Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 14 декабрдаги ПҚ-2679-сонли ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 12 июндаги ПҚ-3051-сонли қарорларига мувофиқ:
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 20 июнь,
ПҚ-3076-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги ПҚ–3076-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг капиталлашувини янада кўпайтириш ва инвестицион фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 16 октябрдаги ПҚ-986-сонли қарорига киритиладиган ўзгартишлар
1. Номидаги «Давлат-тижорат» сўзлари «Акциядорлик тижорат» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Муқаддимадаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ банкининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банкининг (кейинчалик — Халқ банки)» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 1-банднинг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг» сўзлари «Халқ банкининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 3-банддаги «Давлат-тижорат Халқ банкининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банкининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. 4-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кузатув кенгаши (Б.А. Ходжаев) ва Халқ банки Бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда:».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 534-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)