Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 09.09.1999 йилдаги 417-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 08.09.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАЗИРЛИКЛАР, ИДОРАЛАР ВА БОШҚА РЕСПУБЛИКА ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ЧЕТ ЭЛ ХИЗМАТ САФАРЛАРИГА БОРИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 7 июлдаги Ф-1030-сон фармойиши билан ташкил этилган республика комиссияси томонидан вазирликлар, идоралар ва бошқа республика органлари ходимларининг чет эл хизмат сафарларига боришини ўрганиш материаллари хизмат сафарлари натижалари Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий алоқалари янада ривожланишига, иқтисодиётда таркибий ўзгартиришларни амалга оширишга, инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб этишга, Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеини мустаҳкамлашга кўмаклашганлигидан далолат бермоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга бир қанча давлат-акциядорлик компаниялари, уюшмалар ва хўжалик бирлашмаларида ўтказилган текширишлар натижасида раҳбарлар ва мутахассисларнинг четга чиқиши қоидалари қўпол равишда бузилиши, валюта маблағларидан ноўрин фойдаланиш, хизмат сафарлари натижалари самарали қўлланилиши устидан назорат қилмаслик ҳоллари аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий мамлакатларга хизмат сафарларига боришни янада тартибга солиш ва уларнинг натижаларини самарали қўллаш устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирликлар, идоралар ва бошқа республика органлари ходимларининг чет эл хизмат сафарларига боришининг асосланганлигини текшириш бўйича республика комиссияси томонидан тайёрланган маълумотнома маълумот учун қабул қилинсин ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўриш учун Вазирлар Маҳкамаси Комплексларига, вазирликлар ва идораларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси, Давлат мулки қўмитаси ва Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбарлари томонидан асосланмаган равишда чет эл хизмат сафарларига боришларга йўл қўйилганлиги, хизмат сафарлари натижалари таҳлил қилинмаётганлиги ва улар самарадорлигига қатъий баҳо берилмаётганлиги қайд этилсин. Чет эл хизмат сафарларини режалаштиришда республика иқтисодиётини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш ҳамда тармоқнинг аниқ муаммоларини ҳал этиш билан боғлиқ бўлган масалаларни амалий ҳал этишга зарур эътибор берилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат интизомини ва чет элга чиқишнинг белгиланган тартибини қўпол равишда бузганлиги, хизмат мавқеини суиистеъмол қилганлиги ва чет элда хизмат сафарида бўлиш даврида йўл қўйган шахсий нокамтарлиги учун Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси раиси Т.Ш. Шоёқубов ва Давлат геология қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Г.А. Абдураҳмоновнинг, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси раиси Н.Э. Эрметовнинг бундан буён эгаллаб турган лавозимларида қолиши мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовдан уларни эгаллаб турган лавозимларидан озод қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш илтимос қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олмалиқ кон-металлургия комбинати бош директори В.Н. Сигедин ва «Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси раиси А.Б. Жамолов улар томонидан мансабдор шахсларнинг асоссиз равишда чет элга хизмат сафарларига боришига йўл қўйилганлиги ва валюта маблағларидан ноўрин фойдаланилганлиги учун огоҳлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси М.А. Собировнинг эътибори мансабдор шахсларнинг асоссиз равишда чет эл хизмат сафарларига боришлари ва уларнинг самарадорлиги устидан зарур назоратнинг йўқлигига қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идораларнинг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимлари чет эл хизмат сафарларига боришнинг асосланганлиги ва самарадорлиги, шунингдек валюта маблағларидан самарали фойдаланилиши ва улар бошчилик қилаётган ташкилотлар мансабдор шахсларининг сафарлар якунлари бўйича ўз вақтида ҳисоботлар тақдим этиши учун шахсан жавоб беришлари тўғрисида огоҳлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг чет эл хизмат сафарларига боришлари асосланганлиги ва самарадорлиги учун шахсий масъулият Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари раҳбарларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, вазирликлар, идоралар, бошқа республика органлари раҳбарлари, раҳбарларнинг ўринбосарлари ва уларга тенглаштирилган шахсларнинг чет эл хизмат сафарларига чиқиши, уларнинг мақоми ва хизмат сафари мақсадидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ёки Вазирлар Маҳкамаси билан ёзма шаклда келишилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи ўринбосардан бошлаб барча мансабдор шахсларнинг хорижий сафарга чиқиш режа-топшириқлари вазирлик (идора) раҳбари томонидан мажбурий тасдиқланиши амалиётга киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ваколатхоналарда ишлаш учун ёки чет эл хизмат сафарига боришда вазирликлар ва идораларнинг мансабдор шахслари муайян мамлакатга келгач Ўзбекистон Республикаси элчихонаси (консуллиги)ни (борган мамлакатида улар мавжуд бўлган тақдирда) хизмат сафари мақсади ва муддатлари тўғрисида мажбурий тартибда хабардор қилиши зарурлиги эътироф этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирликлар, идоралар ва бошқа республика органлари раҳбарлари чет эл хизмат сафаридан қайтганлардан кейин мажбурий тартибда уч кун муддатда Комплекс раҳбари — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига, республиканинг ташқи иқтисодий алоқалари истиқболларини таҳлил қилиш учун маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида, сафар ва эришилган натижалар тўғрисидаги қисқа ҳисоботлар нусхаларини топширишлари керак.
(8-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартибини ва чет элда хорижий валютадаги маблағларни сарфлаш нормалари (овқатланиш ва яшаш учун)ни, уларни бўлинадиган мамлакат шарт-шароитларига мувофиқлаштиришни ва аввало «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиация компанияси йўналишларидан фойдаланишни назарда тутган ҳолда, бир ой муддатда қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолияти тартиби тўғрисидаги низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсин, унда мутахассисларни хизмат сафарига юбориш муддатлари ва уларни алмаштириш тартибини назарда тутсин ҳамда тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Комплекслари раҳбарлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 9 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
417-сон