ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбирлар номланини |
Амалга ошириш шаклари |
Амалга ошириш муддати |
Масъул ижрочилар |
|
I. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросини (кейинги ўринларда — Бюро) электр энергияси ва табиий газни ҳисоблаш ва тўловларни амалга ошириш ҳисоблагичлари билан таъминлаш | ||||
|
1. |
Электр энергияси ва табиий газни ҳисоблаш ва тўловларни амалга ошириш ускуналари билан таъминлаш. Бюрони дастурий таъминоти билан 4386та тўлов терминаллари билан жиҳозлаш (электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини назорат қилувчи 4193 нафар давлат инспекторлари учун, шунингдек туман ва шаҳарлар Бюроларининг 193 та бўлимлари учун) булар электр энергияси ва табиий газни ҳисоблаш ускуналари кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳамда электр энергияси ва табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китобни амалга ошириш имконини беради. |
Комплекс чора-тадбирлар |
2017 йил 1 августгача |
Марказий банк (М. Нурмуратов), Банклар уюшмаси (С.Ю. Абдуллаев), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Қудратхўжаев), «Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), «Ўзбекнефтгаз» МХК (А. Султонов) |
|
2. |
Марказий банкнинг касса иши, инкассация ва тижорат банкларида қимматли буюмлар ташишни ташкил этиш Йўриқномасига (27.06.2008 йилдаги 1831-сон билан рўйхатга олинган) ўзгартиришлар киритиш, уларда тижорат банкларига вилоят туманлари ва шаҳарларида банкнинг ҳудудий филиаллари мавжудлигидан қатъи назар кассаларни очиш ҳуқуқи берилиши назарда тутитлади. |
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат |
2017 йил 1 июлгача |
Марказий банк (М.Нурмуратов), Адлия вазирлиги (М. Икромов) |
|
3. |
Туманлар (шаҳарлар) Бюролари бўлимларининг ҳузурида банк кассаларини очиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2017 йил 1 августгача |
Марказий банк (М. Нурмуратов), тижорат банклари, Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Қудратхўжаев) |
|
4. |
Инкассация хизматлари орқали нақд пул маблағларини бошқа тижорат банкларининг филиалларига топширганликлари учун тегишли филиалнинг вакиллик ҳисоб варағига бир кун ичида пул маблағлари келиб тушишини таъминловчи механизмларни ишлаб чиқиш. |
Комплекс чора-тадбирлар |
2017 йил 1 июлгача |
Марказий банк (М. Нурмуратов) |
|
5. |
Банклараро чакана тўловларнинг ишлаб турган ва ташкил этилаётган инфратузилмасида «GlobUzCard» ва «Uzсard»тўлов тизимларининг пластик карталарига ўзаро хизмат кўрсатиш чораларини кўриш. |
Комплекс чора-тадбирлар |
2017 йил 1 августгача |
Банклар уюшмаси (С. Абд?ллаев), Ягона умумреспублика процессинг маркази (Ш. Файзуллаев), Ягона халқаро процессинг маркази (Б. Тешабаев) |
|
II. Электр ва газ таъминоти хизматларининг мавжуд бўлган биллинг тизимларини такомиллаштириш | ||||
|
6. |
«Ўзбектелеком» АК сана-маркази серверига маълумотлар базаларини йиғиш чора-тадбирларини амалга ошириш, жумладан: Тезкор хотираси 4 ГБга тенг ва процессорнинг 1 ядросидан иборат ресурсларга эга бўлган 80 та виртуал серверларни белгиланган тартибда тайёрлаш; «Ўзтрансгаз» АК ва «Ўзбектелеком» АКнинг сана-маркази ўртасида юқор тезликдаги алоқа каналини белгиланган тартибда ўтказиш; «Ўзтрансгаз» АК туман бўлинмалари маълумотлар базаларини тақсимлаш (Тошкент шаҳр — 2 виртуал сервер, вилоят марказлари ва катта шаҳарлар — 18 виртуал сервер, бошқа ҳудудлар, 60 виртуал сервер). |
Ташкилий чоралар-тадбирлар |
2017 йил 30 июнгача |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) «Ўзбекнефтгаз» МХК (А. Султанов) |
|
7. |
«Ўзбектелеком» АКнинг маълумотларини узатиш тармоғи негизида «Ўзтрансгаз» АКнингбелгиланган тартибда VPN-тармоғини яратиш ва уни кейинчалик Бюронинг ахборот тармоғига улаш. |
Тармоқни яратиш |
2017 йил 1 ноябргача |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) «Ўзбекнефтгаз» МХК (А. Султанов) |
|
8. |
Кейинчалик уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, электр ва газ таъминоти хизматларининг Ягона биллинг тизими яратилишини инобатга олган ҳолада «Ўзтрансгаз» АК абонентларининг шахсий ҳисоб варақларини унификация қилиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2017 йил 1 декабргача |
«Ўзбекнефтгаз» МХК (А. Султанов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
9. |
Ҳисоб-китоб баланси ва фойдаланилган электр энергияси тўғрисида СМС-хабарларни юбориш йўли билан электр энергияси истеъмолчиларини хабардор қилиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2017 йил 15 июлгача |
«Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), |
|
10. |
Қуйидагиларни: «Ўзтрансгаз» АК ва «Ўзбекэнерго» АЖ биллинг тизимлари маълумотларини таҳлил қилиш ва визиуал акс эттиришнинг қўшимча кичик тизимини ; келиб тушган тўловлар ва қарздорлиги бор истеъмолчилар билан ишлаш бўйича ҳисоботларнинг шаклларини; берилган ва истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ ҳажмлари бўйича ҳисоботларнинг шаклларини яратиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2017 йил 1 июлгача |
