Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 5 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2342-6]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82 ва 2011-41-сон қарори (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 27 июнь,
321-В-6-сон
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 27 июнь,
91-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 27 июнь,
2017-32-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 27 июндаги 321-В-6, 91, 2017-32-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «суд ижрочилари» деган сўзлар «давлат ижрочилари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 3-бандда:
иккинчи хатбошидаги «суд ижрочилари» ва «Суд ижрочилари» деган сўзлар тегишинча «давлат ижрочилари» ва «Давлат ижрочилари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «суд ижрочиларининг» деган сўзлар «давлат ижрочиларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «суд ижрочиларига» деган сўзлар «давлат ижрочиларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 11-банднинг олтинчи хатбошисидаги «суд департаменти органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий тузилмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 1-илова қуйидаги таҳрирдаги 18 ва 19-бандлар билан тўлдирилсин:
«18. 22634 — Табиий газдан тушадиган пул маблағларини жамлайдиган ягона махсус ҳисобварақ.
19. 22636 — Электр энергиясидан тушадиган пул маблағларини жамлайдиган ягона махсус ҳисобварақ.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27-сон, 629-модда)