24.07.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2902
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Қарори, 24.07.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2902
Кучга кириш санаси
31.07.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни миллий валютада сотишдан тушадиган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 24 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2902]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни миллий валютада сотишдан тушадиган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 20 июль,

85-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 20 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017-33-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 20 июлдаги 85 ва 2017-33-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни миллий валютада сотишдан тушадиган Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни миллий валютада сотишдан келиб тушадиган, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасини (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) шакллантириш манбаси сифатида белгиланган маблағларни ҳисоб-китоб қилиш тартибини белгилайди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ–5059-сон «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонининг 6-бандига мувофиқ республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни сотишдан тушган маблағларнинг 10 фоизи Жамғармани шакллантириш манбаларидан бири сифатида белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни сотишдан тушадиган маблағларни тақсимлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Республика истеъмолчиларига электр энергиясини сотишдан тушадиган маблағлар, мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган маблағлар бундан мустасно, ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр энергиясидан тушадиган пул маблағларини жамлайдиган ягона махсус ҳисобварағига (22636) ўтказилади ва қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларнинг 10 фоизи ҳар куни кейинги банк кунидан кечиктирмай, мемориал ордер асосида, «тўлов мақсади» графасида тўлов мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилганлигини кўрсатган ҳолда, Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағига йўналтирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларнинг 90 фоизи ҳар куни мемориал ордер асосида ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг махсус ҳисобварағига (22604) кейинчалик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мутаносибликка мувофиқ тақсимлаш учун ўтказилади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегирилган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва «Ўзбекэнерго» АЖнинг электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналари солиқ мажбуриятларини белгиланган тартибда бажаришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Республика истеъмолчиларига табиий газни сотишдан тушадиган маблағлар, мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган маблағлар бундан мустасно, «Ўзтрансгаз» АЖнинг табиий газдан тушадиган пул маблағларини жамлайдиган ягона махсус ҳисобварағига (22634) ўтказилади ва қўшилган қиймат солиғини чегирган ҳолда қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларнинг 10 фоизи ҳар куни, кейинги банк кунидан кечиктирмай мемориал ордер асосида, «тўлов мақсади» графасида тўлов мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилганлигини кўрсатган ҳолда, Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағига йўналтирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларнинг 90 фоизи ҳар куни мемориал ордер асосида «Ўзтрансгаз» АЖнинг асосий ҳисобварағига (20210) кейинчалик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мутаносибликка мувофиқ тақсимлаш учун ўтказилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегирилган қўшилган қиймат солиғи суммаси «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ўзбекнефтегаз» АЖ корхоналарининг солиқ мажбуриятларини белгиланган тартибда бажаришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Низомнинг 2 ва 3-бандларида кўрсатилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони кучга кирган пайтдан Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Низомнинг 2 ва 3-бандларида ўрнатилган тартиб Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларига мувофиқ ажратиладиган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотлари томонидан истеъмол қилинадиган электр энергияси ҳақини тўлашдан келиб тушадиган мақсадли маблағларга татбиқ этилмайди.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни сотишдан тушган маблағлар бўйича Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағига ортиқча (хато) ўтказилган маблағлар республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни сотишдан келгусида тушадиган маблағлар ҳисобидан қайта ҳисоб-китоб қилинади ёки ўзаро ҳисоб-китоблар амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 28 сентябрдаги 129 ва 2018-73-сонли қарори (рўйхат рақами 2902-1, 11.10.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 10/18/2902-1/2040-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Ортиқча (хато) ўтказилган маблағларнинг ўзаро ҳисоб-китоб қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчилар, электр энергияси ва табиий газ учун ортиқча (хато) ўтказилган маблағларни қайтариш юзасидан «Ўзбекэнерго» АЖ ёки «Ўзтрансгаз» АЖга ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларига ёзма ёки электрон шаклда («Ўзбекэнерго» АЖ ёки «Ўзтрансгаз» АЖнинг расмий веб-сайти) ариза (бундан буён матнда ариза деб юритилади) билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчиларнинг мазкур аризасига асосан «Ўзбекэнерго» АЖ ёки «Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлими томонидан электр энергияси ёки табиий газ учун ортиқча (хато) тўланган маблағларни қайтариш тўғрисида далолатнома тузилади ҳамда мазкур бўлинмаларнинг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ортиқча (хато) тўланган маблағларни қайтариш тўғрисида далолатнома икки иш куни ичида «Ўзбекэнерго» АЖ ёки «Ўзтрансгаз» АЖга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий бўлинмалар томонидан тақдим этилган далолатномалар асосида, бир иш куни ичида «Ўзбекэнерго» АЖ ёки «Ўзтрансгаз» АЖ томонидан истеъмолчиларнинг ортиқча (хато) тўланган пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги далолатномалар рўйхати тузилади ва мазкур рўйхат Жамғармага тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма, тақдим этилган рўйхат асосида икки иш куни давомида «Ўзбекэнерго» АЖ ҳудудий бўлинмаларининг махсус ҳисобварағига (22604) ёки «Ўзтрансгаз» АЖнинг асосий ҳисобварағига (20210) мазкур Низомнинг 62-бандида келтирилган формулага мувофиқ ҳисоб-китоб қилиб, ортиқча (хато) тўланган маблағларни қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» АЖ ёки «Ўзтрансгаз» АЖ бир иш куни давомида Жамғарма томонидан қайтарилган маблағларга ортиқча (хато) тўланган маблағларнинг қолган қисмини қўшган ҳолда (далолатномада кўрсатилган маблағ) истеъмолчиларнинг ҳисобварағларига ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» АЖ ёки «Ўзтрансгаз» АЖ ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ортиқча (хато) тўланган маблағлар истеъмолчиларнинг ҳисобварағига қайтаришда банклар томонидан хизмат ҳақи ундиримайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Жамғарма томонидан қайтиралидиган маблағ миқдори қуйидаги формулага асосан аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
S (қайтариш) = (S ортиқча(хато) ) — ((S ортиқча(хато)) х 20/120) х 10/100
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:

S (қайтариш) = Жамғарма томонидан қайтариб бериш лозим бўлган маблағ миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
S ортиқча(хато) = истеъмолчи томонидан ортиқча (хато) ўтказилган маблағ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20/120 = истеъмолчи томонидан ортиқча (хато) ўтказилган маблағда қўшимча қиймат солиғи ҳиссаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10/100 = истеъмолчи томонидан ортиқча (хато) ўтказилган маблағда Жамғарма ҳиссаси.