«Ўзбекнефтгаз» МХК (А. Султанов), (Б. Қудратхўжаев), Ахборот технологияларива коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) тизимни ишлаб чиқувчи |
|
11. |
Бюро мутахассисларини «Ўзтрансгаз» АК ва «Ўзбекэенрго» АЖ биллинг тизимлари билан ишлашга ўқитишни ташкиллаштириш. |
Ўқитиш графиги |
2017 йил 10 июлгача |
Бош прокурутара ҳузуридаги Бюро (Б. Қудратхўжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
III. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, электр ва газ таъминоти хизматларининг Ягона биллинг тизимини яратиш | ||||
|
12. |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, электр ва газ таъминоти хизматларининг Ягона биллинг тизимини яратиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Вазирлар Маҳкамасиқарори лойиҳаси |
2017 йил 20 июлгача |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Э. Искандаров), ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари |
|
13. |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, электр ва газ таъминоти хизматларининг Ягона биллинг тизимини концепциясинии ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Идоралараро ҳужжат |
2017 йил 1 августгача |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
14. |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, электр ва газ таъминоти хизматларининг Ягона биллинг тизимини яратиш бўйича техник топшириқни тайёрлаш. |
Техник топшириқ |
2017 йил 1 октябргача |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Э. Искандаров), ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари |
|
15. |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, электр ва газ таъминоти хизматларининг Ягона биллинг тизимини яратиш лойиҳаси бўйича лойиҳа ҳужжатларини (ДТИА/ТИА) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Техник ҳужжатлар |
2017 йил 1 декабргача |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантиришвазирлиги (Ш. Шерматов) ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари |
|
16. |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, электр ва газ таъминоти хизматларининг Ягона биллинг тизимини яратиш лойиҳасининг ижрочиси (пудратчиси)ни аниқлаш ҳамда лойиҳа ташаббускори билан пудратчиси ўртасида шартномалар тузиш. |
Танлов савдоларини ўтказиш ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорини қабул қилиш, шартнома тузиш |
2018 йил 1 январгача |
Ахборот технологиялари коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Шерматов), |
|
17. |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, электр ва газ таъминоти хизматларининг Ягона биллинг тизимини ишлаб чиқиш, фойдаланишга топшириш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2018 йил 1 августгача |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) «Ўзбекнефтгаз» МХК (А. Султанов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Қудратхўжаев), |
|
IV. Электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни ундириш даражасини ошириш чора-тадбирлари | ||||
|
18. |
Турар жой ва нотурар жой фондининг тўлиқ инвентаризациясини ўтказиш, унда қуйидагилар назарда тутилади: кадастр ҳужжатлари, лойиҳа ҳужжатлари, уланиш шартномалари, схемалари ва бошқа зарур ҳужжатлар, ҳисоблаш ускуналари, уларнинг соз ҳолдалиги ва норматив техник талабларгамослиги, истеъмолчининг биллинг тизимида рўйхатга олинганлигини аниқлаш; электр энергияси ва табиий газни ҳисоблаш асбобларини биргаликда пломбалаш; электр энергияси ва табиий газ истеъмол қилишнинг ҳақиқий ҳажмини ва унинг шартномаларда назарда тутилган ҳажмларга ҳамда амалга оширилган тўловларга мувофиқлигини аниқлаш; турар жой ва нотурар жой фонди объектларининг эгалари, кадастр маълумотлари, коммуникациялари ва иморатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ягона электрон паспортларни тайёрлаш; вазирлик ва идораларнинг маълумотлар тегишли ахборот базаларига зарур аниқликлар киритиш; инвентаризация давомида аниқланган камчиликларни бартараф этишда вазирликлар ва идоралар томонидан ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш. |
Инвентаризация ўтказиш графиги |
Тасдиқлаш —2017 йил 25 июнгача Амалга ошириш — график бўйича |
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) «Ўзгдавнефтгазинспекция» ДИ, (Л. Акбарходжаев), «Саноатгеоконтехназорат» ДИ (Б. Гулямов), |
|
19. |
Давлат инспекторларида зиммаларига юкланган вазифаларни самарали бажаришлари учун юксак профессинал фазилатлар ва амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш давлат инспекторларини жойларда ўқитишни ташкиллаштириш. |
Ўқитишни ўтказиш графиги |
2017 йил 15 июлгача |
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Қудратхўжаев), «Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), «Ўзбекнефтгаз» МХК (А. Султанов) |
