19.07.2017 йилдаги 517-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 15 июндаги ПҚ-3057-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2017 — 2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси белгиланган тартибда «Марказий ипподром» АЖ устав капиталидаги давлат улушини Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига ишончли бошқарувга берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Марказий ипподром» АЖ бошқарув органларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Марказий ипподром» АЖ устав капиталини жамиятдаги қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини якунлаш бўйича тайёрланадиган лойиҳа-смета ҳужжатларида аниқланган қийматга (миқдорга) қўшимча акциялар чиқариш йўли билан ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Марказий ипподром» АЖнинг қўшимча чиқарилган акцияларини «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан сотиб олиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Марказий ипподром» АЖ объектидаги қолдиқ қурилиш-монтаж ишлари ҳажмини аниқлаш бўйича ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳи (З.Т. Мирзаев) (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) бир ой муддатда «Марказий ипподром» АЖ объектидаги қолдиқ қурилиш-монтаж ишлари ҳажмини аниқлаб, лойиҳа-смета ҳужжатларини Халқаро ва Осиё от спорти федерацияси талабларига мувофиқ тайёрлаш бўйича лойиҳалаш ташкилотларига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Марказий ипподром» АЖ объектидаги қолдиқ қурилиши бўйича қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Марказий ипподром» АЖ — буюртмачи этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«SDS Proekt» МЧЖ— бош лойиҳалаш ташкилоти этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Binokor maxsus ta`mir qurilish» МЧЖ — бош пудратчи этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидения марказининг қурилаётган объектлар дирекцияси» ДУК — шартнома асосида техник назоратни олиб борувчи этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқаро ва Осиё от спорти федерациясининг от спорти бўйича талаблари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, «Марказий ипподром» АЖ объектидаги қурилиш ишларини биринчи босқичини жорий йилда якунлаш учун истисно тариқасида «Марказий ипподром» АЖ объектидаги қурилиш-монтаж ва лойиҳалаш ишларини бир вақтда амалга оширишга рухсат этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси билан биргаликда «Марказий Ипподром» АЖ объектидаги қурилиш ишларини замонавий архитектура талаблари ҳамда Халқаро ва Осиё от спорти федерациялари талабларига мувофиқ амалга оширилишини назорат қилиб бориш вазифаси юклатилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси билан биргаликда от спорти бўйича республика терма жамоасини жаҳон ареналаридаги халқаро турнирларга пухта тайёргарлик кўриши учун «Марказий ипподром» АЖ ва От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби таркибида От спорти бўйича республика терма жамоаси аъзоларини тайёрлаш марказини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси билан биргаликда 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига белгиланган қабул квотаси доирасида ҳамда Нукус Олимпия захиралари коллежи, Наманган Олимпия захиралари коллежи ҳамда Тойлоқ Олимпия захиралари коллежида умумий контингент доирасида от спорти йўналиши очилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Марказий ипподром» АЖнинг от спорти бўйича асосий базасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 27 декабрдаги 317-сон қарорининг 4-банди иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 19 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
517-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 517-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда йилқичилик ва от спортини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Молиялаштириш
манбаи

Амалга ошириш шакли

Масъуллар

I. Йилқичилик ва от спорти соҳасида норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича

1.

Республикадаги от зотлари бўйича талаблар, зотлар ўртасида фарқланиш, ўхшашлик ва уларнинг барқарорлик талаблари бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2018 йил
IV чорак

-

Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси «Ўзстандарт» агентлиги

2.

Анъанавий равишда улоқ-кўпкари ва бошқа миллий ҳамда классик от ўйинларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2017 йил
IV чорак

-

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси,

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси

II. Наслдор от зотларини кўпайтириш бўйича

3.

Республикадаги барча тоифада хўжаликларда мавжуд наслли отларни рўйхатга олиш ва уларни паспортлаштириш

2018 йил
I ярим йилликда

(ҳар 5 йилда)

Ўз маблағлари ҳисобидан

Комплекс чора-тадбирлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси

4.

Қорабайир зотли отларнинг наслини яхшилаш, янги линия ва оилаларини яратиш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бориш

Доимий

Лойиҳа учун ажратилган маблағлар ҳисобидан

Комплекс чора-тадбирлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти

5.