(61-62-бандлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 28 сентябрдаги 129 ва 2018-73-сонли қарорига (рўйхат рақами 2902-1, 11.10.2018 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 10/18/2902-1/2040-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. «Ўзбекэнерго» АЖ ва унинг ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ҳамда «Ўзтрансгаз» АЖнинг пул маблағлари ҳаракати бўйича мониторинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (бундан буён матнда Бюро деб юритилади) мазкур Низомнинг 2, 3 ва 5-бандларидаги маблағларнинг ҳаракати бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳисобварақлари бўйича банк операцияларини тўлиқ кўриб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат туғилганда «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖлардан уларнинг банк ҳисобварақларидан қилинган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни ушбу харажатларнинг мақсадли йўналтирилганлигини тўлиқ кўрсатган ҳолда олиш орқали мониторингни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзбекэнерго» АЖ, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва «Ўзтрансгаз» АЖ томонидан бошқа банк ҳисобварақларини очиш ва улардан харажат қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ ҳар ойда, кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмаган ҳолда Бюрога барча ҳисобварақларидан қилинган харажатлар тўғрисида маълумот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларда харажатларнинг тўлиқ мақсади, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган кредитларга хизмат кўрсатиш ва қайтарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дивидендларнинг тўлови;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг, шунингдек, улар бўйича ажратмаларнинг тўланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ қазиб олувчи корхоналарга ишлаб чиқарилган электр энергияси ва уларни етказиб бериш учун қилинган харажатларнинг тўланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖ объектларини қўриқлаш хизмати бўйича тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш бўйича дастурларнинг амалга оширилиши билан боғлиқ харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хато ўтказилган маблағларининг қайтарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа харажатлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тақдим этилган маълумот ўзида тегишли ойдаги барча банк ҳисобварақларидан амалга оширилган харажат операцияларининг тўлиқ ҳажмини ўз ичига олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, Бюро юқорида кўрсатилган йўналишлардаги харажатларнинг мазмунини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзбекэнерго» АЖ, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва «Ўзтрансгаз» АЖнинг пул маблағлари ҳаракатларини мониторинг қилиш давомида қонунчилик талаблари бузилганлиги аниқланганда, Бюро ўзининг ваколати доирасида уларни бартараф этиш ҳамда айбдор шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Республика истеъмолчиларига электр энергияси ва табиий газни сотишдан тушган маблағларни мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳисобварақларга ўтказиш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш билан боғлиқ амалиётларни бажариш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона махсус ҳисобварақларга (22636) ва (22634) келиб тушадиган маблағларга нисбатан тақиқ қўйилмайди ва уларга қонунчиликда белгиланган пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Низомга риоя қилиниши учун жавобгарлик «Ўзбекэнерго» АЖ корхоналарининг ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг, шунингдек, «Ўзтрансгаз» АЖнинг бевосита раҳбарлари ва бош ҳисобчилари (ҳисобчилари) зиммасига юклатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хизмат кўрсатувчи банклар маблағларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мемориал ордер асосида ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилиши учун жавобгар ҳисобланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика мажмуаси, кимё, нефткимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекнефтегаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари —– Геология, ёқилғи-энергетика мажмуаси, кимё, нефткимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари Г. ИБРАГИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 20 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 20 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» АЖ раиси У. МУСТАФОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 20 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтегаз» АЖ раиси А. СУЛТАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 20 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзтрансгаз» АЖ раиси ўринбосари У. АШУРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 20 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари — Жамғарма кузатув кенгаши раиси М. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 20 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Б. КУДРАТХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 20 июль,
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 749-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 10/18/2902-1/2040-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)