|
20. |
Бюронинг давлат инспекторлари учун қулайликлар яратиш ва зиммага юкланган вазифаларнинг тезкор бажарилишини таъминлаш мақсадида шу жумладан имтиёзли кредит шартларида мопетлар сотиб олиш. |
Ташклий чора-тадбирлар |
2017 йил 15 июлгача |
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Қудратхўжаев), тижорат банклари |
|
21. |
Трубаларни қирқмасдан истеъмолчиларни газ таъминоти тармоқларидан узиб қўйиш учун пломбалаш имконияти билан махсус вентелларни тайёрлаш ва ўрнатиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2018 йил 1 январгача |
«Ўзбекнефтгаз»МХК (А. Султанов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Қудратхўжаев) |
|
22. |
Табиий газ истеъмолчилари учун рақамланган бир марталик пластик пломбалар ва электр энергияси истеъмолчилари учун — ўзи елимланадиган пломбалар харид қилишни ташкиллаштириш. |
Даставвал — 5 миллион дона, кейинчалик — эҳтиёжга қараб |
2017 йил 15 июлгача |
«Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), «Ўзбекнефтгаз» МХК (А. Султанов), Бош прокуратура ҳузуридаги бюро (Б. Қудратхўжаев) |
|
23. |
Электр энергияси ва табиий газ учун 2017 йил 1 июнь ҳолати бўйича қарздорларнинг шахсий рўйхатини (юридик шахслар — муҳр билан тасдиқланган солиштирма актлари билан, жисмоний шахслар — манзили ва туман, шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғининг имзоси билан) Бюрога тақдим этиш. |
Ҳужжатларнинг қоғоз ва электрон шакли |
2017 йил 20 июнгача |
«Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), «Ўзбекнефтгаз» МХК (А. Султанов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Қудратхўжаев) |
|
24. |
«Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АК бўлинмаларининг ягона ҳисоб варақларига хизмат кўрсатиш учун тижорат банкини белгилаш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2017 йил 1 июлгача |
«Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), «Ўзбекнефтгаз» МХК (А. Султанов), Марказий банк (М. Нурмуратов), тижорат банклари |
|
25. |
Тушумларнинг ишонарли ҳисоби юритилишини ва Бюро томонидан пул маблағлари ҳаракати мониторинг қилинишини таъминлайдиган ягона банк ҳисоб-китоб ҳисоб варақларида маблағларни йиғиш тизимини жорий этиш йўли билан «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АК корхоналарининг электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни жамлайдиган банк ҳисоб варақларини оптималлаштириш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2017 йил 25 июнгача |
Марказий банк (М. Нурмуратов), «Ўзбекэнерго»АЖ (У. Мустафоев), «Ўзбекнефтгаз»МХК (А. Султанов), |
|
26. |
Адлия вазирлиги ҳузуридаги тугатилган суд департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг депозит ва бошқа ҳисоб варақларини инвентаризация қилишни ташкиллаштириш, ҳисоб варақлардаги пул маблағлари билан амалга оширилган операцияларнинг қонунийлигини ўрганиш. Якунларга кўра,.мазкур ҳисоб варақларни оптималлаштириш ва ижро ишини юритишда келиб тушадиган пул маблағларини жамғарадиган ягона ҳисоб варақни яратиш чораларини амалга ошириш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2017 йил 15 июлгача |
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Қудратхўжаев), Адлия вазирлиги (М. Икрамов) |
|
27. |
Электр энергияси ва газдан оқилона фойдаланиш ҳамда энергия ва газ истеъмоли тармоқларининг кучланиш юкини тақсимлаш мақсадида айрим корхоналар учун 2018 йилдан бошлаб электр энергияси ва табиий газга табақалаштирилган тарифларни жорий этиш бўйича таклифлар киритиш. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси |
2018 йил 1 январгача |
Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), «Ўзбекнефтгаз»МХК (А. Султанов), |
|
28. |
Электр энергияси ва табиий газнинг тўғри ва қонуний истеъмол қилиниши нуқтаи назаридан автомобилга газ тўлдриши компрессор станциялари ва бошқа объектларга рейдлар уюштириш. |
Рейдлар ўтказиш |
доимий |
«Ўзбекэнерго»АЖ (У. Мустафоев), |
|
29. |
Бюронинг «Ишонч телефони — 1107» ягона қисқа рақамини яратиб, уни электр энергияси ва табиий газни қонунга хилоф равишда истеъмол қилиш фактлари тўғрисида ахборот олиш учун Бюронинг маҳаллий бўлинмаларини унга улаш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2017 йил 15 июлгача |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Қудратхўжаев) |
|
30. |
Электр энергияси ва табиий газ учун қарздорликнинг ҳисобдан чиқарилиши ишончлилигини текшириш ва ҳуқуқни бузиш фактлари бўйича зарур чоралар кўриш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2017 йил 1 сентябргача |
«Ўзбек?нерго» АЖ (У. Мустафоев), «Ўзбекнефтгаз» МХК (А. Султанов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Қудратхўжаев) |
|
31. |
Хорижий тажрибани ўрганиш асосида электр энергияси ва табиий газни етказиб бериш, ташиш, тақсимлаш ва сотишда йўқотишларни аниқлаш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат |
2017 йил 25 июлгача |
Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), |
|
32. |
Бевосита истеъмолчилар томонидан электр энергияси ва табиий газ истеъмоли ҳажмлари билан тегишли ҳудудлар чегараларидаги тармоққа етказиб берилган ҳажмлар ўртасида тафовутлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни Бюрога тақдим этиш тартибини белгилаб берувчи Йўриқномани тасдиқлаш. |
Биргаликдаги қарор |
2017 йил 20 августгача |
«Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), |
|
V. Электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини(ЭНҲОАТ, ГНҲОАТ) жорий этиш | ||||
|
34. |
Экспертиза ўтказиш ва тегишли хулосалар бериш учун манфаатдор вазирликлар ва идораларга ЭНҲОАТга оид амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича «Ўзбекэнерго» АЖ томонидан ахборот киритиш. |
Ахборот юбориш |
2017 йил 25 июнгача |
«Ўзбекэнерго»АЖ (У. Мустафоев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Молия вазирлиги(Б. Ходжаев), «Ўзинжиниринг»РЛИ (Т. Ўразаев), (Б. Қудратхўжаев) |
|
Амалга оширилаётган ЭНҲОАТ бўйича тақлим этилган хулосалар юзасидан экспертиза ўтказиш ва хулосалар бериш. |
Хулосалар бериш |
2017 йил 1 июлгача | ||
|
ЭНҲОАТни жорий этиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг техник тарифларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек электр энергияси истеъмолини ҳисобга олувчитехник параметрлари бўйича бир хил замонавий электрон ускуналар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имконияти масалалари юзасидан халқаро ва хорижий молия институтлари — донорлар билан музокаралар олиб бориш ва келишиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2017 йил 10 июлгача | ||
|
Юқорида кўрсатилган ишларнинг якунларига кўра тегишли таклифлар киритиш. |
Таҳлилий маълумотнома |
2017 йил 15 июлгача | ||
|
35. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2017 йилдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизоимини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПФ-5059-сон Фармонида белгиланган вазифа ва муддатларни инобатга олган ҳолда ЭНҲОАТни жорий этиш Концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси |
2017 йил 1 августгача |
«Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), |
|
36. |
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ГНҲОАТни жорий этиш бўйича танлов натижаларини танқидий ўрганиб чиқиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2017 йил 1 июлгача |
«Ўзбекнефтгаз» МХК (А. Султанов), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (А. Ахмедхаджаев), «Ўзинжиниринг»РЛИ (Т.Уразаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қуйидагиларни ўрганиш: Табиий газ истеъмолининг амалдаги ҳажмлари; ГНҲОАТга мос келадиган табиий газни ҳисоблашнинг талаб этиладиган ускуналари (уларнинг тур ва ўлчамлари) бўйича ишонарли миқдорини шакллантириш; тегишли ҳудудларнинг чегараларида.ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш схемаларини ишлаб чиқиш. |
Таҳлилий маълумот |
2017 йил 15 июлгача | ||
|
ГНҲОАТни жорий этиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг техник тарифларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек табиий газ истеъмолини ҳисобга олувчи техник параметрлари бўйича бир хил замонавий электрон ускуналар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имконияти масалалари юзасидан халқаро ва хорижий молия институтлари — донорлар билан музокаралар олиб бориш ва келишиш.. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2017 йил 1 августгача | ||
|
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ГНҲОАТни жорий этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилишини давом эттириш, шу жумладан маҳаллий табиий газ ҳисоблагич ускуналари ишлаб чиқарувчиларини жалб этиш, республиканинг қолган ҳудудларида ГНҲОАТни жорий этиш графиклари тасдиқланишини назарда тутувчи таклифларни тайёрлаш ва киритиш. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси |
2017 йил 15 августгача | ||
|
37. |
Замонавий энергия самарали газдан фойдаланувчи асбоб ва ускуналар, ГНҲОАТни жорий этиш Концепцияда лойиҳаларни молиялаштиришнинг аниқ манбалари, амалга ошириш муддатлари, графиклари, шунингдек техник параметрлари бир хил бўлган табиий газ истеъмолини ҳисобловчи замонавий электрон ускуналар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш назарда тутилади. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси |
2017 йил 20 июлгача |
«Ўзбекнефтгаз» МХК (А. Султанов), «Саноатгеоконтехназорат» ДИ (Б. Гулямов), (Л. Акбарходжаев) |
|
38. |
ЭНҲОАТ ва ГНҲОАТга, ташқи таъсирдан юксак даражада ҳимояланган ва назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ягона тизимига интеграциялашган, шу жумладан кейинчалик барча энерго ресурсларининг ҳисоблаш асбоблари маълумотларини бир вақтда ишлаш имкониятини таъминлайдиган электр энергияси ва табиий газнинг ҳисоблаш ускуналарига қўйиладиган ягона норматив-техник талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат |
