, шунингдек транспорт воситаларини бошқариш ва назорат қилишнинг онлайн механизмини назарда тутадиган навигацион божхона идентификациялаш воситаси;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 15 июлдаги 01-02/12-45-сонли қарори (рўйхат рақами 2904-1, 16.08.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2019 й., 10/19/2904-1/3572-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
жўнатувчи божхона пости — божхона назорати остидаги товарлар ортилган транспорт воситалари юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйган божхона комплекси ёки пости;
Кейинги таҳрирга қаранг.
манзил божхона пости — божхона назорати остидаги товарлар ортилган транспорт воситасининг етиб бориш божхона комплекси ёки пости.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Божхона кодексининг 197-моддасига мувофиқ махсус божхона пломбаси божхона органлари томонидан ўзгартирилиши, олиб ташланиши ёки йўқ қилиниши мумкин, бундан товарларнинг ва транспорт воситаларининг йўқ қилиниши, қайта тиклаб бўлмайдиган тарзда йўқотилиши ёки жиддий тарзда бузилиши ҳақиқий хавфи бўлган ҳоллар мустасно. Божхона органларига божхона идентификациялаш воситалари ўзгартирилганлиги, олиб ташланганлиги ёки йўқ қилинганлиги тўғрисида дарҳол хабар берилади ва ҳақиқий хавф мавжудлигининг далиллари тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Транспорт воситаларининг товарлар ортилган юк бўлимларига махсус божхона пломбаларини қўйиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Божхона назорати остида товарлар ташилаётган барча транспорт воситаларининг юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйилиши лозим, бундан мазкур Қоидаларнинг 4-бандида келтирилган ҳоллар мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қуйидаги ҳолларда божхона назорати остидаги товарлар ортилган транспорт воситаларининг юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйилмайди:
Кейинги таҳрирга қаранг.
бир транспорт воситасида контейнерлар эшиклари бир-бирига қараб жойлаштирилганлиги натижасида пломба қўйишнинг имкони бўлмаса;
товарлар усти очиқ транспорт воситасига юкланса;
темир йўл станцияларида юқори кучланишли электр симлари ўтган жойлардаги вагон ва контейнерларига махсус божхона пломбаларини қўйиш ходимнинг ҳаёти ва саломатлигига жиддий хавф солса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
халқаро шартномаларга мувофиқ, божхона идентификациялаш воситалари сифатида тан олинган хорижий давлатларнинг божхона хизматлари томонидан транспорт воситалари, товарлар ва почта жўнатмаларига қўйилган божхона пломбалари, муҳр, штамп излари ва расмий белгилар, шунингдек транспорт, экспедиторлик ташкилотлари томонидан транспорт воситаларига қўйилган пломба, муҳр ҳамда расмий белгилар мавжуд бўлган ҳолларда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жўнатувчи божхона постларида хавфни бошқариш автоматлаштирилган ахборот тизими қўлланилган ҳолларда, агар транспорт воситаси ва унинг юк бўлимида божхона қонун ҳужжатлари бузилиши хавфининг белгилари аниқланмаган ҳолатларда (транзит товарлар ортилган транспорт воситалари ҳамда халқаро ҳужжатларда кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
товар сифатидаги автотранспорт ташишда фойдаланиладиган транспорт воситасига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
чегара божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда жойлашган божхона терминалларига юбориладиган автотранспорт воситаларига;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 15 июлдаги 01-02/12-45-сонли қарорига (рўйхат рақами 2904-1, 16.08.2019 й.) асосан бешинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2019 й., 10/19/2904-1/3572-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
махсус божхона пломбалари қўйишнинг имкони бўлмаган бошқа асосли ҳолларда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган, божхона ҳудудидан олиб чиқилаётган ва транзит тартибида ҳаракатланаётган товарлар ортилган транспорт воситаларининг юк бўлимлари жўнатувчи божхона постларида божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилганидан сўнг, махсус божхона пломбалари қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Товарлар ортилган транспорт воситаларининг юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш транспорт воситаларидан товар ёки буюмларни тушириш, шунингдек транспорт воситаларига бошқа товар ва буюмларни ортиш имкониятини истисно этиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Транспорт воситаларига расмийлаштирилган Юкни етказиб бериш назорат китобчаси ёки Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасининг белгиланган катагида қўйилган махсус божхона пломбасининг рақами қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Транспорт воситаларининг божхона ҳудудига киришида, божхона ҳудудидан чиқишида уларнинг товарлар ортилган юк бўлимларига қўйилган махсус божхона пломбаларининг мавжудлиги ва пломба қўйилган жиҳозлар (вагон/контейнер конструкцияси, тиркаманинг троси, тенти, том, пол қисмлари ва ҳ. к) (бундан буён матнда пломба қўйилган жиҳозлар деб юритилади) божхона пости ходими томонидан текширилади ҳамда транспорт ҳужжатларидаги маълумотлар билан солиштирилади.
