Ҳужжат кучини йўқотган 25.04.2019 17.01.2000 йилдаги 13-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.04.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР СИФАТИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сонли «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Спирт, алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 23 сентябрдаги 444-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон стандартлаш, метрология ва сертификация агентлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги Низом ҳамда унинг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 31 июлдаги 159-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2007 й., 31-32-сон, 319-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси фаолияти Ўзбекистон стандартлаш, метрология ва сертификация агентлиги маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.3. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 17 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 17 январдаги 13-сон қарорига
1–ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаш, метрология ва сертификация агентлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси тўғрисида
(Низомнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон стандартлаш, метрология ва сертификация агентлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси ишлаб чиқарилаётган спирт ва алкоголли маҳсулотлар сифати, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда уларнинг сақланиши, транспортда ташилиши ва сотилиши устидан назорат қилувчи давлат органи ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси ва унинг минтақавий органлари Ўзбекистон стандартлаш, метрология ва сертификация агентлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекциясининг ягона тизимини ташкил этади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси ўз фаолиятини ҳам бевосита, ҳам ўзининг минтақавий органлари орқали амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси томонидан ўз ваколатига тегишли масалалар бўйича белгиланган тартибда қабул қилинган қарорлар, мулкчилик шаклларидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, корхоналар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекциясига раҳбарлик қилиш Ўзбекистон стандартлаш, метрология ва сертификация агентлигининг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқ зиммасига юкланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси бошлиғи лавозимига кўра айни бир пайтда Стандартлар ва ўлчовларнинг ягоналиги таъминланишини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат бош инспекторининг алкоголли маҳсулотлар ва спирт сифатини назорат қилиш масалалари бўйича ўринбосари ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 31 июлдаги 159-сонли қарори асосида хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 31-32-сон, 319-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекциясининг давлат инспекторлари махсус кимё-технология маълумотига эга бўлишлари керак ва белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР СИФАТИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, сотишда уларнинг сифатини назорат қилиш, сифатсиз ва қалбаки алкоголли маҳсулотларнинг савдо тармоғига келиб тушишини бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспортга мўлжалланган алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар талабларини жорий этиш ва уларга эришиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё ва ёрдамчи материаллар сифатини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга меъёрий-техника ҳужжатларини, илғор технологияларни жорий этиш масалалари бўйича амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР СИФАТИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси ва унинг минтақавий давлат инспекторлари ўзларига юкланган вазифаларга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарда уларнинг сифати юзасидан, шунингдек, кўрсатиб ўтилган маҳсулотларни сақлаш ва сотиш билан шуғулланадиган ташкилотларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат назоратини амалга оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган маҳсулотлар сифати бўйича истеъмолчилар эътирозларини тегишли чоралар кўриш учун ўрганадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур даражадаги сифатга эга бўлмаган, шунингдек, меъёрий ҳужжатларнинг белгиланган талабларидан четга чиққан ҳолда озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотларни тайёрлаш, ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш ҳоллари ва сабаблари тўғрисидаги материалларни умумлаштирадилар, тайёрлайдилар ва «Ўзстандарт» агентлигига тақдим этадилар;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги меъёрий-техника ҳужжатларини таҳлил қиладилар, уларни қайта кўриб чиқиш, ҳисоб ва ҳисоботни такомиллаштириш, ҳам хом ашё, ҳам тайёр маҳсулотлар ва ёрдамчи материалларнинг табиий камайиши меъёрлари бўйича таклифлар берадилар, маҳсулотлар, уларни синаш усуллари юзасидан янги меъёрий ҳужжатларни экспертиза қилишда ва ишлаб чиқишда қатнашадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мусодара қилинган спирт ва алкоголли маҳсулотлар сифати тўғрисида хулосалар беришади.
