07.06.2017 йилдаги ПҚ-3042-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 19.06.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш ва маҳаллий бюджет даромадларини шакллантиришдаги масъулиятини ошириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июндаги «Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5075-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш ва харажатларини мақбуллаштиришда уларнинг манфаатдорлигини оширишни таъминлайдиган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бюджет ваколатлари ва мажбуриятларини белгилашнинг замонавий механизмларини жорий этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳри ва унинг туманлари ҳокимликларига қуйидагиларни таъминлаш юклатилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ҳудудидаги солиқ тўловчиларни тўлиқ қамраб олиш ва солиқлар йиғилувчанлигини ошириш, янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш, ишламаётган, иқтисодий ночор корхоналарни фаолиятини қайта тиклаш орқали маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли бюджетларнинг тасдиқланган даромадлари режасини бажаришни, қонунчилик доирасида харажатларни, шу жумладан, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдорини Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақини ошириш тўғрисидаги фармонлари ва бошқа норматив-ҳужжатларда белгиланган миқдорлар доирасида ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотларида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган штат нормативларидан ортиқча штат бирликлари киритмаслик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб Тошкент шаҳри туманлари бюджетларининг умумий ҳажмидан 1 фоиз миқдорида туман ҳокимликлари захира жамғармалари шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари туманлар бюджети параметрларига нисбатан 8 фоиз миқдорида айланма касса маблағларини йил охиригача шакллантиришни таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман бюджетларида белгиланган айланма касса маблағларининг чорак якуни билан сақланиши ва харажатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини ғазначилик бўлинмалари таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳри ҳудудида бюджетлараро муносабатларни амалга оширишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим мактабларининг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлар бўйича харажатларни молиялаштириш учун туман бюджетига Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан ажратиладиган мақсадли бюджетлараро трансфертларни камайтирилишига йўл қўйилмайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ молия йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг ваколатига кирувчи муайян харажатлар Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига берилганда, уларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ўзаро ҳисоб-китоблар орқали маблағлар ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган даромадлар параметрлари бажарилмаслиги натижасида қуйи маҳаллий бюджетларда юзага келиши мумкин бўлган даромадлар билан харажатлар ўртасидаги молия йили мобайнидаги вақтинчалик касса узилишлари — айланма касса маблағларини жалб қилиш ва юқори бюджетдан олинадиган қисқа муддатли фоизсиз бюджет ссудалари орқали қопланади, бир молия йилидан ортиқ бўлган даврдаги касса узилишлари — юқори бюджетдан 2 йилгача бўлган муддатга йиллик 2 фоизли бюджет ссудалари олиш орқали қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, 2017 йил учун тасдиқланган Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети параметрларига ўрнатилган тартибда ўзгартириш киритсин, бунда Тошкент шаҳри шаҳар ва туманлар бюджетларининг параметрлари молия йили учун бир марта тасдиқланади ва уларнинг даромадларини ошириш ёки камайтиришга аниқлик киритиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳри ва унинг туманлари ҳокимларига қуйидаги ваколатлар берилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда маҳаллий бюджетлар параметрларига тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида ўзгартириш киритиш бўйича тегишли Халқ депутатлари кенгашига таклиф киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар бюджетларида ҳар чорак якунида шакллантириладиган даромадлар режасидан орттириб бажарилган қисмини мустақил тасарруф этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет харажатлари, жумладан, белгиланган нормативлар доирасида бюджет ташкилотлари ва уларнинг штат бирликларини оптималлаштириш ҳисобига молия йили давомида бўшаб қолган маблағларни бошқа зарур харажатларга йўналтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз вазифаларини виждонан, шунингдек, алоҳида муҳим ва масъулиятли ишларни бажараётган бюджет ташкилотлари раҳбарлари, ҳокимлик, молия, ғазначилик ва солиқ органлари ходимларини эришилган натижалар асосида йилига бир ойлик лавозим иш ҳақи миқдорида тегишли равишда Тошкент шаҳар ва туманлар бюджетларининг қўшимча маблағлари ҳисобидан бир марталик мукофотлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида 2 та штат бирлигидан иборат бюджет инспекторлари лавозимлари жорий этилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетлар параметрларининг бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, белгиланган нормативлар ҳамда мазкур қарор асосида шакллантирилиши ва ижро қилинишини мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси, штатлар жадвалини сифатли тузилиши ҳамда унинг ижроси бўйича назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетларда айланма касса маблағларининг сақланиши, даромадлар прогнозининг ошириб бажарилиши ва эркин қолдиқ маблағлари миқдорларининг тўғри аниқланиши устидан мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетлар ижроси тўғрисидаги молиявий ҳисоботларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда ва муддатларда Халқ депутатлари Кенгаши ва юқори молия органига тақдим этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджетлар ҳисобидан бюджет ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган давлат харидларини, шу жумладан, эълонлар бериш муддатлари белгиланиши ҳамда тўғридан-тўғри шартномалар тузилиши мақсадга мувофиқлигини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 7 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3042-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 491-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 06/18/5398/1004-сон)