23.09.1999 йилдаги 444-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 24.08.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СПИРТ, АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ғайриқонуний ишлаб чиқарилиши, улар контрабандаси ва айланиши ҳолларига барҳам бериш, бюджетга даромадлар тушумининг тўлиқлигини таъминлаш, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бош вазир Ў.Т. Султонов ва Бош вазирнинг ўринбосари Б.М. Олимжонов томонидан «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси ҳамда спирт ва вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти устидан суст раҳбарлик қилинаётганлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спирт ва вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг раҳбарлари, раҳбарларнинг ўринбосарлари, бош мутахассислар лавозимларини махсус маълумотга ва тегишли тайёргарликка эга бўлмаган шахслар эгаллаб туриши йўл қўйиб бўлмайдиган ҳол деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларини бузиш, спирт ва вино-ароқ маҳсулотларини ғайриқонуний ишлаб чиқариш ва сотиш ҳоллари давом этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига спирт ва вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга бириктирилган молия инспекторлари фаолияти устидан суст назорат қилинаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги молия инспекторлари фаолиятига ҳар чоракда баҳо берсин ҳамда молия инспекторларига бириктирилган корхоналарда аниқланган ҳар бир қонун бузилишини уларнинг эгаллаб турган лавозимига номувофиқлиги сифатида қарасин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Спирт ва вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хўжалик бирлашмалари ва корхоналарнинг раҳбарлари, раҳбарларнинг ўринбосарлари, бош мутахассислари (муҳандислар ва технологлар), бош бухгалтерларини аттестациядан ўтказиш бўйича 1-иловага* мувофиқ таркибда махсус идоралараро комиссия тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия бир ой муддатда ходимларнинг кўрсатиб ўтилган тоифаларини талабчанлик билан аттестациядан ўтказсин ҳамда уларнинг сафларини касбига яроқсиз шахслардан ва жиноятчи унсурлардан шафқатсиз тозаласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда спирт, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ғайриқонуний ишлаб чиқарилиши, келтирилиши ва сотилиши ҳолларини аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича режали ва мунтазам иш олиб борилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» уюшмаси ва «Ўзшаробсаноат» АЖ тизимига кирмайдиган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан спирт ишлаб чиқарилиши;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технология эҳтиёжлари учун сотиб олинадиган техник спирт қайта сотилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спиртнинг масъулиятли сақлашга топширилиши тақиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник спирт ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан фақат юридик шахсларга сотилади;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спиртни масъулиятли сақлашга топшириш даромадни яширишга тенглаштирилади ҳамда ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари ушбу тартиб бузилиши учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бартер битишувларида қатнашувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахслари вино-ароқ маҳсулотлари билан бартер операциялари ўтказганлиги учун қонун ҳужжатларида солиқ тўлашдан бош тортганлик учун назарда тутилган жавобгарликка тортиладилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вино-ароқ маҳсулотлари билан бартер операцияларида қатнашувчи хўжалик юритувчи субъектларга солиқ органлари томонидан битишув суммасининг 100 фоизи миқдорида жарима солинади, у республика бюджети даромадига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотиладиган тамаки маҳсулотлари учун олдиндан ҳақ тўлаш миқдори контракт тузилган маҳсулотнинг бутун ҳажми учун акциз солиғи суммасини ўз ичига олиши керак;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар контракт тузилган маҳсулотнинг ҳақи тўланган ҳажмини ўз вақтида юклаб жўнатмаганлиги учун (маблағлар тушган кундан бошлаб 3 банк кунидан ортиқ) харидорга муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун ўз вақтида юклаб жўнатилмаган маҳсулот қийматининг 3 фоизи миқдорида айбона тўлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўздавстандарт» маркази тизимида ходимларнинг умумий сони доирасида Давлат инспекцияси ташкил этилсин ва унга алкоголли маҳсулотлар сифатини назорат қилиш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавстандарт» маркази «Ўзкимёсаноат» уюшмаси ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» холдинг компанияси билан биргаликда Алкоголли маҳсулотлар сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси низомини ва тузилмасини ўн кун муддатда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спирт, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши соҳасида ҳуқуқни бузишга йўл қўйган шахсларни ўз вақтида маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чора-тадбирларга оғишмай риоя қилиниши устидан прокурор назоратини кучайтирсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спирт, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш, келтириш ва сотишни ташкил этишда юзага келаётган аҳволни ярим йиллик якунлари ва умуман йил якунлари бўйича мунтазам равишда таҳлил қилиб борсин ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 23 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
444-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 9-сон, 58-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда; 2006 й., 12-13-сон, 105-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон; 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 30.01.2025 й., 09/25/45/0084-сон)