05.06.2017 йилдаги 351-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш ҳамда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорлик тузилмаларини уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятида пайдо бўладиган муаммоли масалаларни ҳал этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга кўмаклашиш ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, бошқа вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган тадбиркорлик субъектларининг молиявий-иқтисодий ҳолатининг доимий мониторингини олиб бориш, уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятидаги муаммоли масалаларни амалий ҳал этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга кўмаклашиш механизми (кейинги ўринларда мониторинг механизми деб аталади) 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги 332-сон қарори билан ташкил этилган Ишчи гуруҳ (Бекенов), Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси бошқа вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда — мониторинг механизмини жорий этсинлар ва келгусида унинг самарали фаолият кўрсатишини таъминласинлар, тадбиркорлик субъектларига молиявий-хўжалик фаолиятидаги муаммоларни бартараф этишда тезкор кўмаклашиш, йўл қўйган камчиликлари учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек ташкилотлар мансабдор шахсларининг шахсий жавобгарлигини белгилашга доир зарур чоралар кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг механизмини узлуксиз такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чораларини кўрсинлар, уни қўллаш бўйича тўпланган тажрибанинг танқидий таҳлил қилинишини таъминласинлар ҳамда мониторинг механизмини республиканинг барча ҳудудларида жорий этиш бўйича 2017 йил 1 октябргача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, манфаатдор хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда тегишли хўжалик бошқаруви органлари бирлашмалари тизимига кирувчи Жиззах вилояти ташкилотларининг молиявий-иқтисодий ҳолатини танқидий ўрганиш асосида ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш, тўлов муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни тубдан қисқартириш, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги қарздорликни қоплаш, экспорт салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича «йўл хариталари»ни икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Иқтисодиёт вазирлиги, тижорат банклари ва Жиззах вилояти ҳокимлигининг тадбиркорлик фаолиятига аҳолини кенг жалб қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимча чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари томонидан жорий йилнинг II чорагида Жиззах вилоятининг 2-иловага* мувофиқ қишлоқ аҳоли пунктларида кичик ва микролойиҳаларни амалга ошириш, шу жумладан томорқалардан самарали фойдаланишни назарда тутувчи лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатувчи, микрокредитлар олишга ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштиришда кўмаклашувчи, шунингдек берилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши мониторингини амалга оширувчи аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш марказларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда — Жиззах шаҳрида янгидан ташкил этилган Тадбиркорликка кўмаклашиш марказида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари филиаллари, суғурта, лизинг, баҳолаш, аудиторлик ташкилотлари ва бозор инфратузилмасининг бошқа субъектлари вакиллари томонидан кўрсатиладиган маслаҳат-ахборот, банк, суғурта ва бошқа хизматлар кўлами кенгайтирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилнинг II чорагида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш бўйича Жиззах шаҳрида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Бизнес-тренинг марказини, Янгиобод ва Мирзачўл туманларида АТБ «Асака» банкининг, Фориш туманида — АТБ «Трастбанк»нинг ўқув марказларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил июнь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси томонидан аҳолини ва кичик тадбиркорлик субъектлари вакилларини тадбиркорлик ва молиявий-хўжалик фаолияти асосларига ўқитиш бўйича 3-иловадаги* рўйхатга мувофиқ касб-ҳунар коллежлари биноларида дарсдан ташқари вақтда ўтказиладиган доимий курсларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йилда йирик тижорат банклари томонидан қўшимча филиаллар, мини-банклар, шунингдек 4-иловага* мувофиқ бошқа тижорат банкларининг мавжуд филиалларида ваколатхоналар очиш йўли билан вилоят туманларида йирик тижорат банклари хизматларидан кенг фойдаланиш мақсадида тадбиркорлар ва аҳоли учун шароитлар яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилоятининг барча даражалардаги ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, тижорат банклари раҳбарлари зиммасига, Жиззах вилоятида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар комплексини ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказий банк, тижорат банклари, суғурта, лизинг, баҳолаш, аудиторлик ташкилотлари ва бозор инфратузилмаси бошқа субъектларига Жиззах шаҳридаги Тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш маркази ва аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш марказлари ходимлари учун ходимларнинг лавозим маошига қўшимча 30 фоизли махсус устамани, шунингдек уларнинг иш натижаларидан келиб чиққан ҳолда тўланадиган бошқа рағбатлантирувчи тўловларни назарда тутувчи меҳнатга ҳақ тўлаш механизмини бир ой муддатда жорий этиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда — кўчмас мулк объектларини қуришга ер участкалари ажратиш ва рухсатномалар бериш тартиботларини янада соддалаштириш ва жадаллаштириш бўйича бир ой муддатда келишилган таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Жиззах вилояти ҳудудида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда қатъий белгиланган тўлов механизмини жорий этган ҳолда, йўналиш такси фаолияти билан шуғулланувчиларни рўйхатга олишнинг соддалаштирилган тартибини ва йўловчилар ташишга қўйиладиган талабларни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва жорий қилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси, Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда — вилоятдаги фермер хўжаликларини паст балл-бонитетли ерларда етиштирилган 2017 йил ҳосилининг 1 тонна пахта хом ашёси учун ажратиладиган дотация суммаси тўғрисида жорий йилнинг 1 августигача бўлган муддатда хабардор қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 майдаги 332-сон қарори билан ташкил этилган Ишчи гуруҳ (Бекенов), Жиззах вилояти ҳокимлиги аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш ва тадбиркорлик субъектларига уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятидаги муаммоларни бартараф қилишда кўмаклашиш бўйича мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар ижроси ҳолатининг тизимли мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминласинлар, амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 5 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
351-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 475-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)