23.06.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2894
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг Қарори, 23.06.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2894
Кучга кириш санаси
27.06.2017
Ҳужжат 27.06.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 23 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2894]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2016 йил 28 апрелдаги 224/6-сон «Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2795, 2016 йил 8 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 23-сон, 276-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий аттестация комиссияси раиси А. ЮСУПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 31 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
239/4-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/4-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ фалсафа доктори (Doctor of Philosophy, PhD) ва фан доктори (Doctor of Sciences, DSc) илмий даражаларини бериш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш (бундан буён матнда Илмий кенгаш деб юритилади) — муайян фан тармоғининг (тармоқларининг) тегишли ихтисосликлари йўналишида талабгорлар учун кўзда тутилган аттестация тадбирларини амалга оширишни ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (бундан буён матнда ОАК деб юритилади) қарори билан етакчи олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси ҳузурида муайян муддат давомида жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиш учун тузилган илмий-ташкилий тузилма;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изланувчи — фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаётган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — диссертацияси ҳимоя учун Илмий кенгашга қабул қилинган ва аттестация иши кўрилиш жараёнида бўлган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация иши — талабгорнинг илмий даражасини тасдиқлаш (нострификация қилиш) юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар тўплами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диссертация — муаллиф томонидан шахсан олиб борилган, тадқиқот моҳияти тегишли талабларга жавоб берган, тугалланган ва мазмунан яхлит илмий иш сифатида илмий янгилиги ва амалий натижалари тизимли равишда асослаб берилган қўлёзма ҳуқуқига эга бўлган илмий асар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диссертация автореферати — диссертация тадқиқоти юзасидан умумий маълумотлар келтирилиб, ишнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари тизимли равишда умумлаштирилган ҳолда қисқача баён қилинган ҳамда нашр этилган ишлар юзасидан маълумотлар берилган ва белгиланган талаблар асосида расмийлаштирилган қўлёзма ҳуқуқига эга бўлган илмий асар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диссертация бажарилган муассаса — олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси кенгаши қарори билан диссертация мавзуси бўйича тадқиқот олиб бориш учун масъул муассаса сифатида тасдиқланиб, «ОАK Бюллетени» журналида эълон қилинган муассаса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза — ҳужжатларнинг моҳияти ва амалга оширилган аттестация тадбирларининг тегишли қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини илмий ва меъёрий-техник жиҳатдан баҳолаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий раҳбар — илмий изланишлар олиб бораётган изланувчига илмий ва ўқув-методик ёрдам кўрсатиш мақсадида белгиланган тартибда тайинланган, фаол тарзда илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб борувчи фан доктори, шунингдек илмий унвонга эга бўлган фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий маслаҳатчи — фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун илмий изланишлар олиб бораётган изланувчига илмий ва ўқув-методик ёрдам кўрсатиш мақсадида белгиланган тартибда тайинланган, фаол тарзда илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб борувчи фан доктори;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция — илмий даражалар бериш ёки уларни беришни рад қилиш ёхуд илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш тўғрисидаги қарорлар юзасидан берилган мурожаат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Илмий даражалар белгиланган тартибда диссертация ҳимоя қилган ёки мазкур Низомнинг 5-банди талабларига жавоб берган, муайян фан тармоғида чуқур касбий билимга, илмий ютуқларга эга бўлган юксак маънавиятли шахсларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт фанлари бўйича диссертация ҳимоя қилиш — тиббиёт соҳаси бўйича олий маълумотга, фармацевтика фанлари бўйича диссертация ҳимоя қилиш — фармацевтика соҳаси бўйича олий маълумотга, ветеринария фанлари бўйича диссертация ҳимоя қилиш — ветеринария соҳаси бўйича олий маълумотга, юридик фанлар бўйича диссертация ҳимоя қилиш — юриспруденция соҳаси бўйича олий маълумотга эга