2017 йил 1 сентябргача |
«Ўздавэнергоназорат» ДИ (А. Ниматуллаев), «Ўзбекнефтгаз»МХК (А. Султанов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Қудратхўжаев), |
|
39. |
Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда, шунингдек энергия ва газ таъминоти инфратузилмаси ривожланган, дебиторлик қарзи ва электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидалари энг кўп бузилган минтақаларда ЭНҲОАТ ва ГНҲОАТни жорий этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш. |
Чора-тадбирлар дастури |
2017 йил 1 сентябргача |
«Ўзбекэнерго»АЖ (У. Мустафоев), «Ўздавэнергоназорат» ДИ (А. Ниматуллаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), (Б. Қудратхўжаев), ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилтлари |
|
40. |
Қуйидагилар ижросини танқидий ўрганиш: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2016 йилдаги ПҚ–2661-сон қарори билан тасдиқланган 2017 — 2021 йиллар даврида паст волтли электр тармоқларини янада модернизациялаш ва янгилаш дастури; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.12.2016 йиладги «Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмонан тўзган ва маънан эскирган ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек ишлаб чиқариш сарф-харажатларини қисқартириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2692-сон қарори. |
Ўрганишни ташкил этиш графиги |
Тасдиқлаш — 2017 йил 1 июлгача Амалга ошириш — график бўйича |
«Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), «Ўзбекнефтгаз» МХК (А. Султанов), Ҳисоб палатаси (К. Акмалов), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), (Л. Акбарходжаев), «Ўздавэнергоназорат» ДИ (А. Ниматуллаев), «Саноатгеоконтехназорат» ДИ (Б. Гулямов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
41. |
Электр ва газ таъминоти объектларининг техник ҳолатини, шу жумладан бундай ишларни амалга оширишда халқаро тажрибага эга бўлган хорижий пудратчини жалб этган ҳолда аниқлаш нуқтаи назаридан бундай объектларнинг инвентаризациясини ўтказиш. |
Инвентаризация ўтказиш графиги |
Тасдиқлаш — 2017 йил 1 июлгача Амалга ошириш — график бўйича |
«Ўзбекэнерго» АЖ (А. Мустафоев), «Ўзбекнефтгаз» МХК (А. Султанов), Ҳисоб палатаси (К. Акмалов), Молия вазирлиги(Б. Ходжаев), ТИВ (А. Камилов), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (А. Ахмедхаджаев), «Ўздавэнергоназорат»ДИ (А. Ниматуллаев), «Саноатгеоконтехназорат»ДИ (Б. Гулямов), |
|
Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш якунларига кўра электр узатиш линиялари, трансформатор подстанциялари ва пунктлари, шунингдек газотранспорт тармоқлари объектларини тўлиқ модернизация қилиш. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси |
2018 йил 20 январгача | ||
|
VI. Электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш | ||||
|
42. |
Электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ягона ва автоматлаштирилган тизимларига, шунингдек уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, электр ва газ таъминоти хизматларининг Ягона биллинг тизимига интеграциялашни ва уларнинг мувофиқлигини таъминлайдиган электр энергияси ва табиий газни ҳисоблаш ускуналари учун ягона давлат стандартларини тасдиқлаш бўйича амалга ошириш шакли ва муддатларини, шунингдек масъул ижрочиларни белгилаган ҳолда халқаро тажрибани ўрганиш асосида таклифлар тайёрлаш. |
Таҳлилий маълумот |
2018 йил 1 августгача |
«Ўзстандарт»агентлиги (А. Хаитов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) «Ўзбекэнерго»АЖ (У. Мустафоев) |
|
43. |
Электр энергияси ва табиий газ ишлаб чиқаришни ҳисобга олиш, ташиш ва тақсимлаш нуқталарида энергия ресурсларини ҳисоблашнинг замонавий ускуналарини ўрнатиш, шунингдек Бош прокуртарура ҳузуридаги Бюро билан биргаликда уларни пломбалаш, бунда уларнинг электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ягона автоматлаштирилган тизимларга интеграциялашуви ва бир-бирига янада мослигини таъминлашни ҳисобга олиш. |
Ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш графиги |
Тасдиқлаш — 2017 йил 20 июнгача Амалга ошириш — график бўйича |
«Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), «Ўзбекнефтгаз» МХК (А. Султанов), Молия вазирлиги(Б. Ходжаев), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Қудратхўжаев) |
|
44. |
Электр энергиясини ҳисоблаш ускуналарини инвентаризациядан ўтказиш ва 1,1 миллион ускуналарнинг ЭНҲОАТга уланишини таъминлаш, мазкур ишларни электр таъминоти корхоналарининг маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш, уларнинг электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ягона автоматлаштирилган тизимларига интеграциялашув ва бир-бирига янада мослиги таъминланишини инобатга олиш. Электр энергиясини ҳисобга олувчи индукцион ускуналарни инвентаризация қилиш ва энергия истеъмол қилинадиган 1,5 миллионта нуқтада уларни замонавий ҳисоблаш ускуналарига алмаштириш, мазкур ишларни электр таъминоти корхоналарининг маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш, уларнинг электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ягона автоматлаштирилган тизимларига интеграциялашув ва бир-бирига янада мослиги таъминланишини инобатга олиш. |