(9-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарорига асосан хатбоши қўшилган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқарилган этил спиртининг ҳар бир туркумидан намуналарни уларнинг сифати норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида синаб кўрадилар ҳамда синаб кўриш натижалари бўйича этил спирти туркумининг мувофиқлиги ёхуд ишлаб чиқариш циклига уни қўшимча ишлов бериш учун қайтариш зарурлиги тўғрисида хулоса берадилар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 31 июлдаги 159-сонли қарори асосида хатбоши билан тўлдирилган —ЎР ҚҲТ, 2007 й., 31-32-сон, 319-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР СИФАТИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ МАСЪУЛИЯТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси ва унинг мансабдор шахслари уларга мазкур Низомда ва тегишли йўриқномаларда юкланган ўз функцияларининг зарур даражада ва ўз вақтида бажарилиши учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР СИФАТИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекциясининг давлат инспекторлари белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган, уларни сақлайдиган, сотадиган, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотларга текшириш учун бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи, шунингдек, уларни сақлаш ҳамда сотишни амалга оширувчи текширилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларидан текшириш билан боғлиқ масалалар бўйича зарур ҳужжатлар ҳамда тушунтириш хатларини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чакана савдо қилиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсат этиш гувоҳномаси берувчи ижро этувчи ҳокимият органларидан алкоголли маҳсулотлар сотувчи савдо шохобчалари рўйхатини ва уларнинг жойлашган ўрнини сўраш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур бўлган ҳолларда озиқ-овқат спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи, шунингдек, уларни сақлаш ҳамда сотишни амалга оширувчи текширилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларига аниқланган қоида бузилишларини белгиланган муддатда бартараф этиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар сотишни тақиқлаш ёки ишлаб чиқаришни тўхтатиш тўғрисида ёзма кўрсатмалар тайёрлаш. Хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг раҳбарларига нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари кўриш тўғрисида «Ўзстандарт» агентлиги раҳбарияти орқали Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 январдаги 14-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 1-2-сон, 9-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарнинг техно-кимёвий ва микробиологик назорат қилиш хизматларининг аҳволи ва фаолиятини, технология интизомига, маҳсулотлар намуналарини олиш ҳамда аккредитация қилинган ва арбитраж лабораторияларда уларни синовдан ўтказиш йўли билан тайёр маҳсулотларнинг сифатига ва хавфсизлигига риоя қилинишини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариладиган спирт ва алкоголли маҳсулотларнинг сифати бўйича республика ҳудудида амалда бўлган меъёрий ҳужжатлар талабларининг жорий этилиши ва уларга риоя қилинишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголли маҳсулотлар ва спирт ишлаб чиқариш, уларни сақлаш ва сотиш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ва ваколатли вазирликлар ва идораларнинг спирт ва алкоголли маҳсулотлар сифатини яхшилашга доир қарорлари аниқ ва сўзсиз бажарилишини талаб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзстандарт» агентлиги орқали Вазирлар Маҳкамасига этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқига эгадирлар.
(11-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 январдаги 24-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 30-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР СИФАТИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ БОШҚА ОРГАНЛАР БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси ўз фаолиятида ўзига юкланган функциялар ва вазифаларни бажариш учун хўжалик фаолияти юритувчи субъектларни текширишларни, рейдларни ва назорат қилишларни ўтказишни режалаштиришда, юқори ташкилотлар учун материаллар ва ахборотларни умумлаштириш ва тайёрлашда Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгаши билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Республика Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг функциялари спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи корхоналарни, солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилишини ҳамда ўз вақтида тўланишини, шунингдек, алкоголли маҳсулотларнинг сақланиши ва ҳаракатини, уларни сотишдан тушган пул маблағларининг мақсадли фойдаланилишини назорат қилишдан иборат эканлигини ҳисобга олиб, текширишлар вақтида амалий ёрдам кўрсатиш учун зарур ҳолларда Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси инспекторлари жалб этиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилади. Комиссия ёки ишчи гуруҳ қарорига кўра Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси инспекторлари лицензия талаблари ва шартларига лицензиатлар томонидан риоя этилишини текширишга жалб қилиниши мумкин.
(Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 январдаги 24-сонли қарорига 14-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 30-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 31 июлдаги 159-сонли қарори билан чиқарилган —ЎР ҚҲТ, 2007 й., 31-32-сон, 319-модда)