бўлган шахсларга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Диссертация изланувчи ўтказган тадқиқотлар ва эълон қилган илмий ишлар асосида тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертацияни расмийлаштириш ва уни ҳимоя қилиш изланувчининг хоҳишига кўра ўзбек, рус, қорақалпоқ ва инглиз тилларида ёки ОАК билан келишилган ҳолда бошқа тилда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор, илмий раҳбар ёки илмий маслаҳатчи, диссертация бажарилган муассаса ва Илмий кенгаш тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаш ҳамда диссертация ва диссертация авторефератининг мазмуни учун масъул ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тегишли малакавий имтиҳонларини топширган изланувчилар диссертацияни ҳимоя қилишга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тадқиқотлар амалга оширилган муассаса хулосаси ва Илмий кенгаш тақдимномаси асосида ОАK Раёсати қарори билан, истисно тариқасида, қуйидагиларга диссертация ҳимоясисиз илмий даража берилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан ва технологияларни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва ижтимоий соҳалар тараққиётига улкан ҳисса қўшган камида учта ихтиро ёки селекция ютуғи муаллифига фан доктори (DSc) илмий даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан ва технологияларни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва ижтимоий соҳалар тараққиётига улкан ҳисса қўшган учтагача ихтиро ёки селекция ютуғи муаллифига фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
салмоқли илмий янгиликлар олган ва импакт-фактори тегишли даражада юқори ва рўйхат бўйича халқаро тизимга кирган илмий журналларда камида 12 та (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича 8 та) илмий мақола чоп эттирган мутахассисга, эксперимент тариқасида, фан доктори (DSc) илмий даражаси (илмий натижани амалиётга жорий қилиш бўйича талаблар бажарилган ҳолда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳим илмий янгиликлар олган ва импакт-фактори тегишли даражада юқори ва рўйхат бўйича халқаро тизимга кирган илмий журналларда камида 6 та (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича 4 та) илмий мақола чоп эттирган мутахассисга, эксперимент тариқасида, фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан ва технологияларни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш ва ижтимоий соҳалар тараққиётига улкан ҳисса қўшган ихтиро ёки селекция ютуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги хулосаси олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий мамлакатлар илмий журналлари импакт-факторининг тегишли даражаси ҳар бир фан тармоғининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда ОАК Раёсати қарори билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёпиқ мавзулар бўйича диссертация ҳимоясини ташкил этиш ва илмий даражалар бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Талабгор ўз диссертациясини илмий жамоатчилик олдида ҳимоя қилганидан кейин Илмий кенгашнинг илмий даража бериш тўғрисидаги қарори ОАКнинг фан тармоқлари бўйича эксперт кенгашининг (бундан буён матнда эксперт кенгаши деб юритилади) тавсияси инобатга олинган ҳолда ОАК Раёсати томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган шахсларга давлат намунасидаги дипломлар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Диссертацияга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация билимларнинг тегишли соҳасида муҳим аҳамиятга эга масаланинг янги ечимидан иборат ёки долзарб илмий масаланинг ечимига қаратилган илмий асосланган илмий-техник ёки ижтимоий-иқтисодий тавсиялар ишлаб чиқилган тугалланган илмий иш бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация тугалланган илмий иш бўлиши ва унда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳим ижтимоий-иқтисодий, илмий ёки амалий муаммолар ечими келтирилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёки тегишли фан соҳасининг истиқболли йўналишини ривожлантириш учун йирик ютуқ сифатида баҳоланадиган янги назарий қоидалар комплекси ишлаб чиқилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёки жорий этилиши фан ва техника, ижтимоий-сиёсий соҳа ёки иқтисодиёт тармоғининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшадиган назарий-методологик ва услубий асослар, илмий асосланган техник, иқтисодий ёки технологик ечимлар ишлаб чиқилган (такомиллаштирилган) бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Диссертация талабгор томонидан шахсан тайёрланган, ошкора ҳимоя учун илмий жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилаётган янги илмий ҳолатлар ва амалий натижаларнинг мажмуини ўз ичига олган, моҳияти жиҳатидан ички бирликка эга, мазмунан яхлит ва тугалланган бўлиши ҳамда талабгорнинг шахсан фанга қўшган ҳиссасини акс эттириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Назарий аҳамиятга молик