Ҳужжат кучини йўқотган 15.01.2019 09.06.2017 йилдаги 368-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 15.01.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сонли «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси фаолиятининг ҳуқуқий асосларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси икки ой муддатда Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий инспекциялари тегишли тажрибага эга бўлган малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т.Қўчқоров зиммасига ва Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 9 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
368-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 июндаги 368-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва масъулиятини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Инспекция Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси деб аталади) марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда қонун ҳужжатлари талаблари бажарилиши юзасидан Давлат экология қўмитасига юкланган назорат вазифалари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари аппаратларидаги Инспекция хамда ҳудудий инспекциялар (кейинги ўринларда ҳудудий инспекциялар деб аталади), шунингдек шаҳарлар ва туманларга бириктирилган давлат инспекторлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инспекция ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида махсус ваколатли давлат органларининг, шунингдек чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида жисмоний ва юридик шахсларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Инспекция ўз фаолиятини бошқа давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, бошқа жисмоний ва юридик шахслар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Инспекциянинг асосий вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларидаги махсус санитария жиҳатидан тозалаш корхоналари, «Тоза ҳудуд», «Махсустранс» давлат унитар корхоналари фаолияти юзасидан, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш борасидаги фаолиятининг давлат назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларни йиғиш пунктларини ташкил этиш, уларни ўз вақтида олиб чиқиш, рухсат этилмаган чиқиндихоналарнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик, чиқинди полигонларини бошқариш, уларни утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилишни белгиланган тартибда назоратга олишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, уларни кўмиш ва утилизация қилиш жойларининг давлат кадастрини юритиш билан боғлиқ маълумотларни тўплаш ҳамда таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларга жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишида ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этмаганликда айбдор бўлган шахсларга нисбатан жарима санкцияларини қўллаш орқали маъмурий жавобгарликка тортиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Инспекция ўзига юкланган вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шаҳарлар ва туманлар ободонлаштириш бошқармаларидаги махсус санитария жиҳатидан тозалаш корхоналари, «Тоза ҳудуд», «Махсустранс» давлат унитар корхоналари фаолияти юзасидан, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш борасидаги фаолияти устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндилар ҳажмлари ва ҳосил бўлиш участкалари бўйича бирламчи ҳисобга олиш ҳужжатларини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланилган, зарарсизлантирилган, бошқа ташкилотларга берилган ёки бошқа ташкилотлардан олинган шунингдек ўзида ёки чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ихтисослаштирилган объектларда жойлаштирилган чиқиндилар ҳажмлари ҳисобини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларнинг атроф муҳитга эҳтимолий зарарли таъсири даражалари бўйича уларнинг хавфлилик даражаси тўғри аниқланганлигини баҳолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экологик вазият ёмонлашуви, ноқонуний чиқиндихоналар юзага келишини олдини олиш учун жойларда санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари томонидан чиқиндилар ўз вақтида олиб чиқиб кетилиши устидан мунтазам равишда назорат олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларни тўплаш, сақлаш, ташиш, утиллаштириш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилишга ихтисослашган ташкилотларнинг моддий-техника таъминоти, улар малакали кадрлар билан тўлдирилганлиги ҳолати мониторингини олиб боради ва таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларни жойлаштириш объектларининг санитария-экологик ҳолатини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишининг экологик нормативларини белгилашда қатнашади, чиқиндиларнинг пайдо бўлишига белгиланаётган нормативларга ва чиқиндиларни жойлаштириш объектларига розилик беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларни жойлаштириш лимитларини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, шу жумладан чиқиндиларнинг айрим тоифаларини (хавфлиларини) тўплаш ва уларни саноат чиқиндиларининг махсус полигонларига олиб чиқишнинг тартиб ва қоидаларига риоя этилиши назоратини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китобларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилигини текширади, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловларининг ўз вақтида тўланиши ва ундирилишини таъминлаш учун белгиланган тартибда чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кам чиқитли ва чиқитсиз технологик жараёнларни, чиқиндилардан фойдаланиш, уларни зарарсизлантириш ва қайта ишлаш технологияларини жорий қилишга йўналтирилган чора-тадбирлар бажарилишининг назоратини олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) чиқиндиларни йиғиш шохобчаларини белгиланган тартибда барпо этиш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, ноқонуний чиқиндихоналар юзага келишига йўл қўймаслик, полигонларни бошқариш, шунингдек чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш устидан назоратни ташкил этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларни тўплаш, сақлаш, ташиш, утиллаштириш ва қайта ишлашни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахслар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рейд тартибидаги экологик назоратни ўтказади, жойларда ноқонуний чиқиндихоналарни аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўрган ҳолда, мунтазам равишда мониторинг олиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадастр маълумотларидан фойдаланган ҳолда, чиқиндиларни кўмиш ва утиллаштириш жойларининг инвентаризацияси, ҳисоби ва баҳоланишини ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларни тўплаш, сақлаш, утиллаштириш, қайта ишлаш, кўмиш жойларидаги, шунингдек уларни ташиш йўналишларидаги атроф муҳит ҳолати кузатувларини амалга оширади, атроф муҳит ифлосланишига олиб келиши ҳамда аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлайди ва бартараф этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларга, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, жисмоний ва юридик шахсларга чиқиндиларни тўплаш, сақлаш, ташиш, утиллаштириш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш борасида методик ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, уларни кўмиш ва утиллаштириш жойлари давлат кадастрини юритиш билан боғлиқ маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларнинг инвентаризация қилинишини ва паспортлаштирилишини ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндилар экологик сертификатлаштиришини ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларни кўмиш ва утиллаштириш жойлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш ва таҳлил қилишни, чиқиндиларни кўмиш ва утиллаштириш жойларининг давлат кадастрини юритган ҳолда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари томонидан, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида тақдим этиладиган давлат статистика ҳисоботларининг Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ ҳаққонийлигини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳосил бўлаётган чиқиндилар миқдори ва хавфлилик даражасини камайтириш имконият ва усулларини аниқлаш мақсадида мавжуд технологиялар таҳлилини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этиш учун ҳудудларнинг санитария-экологик хавфсизлигини таъминлаш ҳамда чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қонун ҳужжатларига риоя этиш юзасидан таклифлар тайёрлашда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктларини махсус санитария жиҳатидан тозалаш корхоналари фаолиятлари ва шаҳарлар (туманлар) ҳудудларининг санитар-экологик ҳолати юзасидан Қўмитанинг ҳайъат йиғилишларида кўриб чиқиш учун масалалар ва таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндиларни зарарсизлантириш, қайта ишлаш ва утиллаштиришнинг мавжуд ва истиқболли технологиялари бўйича, чиқиндиларни қайта ишлаш ва утиллаштириш, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, шунингдек тарифларга оид маълумотларнинг ягона электрон базасини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профилактика ва тушунтириш тадбирлари доирасида давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва аҳолининг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги вазият ҳақида хабардорлигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларга жамоат экологик назоратини амалга оширишда кўмаклашиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш масалалари бўйича оммавий ахборот воситалари ва кўргазмавий тарғибот орқали, семинар, маъруза ва тушунтириш суҳбатларини ўтказиш орқали профилактика ишларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда, оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда аҳолининг чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш масалаларидан хабардорлигини ошириш чора-тадбирларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишларнинг аҳволини ўрганиш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўшма сайёр тадбирлар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш Республика комиссиясининг қарорлари, кўрсатмалари ва тавсияларини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаганликда айбдор бўлган шахсларга нисбатан маъмурий чораларни қўллаш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотларига, жисмоний ва юридик шахсларга уларни бартараф этишга қаратилган кўрсатмалар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида назарда тутилган таъсир чораларини кўради, белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Инспекциянинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Инспекция ўзига юкланган асосий вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколати доирасида ҳамда қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш масалаларидаги фаолияти устидан, шу жумладан жамоат жойлари, аҳоли яшаш мавзелари ва маҳаллалар, ўрмон ва сув фонди ерлари ҳудудларида назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу соҳада фаолият юритувчи ташкилотлар раҳбарларининг чиқиндиларни тўплаш, сақлаш, ташиш, утиллаштириш, қайта ишлаш, кўмиш ва реализация қилиш масалалари билан боғлиқ ахборот ва ҳисоботларини эшитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф муҳит ҳолатини баҳолаш ва уни соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун, шунингдек чиқиндиларни тўплаш, сақлаш, ташиш, утиллаштириш, қайта ишлаш ва кўмиш жойларида табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги бузилганлиги натижасида атроф муҳитга етказилган зарарни аниқлаш бўйича илмий-техник, экспертлик гуруҳлар ва комиссияларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат дастурлари ва бошқа дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқишга, давлат экологик экспертизасини ўтказишга, экологик билимларни тарғиб қилишга ва бошқа масалаларни ҳал қилишда илмий-тадқиқот, лойиҳа, конструкторлик ташкилотлари, олий таълим муассасалари, шунингдек алоҳида олимлар ва мутахассисларни белгиланган тартибда жалб қилиш юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар томонидан, одамларнинг соғлиғига ёки яшаш шароитларига, табиий ресурсларга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарарли таъсир кўрсатилган ҳолларда ёки бундай таъсир таҳдиди пайдо бўлганда, бундай объектлар фаолиятини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чеклаш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва (ёки) соҳасини ўзгартириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларидан, юридик ва жисмоний шахслардан чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш масалаларига доир маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндилар билан ифлосланиш натижасида атроф муҳитга етказилган зарарни қоплаш юзасидан юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан белгиланган тартибда даъволар қўзғаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахсларга, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш юзасидан Қўмита номидан кўрсатмалар бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция қонун ҳужжатларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишга доир масалалар холисона кўриб чиқилиши учун масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Инспекция фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Инспекцияга Давлат экология қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Инспекция бошлиғи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция ходимлари орасида вазифаларни тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий инспекцияларга раҳбарлик қилади ва уларни методик таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекциянинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ва улар ижроси назоратини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат экология қўмитаси раисига Инспекция ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш ҳақида таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳудудий инспекциялар ҳақидаги низомлар Давлат экология қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси аппаратидаги, шунингдек вилоятлар ва Тошкент шаҳри Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари аппаратларидаги ҳудудий инспекциялар ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларининг раҳбарлиги остида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий инспекциялар бошлиқлари Давлат экология қўмитаси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари раҳбарларининг буйруқлари билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат экология қўмитаси марказий аппаратидаги Инспекция, ҳудудий инспекциялар ходимлари экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекторлари бўлиб, қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган ягона намунадаги формали кийим-бош кийиш ва фарқловчи белгиларга эга бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат экология қўмитаси номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш ва жаримага тортиш каби маъмурий чораларни қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш масалалари бўйича тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини режали ва қисқа муддатли текширишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария жиҳатидан тозалаш корхоналари томонидан чиқиндилар ўз вақтида олиб чиқиб кетилиши жадвалига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқинди полигонлари фаолиятини санитария-экологик талабларга мувофиқ ташкил этиш ва бажарилиш назоратини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда аҳоли ва юридик шахслар орасида профилактик ва ахборот-маърифий ишларни олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқинди йиғиш пунктлари ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини жойлаштириш учун ерларни танлаш ва ажратиш бўйича комиссиялар ишида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) миқёсида чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг бутун цикли бўйича мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш бўйича жамоат экологик назорати инспекторлари билан ўзаро алоқа қилиш.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 499-модда)