Отларни сунъий уруғлантириш ва эмбрионлар трансплантациясини йўлга қўйиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш

2018 йил
II чорак

-

Комплекс чора-тадбирлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси

6.

Йилқичилик йўналишидаги наслчилик хўжаликларидаги селекция ишлари натижаларини баҳолаш мақсадида наслдор ва спорт отларини танлаш бўйича кўргазма ҳамда мусобақалар ўтказиш

2017 — 2021 йилларда

Йилқичилик ва от спортини ривожлантириш жамғармаси

Комплекс чора-тадбирлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси

7.

Халқаро от спорти федерацияси регламенти бўйича республика ва халқаро миқёсида от спорти ўйинларида иштирок этувчи отларни касалликларга қарши эмлаш

2017 — 2021 йилларда

Бюджет маблағлари ва от эгалари маблағлари

Комплекс чора-тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси,

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси

8.

Отларнинг касалликларига тезкор ташхис қўйиш бўйича замонавий диагностика лабораториясини ташкил этиш

2019 йил

II чорак

Йилқичилик ва от спортини ривожлантириш жамғармаси

Комплекс чора-тадбирлар

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, «Марказий ипподром» АЖ

9.

Отларнинг касалликларига тезкор ташхис қўйиш ва уни самарали усуллар билан даволаш мақсадида замонавий ветеринария клиникасини ташкил этиш

2018 йил
II чорак

Ўз маблағлари ва тижорат банк кредитлари

Комплекс чора-тадбирлар

Тошкент вилояти ҳокимлиги

«Асака банк» АТБ, «Диёра файз гулшани» ХК

III. От спорти турларини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича

10.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Кубоги учун халқаро от спорти мусобақасини ўтказиш ва уни Халқаро от спорти федерацияси (FEI) мусобақалари реестрига киритиш

2018 — 2021 йилларда

Давлат бюджети ҳамда Йилқичилик ва от спортини ривожлантириш жамғармаси

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси

11

Тошкент шаҳрида Халқаро от спорти федерациясининг Бош ассамблеяси йиғилиши ўтказилишини ташкил қилиш

2019 йил

Йилқичилик ва от спортини ривожлантириш жамғармаси

Комплекс чора-тадбирлар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси

12.

Сайёҳлик йўналиши бўйича турлар ташкил этиш учун республика ҳудудидаги от спорти клублари ва отчопарларда ўтказиладиган халқаро ва республика мусобақалари режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва сайёҳлик соҳаси субъектларига тақдим қилиш

2017 — 2021 йилларда

-

Режа-жадвал

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

13.

Республикамиздаги барча от спорти клубларида иппотерапия марказларини ташкил этиш

2017 йил
IV чорак

Ўз маблағлари ҳисобидан

Комплекс чора-тадбирлар

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

14.

От спорти тарихи ва унда эришилган ютуқлар, соҳани ривожлантиришга оид тадбирлар, клублар, мактаблар, мураббийлар ва йилқичилик мутахассислари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш

2017 — 2021 йилларда

-

Комплекс чора-тадбирлар

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси

IV. Йилқичилик ва от спорти мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, хорижий давлатларнинг йилқичилик ва от спорти бўйича илғор тажрибаларини жорий этиш бўйича

15.

От спорти мураббийлари, ҳакамлар, ветеринарлар ва тақачилар республика мактабини ташкил этиш

2018 йил

I чорак

Йилқичилик ва от спортини ривожлантириш жамғармаси

Идоравий ҳужжат

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, «Марказий ипподром» АЖ

16.

Йилқичилик мутахассислари ва от спорти мураббийларини тайёрлаш талаблари, ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш

2018 йил

I чорак

-

Идоравий ҳужжат

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

17.

Йилқичиликда наслчилик ишларини йўлга қўйиш ва отлар касалликларини диагностика қилиш бўйича хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш мақсадида улар билан музокаралар олиб бориш ва мутахассисларни чет элларга юбориш бўйича ҳар йили режа-график ишлаб чиқиш.

Ҳар йили октябрь-ноябрь ойларида

Йилқичилик ва от спортини ривожлантириш жамғармаси

Режа график

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

18.