диссертацияда олинган илмий хулосалардан фанда фойдаланилганлиги, амалий аҳамиятга молик диссертацияда эса, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий-сиёсий соҳанинг долзарб муаммолари ечимлари ҳамда илмий натижаларидан амалиётда фойдаланилганлиги, фойдаланиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар акс эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертация натижаларининг фанга, амалиётга татбиқ этилганлиги, ташкилотлар томонидан жорий этиш учун қабул қилинганлиги юзасидан асосли ҳужжатлар Илмий кенгашда муҳокама этилиб, аттестация ишига илова қилинади. Ушбу ҳужжатлар ташкилотларнинг илмий-техникавий кенгашлари томонидан кўриб чиқилган, маъқулланган ва уларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Илмий маъруза шаклида фақат фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертацияни ёқлашга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий маъруза шаклидаги диссертация изланувчи бажарган илмий ишлар ва асарларда эълон қилинган, ушбу фан тармоғининг мутахассисларига маълум бўлган фан ва амалиёт учун катта аҳамиятга молик натижалари умумлаштирилган баёнидан иборат бўлиб, докторлик диссертацияси авторефератининг икки баробар ҳажмида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий ишнинг аҳамияти, илмий маъруза шаклида диссертацияни ҳимоя қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалар изланувчининг асосий тадқиқотлари ўтказилган муассаса томонидан берилади. Илмий маъруза шаклидаги диссертацияни ҳимоя қилиш учун ОАK Раёсатининг рухсати бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Диссертация мавзуси республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишлари билан боғлиқ ҳамда жаҳон илмий-технологик тараққиёти тенденцияларига мувофиқ долзарб бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертация мавзуси олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси кенгаши томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертация мавзуси тасдиқланганидан сўнг, уни рўйхатга олиш ва «OAK Бюллетени» журналида эълон қилиш учун тегишли маълумот ОАКга юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертация ҳимояга қабул қилингунга қадар унинг мавзусига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация кириш қисми, камида тўртта боб, асосий хулосалар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлган шаклда расмийлаштирилади. Диссертациянинг матни 100 варақдан (варақнинг олди ва орқа томонига матн туширилади) ошмаслиги керак (фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалар кўрсатилган ҳажмга кирмайди).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация кириш қисми, камида учта боб, асосий хулосалар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлган шаклда расмийлаштирилади. Диссертациянинг матни 60 варақдан (варақнинг олди ва орқа томонига матн туширилади) ошмаслиги керак (фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалар кўрсатилган ҳажмга кирмайди).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасидаги диссертация ҳажми кўпи билан 30 фоизга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертациянинг титул варағи ва диссертация автореферати муқовасининг орқа томонида битта илмий раҳбар (маслаҳатчи) кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда ОАK рухсати билан иккинчи илмий раҳбар ёки илмий маслаҳатчи ҳам кўрсатилиши мумкин, ихтисосликлар туташлигида бажарилган диссертациялар учун ОАК рухсати талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий кенгаш томонидан диссертация ҳимояга қабул қилинганидан сўнг диссертацияга ўзгартиришлар киритилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Диссертация тадқиқотида замонавий талабларга жавоб берадиган адабиётлардан фойдаланиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертацияда фойдаланилган адабиётлар рўйхати, изланувчининг хоҳишига кўра, алифбо, систематик ёки матнда ҳавола қилиниши кетма-кетлиги тарзида келтирилади. Фойдаланилмаган ва ҳавола қилинмаган адабиётларни рўйхатга киритиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Диссертацияда фойдаланилган материалларнинг манбаси, уларнинг муаллифи ва номи тўлиқ кўрсатилиши, шунингдек ҳаммуаллифларнинг ғоя ёки ишланмаларидан фойдаланилган тақдирда, диссертация ва диссертация авторефератида бу ҳақда қайд этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изланувчи ҳаммуаллифликда яратилган (ёзилган) илмий ишидаги фақат ўзининг ҳиссасини диссертациясига киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзганинг материалидан унинг муаллифи ва манбасини кўрсатмасдан фойдаланилган ҳолларда диссертация у қайси босқичда кўрилаётган бўлишидан қатъи назар муҳокамадан олиб ташланади ва талабгор ушбу мавзу бўйича диссертацияни қайта ҳимоя қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Диссертация мавзуси бўйича эълон қилинган илмий ишларга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Эълон қилинган илмий ишлар диссертациянинг илмий янгилигини акс эттириши керак. Диссертация натижалари халқаро ва республика доирасида ўтказилган илмий конференцияларда ва семинарларда апробациядан (муҳокамадан) ўтказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертациянинг асосий илмий натижалари даврий илмий нашрларда эълон қилиниши лозим. Ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида эълон қилинган асосий илмий ишлар якка муаллифликда бажарилган бўлиши керак (археология ихтисослиги бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация бўйича эълон қилинган илмий ишларнинг умумий сони 7 тадан кам бўлмаслиги керак. Улардан камида 3 та илмий мақола (жумладан нуфузли хорижий илмий журналларда 1 та мақола) ОАKнинг диссертацияларни асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) киритилган нашрларда чоп этилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертация натижаларининг халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида кенг муҳокамаси асосида, жумладан камида 2 тадан материал (мақола, маъруза ёки маъруза тезиси) халқаро конференция материаллари тўпламида эълон қилинган бўлиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация бўйича эълон қилинган илмий ишларнинг умумий сони 15 тадан кам бўлмаслиги ҳамда улардан Рўйхатга киритилган илмий нашрларда камида 10 та мақола, улардан 1 таси тегишли фан тармоғи ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли ихтисослашган илмий журналларида эълон қилинган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертация натижаларининг халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида кенг муҳокамаси асосида, жумладан камида 2 тадан материал (мақола, маъруза ёки маъруза тезиси) халқаро конференция материаллари тўпламида эълон қилинган бўлиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий-гуманитар фанлари соҳалари бўйича диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Изланувчи томонидан эълон қилинган мақолалар сони мазкур Низомнинг 16 ва 17-бандларида назарда тутилган талабларга жавоб бермаган, лекин юксак илмий ёки амалий аҳамиятга эга бўлган ва хизматда фойдаланиш учун грифи билан бажарилган диссертациянинг ҳимояси масаласи, истисно тариқасида, ОАK Раёсати томонидан ҳал қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Интеллектуал мулк объектларига бўлган муҳофаза (эгалик) ҳужжатлари (патентлар), препринтлар, илмий хариталар, илмий анжуман, конференция, симпозиум ва семинарларда қилинган маърузаларнинг эълон қилинган тезислари, корхоналар қуриш, уларни кенгайтириш, модернизация қилиш ҳамда техник ва технологик қайта жиҳозлаш лойиҳаларининг технологик қисмлари ҳам диссертациянинг илмий натижаларини акс эттирувчи эълон қилинган илмий ишлар жумласига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертация мавзуси бўйича интеллектуал мулк объектларига бўлган муҳофаза (эгалик) ҳужжатлари — ихтирога ёки селекция ютуғига берилган патентлар Рўйхатга киритилган шу фан тармоғи ривожланган хорижий мамлакатларнинг ихтисослашган илмий нашрларида эълон қилинган мақолаларга тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси кенгаши қарори билан чоп этилган ва камида 6 босма табоқ ҳажмдан иборат бўлган якка муаллифликдаги монография Рўйхатга киритилган миллий илмий нашрда эълон қилинган 3 та (ҳаммуаллифликда бўлган тақдирда 2 та) мақолага тенглаштирилади, ижтимоий-гуманитар фанлар соҳалари бўйича диссертация натижалари юзасидан талаб бўйича эълон қилинган монография бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув адабиётлари, шу жумладан дарсликлар диссертация натижаларини акс эттирадиган эълон қилинган илмий ишлар жумласига кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Талабгор томонидан диссертация бўйича автореферат тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертация авторефератида илмий ишлар рўйхати хронологик тарзда қуйидаги тартибда келтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи бўлимда — Рўйхатга киритилган илмий нашрларда чоп этилган илмий ишлар ҳамда интеллектуал мулк объектларига бўлган муҳофаза (эгалик) ҳужжатлари (патентлар);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи бўлимда — диссертация мавзуси бўйича нашр этилган бошқа илмий ишлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Диссертация авторефератида келтирилган барча илмий ишлар диссертация мавзусига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертация ва диссертация авторефератида келтирилган илмий ишларнинг нашр қилинганлигига оид маълумотлар акс эттирилиши, шу жумладан барча муаллифлар тўлиқ ёзилиши ва мақолалар эълон қилинган журнал ёки тўпламларнинг саҳифалари аниқ кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нашрга топширилган, лекин эълон қилинмаган ишлар диссертация ва диссертация авторефератида келтирилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Агар