Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 22 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2343-2]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2022 йил 24 ноябрдаги 64-сонли ««Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2343-4, 12.12.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 55-сон «Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 29 февралдаги 23-сон буйруғи (рўйхат рақами 2343, 2012 йил 17 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 12-сон, 135-модда) билан тасдиқланган Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 19 июнь,
82-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 19 июндаги 82-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 4-банддаги «илова» деган сўз «1-илова» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Ҳар йили 15 апрелгача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қуйидагиларни:
солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари — мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни амалга оширувчи солиқ маслаҳатчилари тўғрисида ва солиқ маслаҳатчиларининг малака оширишдан ўтиши ҳақида ахборотни;
солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг штатида бўлмаган солиқ маслаҳатчилари — малака ошириш махсус курсларини ўтаганлиги тўғрисидаги сертификат нусхаларини тақдим этадилар.».
3. Илова белгисидаги «илова» деган сўз «1-илова» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимчанинг иловасига мувофиқ таҳрирда 2-илова билан тўлдирилсин.
5. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р. КАСИМОВ
2017 йил 19 июнь
Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
ИЛОВА
ИЛОВА
«Солиқ маслаҳатчиларининг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Солиқ маслаҳати бўйича фаолиятни амалга оширувчи солиқ маслаҳатчилари тўғрисида ва солиқ маслаҳатчиларининг малака оширишдан ўтиши ҳақида
АХБОРОТ
|
Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти ___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ | ||||||||
|
|
|
|
(тўлиқ номи) |
|
| |||
|
СТИР _____________ |
|
|
|
| ||||
|
Т/р |
Солиқ маслаҳатчининг Ф.И.О. |
Солиқ маслаҳатчининг СТИР |
Ишга қабул қилинган сана/ ёки шартнома рақами ва сана |
Малака ошириш махсус курсларида ўқув ўтказилган сана |
Таълим муассасасини тўлиқ номи | |||
|
Солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг штатида бўлган солиқ маслаҳатчилари | ||||||||
|
1. |
|
|
|
|
| |||
|
2. |
|
|
|
|
| |||
|
3. |
|
|
|
|
| |||
|
4. |
|
|
|
|
| |||
|
…. |
|
|
|
|
| |||
|
Фуқаролик-ҳуқуқий характердаги шартнома бўйича ишлаётган солиқ маслаҳатчилари | ||||||||
|
1. |
|
|
|
|
| |||
|
2. |
|
|
|
|
| |||
|
3. |
|
|
|
|
| |||
|
4. |
|
|
|
|
| |||
|
….. |
|
|
|
|
| |||
|
|
(имзо) |
(Ф.И.О.) | ||||||
|
М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)». | ||||||||
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 565-модда)