Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
УЙ-ЖОЙЛАРНИ УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИ ШИРКАТИ БОШҚАРУВИГА БЕРИШ ВА УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ САҚЛАШ ВА ТУЗАТИШ МАСАЛАЛАРИДА ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 майдаги 100-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 22-сон, 196-модда)
«Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 1998 йил 3 ноябрдаги 461-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 майдаги 100-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 22-сон, 196-модда)
— Уй-жойларни уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувига бериш ва уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш масалаларида давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда уй-жой мулкдорлари ширкатларини тегишли норматив ҳужжатлар билан таъминлашда ҳамда уларнинг ҳуқуқий ҳужжатлари тўғри расмийлаштирилишида зарур ёрдам кўрсатсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)
3. Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили бюджетни шакллантиришда уй-жойларнинг умумий фойдаланиладиган жойларини ва муҳандислик коммуникацияларини мукаммал тузатиш учун уй-жой мулкдорлари ширкатларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда молиявий маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 4 октябрь,
454-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 майдаги 100-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 22-сон, 196-модда)
Уй-жойларни уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувига бериш ва уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш масалаларида давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Мазкур Низом уй-жойларни уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувига бериш ва уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш масалаларида давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг намунавий тартибини белгилайди. Жойлардаги давлат ҳокимияти органлари амалдаги қонун ҳужжатлари нормаларига ва мазкур Низомга мувофиқ уй-жойларни уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувига бериш ва уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш масалаларида давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишни тартибга солувчи тегишли норматив ҳужжатларни қабул қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.1. Уй-жой мулкдорларини бирлаштирувчи ҳамда уларнинг манфаатларини ифодалаш ҳуқуқини олган ширкатлар ташкил этилганда ширкат уй-жой мулкдорларининг розилиги ва уларнинг топшириғига кўра бино (бинолар)ни бошқаришни ўз зиммасига олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.2. Уй (уйлар)ни ширкат бошқарувига бериш ширкат бошқаруви раҳбариятининг аризаси олингандан кейин:
— ширкатнинг юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
— ширкат уставининг нусхаси;
— бино (бинолар)ни бошқариш ҳуқуқини ширкатга бериш тўғрисидаги қарор билан биргаликда уй-жой мулкдорлари умумий йиғилиши баённомаси тақдим этилгач бир ой муддатда шаҳар (туман) ҳокимининг қарори асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.3. Ширкат бошқарувига берилаётган уй-жой биносида давлат уй-жойи бўлган тақдирда давлат уй-жойининг мулкдори шаҳар (туман) ҳокимининг қарори олингандан кейин бир ой мобайнида ширкат аъзолигига кириши, уй-жойларни ширкат бошқарувига топшириш-қабул қилиб олиш бўйича комиссия тузиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.4. Ширкат баланс сақловчи функциясини бажарган ҳолда уйнинг техника ҳужжатларини юритади, уни балансда ҳисобга олади. Бунда хусусий ва давлат мулки бўлган биноларнинг баланс қиймати ҳисоби алоҳида юритилади. Турар жой ва турар жойга мўлжалланмаган бинолар майдонини ҳисобга олиш ҳам шу тахлитда юритилади.
1.5. Уй (уйлар) ширкат бошқарувига берилиши билан бир вақтда шаҳар (туман) ҳокимининг тегишли қарори билан уй (уйлар) ва уй атрофидаги ҳудудлар эгаллаб турган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. УЙ-ЖОЙ МУЛКДОРЛАРИ ШИРКАТИНИНГ УЙ-ЖОЙ ФОНДИНИ САҚЛАШ ВА ТУЗАТИШ МАСАЛАЛАРИДА ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.1. Ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар, шунингдек давлат ҳокимияти органлари уй-жой мулкдорлари бўлган уйларда давлат ҳокимияти органлари ширкатга бинодаги турар жойларга давлат мулкининг тегишли миқдорига тенг қатнашиш улуши, умумий харажатларга тегишли улуш қўшган ҳолда ва қатнашиш улушига мувофиқ овозлар сони билан киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.2. Биргаликдаги мулк бўлган бинодаги турар жойлар мулкдорларининг муносабатлари битим асосида қурилади.