Инвентаризация ўтказиш, ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш ва алмаштириш графиги |
Тасдиқлаш — 2017 йил 1 июлгача Амалга ошириш — график бўйича |
«Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), (Б. Қудратхўжаев) |
|
45. |
Ҳисоблаш ускуналарини инвентаризация қилиш ва ҳисоблаш ускуналари бўлмаган 21,5 минг истеъмолчигазамонавий электр энергиясини ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш, мазкур ишларни электр таъминоти корхоналарининг маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш, уларнинг электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ягона автоматлаштирилган тизимларига интеграциялашув ва бир-бирига янада мослиги таъминланишини инобатга олиш Электр энергиясини ҳисобга олувчи индукцион ускуналарни инвентаризация қилиш ва энергия истеъмол қилинадиган 1,5 миллионта нуқтада уларни замонавий ҳисоблаш ускуналарига алмаштириш, мазкур ишларни электр таъминоти корхоналарининг маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш, уларнинг электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ягона автоматлаштирилган тизимларига интеграциялашув ва бир-бирига янада мослиги таъминланишини инобатга олиш. |
Инвентаризация ўтказиш, ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш ва алмаштириш графиги |
Тасдиқлаш — 2017 йил 1 июлгача
|
«Ўзбекэнерго»АЖ (У. Мустафоев), (Б. Қудратхўжаев) |
|
46. |
Ҳисоблаш ускуналарига эга бўлмаган ва суюлтирилган газ таъминотига ўтказиш режалаштирилмаган истеъмолчиларни (тахминан 903,8 мингта) хатловдан ўтказиш ва уларни табиий газни ҳисоблаш замонавий ускуналари билан таъминлаш мазкур ишларни газ таъминотикорхоналарининг маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш, уларнинг электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ягона автоматлаштирилган тизимларига интеграциялашув ва бир-бирига янада мослиги таъминланишини инобатга олиш. Суюлтирилган газ таъминотига ўтиш режалаштирилмаган, истеъмолчиларнинг мавжуд ҳисоблаш ускуналарини инвентаризация қилиш ва уларни замонавий табиий газни ҳисоблаш ускуналари билан алмаштириш (тахминан 2,3 миллионта) мазкур ишларни газтаъминоти корхоналарининг маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш, уларнинг электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг ягона автоматлаштирилган тизимларига интеграциялашув ва бир-бирига янада мослиги таъминланишини инобатга олиш. |
Инвентаризация ўтказиш, ҳисоблаш ускуналарини ўрнатиш ва алмаштириш графиги |
Тасдиқлаш — 2017 йил 1 июлгача
|
«Ўзбекнефтгаз» МХК (А. Султанов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
47. |
Мамлакатда ГНҲОАТ билан мос келадиган табиий газни ҳисобловчи замонавий электрон ускуналар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси |
2017 йил 1 сентябргача |
«Ўзбекнефтгаз» МХК (А. Султанов), «Ўзэлтехсаноат» АК (Ф. Бакиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) |
|
VII. Муқобил энергия манбаларини ривожлантириш | ||||
|
48. |
Муқобил энергия манбалари бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар инвентаризациясини ўтказиш, уларнинг самарадорлигини танқидий баҳолаш ва энг аввало маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни кенг жалб этган ҳолда ушбу лойиҳаларни амалга оширишнинг такшилий-ҳуқуқий механизмлари ва техник концепциясини такомиллаштиришга оид таклифлар киритиш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
2017 йил 1 августгача |
«Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), Қуёш энергияси халқаро институти (Н. Матчанов), (Б. Қудратхўжаев) |
|
49. |
Муқобил энергия манбаларини ривожлантириш ва жорий этиш соҳасида вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вазифа ва функцияларининг самарадорлигини ўрганиш. Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш натижалари бўйича ушбу соҳани бошқариш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштириш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
2017 йил 1 октябргача |
Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Қуёш энергияси халқаро институти (Н. Матчанов), (Б. Ходжаев), Фан ва технологиялар агентлиги (М. Болтабаев), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), Давлат рақобат қўмитаси (Р. Гулямов), |
|
50. |
Ўрнатилган қувватларни, шунингдек муқобил манбалардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган энергияси ҳисоб олиш соҳасидаги статистик ҳисоботни такомиллаштириш. |
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат |
2017 йил 1 октябргача |
Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), «Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
51. |
Ўзбекистон Республикасининг «Муқобил энергия манбалари тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш. |
Қонун лойиҳаси |
2017 йил 1 июлгача |
Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), «Ўздавнефтгазинспекция» ДИ, (Л. Акбарходжаев), «Ўздавэнергоназорат» ДИ (А. Ниматуллаев), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), |
|
52. |
«Муқобил энергия манбалари тўғрисида»ги Қонуннинг амалга оширилишини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
2017 йил 1 октябргача |
Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), «Ўздавэнергоназорат»ДИ (А. Ниматуллаев), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), (М. Икрамов),манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
53. |
Энергияни тежайдиган технологиялар вақайта тикланадиган энергия соҳасида техника ва ускуналар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун ўрнатилган имтиёзлар, преференциялар ва рағбатлантирувчи чора-тадбирлар бўйича тушунтириш ишларини ўтказиш. |
Видео-роликлар, конференциялар, матбуот учун ахборотлар, мақолалар |
доимий асосда |
Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), «Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), «Ўзбекгидроэнерго» АЖ (А. Сангинов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Қуёш энергияси халқаро институти (Н. Матчанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
54. |
Халқаро стандартларни ўрганиш асосида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги давлат стандартларини такомиллаштириш. |
Таҳлилий маълумотнома |
2018 йил 1 июлгача |
«Ўзстандарт»агентлиги (А. Хаитов), Қуёш энергияси халқаро институти (Н. Матчанов), «Ўзбекэнерго»АЖ (У. Мустафоев) |
|
55. |
«Қайта тикланадиган энергия манбалари. Шамол энергияси. Шамол энергетикаси. Шамол энергетикаси қурилмалари. Умумий техник талаблар»O’zDSt 1314:2009 ҳамда «Биогазли қурилмлар. Умумий техник шартлари»O’zDSt 2798:2013 давлат стандартларини халқаро талаблар асосида қайта кўриб чиқиш ва уларнинг янги тахририни тасдиқлаш. |
Стандартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш |
2017 йил 1 августгача |
«Ўзстандарт» агентлиги (А. Хаитов), «Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Б. Закиров), |
|
56. |
Республиканинг вилоят марказларида фотоэлектрик станциялар ва қуёш ёрдамида сув иситиш тизимларини яратиш таклифларини тайёрлаш. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси |
2017 йил 5 июлгача |
Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), «Ўзбекэнерго»АЖ (У. Мустафоев), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Қуёш энергияси халқаро институти (Н. Матчанов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
|
57. |
Қуёш панеллари ва батареялари энергия самарадор иситиш қозонлари ҳамда энергия тежайдиган бошқа технологияларни жойларнинг ўзида ишлаб чиқаришни (маҳаллийлаштиришни) ташкил этиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2017 йил 5 июлгача | |
|
58. |
Қайта тикланадиган энергия манбаларидан энергияни тежайдиган технологиялар, шу жумладан қуёш панеллари ва батареялари, сув иситиш тизимлари мамлакатимизда ишлаб чиқарилган энергия самарадор иситиш қозонлари ўрнатишни қурилаётган кўп хонадонли ва якка тартибдаги уй-жойлар, шунингдек уларга туташ ҳудудларнинг лойиҳа ҳужжатларига мажбурий равишда киритиш. |
Қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш |
2017 йил 1 сентябргача |
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Б. Закиров), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Э. Искандаров), Қуёш энергияси халқаро институти (Н. Матчанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
59. |
Ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси нобудгарчилиги даражасини минималлаштириш, иссиқлик станциялари томонидан фойдаланиладиган табиий газдан рационал фойдаланиш имконини берувчи замонавий технологияларни қўллаш асосида аҳоли пунктларига энг яқин жойдалигини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий иссиқлик станциялари (асосан янги кичик туманларда) яратиш дастурини ишлаб чиқиш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
2017 йил 1 сентябргача |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Э. Искандаров), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), «Ўзбекнефтгаз»МХК (А. Султанов) |
|
60. |
Энергияни тежайдиган технологиялар соҳасида техника ва ускуналар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун имтиёзлар, преференциялар ва бошқа рағбатлантирувчи чора-тадбирларни ўрнатиш, шунингдек истеъмолчилар — жисмоний шахсларни амалдаги энергия ресурслари тармоқларидан батамом ўчирган ҳолда муқобил энергия манбаларидан фойдаланганлик учун мулк солиғи ва ер солиғидан озод қилиш. |
Қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш |
2017 йил 1 августгача |
Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова), Қуёш энергияси халқаро институти (Н. Матчанов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
61. |
Муқобил энергетикада фойдаланиладиган ускуналарни ишлаб чиқариш ва сотиб олишни имтиёзли кредитлаш механизмини белгилаш бўйича таклифлар тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
2017 йил 1 августгача |
Марказий банк (М. Нурмуратов), |
|
VIII. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижроси бўйича фаолият самарадорлигини ошириш | ||||
|
62. |
Қарзларни ундириш масалалари юзасидан идоралараро электр ҳамкорликнинг ягона тизимини яратиш, уни босқичма-босқич тегишли идораларнинг жисмоний, юридик шахслар қарздорлиги ва уларнинг мулкий ҳолати тўғрисидаги маълумотлар базалари билан интеграциялаш. |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
2017 йил 20 сентябргача |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов) Олий суд (К. Камилов), ИИВ (А. Азизов), Адлия вазирлиги (М. Икрамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
63. |
Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижроси тўғрисида» янги тахрирдаги қонуни лойиҳасиниишлаб чиқиш ва киритиш. |
Қонун лойиҳаси |
2017 йил 20 сентябргача |
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Қудратхўжаев), Бош прокуратура (И. Иргашходжаев), МХХ (Р. Гулямов), Адия вазирлиги (М. Икрамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
64. |
Ҳукмни ижро этиш мажбурияти юкланган органга ҳукмни ижро этиш тўғрисидаги фармойишни юборишнинг аниқ муддатларини белгилаш. |
Қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш |
2017 йил 1 августгача |
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Қудратхўжаев), Адлия вазирлиги (М. Икрамов), ИИВ (А. Азизов) |
|
65. |
Ижро иши юритишни қуйидаги йўллар билан такомиллаштириш: ижро ҳужжатларида ундириладиган қарздорлик ҳосил бўлган даврни кўрсатиш; ижро ҳужжатида баён этилган талабларни ихтиёрий ижро этиш муддатини 5 кундан 15 кунгача узайтириш; суд ёки бошқа орган қайтарилган ижро ҳужжати келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни давомида ижро ҳужжатида йўл қўйилган бузилишларни бартараф этиб, уни умумий тартибда давлат ижрочисига такроран юборадиган тартибни ўрнатиш. |
Қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш |
2017 йил 1 сентябргача |
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Қудратхўжаев), |
|
66. |
Судлар зиммасига ижро ҳужжатларига кўра узоқ (1 йилдан кўпроқ) вақтдан буён очиқ савдоларда сотувда бўлган, фойдаланишга яроқсиз автомототранспорт воситаларини утилизация қилиш ёки иккиламчи хом ашёни қайта ишлаш ташкилотларига темир-терсак нархида топшириш масаласини ҳал этиш вазифасини юклаш. |
Қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш |
2017 йил 15 августгача |
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Қудратхўжаев), Олий суд (К. Камилов), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Г. Саидова) |
|
67. |
Давлат ижрочиларининг ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, ижро ҳужжатларининг талабларини ижро этишдан бўйин товлаётган қарздорларни қидириб топиш масалаларида ички ишлар органлари ходимларининг жавобгарлигини ошириш. |
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат |
2017 йил 1 сентябргача |
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Қудратхўжаев), Олий суд (К. Камилов), ИИВ (А. Азизов), Адлия вазирлиги (М. Икрамов), |
|
68. |
Туманлар (шаҳарлар) кесимида давлат ижрочиларининг иш юритишида бўлган ижро ҳужжатларининг маълумотлар базасини шакллантириш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2017 йил 10 июлгача |
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Қудратхўжаев), Олий суд (К. Камилов), ИИВ (А. Азизов), Адлия вазирлиги (М. Икрамов), |
|
69. |
Суд органларида ва тугатилган Суд департаментининг бўлинмаларидаги ижро ҳужжатлари инвентаризациясини ўтказиш ва уларни солиштириб чиқиш, бунда қарздорниниг мол-мулки қўйлиги муносабати билан ижро ишини юритиш тўхтатилганлигининг асосли эканлигини ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш. |
Инвентаризацини ўтказиш графиги |
2017 йил 1 сентябргача |
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Қудратхўжаев), Олий суд (К. Камилов), ИИВ (А. Азизов), Адлия вазирлиги (М. Икрамов), |
|
70. |
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда унлириш қаратилган автотранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартибини такомиллаштириш, мазкур жараённинг шаффофлигини таъминлаш механизмларини жорий этиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат |
2017 йил 15 августгача |
Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Қудратхўжаев), Олий суд (К. Камилов), ИИВ (А. Азизов), Адлия вазирлиги (М. Икрамов), Манфаатдор вазирлик ва идоралар |