Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 мартдаги ПҚ-2834-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 12 июнь,
ПФ-5083-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 июндаги ПФ-5083-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон Фармонига 1-илованинг рус тилидаги матнидаги «Наименование Базового вуза» устуни 2-бандидаги «Ташкентский университет информационных технологий» сўзлари «Ташкентский университет информационных технологий имени Мухаммада ал-Хоразмий» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2005 йил 2 июндаги ПҚ-91-сон қарорида:
а) 1-банддаги «Тошкент ахборот технологиялари университети» сўзлари «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банддаги «Тошкент ахборот технологиялари университетининг» сўзлари «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 20 июндаги ПҚ-381-сон қарорининг 8-банди биринчи хатбошидаги «Тошкент ахборот технологиялари университетида» сўзлари «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-214-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Малакали педагог кадрлар тайёрлаш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини шундай кадрлар билан таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 28 майдаги ПҚ-1761-сон қарорининг рус тилидаги матнининг 2-иловаси «Высшие образовательные учреждения» устуни 37-бандидаги «Ташкентский университет информационных технологий» сўзлари «Ташкентский университет информационных технологий имени Мухаммада ал-Хоразмий» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 4 июндаги ПҚ-1771-сон қарори 6-банди биринчи хатбошидаги «Тошкент Ахборот технологиялари университетига» сўзлари «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорида:
а) 9-банднинг учинчи хатбошидаги «Тошкент ахборот технологиялари университети» сўзлари «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-илова рус тилидаги матнининг «Наименование и подведомственность высших образовательных учреждений» устунининг 43 — 47-бандлари «технологий» сўзидан кейин «имени Мухаммада ал-Хоразмий» сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 5-илова рус тилидаги матнининг «Наименование высших образовательных учреждений» устунининг 13, 45 — 49 — бандлари «технологий» сўзидан кейин «имени Мухаммада ал-Хоразмий» сўзлари билан тўлдирилсин;
г) 27 — 27г, 38 — 38г, 52 — 52г, 64 — 64г, 71 — 71г, 73 — 73г — иловаларнинг рус тилидаги матнининг номидаги «Ташкентского университета информационных технологий» сўзлари «Ташкентского университета информационных технологий имени Мухаммада ал-Хоразмий» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 490-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)