Манзил божхона постларида махсус божхона пломбалари ҳамда пломба қўйилган жиҳозларга зарар етказилмаганлигига ходим томонидан ишонч ҳосил қилингандан сўнг белгиланган тартибда божхона расмийлаштируви амалга оширилади.
Махсус божхона пломбалари ҳамда пломба қўйилган жиҳозларга зарар етказилганлиги аниқланганда тегишли тартибда божхона қоидаларининг бузилиши юзасидан иш материаллари юритилиб, товарлар божхона кўригидан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Транспорт воситаларига ортилган товарлар Ўзбекистон Республикасининг икки ва ундан ортиқ ташқи иқтисодий фаолият (бундан буён матнда ТИФ деб юритилади) қатнашчиларига олиб келинаётган тақдирда жўнатувчи божхона пости томонидан пломбаланган транспорт воситаси энг яқин ҳудуддаги ТИФ қатнашчиси жойлашган жойдаги манзил божхона постига йўналтирилади.
Биринчи манзил божхона постида товарлар ортилган транспорт воситаси билан мазкур Қоидаларнинг 8-бандига мувофиқ тегишли ҳаракатлар амалга оширилгандан сўнг ушбу божхона пости томонидан кейинги энг яқин ҳудуддаги ТИФ қатнашчиси жойлашган жойдаги манзил божхона постига янги махсус божхона пломбалари қўйилган ҳолда йўналтирилади. Бу бўйича тегишли маълумотлар Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Божхона кодексининг 224-моддасига мувофиқ, авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири ёхуд товарларни тайин қилинган жойга ташишга тўсқинлик қиладиган бошқа вазиятлар оқибатида ташувчи:
товарнинг, транспорт воситасининг бутлигини сақлаш ва улардан фойдаланилишига йўл қўймаслик учун зарур чора-тадбирларни кўриши;
энг яқин божхона органига тегишли вазиятлар, товарнинг ва транспорт воситасининг турган жойи тўғрисида дарҳол хабар бериши;
товарларни энг яқин божхона органига ёки божхона органи кўрсатган бошқа жойга олиб бориши ёхуд, агар унинг транспорт воситаси бузилган бўлса, олиб борилишини таъминлаши шарт.
Божхона органи божхона назоратини таъминлаш учун қўлланиладиган чора-тадбирларни содир бўлган ҳодисанинг хусусиятига, товар сифатининг йўқотилиш даражаси ва товар ташилишини амалга ошираётган транспорт воситасининг техник ҳолатига боғлиқ равишда белгилайди.
Бунда, божхона органи томонидан транспорт воситасининг юк бўлимига янгидан махсус божхона пломбалари қўйилади ва бу тўғрисида транспорт ҳужжатлари ҳамда Давлат божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига маълумотлар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Якуний қоидалар
11. Товарларни бир (божхона) омбордан бошқа (божхона) омборга олиб ўтиш жараёнида божхона постлари томонидан махсус божхона пломбаларини қўйиш ҳамда текшириш мазкур Қоидаларнинг 2-бобида қайд этилган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Транспорт воситаларининг товарлар ортилган бўлимларидан ечиб олинган махсус божхона пломбаларидан такроран фойдаланилишига йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Мазкур Қоидаларда кўрсатилган талабларнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.