изланувчининг мақолалари ҳаммуаллифликда ёзилган бўлса, у ҳар бир ҳаммуаллифнинг ҳиссасини холис акс эттириши лозим ва мақолалардан ўз диссертациясида қисман ёки тўла фойдаланиш учун ҳаммуаллифларнинг ёзма равишда билдирган розилигини олиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. ОАКга талабгорнинг асосий илмий ишлари нусхалари юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Диссертация бажарилган муассасада диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Изланувчи тайёрлаган диссертациясини дастлабки экспертизадан ўтказиш учун диссертация бажарилган муассаса раҳбари номига ариза билан мурожаат қилади. Муассаса раҳбари диссертацияни ушбу муассасанинг ёки диссертация ихтисослиги бўйича илмий ишлар бажарилаётган бошқа муассасанинг (муассасаларнинг) тегишли кафедра, бўлим, лаборатория ёки кафедралараро, лабораториялараро бирлашган илмий (илмий-техник) семинарига дастлабки экспертизага юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Диссертация бажарилган муассаса томонидан диссертациянинг дастлабки экспертизаси юзасидан хулоса берилади. Хулоса илмий семинар баённомасидан кенгайтирилган батафсил кўчирма шаклида расмийлаштирилади, илмий семинар раиси ва илмий котиби томонидан имзоланади ҳамда муассаса раҳбари томонидан имзоланади, муассасанинг гербли муҳри билан тасдиқланади. Хулосада диссертация натижаларини олишда изланувчининг шахсий иштироки, ўтказилган тадқиқот натижаларининг қай даражада тўғрилиги, янгилиги ва амалий аҳамияти, диссертация мавзусининг ихтисосликка мослиги, диссертация материалларининг изланувчи эълон қилган илмий ишларда нечоғлик тўлиқ баён этилганлиги ўз ифодасини топиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Хулоса диссертация дастлабки экспертиза учун топширилган кундан эътиборан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация бўйича 2 ой ичида ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертация бўйича 3 ой ичида изланувчига берилади. Диссертация бажарилган муассаса раҳбари хулосанинг сифати, холислиги ва ўз вақтида тайёрланиши учун масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Изланувчи диссертациясини ўз хоҳиши билан илмий семинарларга мустақил равишда мурожаат қилган ҳолда дастлабки экспертизадан ўтказиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Диссертация бажарилган муассаса раҳбари дастлабки экспертиза натижаларидан қониқмаган тақдирда, диссертацияни қўшимча равишда экспертизага юбориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Изланувчи Ўзбекистон Республикасида бажарилган илмий-тадқиқот ишлари асосида тайёрланган диссертацияни хорижий давлатда ҳимоя қилмоқчи бўлган тақдирда, ОАКдан белгиланган тартибда рухсат олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Диссертацияни ҳимояга тақдим этиш ва Кенгашда ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Диссертация бажарилган муассасада диссертация дастлабки экспертизадан муваффақиятли ўтганидан сўнг уни кўриб чиқиш учун муассаса раҳбарининг кузатув хати билан тегишли Илмий кенгашга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертация ихтисослиги ёки тегишли фан тармоғи бўйича Илмий кенгаш бўлмаган тақдирда, диссертация бажарилган муассаса диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказиб, диссертация ихтисослигига яқин келувчи Илмий кенгашга, бундай Илмий кенгаш бўлмаганда эса, тўғридан-тўғри ОАКга Бир марталик илмий кенгаш тузишни сўраб мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига ўзлари ишлаётган жойда тузилган Илмий кенгашларда, вазирлик, идораларнинг раҳбарларига ўз ташкилотларига қарашли муассасаларда тузилган Илмий кенгашларда диссертация ҳимоя қилишига рухсат берилмайди. Бунда уларнинг диссертация ҳимоя қилиши билан боғлиқ масалалар ОАК томонидан ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОАK аппарати ходимлари ОАК раҳбарияти рухсати билан диссертацияларини ҳимоя қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Диссертацияни қайта ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Талабгор диссертацияни кўриб чиқиш жараёнининг ҳар қандай босқичида Илмий кенгашда яширин овоз беришдан олдин, ОАКда эса, Илмий кенгашнинг илмий даража бериш тўғрисидаги қарори тасдиқланишидан олдин диссертациясини муҳокамадан олишга ҳақлидир, ўзга материаллардан уларнинг муаллифи ва манбаини кўрсатмасдан фойдаланганлигини Илмий кенгаш ёки OAK аниқлаган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий кенгаш ёки ОАКнинг диссертацияни муҳокамадан олиш тўғрисидаги қарори талабгорнинг ёзма аризаси асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Диссертация талабгорнинг ёзма аризасига асосан муҳокамадан олинганда, у қайта ишланган ҳолда такроран ҳимояга тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Талабгор ўз диссертациясини муҳокама қилмасликни сўраб, Илмий кенгашга ёзма ариза берган тақдирда, Илмий кенгаш