Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини барқарор ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш ва давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг барча ташкилий бўғинлари ва босқичларида молиялаштиришнинг узвий ва самарали ягона тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, агросаноат мажмуаси товар ишлаб чиқарувчилари техника паркини замонавий, юқори самарали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш техникаси билан тубдан янгилаш ва жиҳозлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб ҳисоблансин:
давлат хариди учун етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосили ҳисоб-китобини ўз вақтида молиялаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат хариди учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда иштирок этадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори самарали қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни рағбатлантириш учун қайтариладиган қарз маблағларини ажратиш;
мақсадли ажратиладиган маблағлардан тўғри ва самарали фойдаланиш юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
харид қилинадиган маҳсулот учун ҳисоб-китобларни таъминлайдиган барча бўғинлар — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, банклар, тайёрлов, хизмат кўрсатувчи, лизинг ташкилотлари, етказиб берувчилар ҳамда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
замонавий ахборот ва компьютер технологияларидан фойдаланиш асосида ҳисоб-китоб тизимини янада такомиллаштириш ва жорий этишни молиялаштириш;
кейинчалик унинг ижобий натижаларини республикада жорий этиш мақсадида ривожланаётган ва ривожланган давлатларнинг аграр соҳасини молиялаштириш тажрибасини ўрганиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қуйидагилар Жамғармани шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
пахта толасини экспорт қилиш ва ички истеъмолчиларга сотишдан тушадиган аванс маблағлар, шунингдек, улар юзасидан якуний ҳисоб-китоб қилишдан тушадиган маблағлар;
тасдиқланган прейскурантдаги улгуржи нархлардан юқори бўлган маблағлар, пахта толасини сотиш якунлари бўйича тегишли йил ҳосили — ижобий тафовутининг тўлиқ миқдордаги якуний суммаси;
дон, ун ва ун маҳсулотларини сотиш ва қайта баҳолашдан, шунингдек, маҳсулотлар экспортидан тушган валюта маблағларини эркин биржа савдолари орқали сотишдан тушадиган маблағлар;
мақсадли ажратилган маблағларни қайтаришдан тушадиган тушумлар ва уларга ҳисобланган фоизлар;
бюджет тизимининг бюджет маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг имтиёзли кредитлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жалб этиладиган кредитлар;
халқаро молия институтлари грантлари ва донор ташкилотлар маблағлари;
Жамғарманинг бўш қолдиқ маблағларини жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Жамғарма барча турдаги солиқлардан ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарманинг барча ҳисоб рақамларига, шу жумладан, Жамғарма айланма маблағлари бўйича операциялар ўтказиладиган тегишли банк ҳисоб рақамларига нисбатан чекловчи чоралар қўлланилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланишни, тўловларнинг ўз вақтида ўтиши ва ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш йилнинг ҳар чорагида ёппасига ва танлаб текширишлар ўтказиш йўли орқали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 27 июнь,
ПФ-5095-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5095-сонли Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 31 декабрдаги ПФ-2165-сонли Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 20 майдаги ПФ-3610-сонли Фармони.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2009 йил 25 майдаги ПФ-4114-сонли Фармони иловасининг 2-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 31 декабрдаги ПФ-2165-сонли Фармонига қўшимча киритиш тўғрисида» 2016 йил 28 мартдаги ПФ-4786-сонли Фармони.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2016 йил 2 ноябрдаги ПФ-4854-сонли Фармони иловасининг 1-банди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2016 йил 15 ноябрдаги ПФ-4856-сонли Фармони иловасининг 1-банди.