17.07.2017 йилдаги 502-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли телеэшиттиришларга ўтиш ва ер усти аналог телеэшиттиришларни тўхтатишга доир амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида рақамли телеэшиттиришларга техник ва технологик жиҳатдан ўтиш давлат дастури тўғрисида» 2012 йил 17 апрелдаги ПҚ-1741-сон қарорини бажариш юзасидан, рақамли телеэшиттиришларга тўлиқ ўтишни таъминлаш ва ер усти аналог телеэшиттиришларни босқичма-босқич тўхтатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ер усти рақамли телевидениени ривожлантириш учун Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банкларининг имтиёзли кредитини жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 3 апрелдаги ПҚ-2157-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение» ДУК томонидан «Ўзбекистон Республикасида ер усти рақамли эшиттириш тармоғини ривожлантириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2017 йил охиригача:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг барча ҳудудларида 90 комплект юқори қувватли ва 404 комплект кам қувватли рақамли телеэшиттириш узаткичларини ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш ҳисобига республиканинг барча аҳоли пунктлари рақамли телеэшиттиришлар билан қамраб олинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли рақамли телеэшиттириш хизматларидан кенг фойдаланишини, шу жумладан хорижий йўлдош алоқаси операторидан йўлдош сегментини ижарага олиш ҳисобига давлат телерадиодастурларининг умумфойдаланишдаги ижтимоий пакетини узоқ ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларигача етказишни таъминлаш назарда тутилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, жадал ривожлантириш ва диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-сон қарорига мувофиқ «Ўзэлтехсаноат» АК корхоналари томонидан 5 йил мобайнида 3,0 млн та рақамли телевизорлар ишлаб чиқариш ва йиғиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасида ер усти аналог телеэшиттиришларни босқичма-босқич тўхтатиш жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, хўжалик субъектларининг республикада аналог телеэшиттиришларни тўхтатишни самарали ташкил этиш масалалари бўйича фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминласин;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор давлат бошқаруви органлари билан биргаликда хўжалик субъектларининг нодавлат телеканалларини ер усти рақамли телеэшиттиришлар тармоғига киритиш тартибини белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, ҳудудларда аналог телеэшиттиришларни ўчиришнинг ушбу қарорга иловада кўрсатилган якуний муддатларининг ўзгаришига йўл қўймаган ҳолда, ер усти аналог телеэшиттиришларни тўхтатиш муддатларига ўзгартириш киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳалла» хайрия жамоат фондини жалб этган ҳолда аҳолига, шу жумладан аҳолининг кам таъминланган қатламларига ва пенсионерларга рақамли телеэшиттиришларни қабул қилувчи телевизорлар, тюнерлар ва бошқа қурилмаларни харид қилиш учун имтиёзли истеъмол кредитлари берилишини кенгайтириш тавсия этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари рақамли телеэшиттиришларга ўтишнинг мақсад ва афзалликлари аҳоли орасида кенг тушунтирилишини, республика ҳудудида рақамли телеэшиттиришлар қамровини кенгайтириши ва ер усти аналог телеэшиттиришларни босқичма-босқич тўхтатишни таъминлашга доир амалга оширилаётган ишлар, шунингдек рақамли телеэшиттиришлар дастурларини қабул қилишнинг зарур шартлари мунтазам ёритиб борилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 17 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
502-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 29-сон, 695-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)