Давлат уй-жой фонди бўйича ширкатдаги давлат уй-жой мулкдорининг вакили тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.3. Давлат мулки бўлмаган уйлар бўйича хусусийлаштириш натижасида хусусий мулкка ўтган турар жойларни сақлаш ва тузатишга компенсация давлат ҳокимияти органлари томонидан уй-жой мулкдорлари ширкатига ўтказилади, бироқ бу тегишли даврда худди шундай уйлар бўйича уй-жой фондидан фойдаланиш ва уни тузатишга дотациядан кўп бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.4. Уй-жой мулкдорларидан бири давлат ҳокимияти органлари ҳисобланган ширкатларда дотация улар томонидан давлат мулки бўлган уй-жойлар бўйича ҳам, хусусийлаштириш тартибида хусусий мулкка ўтган уй-жойлар бўйича ҳам ажратилади.
* Уй-жой мулкдорлари ширкатларини маблағ билан таъминлаш тўғрисидаги шартнома уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш бўйича харажатларнинг бир қисмини давлат компенсация қилган тақдирда тузилади.
Ушбу шартномада қуйидагилар назарда тутилиши керак:
— ширкат томонидан даромадлар тўғрисидаги, маблағлардан фойдаланиш ва мулкчилик турлари бўйича маблағ билан таъминланаётган уй-жой фонди ҳажми тўғрисидаги бухгалтерия ва статистика ҳисоботи тақдим этилиши;
— иккиламчи битишув (ҳадя этиш, мерос қилиб қолдириш, олди-сотди ва ҳоказолар) содир этилиши натижасида хусусий мулкка ўтган уй-жойларнинг ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилиши;
— тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари билан биргаликда имтиёзга эга бўлганлар рўйхати;
— тақдим этиладиган ахборот ва ҳисоботнинг ишончлилиги ва ўз вақтида тақдим этилиши учун ширкатнинг жавобгарлиги, шартнома шартлари бузилганлиги учун жарималар.
Шартноманинг намунавий шакли илова* қилинади.
* Илова берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.6. Хусусийлаштирилган кўп квартирали уйларда уй-жой мулкдорлари билан шартнома-контрактлар бўйича уй-жойларга хизмат кўрсатувчи уй-жойлардан фойдаланиш ташкилотлари уларни ширкатга техник жиҳатдан соз ҳолда топшириши шарт.
2.7. Ширкат аъзолари бўлмаган уй-жой мулкдорлари умумий мулк бўлган мол-мулкни сақлаш бўйича мажбуриятлардан озод этилмайдилар ва уй бошқарувчиси билан тузилган битим бўйича ўз мулкида бўлган уй-жойларнинг умумий майдонига тенг харажатлар улушини ширкатнинг ёки бошқа ташкилотнинг ҳисоб-китоб ҳисобварағига тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2.8. Лифт хўжалигидан фойдаланиш ва уни тузатиш бўйича хизматлар кўрсатувчи корхоналар ширкатларнинг уйларини тегишли даврда амал қилувчи нархлар ва тарифлар бўйича техник хизмат кўрсатишга қабул қилишни рад этишга ҳақли эмаслар.
2.9. Ресурсларни тежовчи ташкилотлар иссиқлик, электр энергияси, сув, газни аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича беришга мажбурдир.
2.10. Уй-жой мулкдорлари мазкур уй-жойлардан унинг вазифасига мувофиқ фойдаланишлари шарт.
2.11. Ширкат уставида назарда тутилган барча тугатиш тадбирлари ўтказилгандан кейин ва тугатишдан олдинги давр учун уйни ва уй атрофидаги ҳудудни сақлаш бўйича молиявий мажбуриятлар қоплангандан сўнг ширкат тугатилган тақдирда уй-жой мулкдорлари уй-жойни сақлаш ва тузатиш масаласи бўйича иморат жойлашган жойдаги мулкчиликнинг исталган шаклидаги тузатиш, фойдаланиш ташкилоти билан битим тузиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда; 2006 й., 22-сон, 196-модда)