раиси илмий котибга талабгор томонидан топширилган ҳужжатларни қайтаришга кўрсатма беради. Бунда талабгорнинг аризаси ҳамда диссертация билан диссертация авторефератининг бир нусхаси Илмий кенгашда қолади. Диссертацияни ҳимоя қилиш пайтида тайёрланган ҳужжатлар ҳам Илмий кенгашда қолади ва улар сўровнома асосида ҳимоя қайта ўтадиган жойга юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Диссертация ҳимояси натижалари бўйича Илмий кенгаш салбий қарор қабул қилган тақдирда, талабгорнинг олий маълумот ҳақидаги дипломи нусхаси, малакавий имтиҳонларни топширганлиги ҳақидаги гувоҳномалар, илмий ишларнинг нусхалари ва диссертация талабгорга қайтариб берилади. Бунда диссертация муассасанинг Ахборот-ресурс маркази фондидан олиб қўйилади ва диссертация бажарилган муассаса архивида сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертация бўйича берилган тақризлар, диссертация автореферати, мажлис стенограммаси, объектив-маълумотнома, диссертация бажарилган муассасанинг хулосаси ҳамда овоз бериш натижалари Илмий кенгашда қолади ва сўровнома асосида ҳимоя қайта ўтадиган жойга юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий кенгаш қабул қилган салбий қарори ҳақида диссертация ҳимоя қилинган кундан эътиборан 10 кун ичида ОАКни ёзма равишда хабардор қилади. Бунда ОАКга диссертация автореферати ва Илмий кенгаш мажлисининг стенограммаси юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Диссертация ҳимояси натижалари юзасидан Илмий кенгашнинг қарори салбий бўлганда ёки ОАK Раёсати томонидан салбий қарор қабул қилинганда, қарор қабул қилингандан кейин камида 6 ой ўтгач, диссертация қайта ишланган ҳолда такроран ҳимояга тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертация қайта ҳимоя қилиш учун тақдим этилганида, аввалги етакчи ташкилот ва расмий оппонентлар алмаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. ОАКда аттестация ишини кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Аттестация иши, шу жумладан диссертация ОАКнинг тегишли бўлимлари томонидан қабул қилиб олинади ва илмий экспертизадан ўтказиш учун эксперт кенгашига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Илмий кенгаш диссертация ҳимоясини ўтказишда мазкур Низом талабларини бузган бўлса, ОАK раҳбарияти Тартиб-қоида комиссиясининг қарорига асосан аттестация ишини кўриб чиқишни тўхтатади ва мазкур диссертация ҳимояси Илмий кенгаш томонидан қайта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Эксперт кенгаши аттестация иши, шу жумладан диссертацияни илмий экспертизадан ўтказиб, тегишли қарор қабул қилади ва ушбу қарор ОАК Раёсатининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. ОАK Раёсати аттестация иши бўйича эксперт кенгаши қарорини асосли деб топмаса, масалани қайта кўриб чиқиш учун эксперт кенгашига қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Аттестация ишини ОАКда кўриб чиқиш муддати, қоида тариқасида, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича 2 ойдан ва фан доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича эса 3 ойдан ошмаслиги керак. Илмий экспертизадан ўтказиш қўшимча ўрганиб чиқишни талаб қиладиган ҳолларда, ОАК Раёсатининг қарори билан аттестация ишини кўриб чиқиш муддати 2 ойгача узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Аттестация ишини ОАКда кўриб чиқиш жараёнида унда аниқланган хато ва камчиликларни тузатишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. ОАК Раёсати эксперт кенгашининг хулосасига асосан Илмий кенгашнинг илмий даража бериш тўғрисидаги қарорини тасдиқлайди ёки рад қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Илмий даража берилган шахснинг диссертацияси, диссертация автореферати ва уларнинг электрон шакли ОАК томонидан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Дипломларни расмийлаштириш ва бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. ОАK Раёсатининг илмий даража бериш тўғрисидаги Илмий кенгаш қарорини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради ва талабгорга 20 кун ичида илмий даража дипломи расмийлаштириб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Илмий даражани тасдиқловчи диплом йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, ОАК томонидан манфаатдор шахснинг аризасига мувофиқ унинг дубликати берилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик паспортининг нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжат йўқолганлиги тўғрисида республика марказий газетасида берилган эълон нусхаси (агар йўқолган бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топилмалар бюросининг тегишли маълумотномаси (агар йўқолган бўлса).