29.06.2017 йилдаги 443-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Базавий тармоқлар корхоналари активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарининг ихтисосли бўлмаган ва фойдаланилмаётган активларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» АЖ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ихтисосли бўлмаган корхоналар мавжудлиги, шунингдек базавий тармоқлар корхоналаридаги фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва объектлар яхлит хатловдан ўтказилганлиги ва шу асосида улардан бундан буён самарали фойдаланишга доир таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий савдоларда хусусий мулкка сотиладиган объектлар ва хўжалик жамиятлари улушлари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига давлат мулки сифатида оператив бошқариш учун бепул бериладиган, шунингдек кейинчалик улардан самарали фойдаланиш учун бошқа ташкилотларга мулк қилиб бериладиган объектлар рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига давлат мулки сифатида оператив бошқариш учун бериладиган объектлардан фойдаланиш ва уларни сақлаб туриш харажатлари 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлар қисмига киритилиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» МХК ва «Ўзбекэнерго» АЖнинг 3-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича фойдаланилмаётган асосий воситалар ва объектларни белгиланган тартибда икки йил муддатга консервация қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, консервация қилиш бўйича тадбирлар, консервация қилинган асосий воситалар ва объектларни қўриқлаш балансда сақловчи ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобига таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Консервация қилиш ишлаб чиқариш ҳажмлари пасайишига олиб келмаслиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзкимёсаноат» АЖ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда ушбу қарорнинг 1-иловасига киритилган объектларни ва хўжалик жамиятлари улушларини баҳолаш ва оммавий савдоларга қўйиш жадвалларини ўн кун муддатда тасдиқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган объектларни қолдиқ баланс қиймат бўйича улардан кейинчалик самарали фойдаланиш учун бир ой муддатда тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга бепул берсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага* мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 29 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
443-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 594-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; 07.07.2020 й., 09/20/425/1034-сон; 05.05.2021 й., 09/21/266/0417-сон)