25.07.2017 йилдаги 540-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда республика ҳудудларида муҳандислик, архитектура ва қурилиш соҳаларида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорига мувофиқ Наманган муҳандислик-педагогика институти Наманган муҳандислик-қурилиш институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) сифатида қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъул ижрочилар

I. Институт фаолиятини ташкил этиш ва ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш

1.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти уставини белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2017 йил

август

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг харажатлар сметаси ва штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2017 йил

август

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

3.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти Васийлик кенгашини ташкил этиш, унинг таркибига кадрларнинг асосий фойдаланувчилари Наманган вилоятидаги ташкилотлар, вазирликлар ва идораларнинг вакилларини киритиш.

2017 йил

декабрь

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

4.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг ташкил этилганлиги муносабати билан ёшлар ўртасида фаол тушунтириш, касбга йўналтириш ишларини ташкил этиш ва олиб бориш.

Оммавий ахборот воситаларида институтни қайта ташкил этишнинг мақсадлари ва вазифаларини, унинг мамлакат иқтисодиётининг тегишли соҳалари учун кадрлар тайёрлашдаги ўрни ва аҳамиятини кенг ёритиш.

2017/2018 ўқув йили давомида

Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

5.

2017/2018 ўқув йилида ва кейинги ўқув йилларида белгиланган тартибда тасдиқланган янги йўналишлар бўйича ўқув режалар ҳамда дастурларни ишлаб чиқиш.

Ҳар йили

1 сентябргача

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

6.

Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Тошкент давлат техника университети қошидаги педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тармоқ марказларида, шунингдек, соҳа бўйича етакчи хорижий олий таълим муассасаларида Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг профессор-ўқитувчилари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтказиш.

Тасдиқланган режа асосида

Институтнинг бюджет маблағлари доирасида ва бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

7.

2018/2019 ўқув йили ва кейинги йиллар учун Институтга ўқишга қабул қилиш квоталарини шакллантиришда ҳудуднинг истиқболли ривожланиш дастурларини ҳисобга олиб, тармоқларнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжини йиллар бўйича аниқ манзилли, касб ва таълим йўналишларни (мутахассисликларни) кўрсатган ҳолда ишлаб чиқиш.

Ҳар йили

1 январгача

-

Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

II. Профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдириш

1.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти кафедраларини танлов асосида тегишли йўналишлар бўйича юқори малакали кадрлар билан тўлдириш.

Доимий

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича тармоқ корхоналаридан ва лойиҳа-қидирув ташкилотларидан етарли илмий-педагогик тажрибага эга бўлган мутахассислар ва олимларни таълим жараёнига кенг жалб этиш.

2017/2018

ўқув йилидан бошлаб

мунтазам равишда

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

3.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида педагогик фаолият олиб бориши учун ёш мутахассисларни Тошкент шаҳридаги таянч олий таълим муассасаларида мақсадли тайёрлаш.

Тасдиқланган режа асосида

Институтнинг бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

4.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида масофадан ўқитиш элементларини жорий этиш учун зарур техник, дастурий, методик шарт-шароитлар яратиш ва Тошкент архитектура-қурилиш институти, Андижон машинасозлик институти, Тошкент давлат техника университети ва Тошкент автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти профессор-ўқитувчиларининг маърузаларини ташкил этиш.

2017/2018

ўқув йили

Институтнинг бюджет маблағлари доирасида ва бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

5.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг махсус кафедралари илмий тадқиқотлари йўналишларини белгилаш, грантлар жалб этишни ташкил этиш ва хўжалик шартномаларини бажариш.

Архитектура ва қурилиш, машинасозликнинг технологик асбоб-ускуналаридан фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш муаммолари бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш.

Доимий

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

6.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти ва ишлаб чиқариш корхоналарининг биргаликдаги илмий-тадқиқот, илмий-методик ишланмаларини ташкил этиш.

2018 йилдан

бошлаб

Институтнинг бюджет маблағлари доирасида ва бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

7.

Таянч техника олий таълим муассасалари (Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент давлат техника университети ва Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ва бошқа таянч олий таълим муассасалари)нинг етакчи олимлари раҳбарлигида илмий-тадқиқот, илмий-методик ишлар олиб бориш бўйича ёш ўқитувчилар учун шарт-шароитлар яратиш.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг ёш олимларини илмий ишни якунлаш учун республиканинг таянч техника олий таълим муассасаларига ва илмий муассасаларига ҳамда соҳа бўйича етакчи хорижий олий таълим муассасаларига юбориш.

2018 йилдан

бошлаб

Институтнинг бюджет ва бюджетдан ташқари тўлов-контракт маблағлари ҳисобидан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

III. Моддий-техника базасини яратиш ва мустаҳкамлаш

1.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг ўқув-лаборатория биноларини, талабалар турар жойларини мукаммал таъмирлаш, замонавий лаборатория асбоб-ускуналари ва зарур техникалар билан жиҳозлаш.

2017 — 2021 йиллар

Инвестиция Дастурига асосан капитал қўйилмаларнинг марказлашган лимитлари ҳисобидан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

2.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтини «Сув таъминоти ва канализация», «Метрология, стандартлаштириш ва ўзаро алмашувчанлик», «Озиқ-овқат технологиялари», «Пайвандлаш конструкцияларини ишлаб чиқариш», «Қурилиш материаллари, конструкциялари ва ишлаб чиқариш технологиялари», «Иссиқлик-газ таъминоти, вентиляция ва сервис» бўйича ўқув-лаборатория комплекслари билан таъминлаш.

2017-2018 йиллар

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

3.

Кимё ва физика йўналишлари бўйича ўқув-лаборатория комплекслари билан таъминлаш.

2018-2019 йиллар

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

4.

«Автомобиллар ва автомобиль хўжалиги», «Ҳаётий фаолият хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси, фавқулодда ҳолатларда ҳимоя», «Йўл-қурилиш материаллари», «Кимёвий технологиялар» бўйича ўқув-лаборатория комплекслари билан таъминлаш.

2019-2020 йиллар

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги

5.

Аудиториялар ва компьютер синфларини компьютерлар, проекторлар ва сервер қурилмалари билан таъминлаш.

2017 — 2020 йиллар

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги