Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Қарори
Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 24 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1840-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 27 августдаги 02/19-10/33-сонли «Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга киритилган ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1840-4, 29.08.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 419-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2008 йил 16 июлдаги 01/19-18/09-сонли қарори (рўйхат рақами 1840, 2008 йил 4 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 307-модда) билан тасдиқланган Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Р. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 6 июль,
01/19-10/13-сон
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 6 июлдаги 01/19-10/13-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган
ўзгартиришлар
1. 2-банддаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
ИЛОВА
«Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
|
НАМУНА | |||||||
|
|
| ||||||
|
Тошкент ш. |
| | | | 20____й. «____» ____________________ | ||
| Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан | |||||||
|
____________________________________________________________________________________________ | |||||||
| Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган баҳолаш ташкилоти номидан мулкни баҳолашни амалга ошириш ҳуқуқи берилади. | |||||||
| Давлат рақобат қўмитаси раиси (раис ўринбосари) |
____________________________________________ |
М.Ў. | |||||
| Баҳоловчи малака сертификатининг амал қилиш муддати: | |||||||
| 20___ й. «___» ____________ дан 20___ й. «___» ____________гача узайтирилган. | |||||||
| Имзо | _________________________________ |
М.Ў. |
| | | ||
| 20___ й. «___» ____________ дан 20___ й. «___» ____________гача узайтирилган. | |||||||
| Имзо | _________________________________ |
М.Ў. |
| |
». | ||
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 747-модда)