Қишлоқ хўжалигига ихтисослашган олий таълим муассасаларида ҳамда ветеринария йўналишидаги коллежларда йилқичилик бўйича зоотехник ва ветеринар врач мутахассисларни тайёрлаш бўйича бўлимларини очиш

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб

-

Идоравий ҳужжат

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

19.

Республика ҳудудларида от спорт клубларини босқичма-босқич ташкил этиш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, зарур инвентарлар (эгар-жабдуқ, махсус бош кийим ва бошқалар) ва жиҳозлар билан таъминлаш

2017 — 2021 йилларда

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда Йилқичилик ва от спортини ривожлантириш жамғармаси

Комплекс чора-тадбирлар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси

V. Йилқичилик ва от спортининг моддий-техника ва озуқа базасини мустаҳкамлаш бўйича

20.

Қашқадарё вилоятида «Шўртан газ-кимё мажмуаси» МЧЖ томонидан Қорабайир зотли отларни кўпайтиришга ихтисослашган наслчилик от заводини ишга тушириш

2018 йил I чорак

Ўз маблағлари

«Ўзбекнефтгаз» АЖ,

«Шўртангаз-кимё мажмуаси» МЧЖ

21.

Тошкент вилоятидаги «Ўзбегим отлари» МЧЖ от заводи базасида Ахалтака зотли отларнинг соф зотли линияларига мансуб авлодларини кўпайтиришни йўлга қўйиш

2018 йил
II чорак

Ўз маблағлари

-

Тошкент вилояти ҳокимлиги

22.

Тошкент вилояти Бўстонлик тумани тоғ олди ҳудудларидан «Ўзбек спорт отлари» МЧЖ спорт отларини кўпайтириш бўйича мажмуа қурилиши ва халқаро мусобақаларни ўтказишга мўлжалланган бино ва иншоотларни қурилиш учун ер майдони ажратиш

2017 йил

III чорак

Ўз маблағлари ва

тижорат банк кредитлари

-

Тошкент вилояти ҳокимлиги,

«Асака банк» АТБ, «Ўзбек спорт отлари» МЧЖ

23.

Ҳудудлардаги мавжуд отчопарлар ва от спорти клубларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш

2018 — 2021 йилларда

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда Йилқичилик ва от спортини ривожлантириш жамғармаси

Комплекс чора-тадбирлар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

24.

Йилқичиликда мустаҳкам озуқа базасини ташкил этиш мақсадида сули, арпа ва бошқа донли экинлар ажратиш ва озуқа экин майдонларини кенгайтириш юзасидан таклиф тайёрлаш

Ҳар йили
1 июлгача

-

Комплекс чора-тадбирлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 517-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Марказий ипподром» АЖ объектидаги қолдиқ қурилиш-монтаж ишлари ҳажмини аниқлаш бўйича ишчи гуруҳи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Мирзаев З.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари

2.

Зокиров Б.

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси, ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

3.

Қурбанов Р.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси

4.

Усмонов Р.

Тошкент шаҳар хокими

5.

Ғуломов Р.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

6.

Мирсоатов А.

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси

7.

Абдурахмонов М.

«Алоқабанк» АТБ раиси

8.

Узаков А.

«Марказий ипподром» акциядорлик жамияти бош директори

9.

Шмелёв С.

От спортининг тўсиқлардан сакраш тури бўйича мураббий

10.

Назаров Ғ.

От спортининг тўсиқлардан сакраш тури бўйича Халқаро тоифадаги спорт устаси

11.

Азизов А.

От спортининг тўсиқлардан сакраш тури бўйича мураббий

12.

Ҳомидов Т.

«Binokor maxsus ta`mir qurilish» МЧЖ директори

13.

Муртазохўжаев С.

«SDS Proekt» МЧЖ директори

14.

Низомов Ш.

«Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение марказининг қурилаётган объектлар дирекцияси» ДУК раҳбари

15.

Баязитов К.

Вазирлар Маҳкамасининг жисмоний тарбия ва спорт масалалари шуъбаси мудири

16.

Анарбоев Э.

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раисининг ўринбосари, ишчи гуруҳи котиби.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 700-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)