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Илмий даража берилган шахснинг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда, ОАК томонидан манфаатдор шахснинг кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган аризасига мувофиқ диплом қайта расмийлаштирилиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Илмий даражадан маҳрум этиш ёки уни тиклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Кўчирмачилик, сохта ҳужжатлар тақдим этилганлик, диссертациянинг экспертизаси нохолис ўтказилганлиги каби ҳолатлар аниқланган тақдирда, Илмий кенгаш хулосаси ва эксперт кенгаши қарорига асосан илмий даражага эга бўлган шахслар ОАК Раёсати томонидан илмий даражадан маҳрум этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОАK Раёсатининг илмий даража бериш тўғрисидаги Илмий кенгаш қарорини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан кейин 10 йил ўтган бўлса, илмий даражадан маҳрум этиш масаласи кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Илмий даражадан маҳрум этилган шахснинг илмий даражаси ОАК Раёсатининг қарорига асосан тикланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Илмий кенгашнинг илмий даражадан маҳрум этиш, маҳрум этмаслик ёки уни тиклаш бўйича хулосаси эксперт кенгаши томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Эксперт кенгашининг тегишли қарори ОАК Раёсати томонидан кўриб чиқилади ва шахсни илмий даражадан маҳрум этиш ёки маҳрум этмаслик ёхуд уни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Апелляцияни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Манфаатдор шахслар Илмий кенгашнинг илмий даражани бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан Илмий кенгашга ёки ОАКга апелляция беришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Манфаатдор шахслар илмий даражани бериш ёки беришни рад қилиш, хорижий давлатлар олий аттестация органлари ёки олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган хорижий фуқароларга берилган илмий даражалар ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш (эквивалентлигини қайд этиш) масалаларининг ОАКда кўриб чиқилиши бўйича ОАК Раёсати қарори юзасидан ОАКга апелляция бериши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан 2 ой ичида берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Апелляция бир ойлик муддатда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. ОАК Раёсати ва Илмий кенгаш қарорлари юзасидан берилган апелляция бўйича Илмий кенгаш хулосаси ОАК Тартиб-қоида комиссияси томонидан кўриб чиқилади. ОАК Тартиб-қоида комиссияси апелляцияни кўриб чиқишни эксперт кенгашига топшириши мумкин. Зарур ҳолларда, ОАКда мазкур масалани кўриб чиқишнинг аввалги босқичларида иштирок этмаган мутахассис-олимлардан иборат Апелляция комиссияси тузилади. Апелляция комиссияси ОАК Раёсати қарори билан камида 5 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. ОАК Раёсати томонидан Тартиб-қоида комиссияси, эксперт кенгаши ёки Апелляция комиссияси хулосалари кўриб чиқилади ва апелляция бўйича якуний қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. ОАК Раёсатининг апелляция бўйича қабул қилган якуний қарори дарҳол апелляция берган шахсларга, шунингдек Илмий кенгашга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Хорижий давлатларнинг олий аттестация органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган чет эл фуқароларига берилган илмий даража ҳақидаги ҳужжатлар ОАК томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ нострификацияланади (қайта аттестациядан ўтказиш асосида тенглаштирилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологиялар агентлиги ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. МИРЗАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 29 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р. КАСИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 29 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 29 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 29 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 29 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият вазири М. МУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 30 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фанлар академияси президенти в. в. б. Б. ИБРАГИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 30 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р. КУРБАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 30 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан ва технологиялар агентлиги бош директори М. БОЛТАБАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 30 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интеллектуал мулк агентлиги бош директори А. ФАЙЗУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 30 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 569-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/2894-1/0445-сон, 12.06.2019 й., 10/19/2894-2/3276-сон; 19.04.2021 й., 10/21/2894-3/0345-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 21.01.2022 й., 10/22/2894-4/0051-сон; 07.03.2022 й., 10/22/2894-5/0185-сон; 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)