23.03.2017 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Минтақалараро ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикчилик тўғрисида 2013 йил 14 июнда имзоланган Шартномага амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат минтақалари ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенг қамровли ривожлантириш заруриятини тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамкорликнинг долзарб масалаларини маҳаллий даражада тезкор ҳал қилишда ҳамда тарихан шаклланган алоқаларни чуқурлаштиришда минтақалараро ҳамкорликнинг амалий аҳамияти ва салоҳиятини эътироф этган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат минтақалари ўртасида фаолиятнинг турли соҳаларида ҳамкорликни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг ривожланаётган алоқаларини фаоллаштиришга қодир бўлган минтақалараро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга интилиб, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўз давлатларининг миллий қонунчилигига ҳамда давлатлари иштирокчи бўлган халқаро шартномаларга мувофиқ тенглик ва ўзаро манфаатдорлик асосида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш, туризм ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш соҳаларида, шунингдек ўзаро қизиқиш уйғотадиган бошқа йўналишларда ўзаро манфаатли бўлган минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш ва ривожлантиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим мақсадлари учун қўлланиладиган атамалар қуйидагиларни англатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«минтақалар» — Ўзбекистан томонидан: Ўзбекистан Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари; Қозоғистон томонидан: миллий қонунчиликка мувофиқ белгиланадиган минтақалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ваколатли органлар» — Томонлар давлатларининг мазкур Битимни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш бўйича минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида ваколат берилган ҳокимият органлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, шунингдек ваколатли органлар минтақалараро ҳамкорликни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш мақсадида қуйидагиларга кўмаклашадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақалар ўртасида алоқалар ўрнатиш ва ривожлантиришга; мазкур Битимни амалга татбиқ қилишга йўналтирилган қўшма тадбирлар режалари, ҳаракат дастурлари ва «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақалараро ҳамкорликнинг жорий ҳолати ҳамда уни такомиллаштириш истиқболларини муҳокама қилиш бўйича зарурият бўлганда қўшма ишчи гуруҳлар тузиш ва минтақалар даражасида мунтазам маслаҳатлашувлар механизмини йўлга қўйишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли бўлган бошқа шаклларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органлар минтақаларнинг корхона ва ташкилотлари ўртасида ўзаро манфаатли савдо алоқаларини ривожлантиришга кўмаклашадилар. Мазкур мақсадларда улар ўз ваколатлари доирасида ва ўз давлатлари қонунчилигига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона ва ташкилотлар ўртасида бевосита алоқаларни ўрнатиш, қўшма корхоналар ташкил этиш, товар ва хизматлар етказиб бериш бўйича ўзаро манфаатли контрактлар тузишда тадбиркорлик тузилмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ташаббуси билан чиқадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркор ва ишбилармон доиралар вакиллари иштирокида учрашувлар, форумлар, бизнес-семинарлар, конференциялар, симпозиумлар, кўргазма ва ярмаркалар ташкил этадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз минтақаларини иқтисодий ривожлантиришнинг устувор лойиҳаларини амалга оширишда, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлари саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштириш орқали бир-бирларини қўллаб-кувватлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз давлатлари қонунчилигидаги ўзгаришлар ва амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ҳақида бир-бирларини мунтазам хабардор қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро савдони ташкил этишда вужудга келаётган қийинчиликларни таҳлил қиладилар ва тегишли таклифлар ишлаб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органлар минтақалар ўртасида бевосита турист алмашинувини ташкил қилиш, минтақалар жозибадорлигини оширишга қаратилган туризм соҳасидаги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органлар ишбилармонлик фаоллигини ошириш ва минтақага туристик оқимни кўпайтириш мақсадида транспорт қатновини яхшилаш ҳамда инфратузилмани ривожлантиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органлар шаҳарлар маъмуриятлари ўртасида касб алоқаларининг ривожланишига ҳамда маҳаллий бошқарувнинг минтақалардаги самарадорлигини ошириш мақсадида маҳаллий бошқарувнинг илғор тажрибаларини тарқатишга, шунингдек уларнинг олдиларида турган ўхшаш вазифаларни ҳал қилишда тажриба алмашишга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органлар шаҳарсозлик ҳамда улкан шаҳарсозлик лойиҳаларини режалаштириш ва молиялаштириш амалиёти бўйича ахборот алмашиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органлар атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларида ҳамкорлик қиладилар ва табиатни муҳофаза қилиш масалаларини бошқариш соҳасида илғор тажрибани жорий этишга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органлар сув ва энергия таъминоти, оқинди сувларни тозалаш, хўжалик ва саноат чиқиндиларини утилизация қилиш, шунингдек энергия тежовчи технологиялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органлар яхшироқ тушиниш, ҳамкорлик ва дўстликни мустаҳкамлашга эришиш учун тарих ва маданият билан ўзаро танишиш мақсадида турли даражаларда мунтазам алоқаларни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органлар минтақаларнинг ижтимоий-маданий ва хўжалик-иқтисодий ҳаётини оммавий ахборот воситаларида холисона ёритишга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органлар миллатлараро муомала, динлараро ва маданиятлараро мулоқот, шунингдек этник-маданий ривожланиш маданиятини мустаҳкамлаш соҳасида минтақалар ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар ва бошқа тадбирларни амалга оширишга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ва қўллашда вужудга келиши мумкин бўлган ҳар қандай низо ва келишмовчиликларни музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўзаро келишувга мувофиқ мазкур Битимга алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ҳамда унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликлари ҳақида сўнгги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган санадан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим номуайян муддатга тузилади ва Битимнинг амал қилиши Томонлардан бири бошқа Томоннинг Битим амал қилишини тугатиш нияти тўғрисидаги тегишли ёзма хабарномасини дипломатик каналлар орқали олган санадан бошлаб олти ойдан сўнг тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим амал қилишининг тугатилиши у амал қилган пайтда бажарилиши бошланган ва унинг амал қилиши тугатилгунга қадар бажарилмаган лойиҳалар бўйича Томонларнинг мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Остона шаҳрида 2017 йил 23 мартда ҳар бири ўзбек, қозоқ ва рус тилларида бўлган икки асл нусхада тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш мақсадида Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар.

(имзолар)