07.06.2017 йилдаги ПФ-5075-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий бюджетларни шакллантиришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ҳамда маҳаллий бюджетларнинг даромадлари базасини тубдан мустаҳкамлаш, юқори турувчи бюджетлар ажратмаларига қарамлигини қисқартириш, уй-жой-коммунал, транспорт-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани модернизациялаш ва техник янгилаш бўйича стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларни амалга оширишни сўзсиз таъминлаш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мустақил иш олиб бориши ва масъулиятини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳолининг реал даромадлари, турмуш даражаси ва сифатини ошириш мақсадида ҳудудларни комплекс ривожлантиришни барқарор молиялаштирилишини таъминлаш, марказ бюджетига қарамликни кескин камайтириш, бюджетлараро муносабатларни тубдан ислоҳ қилиш орқали маҳаллий бюджетлар маблағларини бошқаришда жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг мустақил иш олиб боришини кучайтириш мамлакат бюджет сиёсатининг асосий вазифалари этиб белгилансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб Тошкент шаҳри ва унинг туманларида тартиб ўрнатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) даромад қисмида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича белгиланган солиқ тушумлари, жисмоний шахсларнинг мулкларидан олинадиган солиқлар, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиқлари, товарларнинг баъзи турлари билан савдо қилиш ва хизматларнинг алоҳида турларини кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимлар тўлиқ ҳажмда туманлар бюджетлари даромадлари ҳисобига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўланадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ва бозорлардан тушаётган даромадлар Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ва туманлар бюджетлари ўртасида тақсимланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларнинг ер солиқларидан тушадиган тушумлар, сув ресурсларидан фойдаланиш солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи ва бензин, дизель ёқилғиси ҳамда газ истеъмоли учун солиқ тўлиқ ҳажмда Тошкент шаҳри бюджетига йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ тушумлари, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун олинадиган солиқлар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўлови ҳамда жисмоний шахсларнинг даромад солиқлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикасининг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги нормативларга мувофиқ тақсимланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Тошкент шаҳри бюджети ўртасида, шаҳар бюджети қисмида, ўтказилган солиқлардан белгиланган прогнозларни ортиғи билан бажариш суммаси, Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети ихтиёрида қолдирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) харажатлар қисмида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳалқ таълими муассасалари, поликлиникалар, ётиш ўрнига эга бўлмаган диспансерлар, аҳолининг маданият ва дам олиши марказлари, туманлар ҳокимликлари ва уларнинг бўлимлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ижтимоий ёрдам ва ижтимоий мослашиш марказлари ва ободонлаштиришга бўлган харажатлар туманлар бюджетларидан молиялаштирилиши тартиби сақланиб қолинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган ички автомобиль йўлларини таъмирлаш харажатлари, туманлар бюджетига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар бюджетларидан молиялаштириладиган умум таълим мактабларининг ойлик иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлар бўйича харажатлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан ажратиладиган мақсадли бюджетлараро трансфертлари ҳисобига амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида тоифадаги фуқароларнинг бепул ва имтиёзли йўлкираси билан боғлиқ йўловчи ташувчиларнинг даромадларининг камайган қисмини қоплаш, транспорт воситаларини харид қилиш билан боғлиқ шаҳар йўловчи транспорти ташкилотларининг харажатлари Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар бюджетларидан молиялаштириладиган махсус мактаблар, мактаб интернатлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг таъминоти харажатлари Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган харажатлар, мазкур кичик бандда белгиланган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, белгиланган тартибда амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 апрелдаги ПФ-5398-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 06/18/5398/1004-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур тажриба натижалари асосида 2018 йилги солиқ ва бюджет сиёсати Концепцияси доирасида республикамизнинг барча ҳудудларига тажриба тартибини жорий этиш, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ғазначилиги ижросини янада такомиллаштириш ва кучайтириш бўйича таклифларни киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб, ҳудудларнинг ўзини-ўзи молиявий таъминлаш даражасини ошириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг дебиторлик қарзларини камайтиришдан манфаатдорлигини ошириш мақсадида, «Ўзтрансгаз» АК газ таъминоти корхоналари сотиладиган газга қўшимча қиймат солиғини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда, уни сотиш жойида амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПФ-5607-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 06/18/5607/2385-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси икки ой муддатда давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган тушумнинг бир қисмини Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетига йўналтириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 7 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5075-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 488-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.04.2018 й., 06/18/5398/1004-сон; 28.12.2018 й., 06/18/5607/2385-сон)